Skip to main content

Скин-Кап

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СКИН-КАП

SKIN-KAP

 

Препаратнинг савдо номи: Скин-Кап

Таъсир этувчи модда (ХПН): фаоллаштирилган рух пиритиони

Дори шакли: даволовчи шампунь

Таркиби:

100 г препарат куйидагиларни саклайди:

фаол модда: 1 г фаоллаштирилган рух пиритиони;

ёрдамчи моддалар: Тего Перли С-96, Тего сульфонат 2427 Бондесурф НЛ 228Е, этанол 70%, Абил Б 88183, динатрий эдетати, натрий хлориди, левоментол, этанол, Антил 141-Ликвид, ароматизатор (Бинеа 10680), сув 100 мл гача.

Таърифи: ўзига ҳос ҳидли, оқ рангли суспензия

Фармакотерапевтик гурухи: дермапротектор восита

АТХ коди: D11AX12.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фаоллаштирилган рух пиритиони яллиғланишга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши фаолликка эга. Замбуруғларга қарши фаоллиги айниқса казгок, себорея, псориаз ва терининг бошқа касалликларида яллиғланиш ва ортиқча кепакланишни тутиб турувчи Pityrosporum ovale ва Pityrosporum orbiculare га нисбатан якқол. Рух пиритионининг антибактериал фаоллиги бир қатор патоген микроорганизмларга (стрептококк, стафилококк, кўкйиринг ва ичак таёқчаси, протей ва бошқалар) нисбатан намоён бўлади. Рух пиритиони хужайра ичидаги АТФ даражасини камайтиради, хужайралар мембраналарини деполяризацияси ва замбуруғлар ва бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Фаоллаштирилган рух пиритиони сиртга қўлланилганида эпидермис ва дерманинг юза қаватларида тўпланади. Тизимли сўрилиши секин амалга ошади. Препарат қонда жуда кам миқдорда аниқланади.

 

Қўлланилиши

Псориаз; бошнинг сочли кисмининг атопик дерматити; себореяли дерматит; кичишиш; қазгоқ; ёғли себорея; қуруқ себореяда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Қўллашдан олдин флакон жадал силкитилади. Скин-кап шампунининг оз миқдори нам сочларга суртилади ва бош териси массаж қилинади. Бош ювилади ва шампунь такроран суртилади. 5 минут давомида шампунь сочларда қолдирилади ва кўп миқдордаги сув билан ювилади. Биринчи икки ҳафта давомида ҳафтада 2-3 марта қўлланади. Даволаш курси псориазда – 5 ҳафта, себореяли дерматитда – 2 ҳафтани ташкил қилади. Ремиссия даврида шампунь қайталанишларни олдини олиш воситаси сифатида ҳафтада 1-2 марта қўлланиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Даволашнинг биринчи кунларида препаратни суртилган жойида одатда препаратни бекор қилмайдиган қисқа вақтли ачишиш хисси бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Скин-кап препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Скин-кап шампуни сочларнинг табиий ранги ва холатига таъсир килмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида агар она учун даволашдан кутиладиган фойда, ҳомила ёки эмизикли бола учун потенциал хавфдан ошсагина буюриш мумкин.

Пиритион цинк препаратларини ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда қўлланганда ҳар қандай салбий оқибатларни ривожланиши хақида маълумотлар бўлмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

150 мл дан пластик флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

+4°С дан +30°С гача бўлган хароратда саклансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

 

Улашиш: