Skip to main content

Скиназолин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СКИНАЗОЛИН®

SKINAZOLIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Скиназолин®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кетоконазол, клобетазол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кетоконазол − 10 мг, клобетазол пропионати − 0,5 мг,

ёрдамчи моддалар: оқ вазелин, суюқ парафин, октадецил (стеарил спирти), глицерилмоностеарат, этилпарабен, лаурокапрам, пропиленгликоль, натрий лаурилсульфати, сувсиз натрий сульфити, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли ок рангли крем

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар

АТХ коди D01A

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Кетоконазол кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши восита, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophyton sp., Microsporum sp., Epidermophyton sp. кабилар), сахаромицетлар ва Candida albicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини намойиш этган. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас.

Клобетазол пропионати минимал ножўя самаралари бўлган юқори самарали яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсирга эга бўлган кортикостероид гормонидир.

Фармакодинамикаси

Кетоконазолнинг таъсир механизми эргостеролнинг биосинтезини ингибиция қилиш ва замбуруғларнинг мембраналаридаги липид таркибини ўзгартиришдан иборат.

Дерматофитлар: Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton floccosum; ачитқи ва Candida ачитқисимон замбуруғлар, Pityrosporum ларга нисбатан фаол.

Препарат себореяли экзема ва кепаксимон темиратки билан боғлиқ кепакланиш ва қичишишни тез камайтиради.

Клобетазол пропионати − сиртга қўллаш учун кортикостероиддир. Тери касалликларини даволашда кортикостероидларнинг терапевтик таъсир механизми аниқ маълум эмас. Кортикостероидлар мембраналарнинг фосфолипидларидан арахидон кислотани ажратиб чиқарадиган фосфолипаза А2 ни ингибиция қиладиган липокортинларнинг синтезини индуция қилади. Шундай қилиб, липокортинлар арахидон кислотанинг метаболитлари ҳисобланган простагландинлар ва лейкотриенлар каби яллиғланиш ва аллергиянинг кучли медиаторларининг биосинтезини назорат қилади.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганида кетоконазол аҳамиятсиз даражада тизимли сўрилишга учрайди. Ҳатто узоқ муддат қўлланганида ҳам кетоконазол қонда аниқланмайди.

Клобетазол пропионатининг гидрокортизонга нисбатан плазма оқсиллари билан боғланиш қобилияти кам, аммо Т½ юқори. Асосан жигарда, қолган қисми − буйракда метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Терининг қуйидаги замбуруғли касалликларини даволашда қўлланади:

  • қўл микози
  • товон эпидермофитияси (микоз)
  • тери трихофитияси
  • қирма (стригущий) и ўраб олувчи темиратки
  • терини қичишиши.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Кунига икки марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб қўйилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида даволаш вақтида крем қўйилган жойда аллергик реакциялар (ачишиш, таъсирланиш, қичишиш, санчиш ҳисси) пайдо бўлиши мумкин. Узоқ қўлланилиши натижасида тери атрофияси ва/ёки пигментацияси кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Вирусли инфекция (герпес, ўраб олувчи герпес, сувчечак) билан тери зарарланганда кремни қўллаш мумкин эмас

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида антителалар ишлаб чиқариш камайиши билан боғлиқ иммунодепрессив хусусиятларини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли сувчечакка қарши вакцинациясини ва бошқа иммунизация турларини ўтказмаслик керак. Дори воситаси иммуносупрессив препаратлар таъсирини кучайтириши ва иммуностимуляция қилувчи таъсирни сусайтириши мумкин. Гентамицин, этакрин кислотаси ва фуросемид билан бир вақтда қўлланганда буйрак ва эшитиш аъзолари шикастланиш хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Кремни кўзга тушишига йўл қўйилмасин! Агар крем бехосдан кўзларга тушса, уларни кўп миқдордаги оқава сув билан яхшилаб ювиш керак. Шиллиқ қаватларга кремни тушишидан сақланиш керак.

Қичишиш хисси ёки қизариш пайдо бўлган холларда препаратни қўллашни бекор қилиш керак, аммо препарат суртилган бўлса тана юзасидан ювиб ташлаш керак.

Юз териси ва терининг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.

4 ҳафтадан кўп узлуксиз қўллаш мумкин эмас, юзда, қўлтиқ ости, чов ёки вульва соаларида препаратни узлуксиз қўллаш 2 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Эмизикли болаларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Хусусиятлари ўзгарганда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладор ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даври препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти.

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Крем 10 г  еки 15 г дан алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Тубанинг кавшарланган чокида препаратнинг серияси ва яроқлилик муддати кўрсатилган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10-30°С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365