Skip to main content

Стугерон (Stugeron)

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТУГЕРОН®

STUGERON®

 

Препаратнинг савдо номи: Стугерон® (Stugeron®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): циннаризин (cinnarizine)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: циннаризин ­ 25 мг

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, магний стеарати, повидон, тальк, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида «STUGERON» гравировкаси, бошқа томонида рискаси бўлган, деярли ҳидсиз, фаскали, ясси дисксимон таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бош айланишини бартараф этувчи препаратлар.

ATХ коди: N07C A02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Циннаризин, кальций каналларини блоклаш йўли билан қон томирларининг силлиқ мушак ҳужайраларини қисқаришини ингибиция қилади. Бундан ташқари, циннаризин кальцийнинг бевосита антагонисти сифатида норэпинефрин ва серотонин каби вазофаол моддаларнинг торайтирувчи таъсирини пасайтиради, бу билан кальций каналларини бошқарувчи рецепторни блоклайди. Кальцийни ҳужайраларга киришини блокланиши бош мия қон томирларига танлаб таъсир кўрсатади ва артериал босимга ёки юрак қисқаришлари сонига таъсир қилмаган ҳолда вазоконстрикцияни (қон томирларни торайишини) камайишига олиб келади.

Циннаризин қўшимча равишда эритроцитларнинг деформацияланиш хусусиятини ошириш ва қонни қовушқоқлигини пасайтириш йўли билан микроциркуляциянинг етишмовчилигини яхшилаши мумкин. У қабул қилинганида ҳужайраларнинг гипоксияга бўлган резистентлиги ошади.

Циннаризин вестибуляр тизимни рағбатланишини сусайтиради, бунинг натижасида нистагм ва бошқа вегетатив бузилишлар йўқолади. Циннаризин ёрдамида бош айланишининг ўткир хуружларини бартараф этиш ёки камайтириш мумкин.

Фармакокинетикаси

Перорал юборилгандан кейин циннаризин бир соат давомида сўрилади, лекин унинг биокираолишлиги меъда ширасининг миқдорига қараб ўзгариши мумкин.

Циннаризиннинг плазмадаги концентрация чўққисига препарат қабул қилинганидан кейин 1-3 соат ўтгач эришилади.

Циннаризиннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади.

Циннаризин жигарда конъюгация йўли билан глюкуронидлар ҳосил қилиб экстенсив метаболизмга учрайди. Ушбу метаболитларнинг 1/3 қисми буйрак орқали, 2/3 қисми ичак орқали чиқарилади. Циннаризиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади.

 

Хавфсизлик бўйича клиника олди тадқиқотларининг маълумотлари

Ушбу дори препаратини қўллаш бўйича керакли клиник олди маълумотлари йўқ.

Қўлланилиши

Лабиринт патологияси оқибатидаги Меньер касаллигининг симптомларида, шу жумладан бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши, нистагмда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш.

Чайқалишни олдини олиш.

Мигренни олдини олиш.

Мияда қон айланишини бузилиши симптомлари, шу жумладан бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, қон томир касаллиги оқибатидаги бош оғриғи, жиззакилик, одамовилик, хотирани ва диққатни жамлашни бузилишида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида қўлланилади.

Периферик қон айланишини бузилиши сипмтомлари, шу жумладан Рейно касаллиги, акроциноз, вақти­вақти билан содир булувчи оқсоқлик, микроциркуляцияни бузилиши, трофик ва варикоз яралар, парестезия, тунги тиришишлар, оёқ-қўлларни совуқ қотишида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалар

Катталар:

Мияда қон айланишини бузилишларида: 1 таблеткадан кунига 3 марта (суткада 75 мг) буюрилади.

Периферик қон айланишини бузилишларида: 2-3 таблеткадан кунига 3 марта (суткада 150-225 мг) буюрилади.

Ички қулоқ касалликларида: 1 таблеткадан кунига 3 марта (суткада 75 мг) буюрилади.

Чайқалиш касаллигини олдини олишда: катталар: 1 таблетка (25 мг) сафардан ярим соат олдин буюрилади; сўнгра ҳар 6 соатда такроран қабул қилиш мумкин.

Болалар ва ўсмирлар: 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга катталарга буюрилган дозанинг ярми тавсия қилинади.

Кекса ёшдаги шахслар: маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилигида қўлланилиши: маълумотлар йўқ.

Буйрак етишмовчилигида қўлланилиши: маълумотлар йўқ.

Стугеронни овқатдан кейин қабул қилиш афзалроқ.

Максимал тавсия қилинган суткалик доза 225 мг (9 таблетка) дан ошмаслиги керак.

Стугеронни бош айланишига таъсири дозага боғлиқ характерга эгалиги туфайли, дозани аста-секин ошириш керак.

Ножўя таъсирлари

Уйқучанлик ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар одатда вақтинчалик бўлиб, оптимал дозага аста-секин эришилганда бартараф этилиши мумкин.

Кам ҳолларда бош оғриғи, оғиз қуриши, тана вазнини ошиши, кучли терлаш ёки аллергик реакциялар кузатилади. Жуда кам ҳолларда қизил ясси темиратки ва югурикка ўхшаш симптомлар ривожланганлиги ҳақида хабар берилган.

Тиббиёт адабиётида холестатик сариқликнинг ягона ҳолати қайд этилган.

Асосан кекса ёшдаги шахсларда узоқ муддатли даволаш давомида экстрапирамид симптомларни ёмонлашиши ёки ривожланиши кузатилган. Бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш керак.

Аъзолар тизмининг бирламчи синфи

(MedDRA 9.1)

Ножўя реакциялар
Иммун тизими томонидан бузилишларЎта юқори сезувчанлик

(аллергик реакциялар)

Нерв тизими томонидан бузилишларУйқучанлик

Бош оғриғи

Экстрапирамид бузилишлар

Меъда­ичак йўллари томонидан бузилишлар Оғизни қуриши

МИЙ томонидан бузилишлар

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишларХолестатик сариқлик
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузлилишларГипергидроз (кучли терлаш)

Ясси қизил темиратки

Скелет­мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Югуруксимон симптомлар
Лаборатория кўрсаткичларТана вазнини ошиши

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Бошқа антигистамин препаратлари каби Стугерон меъдада дискомфортни чиқариши мумкин; препаратни овқатдан сўнг қабул қилиш меъда шиллиқ қаватини таъсирланишини камайтириш имконини беради.

Паркинсон касаллиги бўлган пациентларга Стугерон фақат препаратни қабул қилишнинг афзаллиги, ушбу касалликни мумкин бўлган ёмонлашиш хавфидан устун бўлган ҳоллардагина тавсия этилади.

Стугерон даволашни бошида уйқучанликни чақириши мумкинлиги туфайли, алкоголни ёндош равишда истеъмол қилинганда ёки марказий нерв тизимини (МНТ) сусайтирувчи препаратларни қабул қилинганда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим.

Лактозани ўзлаштиролмасликда бу фактни эътиборга олиш лозим, чунки ҳар бир таблетка 175,00 мг лактоза моногидратини сақлайди.

Лактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза­галактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий касаллиги бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь билан бирга истеъмол қилиш ва МНТ фаолиятини сусайтирувчи воситаларни, ёки трициклик антидепрессантларни қўллаш санаб ўтилган дори воситаларининг биронтасининг ёки Стугероннинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин.

Антигистамин таъсири туфайли, Стугерон тери реактивлиги омилларини ўрганиш юзасидан, уни қўлламасдан ўтказилган синамаларда мусбат реакцияни бартараф этиши мумкин. Шунинг учун тери синамаларини ўтказишдан олдин 4 кун давомида Стугеронни қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда циннаризин тератоген таъсир чақирмаган бўлсада, Стугеронни, барча дори воситалари каби, ҳомиладорлик даврида фақат она учун

кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлсагина буюриш мумкин.

Стугеронни она сутига ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун Стугеронни қабул қилаётган аёллар эмизишдан воз кечишлари керак.

Транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Уйқучанлик юз бериши мумкинлиги туфайли, айниқса даволашнинг бошида, транспорт воситаларини бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликни намоён этиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ошириб юборилишининг бир ҳолатида (2100 мг) 4 ёшли болада қуйидаги ҳолатлар: қусиш, уйқучанлик, кома, тремор, артериал гипотензия кузатилган.

Специфик антидоти мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганда дастлабки бир соат ичида меъдани ювиш тавсия этилади. Кўрсатмаларга кўра фаоллаштирилган кўмир буюриш мумкин.

Чиқарилиш шакли

25 таблеткадан ПВХ/алюмин фольга блистерда.

2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: