Skip to main content

Стрептокиназа

Улашиш:
  Reading time 19 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТРЕПТОКИНАЗА

STREPTOKINASA

 

Препаратнинг савдо номи: Стрептокиназа

Таъсир этувчи модда (ХПН): стрептокиназа (streptokinase)

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 750000 ХБ ва 1500000 ХБ.

Бир флакон таркиби:

фаол модда: стрептокиназа – 750000 ХБ ёки 1500000 ХБ.

ёрдамчи моддалар: полигелин, натрий L–глутаминат моногидрати.

Таърифи: сарғиш тусли оқ рангли, таблеткага зичланган ғовак масса. Гигроскопик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: фибринолитиклар.

АТХ коди: B01AD01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фибринолитик восита. Плазминоген билан боғланганда қонда ёки қон лахтасида плазминогенни қон лахталарда ва тромбларда фибрин толаларини эритувчи, фибриноген ва бошқа плазма протеинларини, шу жумладан V ва VII қон ивиши омилларини деградациясини чақирувчи протеолитик фермент – плазминга (фибринолизин) ўтишини фаоллаштирувчи комплекс ҳосил қилади. Тромбларни, уларнинг юзасига ҳам, ичидан ҳам таъсир қилиб эритиб юборади.

Стрептокиназа – антиген хусусиятларига эга бўлган стрептококк оқсилидир, шунинг учун организмда мувофиқ антителалар томонидан нейтралланиши мумкин. Бундай вазиятда фибринолизни тезлаштирилишига стрептокиназанинг ортиқча (антителаларни нейтраллаш учун етарли бўлган) миқдорларини юбориш билан эришилади.

Тромб ҳосил бўлган қон томирларининг ўтказувчанлигини тиклайди. Инфузия вена ичига юборилганда артериал босимни ва қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайтириб, кейинчалик юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини камайтиради, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда юракнинг чап қоринчаси фаолиятини яхшилайди. Миокард инфарктида ўлим билан якунланиш сонини пасайтиради. Юракнинг функционал кўрсаткичларини яхшилайди. Юрак-қон томир тизимининг касалликларида тромботик асоратлар ва ўпка артериясининг эмболияси оқибатидаги ўлим сонини камайтиради.

Максимал самараси 45 минутдан кейин кузатилади. Инфузия тугаганидан кейин фибринолитик самара бир неча соат давомида кузатилади, фибриногеннинг даражаси пасайиши ва фибрин ва фибриногеннинг деградациясининг айланиб юрувчи маҳсулотлари сонини бир вақтда ошиши туфайли, тромбин вақтини узайиши 24 соатгача сақланади.

Тромбни ҳосил бўлишини бошланғич босқичларида (ретракциягача) энг самаралидир. Интракоронар юборилганида тромболизис 1 соатдан кейин бошланади.

Фармакокинетикаси

Гидролиз йўли билан метаболизмга учрайди. 1500000 ХБ вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври 1 соат, стерптокиназа-плазминоген мажмуасининг эса – 23 минут. Мажмуа антистрептококкли антителалар томонидан қисман фаолсизлантирилади. Ҳосил бўлган плазмин альфа-2-антиплазмин ва альфа-2-микроглобулин томонидан фаолсизлантирилади.

Кам миқдорда буйрак орқали чиқарилади. Жигар касалликларида клиренси секинлашади.

 

Қўлланилиши

Тизимли қўлланиши

  • ST-сегментини доимий ошиши билан ёки Гисс тутамининг чап оёқчасининг яқиндаги блокадаси билан бирга кечувчи ўткир трансмурал миокард инфаркти (камида 12 соат);
  • Чуқур веналар тромбози (14 кундан кам муддатдаги);
  • Ўпка артерияларининг ўткир массив тромбоэмболияси;
  • Периферик артерияларнинг ўткир ва ўткир ости тромбози;
  • Артерияларнинг сурункали окклюзион касаллиги (6 ҳафтадан кеч эмас);
  • Кўзнинг марказий артерия ёки веналарининг тромбози (артериал окклюзия кўпи билан 6-8 соат муддатдаги, веноз тромбоз: кечи билан 10 кун муддатдаги);
  • Дастурли гемодилазда артериовеноз канюлани тиқилиб қолиши: стрептокиназа мувофиқ бўлган қон оқимига тўсқинлик қилувчи артериовеноз канюланинг окклюзиясида тўлиқ ёки қисман тозалаш учун хирургик текширувнинг муқобил усули сифатида ишлатилади.

Маҳаллий қўлланилиши:

  • Ўткир миокард инфарктида коронар артерияларнинг реканализацияси учун кечи билан (12 соат ичида);
  • Периферик веноз ва артериал томирларининг ўткир, ўткир ости ва сурункали тромбози ва эмболияси.

Эслатма: стрептокиназани кўрсатилган вақт интервалларидан кечроқ қўлланганида, даволаш самарасиз бўлиши мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Қуйидаги суюлтириш усули тавсия этилади:

Инъекция учун натрий хлориди, инъекция учун сув, 5% ли декстроза эритмасининг 5 мл дори воситасининг кукунига эмас, балки флакон девори бўйлаб йўналтириб, аста-секин қўшилади. Препаратни эритиш учун флакон эҳтиёткорлик билан айлантирилади. Кўпик ҳосил бўлишидан сақланиш мақсадида чайқатилмасин.

Тайёрланган концентрацияланган эритма керакли умумий ҳажмгача одатда 45-50 мл секин ва эҳтиёткорлик билан суюлтирилади. Суюлтиришда чайқатиш ва аралаштиришдан сақланиш лозим.

Тайёр эритма 12 соат давомида ишлатилиши лозим.

Вена ичига ва артерия ичига қўллаш мумкин.

Даволаш давомийлиги томирлар окклюзиясининг тури ва даражасига ва конкрет патологик ҳолатга боғлиқ бўлади.

Диққат: стрептокиназага қарши антителалар даражаси юқори бўлса ёки даволаш давомийлиги 5 кундан ортиқ бўлса, шунингдек агар стрептокиназани охирги марта юборилгандан кейин камида 1 йил ўтган бўлса, тромболитик даволаш зарурати туғилганида, гомологик фибринолитинларни (масалан, урокиназани) қўллаш лозим.

ST сегментини турғун кўтарилиши ёки Гис тутами чап оёқчасининг яқинда бўлган блокадаси билан кечувчи ўткир трансмурал миокард инфаркти.

Тизимли қўлланилиши:

Ўткир миокард инфарктида қисқа муддатли тромболизис учун: 1,5 млн ХБ стрептокиназа вена ичига бир марта 60 минут давомида ёки 20000 ХБ дозада коронар томир ичига болюсли равишда, сўнгра вена ичига минутига 2000-4000 ХБ дан 30-90 минут давомида юборилади.

Ўпка эмболияси, чуқур веналар тромбози, артериал тромбоз ёки эмболия:

Тизимли қўлланилиши:

Вена ичига: периферик веноз ва артериал тромбоэмболияси бўлган катталарга қисқа муддатли тромболизисда стрептокиназани 250000 ХБ бошланғич дозада 30 минут давомида, кейинчалик ҳар соатда 150000 ХБ самарасини бир маромда сақлаб турувчи дозада 6 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида юборилади. Тромболизиснинг самараси етарли бўлмаганда, стрептокиназанинг олти соатлик инфузиясини эртанги куни такрорлаш мумкин.

Такрорий инфузияларни стрептокиназани биринчи марта юборилгандан кейин фақат 5 кун давомида ўтказиш мумкин.

Периферик окклюзида қисқа муддатли тромболизиснинг муқобил усули сифатида узоқ муддатли лизис ўтказилиши мумкин. Стрептокиназанинг бошланғич юклама дозаси 250000 ХБ 30 минут давомида юборилади. Эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи доза соатига 100000 ХБ тромбни лизис тезлигига қараб, 24-72 соатни ташкил қилади.

Кўзнинг марказий артерия ёки веналарнинг тромбози:

Тизимли қўлланиши:

Кўзнинг марказий томирларининг тромбозида артериал окклюзияда даволаш давомийлиги кўпи билан 24 соатни ташкил қилади ва веналар окклюзиясида эса – максимум 72 соатни ташкил қилади.

Тромболизисни давом эттириши зарурати бўлганида, стрептокиназа билан даволаш тўхтатилади ва 1 суткадан кейин гомологик фибринолитиклар билан қайтадан бошланиши мумкин.

Маҳаллий қўлланиши:

Ўткир, ўткир ости ва сурункали периферик тромбоэмболияда веноз катетер орқали шикастланган соҳага 1000-2000 ХБ стрептокиназа 3-5 минут интервал билан юборилади. Даволаш давомийлиги томирлар окклюзиясининг узунлиги ва жойлашган соҳасига боғлиқ ва стрептокиназанинг 120000 ХБ максимал йиғинди дозаси билан 3 соатгача давом этиши мумкин.

Артериовеноз канюланинг окклюзияси:

Стрептокиназани ишлатишдан олдин канюлани шприц ёрдамида гепаринли тузли эритма билан яхшилаб ювиш йўли билан тозалаш лозим. Агар ўтказувчанлиги тикланмаса, стрептокиназа қуйидаги тарзда ишлатилади: 2 мл эритмада суюлтирилган 250000 ХБ ҳар бир тромб ҳосил бўлган канюлага аста-секин томизилади. Даволашдан кейин канюла ичидагиси аспирация қилинади, канюля физиологик эритма билан ювилади ва қайтадан қўйилади.

Даволашни назорат қилиш:

Тромбни лизис тезлиги, уни ҳосил бўлиш вақтидан бошлаб секинлашади, шунинг учун даволашни клиник симптомлар пайдо бўлгандан кейин иложи борича эртароқ амалга ошириш лозим. Тромболитик даволаш вақтида қон кетишининг хавфини камайтириш учун пациент мутлақо тинч ётган ҳолатда бўлиши лозим, ҳар қандай ҳаракатларни, инвазиялар (биопсиялар) ёки вена ичи инъекцияларини истисно этиш лозим. Агар даволаш гепарин билан ўтказилган бўлса, у ҳолда уни бекор қилиш лозим. Қон ивиш кўрсаткичлари тромбин ва қисман тромбин вақти ҳар 4 соатда назорат қилинади.

Реокклюзияни олдини олиш:

Томирларни қайта окклюзиясидан сақланиш учун тромбин вақтини 2-4 мартагача, АЧТВ – 1,5-2,5 мартагача ошишига рухсат берилади. Шуни ҳисобга олиб, гепариннинг мувофиқ миқдорини соатига 0,5-1 минг ХБ ни юбориш, сўнгра перорал кумарин ҳосилалари ёки антиагрегантларни юбориш лозим.

Маҳаллий қўлланиши:

Маҳаллий қўллаш самарадорлиги ангиография натижалари бўйича, аниқланиши мумкин. Агар тикланган қон оқими 15 минут давомида сақланса, даволаш муваффақиятли ҳисобланади, бундан сўнг препаратни юборишни тўхтатилади.

Ножўя таъсирлари

Маълумотлар клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг тадқиқотларни ўтказиш тажрибасига асосланган.

Қуйидаги стандарт категориялар ишлтилади:

Жуда тез > 1/10,

Тез > 1/100, <1/10,

Тез-тез эмас > 1/1000, <1/100,

Кам ҳолларда > 1/10 000, <1/1000,

Жуда кам > 1/10 000 (шу жумладан якка ҳолатлар).

Қон ва лимфа тизими томонидан

  • Тез-тез: инъекция жойидан қон кетиши, кўкаришлар. Меъда-ичакдан қон кетиши, урогенитал қон кетишлари, бурундан қон кетиши;
  • Тез-тез эмас: бош мияга кейинчалик асоратлар ва ўлим билан якунланиши билан қон қуйилиши, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши, оғир қон кетишлари (шунингдек ўлим ҳолати билан), жигарга қон қуйилиши, қорин пардаси ортиқча қон кетишлари, бўғимларга қон қуйилиши, талоқни ёрилиши.

Қон қуйиш кам ҳолларда талаб этилади.

  • Жуда кам ҳолларда: перикардга қон кетиши, шу жумладан ўткир миокард инфарктини тромболитик даволаш вақтида миокард перфорацияси.

Оғир геморрагик асоратлар юз берган ҳолларда стрептокиназа билан даволашни тўхтатиш ва протекиназа ингибиторларини масалан, апропинни қуйидаги дозада юбориш лозим: дастлаб 500000 КФБ (Калликреинни фаолсизлантирувчи бирлик), зарурати бўлганида
1 млн КФБ гача, сўнгра соатига 50000 КФБ дан вена ичига қон кетиши тўхтагунича юборилади. Синтетик антифибринолитиклар (транексам, аминокапрон кислотаси) билан бирга қўллаш тавсия этилади. Зарурати бўлганида қон ивиш омиллари юборилиши керак.

Иммун тизими томонидан:

  • Жуда тез-тез: стрептокиназага қарши антителаларни ҳосил бўлиши;
  • Тез-тез: аллергик анафилактик реакциялар, масалан тошма, қизариш, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, хансираш, бронхоспазм, гипотензия;
  • Жуда кам ҳолларда: секин авж олувчи аллергик реакциялар, масалан, зардоб реакцияси, артрит, васкулит, нефрит, нейроаллергик симптомлар (полинейропатия, масалан Гийен Барре), ҳаттоки шоккача ривожланувчи оғир аллергик реакциялар, шу жумладан нафасни тўхтаб қолиши.

Енгил ёки кучсиз аллергик реакцияларда антигистамин ва/ёки кортикостероид препаратлар ишлатилади. Оғир аллергик/анафилактик реакциялар юз берган ҳолларда стрептокиназани юборилиши дарҳол тўхтатилиши ва тегишли даволашни бошлаш лозим.

Шокка қарши даволашнинг жорий тиббий стандартларига риоя қилиш зарур.

Тромболитик даволаш гемологик фибринолитиклар билан бирга давом эттирилиши лозим.

Нерв тизими томонидан

  • Кам ҳолларда: мияга қон қуйилиши ёки бош миянинг гипоперфузияси билан кечувчи юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ бўлган неврологик симптомлар (масалан бош айланиши, эс-хушни чалкашиши, паралич, гемипарез, қўзғалувчанлик, тиришишлар).

Офтальмологик бузилишлар

  • Жуда кам ҳолларда: ирит/увеит/иридоциклит.

Юрак ва қон томир бузилишлари

  • Тез-тез: даволашни бошида гипотония, тахикардия, брадикардия.
  • Жуда кам ҳолларда: холестеринэмболия.

Миокард инфаркти бўлган пациентларда стрептокиназа билан фибринолотик даволашда, миокард инфарктидан кейинги асорат ва/ёки реперфузия симптомлари каби қуйидаги ҳолатлар аниқланган:

  • Жуда тез-тез: гипотензия, юрак қисқаришлари ритми ва сонини бузилиши, стенокардия;
  • Тез-тез: қайталанувчи ишемия, стенокардия, такрорий инфаркт, кардиоген шок, перикардит, ўпка шиши.
  • Тез-тез эмас: юракни тўхтаб қолиши (бу нафасни тўхтаб қолишига олиб келади, митрал клапан етишмовчилиги, перикардит, юрак тампонадаси, миокардни ёрилиши, ўпка ёки периферик эмболия.

Ушбу юрак-қон томир асоратлари ўлимга олиб келиши мумкин.

Периферик артерияларнинг маҳаллий тромболизиси вақтида дистал эмболизацияни истисно қилиб бўлмайди.

Респиратор касалликлар

  • Жуда кам ҳолларда: миокард йирик соҳаси инфаркти бўлган пациентларда интракоронар тромболизисдан кейин кардиоген ўпка шиши.

Меъда-ичак бузилишлари

  • Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, эпигастрал соҳада оғриқ, қусиш.

Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар

  • Тез-тез: бош оғриғи, белда оғриқ, мушакларда оғриқ, қалтираш, иситма, астения, ҳолсизлик.

Лаборатор кўрсаткичлар:

  • Тез-тез: зардобда трансаминаза ва билирубин даражасини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга оғир аллергик реакциялар ривожланганда стрептокиназани қўллаш эмас.

Қон кетиши юқори хавфи туфайли, стрептокиназа билан тромболитик даволашни қуйидаги ҳолатларда қўлланмаслиги лозим:

  • яқинда ўтказилган ички қон кетиши фонида ёки ундан кейин;
  • қон ивиши хусусиятини пасайишининг турли шакллари, геморрагик диатезлар, спонтан фибринолиз;
  • яқиндаги (2 ой давомида) мияда қон айланишини бузилиши, бош мия суяги ичидаги ёки интраспинал хирургик аралашувлар;
  • бош миядаги ўсмалар;
  • бошнинг яқиндаги жароҳатлари;
  • артериовеноз мальформация ёки аневризм;
  • қон кетиш хавфи бўлган ўсмалар;
  • ўткир панкреатит;
  • систолик кўрсаткичга 200 мм сим. уст. дан юқори ва ёки дистолик кўрсаткичи 100 мм сим. уст. дан юқори бўлган назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, гипертоник ретинопатия III/IV даражаси;
  • томирли протезни яқинда ўтказилган имплантацияси;
  • перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда даволаниш (МНО>1,3);
  • жигар ёки буйракни оғир етишмовчилиги;
  • эндокардит ёки перкардит: айрим ҳолларда стрептокиназа буюрилганидан кейин ўткир миокард инфаркти сифатида хато диагностика қилинган перикардит юз беради, бу перикард соҳасида юрак тампонадасигача авж олувчи қон қуйилишларига олиб келади;
  • анамнезида геморрагик диатез;
  • яқинда бўлган жиддий операция (операциядан кейинги 6-10 суткада, аралашувнинг оғирлигига қараб), аъзолар биопсияси, сиқилмайдиган қон томирини пункцияси, юракни ташқи массажи каби инвазив муолажалар.

Маҳаллий қўлланилиши:

Ҳатто стрептокиназа маҳаллий қўлланганда ҳам, тизимли самараларни кузатилиши мумкин. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, маҳаллий қўлланганда ҳам кўриб чиқилиши лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепарин, кумарин ҳосилалари, дипиридамол, НЯҚП (ацетилсалицил кислотаси ва бошқ), декстранлар, вальпроат кислотаси, аллопуринол, хинидин, жинсий гормонлар, сульфонамидлар, тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, эссенциал ярим тўйинманган ёғ кислоталари қон ивишига қарши самарани кучайтиради ва қон кетиш хавфини оширади. Антифибринолитик дори воситалари – самарани сусайтиради. Стрептокиназа плазма ўрнини босувчи воситалар – гидроксиэтилланган крахмал ва декстран билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Фойда ва хавфни шахсий равишда баҳолаш

Тромбоэмболияларда, айниқса пациент ҳаёти учун хавфли қон кетишларда фойда ва хавф нисбатини қуйидаги ҳолатларда баҳолаш лозим:

  • Яқинда (10 кун давомида) бўлган оғир меъда-ичакдан қон кетиш, масалан ўткир меъда яраси;
  • Жиддий маҳаллий қон кетиши хавфи, масалан бел аортографияси ўтказилган ҳолларда;
  • Яқинда (10 кун давомида) бўлган жароҳатлар ва юрак-ўпка реанимацияси;
  • Яқинда (10 кун давомида) ўтказилган инвазив муолажалар, шу жумладан интубация;
  • Яқинда (10 кун давомида) ўтказилган сиқилмайдиган томирни пункцияси;
  • Яқинда туғруқлар, аборт;
  • Қон кетишларининг мавжуд ёки потенциал манбаи (қовуқ ичи катетери) билан кечувчи сийдик-таносил тизими касалликлари;
  • Қон томирларининг яққол атеросклеротик ўзгаришлари, цереброваскуляр касалликлар;
  • Ўпкадаги бўшлиқ тузилмалар (масалан фаол каверноз туберкулёз);
  • Юрак бўлмачаси фибриляцияси билан кечувчи митрал стенозда тромбознинг юқори эҳтимоли;
  • Гипертония. Систолик АБ>180 мм сим. уст ва/ёки диастолик АБ>110 мм сим. уст.;
  • 75 ёшдан катта пациентлар;
  • Қон кетиши аҳамиятли хавф туғдирган ёки унинг жойлашган жойи туфайли айниқса бошқариш қийин бўлган ҳар қандай ҳолат.

Маҳаллий қўлланиши:

Ҳатто стрептокиназа маҳаллий қўлланганда ҳам, тизимли самаралар кузатилиши мумкин. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, маҳаллий қўлланганда ҳам кўриб чиқиш лозим.

Кейинчалик ўлим билан якунланиши мумкин бўлган ўткир панкреатити бўлган пациентларга ўткир миокард инфарктига шубҳа туғилганда стрептокиназа юборилган кам ҳолатлар таърифланган. Агар жиддий спонтан қон кетишлари (маҳаллий равишда босилганда назорат келиб бўлмайдиган) содир бўлса, стрептокиназани юборишни дарҳол тўхтатиш ва антигеморрагик даволашни ўтказиш лозим. Протеинкиназа ингибитори, масалан апротинин, қуйидаги дозаларда юборилади: дастлаб, 500000 КИБ (Калликреинни фаолсизлантирувчи бирикмалар), зарурати бўлганида 1 млн КФБ гача, сўнгра соатига 50000 КИБ дан вена ичига қон кетиши тўхтагунича юборилади.

Синтетик антифибринолитиклар (транексам, аминокапрон кислотаси) билан бирга қўллаш тавсия этилади. Зарурати бўлганида қон ивиш омиллари юборилиши керак.

Стрептокиназага антителани ҳосил бўлиши

Стрептокиназага қарши антителалар ҳосил бўлиши туфайли, агар препаратни 5 кундан ортиқ ва препарат биринчи юборилганидан кейин 12 ойдан эртароқ юборилса, препарат билан даволаш курси самарасиз бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, яқинда ўтказилган стрептококкли инфекцияси (масалан, стрептококкли фарингит, ўткир ревматик иситма ва ўткир гломерулонефрит) бўлган пациентларда терапевтик самара пасайиши мумкин.

Инфузия тезлиги ва кортикостероидлар билан олдини олиш

Даволашнинг бошида одатда артериал босимни тушиши, тахикардия ёки брадикардия (алоҳида ҳолларда шоккача) кузатилади, шунинг учун стрептокиназани юборилиши аста-секин амалга оширилиши лозим.

Профилактика учун инфузия билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияларнинг эҳтимолини камайтириш мақсадида кортикостероидларни юбориш мумкин.

Гепарин ва кумарин ҳосилаларини қўллаш

Агар пациент фаол гепаринизацияда бўлса, тромболитик даволашни бошлашдан аввал протамин сульфатини юбориш йўли билан у нейтралланиши лозим. Тромболитик даволашни бошлашдан аввал, тромбни вақтини назоратли аниқлашни ўтказилади, бу нормадан 2 марта юқори бўлмаслиги керак. Илгари кумарин ҳосилаларини қабул қилган пациентларда, ХНН (ҳалқаро нормалаштирилган нисбати) стрептокиназа билан даволашни бошлашдан аввал 1,3 дан кам бўлиши лозим.

Ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қабул қилиш.

Ацетилсалицил кислотаси ва стрептокиназа миокард инфарктига шубҳа қилинган пациентларда ҳаёт давомийлигига ижобий ўзаро тўлдирувчи самарани кўрсатиши ҳақида хабар берилган.

Ацетилсалицил кислотасини қўллашни стрептокиназа билан даволашдан олдин бошлаш лозим. Ацетилсалицил кислотаси билан даволаш давомийлиги камида бир ойни ташкил қилиши лозим.

Артерия ичига юборилиши:

Артерияни ичига юборишда препаратни қўл қон томирларига юборган афзалроқдир. Юбориш жойини 30 минут давомида босиб туриш зарур, масалан қон томирини ўлчаш учун манжет ёрдамида, инъекция жойини маълум вақт оралиғидан кейин текшириш лозим.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади. Оғир жигар ёки буйрак етишмовчилигида стрептокиназани қўллаш мумкин эмас.

Болаларда қўллашнинг ўзига хослиги:

Кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини албатта баҳолаш лозим. Болаларда стрептокиназани қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлигини ўрганиш юзасидан клиник тадқиқотлари ўтказилмаган. Хавф устидан клиник фойданинг устунлигини исботи 1 ойликдан 16 ёшгача бўлган пациентлардан олинган айнан алоҳида хабарларга асосланган.

Кўпчилик пациентларда стрептокиназа артериал окклюзияларда ишлатилган. 1000 ХБ/кг гачадан 3000 ХБ/кг юклама дозалар ишлатилган.

Юклама дозани юбориш давомийлиги одатда 5 дан 30 минутгачани ташкил қилади, сўнгра соатига 1000 ХБ/кг соатига 1500 ХБ/кг дозаларда танаффуссиз инфузияни тромбни лизиси бошлангунча қадар қўлланган.

Кекса ёшдаги пациентларда қўллашнинг ўзига хослиги:

75 ёшдан ошган пациентларда қўлланилиши кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини синчков баҳолашни талаб этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Ҳомила учун потенциал юқори хавф борлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида стрептокиназани қўллаш, фақат фойда ва хавф нисбатини синчков баҳолангандан кейин ва фақат ҳаёт кўрсатмаларига асосан ҳомиладорликнинг биринчи 18 ҳафтаси давомида қўллаш мумкин.

Лактация даврида қўлланиши: маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

750000 ХБ ва 1500000 ХБ дан производства фирмы SGD S.A., Франция фирмасида ишлаб чиқарилган флаконли ўрамларда №1

Станционар учун ўрами: 40 флаконлар мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳли қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Дори воситаси фақат стационар шароитида қўлланилади.

Улашиш: