Skip to main content

Таурин-ASP

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАУРИН-ASP

TAURIN-ASP

Препаратнинг савдо номи: Таурин-ASP

Таъсир этувчи модда (ХПН): таурин

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл 2% ли препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: таурин – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инъекция учун сув.

1 мл 4% ли препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: таурин – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Асосан офтальмологияда қўлланиладиган восита.

АТХ коди: S01XА

Фармакологик хусусиятлари

Тауфон аминокислота сақловчи препаратларга мансуб бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси дистрофик характерга эга касалликларида, кўз тўқималарининг травматик шикастланишларида, ушбу тўқималар метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерация жараёнларини рағбатлантиради.

 

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланилганида Таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши

– кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси;

– катарактада (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарга буюрилади.

Катарактада 4% Таурин 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари 1 ой танаффусдан кейин такрорланади.

Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади.

Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа предметлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!

Ножўя таъсирлари

– аллергик конъюнктивит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;

– 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кўз касалликларида бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офтальмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Тауринни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди.

Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари

Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

2 % ва 4 % кўз томчилари, 5 ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилганидан сўнг 4 ҳафта давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: