Skip to main content

Сульфацил

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУЛЬФАЦИЛ

SULFACIL

 

Препаратнинг савдо номи: Сульфацил

Таъсир қилувчи модда (ХПН): sulfacetamide

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 200 мг ёки 300 мг сульфацил натрий;

Ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати; рН 8,0 гача 1 М хлорид кислотаси; инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Сульфаниламидлар.

АТХ коди:  S01A B04.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Сульфацил граммусбат ва грамманфий бактериялар – стрептококклар, пневмококклар, гонококклар, ичак таёқчалари, хламидия, актиномицетларга нисбатан бактериостатик самарага эга. Таъсир механизми парааминобензой кислотаси (ПАБК) билан рақобатли антагонизми ва дигидроптероатсинтетазани рақобатли сусайтириши билан боғлиқ, бу пурин ва пиримидин асосларининг синтези учун зарур бўлган тетрагидрофолат кислотасининг синтезини бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида бактерия хужайралари нуклеин кислоталарининг (ДНК ва РНК) синтезини бузади ва уларнинг кўпайишини тормозлайди.

Конъюнктивага томизилганида сульфацил кўз тўқималарига киради. Асосан маҳаллий таъсир кўрсатади, аммо препаратнинг бир қисми яллиғланган конъюнктива орқали сўрилади ва тизимли қон айланишига тушади.

Қўлланилиши

Препаратнинг таъсирига сезгир бактериялар чақирган кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: конъюнктивитлар, блефаритлар, шох парданинг йирингли яралари, катталар ва болалардаги кўзнинг гонореяли касалликлари. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга Сульфацилнинг 300 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 2-3 томчидан суткада 5-6 марта (ҳар 4-5 соатда) қўлланади.

Болаларга Сульфацилнинг 200 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 1-2 томчидан суткада 4-5 марта қўлланади.

Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг характери ва оғирлигига қараб шифокор белгилайди. Курснинг ўртача давомийлиги – 7-10 кун.

Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун, бевосита туғилганидан кейин ҳар бир кўзга Сульфацилнинг 300 мг/мл эритмаси 2 томчидан томизилади, сўнгра 2 соат ўтгач 2 томчидан томизилади.

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда кўз тўқималарини таъсирланиши (қизариш, қичишиш, қовоқларни шиши, ачишиш, кўз ёшини оқиши), аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезидаги препаратнинг компонентларига ва сульфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Новокаин, дикаин, анестезин билан бирга қўлланганида бактериостатик самараси камаяди; дифенин, ПАСК, салицилатлар Сульфацилнинг токсиклигини кучайтиради; билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар билан қўлланганида уларнинг специфик фаоллиги ошади. Сульфацил маҳаллий қўлланганида кумуш тузлари билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Фуросемид, тиазид диуретиклар (гидрохлоротиазид), сульфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид), карбоангидраза ингибиторларига (диакарб) юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар, Сульфацилга юқори сезувчанликка эга бўлишлари мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Сульфацил терапевтик дозаларда фақат шифокорнинг буюриши бўйича “хавф/фойда” нисбатини ҳисобга олиб қўлланади.

Болалар. Препарат болаларни даволаш учун қўлланади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тез-тез қўлланганида қовоқларни қизариши, қичишиши, шиши, кўзнинг шиллиқ қаватини аҳамиятли даражада таъсирланиши мумкин. Бундай ҳолларда даволаш Сульфацилнинг пастроқ концентрацияси билан давом эттирилади, зарурати бўлган ҳолда препарат бекор қилинади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

5 ёки 10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8ºС дан 15ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати – 28 сутка.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365