Skip to main content

Сульфацил-натрия

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУЛЬФАЦИЛ-НАТРИЯ

SULFACYLUM-NATRII

 

Препаратнинг савдо номи: Сульфацил-натрия

Таъсир этувчи модда (ХПН): сульфацетамид

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сульфацетамид натрий – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати – 1,5 мг, хлорид кислотасининг 1 М эритмаси – рН 7,7-8,7 гача, тозаланган сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (сульфаниламид).

АТХ коди: S01AB04

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши бактериостатик восита, сульфаниламид. Таъсир механизми ПАБК билан рақобатли антагонизм ва дигидроптероатсинтетазани сусайиши билан боғлиқ, бу дигидрофолат кислотасининг ва якуний босқичда пуринлар ва пиримидинлар синтези учун зарур бўлган тетрагидрофолат кислотасининг фаол метаболитининг синтезини бузилишига.

Граммусбат ва грамманфий кокклар, Escherichia coli, Shigella spp., Vibrio cholerae, Clostridium perfringens, Bacillus antracis, Corynebacterium diphteriae, Yersinia pestis, Chlamydia spp., Actinomyces israelii, Toxoplasma gondii га нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланилганда шох парадада (тахминан 3 мг/мл), олд камера суюқлигида (тахминан 0,5 мг/мл) ва камалак пардада (тахминан 0,1 мг/мл) сульфаниламидларнинг Сmax га аппликациядан кейин биринчи 30 минутда эришилади. Оз миқдори (0,5 мг/мл дан кам) кўз олмаси тўқималарида 3-4 соат давомида сақланади. Шох парда эпителийси шикастланганда сульфаниламидлар пенетрацияси кучаяди.

Қўлланилиши

Конъюнктивит, блефарит, шох парданинг йирингли яраси, янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш ва даволаш, катталарда гонореяли ва хладимияли касалликларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Конъюнктивал қопчага 1-2 томчидан суткада 5-6 марта томизилади. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун – ҳар бир конъюнктивал қопчага бевосита туғилгандан кейин 2 томчидан ва 2 соатдан кейин 2 томчидан томизилади.

Ножўя таъсирлари

Ачишиш, кўз ёши оқиши, санчиқ, кўзларда қичишиш, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Прокаин ва тетракаин билан бирга қўллаш сульфацил натрийнинг бактериостатик самарасини пасайтиради. Сульфацил натрийни кумуш тузлари билан бирга қўлланилганда номутаносиблик кузатилади. Хлорамфеникол билан бир вақтда буюриш хлорамфениколнинг ножўя таъсири ривожланиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Фуросемид, тиазид диуретиклар, сульфонилмочевина ҳосилалари ёки карбоангидраза ингибиторларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда сульфацетамидга юқори сезувчанликка эга бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик, эмизиш вақтида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Агар кутилган даволовчи самара бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар ривожланиши хавфидан юқори бўлса, ҳомиладорлар ва эмизикли оналарни даволаш учун сульфацетамидни даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Сульфониламидлар йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 20%.

5, 10 мл дан томчилагич-тиқин ва қопқоқча билан герметик беркитилган стерил полимер флакон-томчилагичда.

5, 10 мл дан бураладиган қопқоқча билан герметик беркитилган, Botellpack ишлаб чиқариш линиясида “blow-fill-seal” “пушлаш-тўлдириш-пайвандлаш” технологияси асосида тайёрланган стерил полимер флакон-томчилагичда.

1 полимер флакон-томчилагичдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон-томчилагич очилгандан кейин 30 сутка давомида ишлатилсин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: