Skip to main content

Тауфон

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАУФОН

TAUFON

 

Препаратнинг савдо номи: Тауфон

Таъсир этувчи модда (ХПН): таурин

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 40 мг таурин;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин) (Е 218), тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Трофик воситалар.

АТХ коди: S01X A.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таурин дистрофик характердаги кўз тўр пардаси касалликларида, кўз тўқималарини жароҳат шикастланишларида, бу тўқималарнинг метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерацион жараёнларни рағбатлантирувчи аминокислотали препарат ҳисобланади. Олтингугурт сақловчи аминокислотаси сифатида, препарат хужайралар мембранасининг функциясини нормаллашишига, энергетик ва алмашинув жараёнларини оптималлашиши, хужайралар цитоплазмасининг электролит таркибини доимийлигини тутиб туриш, синаптик ўтказувчанликни тормозланишига (нейромедиатор роль) ёрдам беради.

Препаратни глаукомаси бўлган беморларда кўз ички босимини пасайтирувчи восита сифатида самарадорлиги ҳақида маълумотлар бор.

Фармакокинетикаси

Препарат томизилганда кўз ичига киради, у ерда ўзининг специфик таъсирини намоён қилади. Таурин терапевтик дозаларда қўлланилганда тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Кўз тўп пардасининг дистрофик шикастланишлари, шу жумладан тапеторетинал дегенерациялар, шох парда дистрофиялари, қарилик, диабетик, жароҳат ва нур таъсиридаги катаракталар; шох пардани шикастланишларида тикланиш жараёнларини рағбатлантирувчи восита сифатида.

Кўз шох пардасини шикастланиши ва дистрофияси, шу жумладан наслий тапеторетинал дегенерациялар. Катаракта (ёшга доир, диабетик, жароҳат, нур таъсиридаги). Очиқ бурчакли глаукомада (тимолол билан бирга) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарга буюрилади. Қўллашдан бевосита олдин препарат сақловчи флаконни тана ҳароратигача иситиш учун уни кафтда ушлаб туриш мақсадга мувофиқ. Шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-3 томчидан суткада 2-4 марта томизилади.

Даволаш давомийлиги жароҳатларда – 1 ой, катарактада – 3 ой (1 ой интервал билан такрорлансин).

Кўз тўр пардасининг тапеторетинал дегенерацияси ва бошқа дистрофик касалликлари, шох пардани тешиб ўтувчи жароҳатларни даволашда препарат конъюнктивага юборилади: 4% ли эритма 0,3 мл дан суткада 1 марта 10 кун давомида. 6-8 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Очиқ бурчакли глаукомада тимололни қўллашдан 20-30 минут олдин ҳар бир конъюнктивал қопчага суткада 2 марта 2-3 томчидан инстилляция қилинади. Даволаш курси индивидуал равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни қўллаганда препаратнинг компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанлик билан чақирган аллергик конъюнктивит кўринишида аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўлланганда кўз ички босимини кучайиши, шу жумладан артериал босимини пасайишини кучайиши кузатилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимололни томизишдан 20-30 минут олдин тимолол билан бирга қўлланади.

Болалар. Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун бу тоифадаги пациентларда препаратни буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти. Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўллаганда кўз ички босимини пасайиши, шунингдек артериал босимни пасайиши кузатилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан шиша флаконда, 3 флакон полиэтилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.

10 мл дан шиша флаконда, 1 флакон полиэтилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 14 сутка.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: