Skip to main content

Салувир

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САЛУВИР

SALUVIRUM

 

Препаратнинг савдо номи: Салувир

Таъсир этувчи модда (ХПН): Арбидол (умифеновира гидрохлорид).

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: умифеновир гидрохлориди – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди (аэросил), коллидон 25, кальций стеарат капсула ичидаги модданинг массасигача – 210 мг.

Фармакотерапевтик гурухи: Вирусларга қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши восита, оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) билан ассоциацияланган А ва В грипп вируслари, коронавирусни специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузияни) ингибиторларига мансуб бўлиб, гемагглютинин билан ўзаро таъсир қилади ва вируснинг липидли қобиғини ҳужайра мембраналари билан қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммуномодулловчи таъсир кўрсатади. Интерферонни индукцияловчи фаолликка эга, иммунитетнинг гуморал ва ҳужайра реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Вирус инфекцияси билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланишини, шунингдек сурункали бактериал касалликларини зўрайиш тез-тезлигини камайтиради.

Вирусли инфекцияларда терапевтик самарадорлиги умумий интоксикациянинг яққоллигини ва клиник кўринишларини камайиши, касалликнинг давомийлигини қисқариши, асоратларни ривожланиш ҳавфини пасайиши билан намоён бўлади.

Кам заҳарли препаратларга (LD50>4 г/кг) киради. Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax) 50 мг дозада қабул қилинганида 1,2 соатдан кейин, 100 мг дозада – 1,5 соатдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври ( T½) 17-21 соат. Таҳминан 40% ўзгармаган ҳолда асосан сафро билан (38,9%) ва оз миқдорда буйраклар (0,12%) орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволаш:

– А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган);

– иккиламчи иммунтанқислиги ҳолатлари;

– сурункали бронхит, пневмония ва қайталланувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун ҳолатини меъёрлаштириш.

6 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволашда (100 мг ли капсулалар учун) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин. Бир марталик доза: 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан (100 мг дан 2 капсула ёки 50 мг дан 4 капсула) буюрилади.

Носпецифик профилактика учун:

Грипп ва бошқа ЎРВИ бўлган беморлар билан бевосита мулоқатда бўлганда:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан кунига 1 марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан ҳафтада 2 марта 3 ҳафта давомида буюрилади.

ОЎРС олдини олиш учун (беморлар билан мулоқатда бўлганда):

катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан кунига бир марта 12-14 кун давомида буюрилади.

Операциядан кейинги асоратларнинг олдини олиш учун:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5 кунлари буюрилади.

Даволаш учун:

Грипп, асоратсиз бошқа ЎРВИ:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.

Грипп, асоратлар (бронхит, пневмония ва бошқалар) ривожланиши билан бўлган бошқа ЎРВИ:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади.

Оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС):

  • 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида.

Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда:

  • 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 2 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади.

6 ёшдан ошган болалардаги ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекциясини мажмуавий даволаш:

  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг, 12 ёшдан ошган – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Кам – аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар (100 мг ли капсулалар учун).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан буюрилганида салбий самаралар аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Марказий нейротроп фаоллик намоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида турли касбдаги, шу жумладан юқори диққат ва ҳаракат координациясини талаб қиладиган (транспорт ҳайдовчилари, операторлар ва бошқалар), амалда соғлом шахсларда профилактика мақсадларида қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 50 мг ва 100 мг дан контур-уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: