Skip to main content

Спеман

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

Спеман®

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами:

Савдо номи:

Спеман

Дори шакли:

Таблеткалар

Таркиби:

Спеманнинг ҳар бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:

Фаол компонентлар:

Кукунлар: 65 мг ухлатадиган витания илдизи (Withania somnifera), 32 мг узун баргли астеркант уруғи (Astercantha longifolia), 16 мг компас латук уруғи (Lactuca scariola), 16 мг бахмал қичиштирувчи ловия уруғи (Mucuna pruriens), 16 мг мозаикали олтин (Suvarnavang). Экстрактлар: 32 мг чиройли аргирея илдизи (Argyreia speciosa), 32 мг ербағрли темиртикан мевалари (Tribulus terrestris), 32 мг тўрсимон лептадения пояси (Leptadenia reticulate), 16 мг марварид пармелия қавати (Parmelia perlata).

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, натрий карбоксиметилцеллюлоза, аэросил (коллоид кремний диоксиди).

Таърифи:

6-yillik-qizil-jenshen

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-жигаррангдан тўқ-жигарранггача рангли доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Ўсимликлардан олинган простатанинг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун восита.

АТХ коди: G04BX.

Фармакологик таъсири:

Таблеткаларнинг таркибига кирувчи ўсимликларнинг таъсир этувчи моддалари сперматогенезни рағбатлантиради, сперматоидларнинг фаоллигини оширади, сперманинг ёпишқоқлигини пасайтиради, простата безидаги димланиш кўринишларини камайтиради, простата безини хавфсиз катталашишида дизурик бузилишларнинг яққоллик даражасини камайтиради.

Қўлланилиши:

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини симптоматик даволаш учун олигоспермияда сперматозоидларнинг харакатчанлиги пасайганида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари.

Ичга буюрилади. Простата безини хавфсиз катталашиши: дастлаб 2 таблеткадан кунига 2-3 марта, кейинчалик эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи дозагача камайтирилади.

Олигоспермия: 2 таблеткадан кунига 3 марта 4-6 ой давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари:

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши:

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири:

Олигоспермияда «Тентекс форте» препарати бир вақтда ишлатилганида даволаш самараси ошади.

Чиқарилиш шакли:

Таблеткалар; 100 таблеткадан пластмасса флаконда, ҳар бир флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити:

Қуруқ жойда, +10°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати:

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365