Skip to main content

СПЕМАН форте

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

СПЕМАН® форте

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами

Савдо номи

СПЕМАН форте

 

Дори шакли

Таблеткалар

 

Таркиби:

Фаол компонентлари:

Кукунлар:  
Ухлатадиган витания илдизи
Withania somnifera L.39,0 мг
Узун баргли астеркант уруғиAstercantha longifolia (L.) Nees19,0 мг
Компас латук уруғиLactuca scariola L.10,0 мг
Бахмал қичиштирувчи ловия уруғиMucuna pruriens (L.)DC.10,0 мг
Мозаикали олтинMosaic gold10,0 мг
Қуруқ экстрактлар:  
Чиройли аргирея илдизиArgyreia speсiosa Sweet19,0 мг
Ербағрли темиртикан мевалариTribulus terrestris L.19,0 мг
Тўрсимон лептадения поясиLeptadenia reticulatа W.Et A.19,0 мг
Марварид пармелия қаватиParmelia perlata (Huds.) Ach.10,0 мг
Илон раувольфияси илдизиRauwolfia serpentina (L.) Benth.ex Kurz18,75мг

Ёрдамчи моддалар:

Магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, натрий кармеллоза, коллоид кремний диоксиди.

Таърифи

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранггача рангли доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Эрекция бузилишини даволаш учун препарат

АТХ коди: G04BE30.

Фармакологик таъсири

Спеман форте – эркакларнинг жинсий фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатувчи, ўсимликлардан олинган мажмуавий препаратдир. Спеман форте бош мия ва орқа мияда жойлашган жинсий фаоллик марказларининг қўзғалувчанлигини камайтиради, жинсий рағбатлантиришлар учун қўзғалиш бўсағасини оширади. Муддатидан олдин уруғнинг отилиб чиқишини олдини олади. Жинсий алоқанинг давомийлигини оширади. Жинсий майлни пасайтирмайди.

Қўлланилиши

Тезлашган эякуляция, юқори қўзғалувчанлик натижасида жинсий алоқанинг давомийлигини қисқариши.

Қариликдаги жинсий фаолиятни бузилишида қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта 2-4 ҳафта давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

100 таблеткадан буралувчи қопқоқли пластик флаконларда. Флаконнинг оғзи фирма логотипи туширилган алюмин фольга билан қўшимча беркитилган. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, + 10°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: