Skip to main content

Салицил кислотаси 1%, 2% спиртли эритма

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САЛИЦИЛ КИСЛОТАСИ 1%, 2% СПИРТЛИ ЭРИТМА

SOLUTIO АCIDI SALICYLICI SPIRITUOSA 1%, 2%

 

Препаратнинг савдо номи: Салицил кислотаси 1%, 2% спиртли эритма

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): салицил кислотаси, этанол

Дори шакли: спиртли эритма

Таркиби:

фаол модда: салицил кислотаси – 1 г ёки 2 г;

ёрдамчи модда: 70% этил спирти – 100 мл гача.

Салицил кислотаси, этанол.

Таърифи: рангсиз тиниқ, спирт ҳидига эга эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик воситалар.

АТХ коди: D01AE12

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг асосий таркибий компонентлари салицил кислотаси ва этанол ҳисобланади.

Салицил кислотаси ёғ ва тер безларининг секрециясини бостиради. Паст  концентрацияларда кератопластик, юқори концентрацияларда – керотолитик таъсир кўрсатади. Микробларга қарши ва замбуруғларга қарши хусусиятларга эга, шунингдек терининг рН меъёрий қийматини тиклайди.

Этанол ёғ қатори наркотик моддаларига мансубдир. Этил спиртига (алкоголга) марказий нерв тизимининг хужайралари, айниқса бош мия пўстлоғи хужайралари жуда сезгир. Тиббиёт амалиётида уни асосан сиртга антисептик ва қитиқловчи восита сифатида қўлланади. Препарат умуман антисептик, қитиқловчи, чалғитувчи ва кератолитик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Терининг шикастланишлари (ёғли себорея, оддий хусунбузар, сурункали экзема, псориаз, дискератозлар, ихтиоз, сўгаллар, қадоқларда) қўлланади

Қўллаш усули ва дозаси

Сиртга буюрилади. Препарат терининг шикастланган жойларига суткада 2-3 марта суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда қичишиш, ачишиш, қизариш, тери тошмалари каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Терининг катта юзаларига узоқ қўлланганда ёки окклюзион боғловлар ишлатилганда тизимли реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Резорцин (эрувчан эритма ҳосил бўлади) ва рух оксиди (эримайдиган рух салицилати ҳосил бўлади) билан фармацевтик номутаносиб.

Салицил кислотасининг препаратларини бензоилпероксид ва маҳаллий ретиноидлар билан ишилатиш мумкин эмас.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Эритманинг таркибига этанол киради.

Салицил кислотаси препаратларини спиртли лосьонлар, асосида терини кўчирувчи (пўст ташловчи) бошқа кислоталари бўлган таркиблар, скраблар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу терини қуришига ва кучли таъсирланишига олиб келиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

1%, 2% спиртли эритма, 25 ёки 50 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: