Skip to main content

Шафтаз

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ШАФТАЗ

SHAFTAZ

 

Препаратнинг савдо номи: Шафтаз

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): цефепим гидрохлориди, тазобактам натрий

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон/ампула таркибиФлакон/ампуладаги миқдори
1,125 г/фл1,250 г/фл1,50 г/фл
Цефепима гидрохлорид цефепимга қайта ҳисобланганда1,0 г1,0 г1,0 г
Тазобактам натрий тазобактамга қайта ҳисобланганда0,125 г0,250 г0,500 г

Вода для инъекций 

10,0 мл10,0 мл10,0 мл

Таърифи: деярли оқ ёки кремсимон рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи)

 

Фармакологик хусусиятлари

Шафтаз турли граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан аминогликозидларга ёки цефтазидин каби учинчи авлод цефалоспорин антибиотикларига чидамли штаммларига нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Цефепим кўпчилик бета-лактамазалар гидролизига юқори чидамли, хромосома генлари томонидан кодланувчи бета-лактамазаларга нисбатан кичик ўхшашликка эга ва тез грамманфий бактериал хужайраларга киради.

Шафтаз микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан фаол. МБК/МПК га нисбати цефепим учун барча синалган граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг 80% дан кўпроғи учун =£2 ни ташкил қилади. In vitro синовларда аминогликозидларга нисбатан синергик таъсирининг мавжудлиги аниқланган.

Шафтаз қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:

6-yillik-qizil-jenshen

Граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари); Staphylococcus epidermidis (шу жумладан ета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари); стафилококкларнинг бошқа штаммлари, шу жумладан S. hominis, S. saprophyticus; Streptococcus pyogenes (А гуруҳи стрептококклари) Streptococcus pneumoniae. Streptococcus agaloctiea (В гуруҳи стрептококклари); Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллинга ўртача чидамли штаммлари – МПК 0,1 дан 1 мкг/мл гача); бошқа бета-гемолитик стрептококклар (C, G, F гуруҳлари), S. bovis (D гуруҳи), Viridans гуруҳи стрептококклари. (Энтерококкларнинг кўпчилик штаммлари, масалан Enterococcus faecalis ва метициллинга резистент стафилококклар, кўпчилик цефалоспорин антибиотикларига, шу жумладан цефипимга).

Грамманфий аэроблар: Pseudomonas spp., шу жумладан P. aeruginosa. P. putida, P. Stutzeri; Escherichia coli, Klebsiella spp., шу жумладан К. pneumoniae, K. oxytoca, K. oxaenae; Enterobacter spp., шу жумладан E. cloacae, E. Aerogenes, E. agglomerans, E. Sakazakii; Proteus spp., шу жумладан Р. mirabilis, P. vulgaris, Acinetobacter calcoaceticus (шу жумладан anitratus, lwoffi); Aeromonas hydrophila; Capnocytophaga spp.,  Citrobacter spp., шу жумладан C. diversus, C. freundii; Campylobacter jejuni; Cardnerella vaginalis; Haemophilus ducreyi; Haemophilus influenzae шу жумладан (бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари); Haemophilus parainfluenzae; Hafnia alvei; Legionella spp.; Morganella morganii; Morganella catarrhails (Branhamella catarrhalis) (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари); Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан бета-лактамазани ишлаб чиқарувчи штаммлари); Neisseria meningitides; Proteus spp. (шу жумладан  Р. rettgeri, P. Stuartii); Salmonella spp., Serratia (шу жумладан S. marcescens, S. Liquefaciens); Shigella spp.; Yersinia enterocolitica.

(Цефепим Xanthmonas maltophilia [Pseudomonas maltophilia] нинг айрим штаммларига нисбатан фаол эмас).

Анаэроблар: Bacteroides spp., шу жумладан B. melaninogenicus ва Bacteroides га тааллуқли оғиз бўшлиғининг бошқа микроорганизмлари; Clostridium perfringens; Fusobacterium spp., Mobiluncus spp.; Peptostreptococcus spp.; Veillonella spp.

Фармакокинетикаси

500 мг, 1 г ва 2 г дозаларни бир марталик ўттиз минутлик вена ичига юборишдан кейин катта соғлом эркаклар қон плазмасида турли муддатларда цефепимнинг ўртача концентрациялари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Плазмада цефепимнинг ўртача концентрациялари (мкг/мл)

Цефепимнинг дозаси0,5 соат1 соат2 соат4 соат8 соат12 соат
500 мг в/и38,221,611,65,01,40,2
1 г в/и78,744,524,310,52,40,6
2 г в/и163,185,844,819,23,91,1
500 мг м/и8,212,512,06,91,90,7
1 г м/и14,825,926,316,04,51,4
2 г м/и36,149,951,331,58,72,3

Сийдикда, сафрода, перитонеал суюқликда, бронхларнинг шиллиқ секретида, балғамда, простата безида, аппндиксда ва ўт қопида ҳам цефепимнинг терапевтик концентрацияларига эришилади.

Цефепимнинг организмдан ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади. 9 кун давомида 2 г гача дозаларни вена ичига 8 соатлик интерваллар билан қабул қилган соғлом одамларда организмда препаратнинг тўпланиши кузатилмаган.

Ўртача умумий клиренси 120 мл/мин ни ташкил қилади. Цефепим деярли фақат бошқарилишнинг буйрак механизмлари ҳисобига чиқарилади, асосан гломеруляр фильтрация йўли билан (ўртача буйрак клиренси 110 мл/мин ни ташкил қилади). Сийдикда юборилган дозанинг тахминан 85% ўзгармаган цефепим кўринишида аниқланади. Цефепимнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 19% дан камроқни ташкил қилади ва препаратнинг қон зардобидаги концентрациясига боғлиқ эмас.

Буйрак фаолияти нормал бўлган 65 ёшдан ошган беморларда, Шафтаз препаратининг дозасини, ёш беморлар билан солиштирганда, буйрак клиренсининг катталигини камлигига қарамасдан, тўғрилаш талаб қилинмайди.

Турли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ўтказилган текширишлар, организмдан ярим чиқарилиш даврини ошишини намойиш қилган. Диализни талаб қилувчи, буйрак фаолиятини оғир даражали бузилишлари бўлган беморларда ўртача ярим чиқарилиш даври, гемодиализ учун 13 соатни ва перитонеал диализ учун 19 соатни ташкил қилади.

Буйрак фаолияти нормал бўлмаган беморларда доза шахсий равишда танланиши керак (ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ бўлимига қаранг).

Жигар фаолияти бузилган ёки муковисцидози бўлган беморларда цефепимнинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Бундай беморлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Болалар. Цефепимнинг фармакокинетикасини баҳолаш 2 ойликдан 11 ёшгача бўлган болаларда бир марта ёки препаратнинг бир неча дозалари ҳар 8 соатда (n=29) ва ҳар 12 соатда (n=13) юборилганидан кейин ўрганилган. Бир марта вена ичига инъекциядан кейин организмдан умумий клиренси ва стационар ҳолатдаги тақсимланиш ҳажми ўртача мувофиқ 3,3 (±1,0) мл/мин/кг ва 0,3 (±0,1) л/кг ни ташкил қилган. Цефепимнинг ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилиши юборилган дозанинг 60,4 (±30,4)% ни ташкил қилган, ўртача буйрак клиренси эса 2,0 (±1,1) мл/мин/кг. Пациентларнинг ёши ва жинси (25 ўғил болалар ва 17 қиз болалар) ҳар бирининг тана вазнига тўғрилашни киритиш ҳисоби билан, организмдан умумий клиренсига ва тақсимланиш ҳажмига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмаган. Цефепим 50 мг/кг дозада ҳар 12 соатда (n=13) юборилганида препаратни тщпланиши аниқланмаган, шу вақтда Cmax, эгри чизиқ остидаги майдон AUC ва t1/2 стационар ҳолатда,
50 мг/кг ҳар 8 соатда схема бўйича юборилганида тахминан 15% ошган. Вена ичига 50 мг/кг дозада юборилганидан кейин болалардаги цефепимнинг вена ичига 2 г экспозицияси юборилганидан кейин катталардагига ўхшаш. Мушак ичига 50 мг/кг дозада инъекциядан кейин саккиз пациентда цефепимнинг мутлоқ биокираолишлиги 82,3 (±15)% ни ташкил қилган.

 

Қўлланилиши

– препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликлар;

– қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, шу жумладан пневмония ва бронхит;

– сийдик йўлларининг инфекциялари, масалан пиелонефрит каби асоратланганлари ҳам, асоратланмаганлари ҳам;

– тери ва тери тузилмаларининг инфекциялари;

– интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан перитонит ва ўт йўлларининг инфекциялари;

– гинекологик инфекциялар;

– септицемия;

– фебрил нейтропенияда эмпирик даволашда.

Қўзғатувчи (қўзғатувчилар) – микроорганизмларни аниқлаш учун ва цефепимга сезгирлигини аниқлаш учун мувофиқ синамаларни ўтказиш керак. Бироқ, Шафтаз қўзғатувчи микроорганизм аниқлангунича монотерапия шаклида қўлланиши мумкин, чунки граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Аралаш аэроб/анаэроб (шу жумладан Bacterioides fragilis) инфекция хавфи бўлган беморларда қўзғатувчи аниқлангунича ЦЕФПИМ препарати билан, анаэробларга таъсир қилувчи препарат билан мажмуада даволашни бошлаш мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалари ва юбориш йўли қўзғатувчи микроорганизмларнинг сезгирлиги, инфекциянинг оғирлик даражаси, шунингдек беморнинг буйрак фаолиятини ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгаради.

Катталарга

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги сийдик йўллари инфекциялари:500 мг-1 г в/и ёки м/иҳар 12 соатда
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бошқа инфекциялар:1 г в/и ёки м/иҳар 12 соатда
Оғир даражали инфекциялар:2 г в/иҳар 12 соатда
Жуда оғир даражали ва ҳаётга хавф туғдирувчи инфекциялар:2 г в/иҳар 8 соатда

Болаларга (2 ойликдан 16 ёшгача)

Болалар учун максимал доза катталар учун тавсия этилган дозадан ошмаслиги керак. Тана вазни 40 кг гача бўлган болаларга сийдик йўллари асоратланган ва асоратланмаган инфекцияларида (шу жумладан пиелонефритни), тери ва тери тузилмаларининг асоратланмаган инфекцияларида, пневмонияда, шунингдек нейтропеник иситмани эмперик даволашда, одатда тавсия этиладиган доза 12 соатда 50 мг/кг ҳар ташкил қилади (нейтропеник иситмаси бўлган беморларга ҳар 8 соатда).

Даволашнинг одатдаги давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади; оғир даражали инфекциялар давомлироқ даволашни талаб қилиши мумкин.

Буйраклар фаолиятини бузилиши

Буйраклар фаолияти бузилган беморларда (креатинин клиренси <30 мл/мин), Шафтаз препаратининг дозаси тўғриланиши керак. Шафтаз препаратининг дастлабки дозаси буйраклар фаолияти нормал бўлган беморларникидек бўлиши керак. Шафтазнинг тавсия қилинган тутиб турувчи дозалари жадвалда берилган.

Креатинин клиренсиДастлабки нормал тавсия этилган дозалар
(мл/мин)2 г ҳар 8 соатда2 г ҳар 12 соатда1 г ҳар 12 соатда
>30Нормал доза, тўғрилаш талаб қилинмайди
11-301 г ҳар 12 соатда1 г ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда
<101 г ҳар 24 соатда500 мг ҳар 24 соатда250 мг ҳар 24 соатда

Зардобдаги креатининнинг фақат стационар концентрацияси бўйича маълумотлар бўлганида, креатинин клиренсини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

                                                                                     вазн (кг) х 140 – ёш

Эркаклар: Креатинин клиренси (мл/мин)=——————————————

                                                                         72 х зардоб креатинини (мг/дл)

Аёллар: юқорида келтирилган қийматлар х 0,85

Гемодиализда бўлган беморларда 3 соат ичида организмдан цефепимнинг умумий миқдорининг тахминан 68% йўқотилади. Диализнинг ҳар бир сеанси тугатилганидан кейин, дастлабки дозага тенг такрорий дозани юбориш керак. Узлуксиз амбулатор перитонеал диализда бўлган беморларда, инфекциянинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда цефепимни дастлабки нормал тавсия этилган, яъни 500 мг, 1 г ёки 2 г дозаларда қўллаш мумкин, бунда дозалар орасидаги интервал 48 соатни ташкил қилади.

Буйрак фаолияти бузилган болаларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Цефепимнинг катталар ва болалардаги фармакокинетикаси ўхшаш характерга эга эканлиги туфайли (ФАРМАКОКИНЕТИКАСИга қаранг), буйрак фаолияти бузилган беморларга, катталардаги каби дозалаш тартибини ўзгартириш тавсия этилади.

Препаратни юбориш

Шафтазни вена ичига ёки катта мушак массасига (масалан, думба мушагининг юқори ташқи квадрантига) чуқур мушак ичига инъекция ёрдамида юбориш мумкин.

Вена ичига юбориш

Вена ичига юбориш йўли оғир даражали ёки ҳаётга хавф туғдирувчи инфекциялари бўлган беморлар учун, айниқса шок хавфида афзалроқ.

Вена ичига юбориш учун Шафтаз 5 ёки 10 мл инъекция учун стерил сув, инъекция учун 5% глюкоза эритмаси ёки 0,9% натрий хлоридининг эритмасида, қуйида келтирилган кўрсатилганидек суюлтирилади ва 3-5 минут давомида вена ичига юборилади. Вена ичига қуйиш учун система орқали юбориш учун тайёрланган эритма вена ичига юбориш учун бошқа эритмалар билан қўшилади ва 30 минут давомида юборилади. Шафтаз препаратининг 1 дан
40 мг/мл гача концентрациядаги эритмалари қуйидаги парентерал эритмалар билан мутаносиб: натрий хлоридининг инъекция учун 0,9% эритмаси; 5% ёки 10% инъекция учун глюкоза эритмалари.

Бошқа препаратлар билан мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсиридан сақланиш учун, Шафтаз препаратининг эритмалари (кўпчилик бошқа бета-лактам антибиотиклари каби) метронидазол, ванкомицин, гентамицин, торбамицин сульфати ва нетилмицин сульфатининг эритмалари билан бир вақтда юборилмаслиги керак. Шафтаз препарати санаб ўтилган препаратлар билан бирга буюрилганида, ҳар бир препаратни алоҳида юбориш керак.

Мушак ичига юбориш

Шафтаз стерил инъекция учун сувда, инъекция учун 5% глюкоза эритмаси ёки инъекция учун 0,9% натрий хлоридининг эритмаси, инъекция учун парабен ёки бензил спирти билан бактериостатик сувда, 0,5% ёки 1% лидокаин эритмасида эритилади.

Бошқа парентерал дори препаратлари каби, препаратнинг тайёрланган эритмаларини юбориш олдидан механик қўшимчаларнинг йўқлигига текшириш керак.

Сақлашда флакондаги кукун ёки эритма қорайиши мумкин, бироқ бу препаратнинг фаоллигига таъсир қилмайди.

 

Эҳтиёткорлик чоралари/огоҳлантиришлар

Илгари беморда цефепим, цефалоспоринлар, пенициллинлар ёки бошқа бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанликнинг дарҳол реакциялари бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш керак. Антибиотикларни аллергиянинг ҳар қандай шакллари, айниқса дори препаратларига бўлган барча беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Аллергик реакция пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Дарҳол ўта юқори сезувчанликнинг жиддий реакциялари адреналин ва тутиб турувчи даволашнинг бошқа шаклларини қўллашни талаб қилиши мумкин.

Деярли барча кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар қўлланганида сохтамембраноз колит ҳоллари ҳақида хабар берилган. Шунинг учун Шафтаз препарати билан даволаш вақтида диарея пайдо бўлган ҳолда бу ташхисни кўзда тутиш муҳим. Колитнинг енгил шакллари препаратни қабул қилишни тўхтатишга реакция қилиши мумкин; ўртача ёки оғир ҳоллари махсус даволаш талаб қилиш мумкин.

Бошқа антибиотиклар ҳолидаги каби, Шафтаз препаратини қўллаш сезгир бўлмаган микрофлорани ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволаш вақтида суперинфекция ривожланганида мувофиқ чораларни кўриш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Шафтаз одатда яхши ўзлаштирилади. Клиник синовларда Шафтаз препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя самараларининг тез-тезлиги паст бўлган. Энг кўп ножўя самаралари меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган. Қуйида 0,3-1% тез-тезликда пайдо бўлган ножўя самаралари санаб ўтилган (истиснолар қавсларда берилган):

  • Ўта юқори сезувчанлик: тошма (2,8%), қичишиш (1,3%), ҳароратни кўтарилиши
  • Меъда-ичак йўллари: ич кетиши (3,6%), кўнгил айнаши (3%), қусиш (2,3%), қабзият (1,4%), қорин оғриқлари (1,2%), диспепсия
  • Юрак-қон томир тизими: кўкракда оғриғи, тахикардия
  • Нафас тизими: йўтал, томоқ оғриқ, ҳансираш
  • Марказий нерв тизими: бош оғриғи (3,4%), бош айланиши, уйқусизлик, парастезиялар, безовталик, онгни чалкашиши
  • Бошқалар: астения, кўп терлаш, вагинит, периферик шишлар, белда оғриқ

Анафилактик реакциялар ва тиришишлар <0,1% тез-тезликда кузатилган.

Маҳаллий реакциялар вена ичига юборилган жойда (флебитлар ва яллиғланиш) 3,3% беморларда аниқланган. Шафтаз мушак ичига юборилганида жуда яхши ўзлаштирилган, бунда инъекция жойида яллиғланиш ёки оғриқлар бор-йўғи 1,5% беморларда кузатилган.

Лаборатория таҳлилларининг маълумотларидаги ўзгаришлар: Клиник синовлар вақтида, қуйида келтирилган ножўя самаралари ўтувчан характерга эга бўлган ва тахминан 2% тез-тезликда пайдо бўлган (истиснолар қавсларда келтирилган):

аланинаминотрансфераза (3,2%), аспартатаминотрансфераза (2,7%), ишқорий фосфотаза, умумий билирубинни ошиши, анемия, эозинофилия, протромбин вақти ёки ПТТ ни ошиши ва гемолизсиз Кумбс синамаси ижобий натижаси (18,3%). Қонда мочевина азоти ва/ёки зардобда креатининнинг вақтинчалик ошиши ва ўткинчи тромбоцитопения <0,5% беморларда аниқланган. Шунингдек ўткинчи лейкопения ва нейтропения (<0,5%) ҳам кузатилган.

Қуйида саналиб ўтилган ножўя самаралар ва лаборатория тахлиллари натижаларини ўзгариши цефалоспорин гуруҳи бошқа антибиотикларда ҳам аниқланган6 эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, эпидермисини токсик некрози, колит, буйрак фаолиятини бузилиши, токсик нефропатия, апластик анемия, гемолитик анемия, қоновчанлик, тиришишлар, жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан холестаз ва сийдикда глюкоза таҳлилларининг сохта мусбат натижалари.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шафтазни цефепим ёки тазобактамга, шунингдек цефалоспорин синфи антибиотикларига, пенициллинларга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларига ўта юқори сезувчанликнинг дарҳол реакциялари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цефепим эритмасини метронидазол, ванкомицин, гентамицин, тобрамицин сульфат ва нетилмицин сульфат эритмалари билан бир вақтда юбориш фармацевтик ўзаро таъсири кузатилади. Уларни бир вақтда буюриш зарурати бўлганда ҳар бир антибиотикларни алоҳида юбориш керак.

Цефепим гепарин билан фармацевтик номутаносиб.

Диуретиклар, аминогликозидлар, полимиксин В цефепимнинг каналчалар секрециясини камайтиради ва унинг қон зардобидаги концентрациясини оширади, Т1/2 узайтиради, нефротоксиклигини кучайтиради (нефронекроз ривожланиш хавфи ошади).

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар цефолоспоринларни чиқарилишини секинлаштиради, қон кетиш хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳайвонлардаги синовлар репродуктив фаолиятига таъсири йўқлигини ва ҳомилага қандай бирон-бир зарарли таъсири йўқлигини намойиш қилган, бироқ адекват ва яхши назоратли синовлар ҳомиладор аёлларда ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат шифокор кузатуви остида қўллаш керак.

Шафтаз она сутига жуда паст концентрацияларда ўтади. Бироқ, лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Болаларда қўлланиши

Шафтазнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги сийдик йўлларининг асоратланмаган ва асоратланган инфекцияларини (шу жумладан пиелонефрит), тери ва тери тузилмаларининг асоратланмаган инфекцияларини, пневмонияни даволашда, шунингдек нейтропеник иситмани эмпирик даволашда, 2 ойликдан 16 ёшгача бўлган ёш гуруҳи учун аниқланган. Бу ёш гуруҳларида Шафтаз препаратини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги, цефепимни катталардаги адекват ва яхши назоратли синовларининг натижалари ва педиатрик синовларда олинган фармакокинетикаси ва хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумотлар билан тасдиқланади (ФАРМАКОКИНЕТИКАСИга қаранг).

2 ойликдан кичик болалар учун хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган 2 ойликкача бўлган болаларда ёки оғир даражали инфекциялари бўлган b тур Haemophilus influenzae чақиргани тахмин қилинган, болаларни даволашда Шафтазни қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи клиник маълумотлар етарли.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни ножўя таъсирини ҳисобга олиб (бош оғриғи, бош айланиш) автомобилни ҳайдашда ва потенциал ҳавфли механизмларни боўқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғилланиш имкониятини шифокор фақат пациентнинг препаратга бўлган шахсий реакциясини баҳолагандан кейин ҳал қилиш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган дозалар аҳамиятли даражада ошириб юборилга ҳолларда, айниқса буйрак фаолияти бузилган беморларда, диализни қўллаш организмдан Шафтазни йўқотилишини тезлаштиради; бунда гемодиализ перитонеал диализдан афзалроқ.

Чиқарилиш шакли  

1,125 г, 1,250 г ва 1,5 г дан препарат флаконларда, резина тиқин билан герметик ёпилган, қалпоқча билан ёпилган, мажмуада – 10,0 мл ампулада инъекция учун сув ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

 

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Мушак ичига ва вена ичига инъекциялар учун тайёрланган препаратнинг эритмалари хона ҳароратида сақланганида 24 соат давомида ёки совутгичда (2-8оС) сақланганида 7 кун давомида барқарор.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365