Skip to main content

Рух суртмаси

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РУХ СУРТМАСИ

UNGUENTUM ZINCI

Препаратнинг савдо номи: Рух суртмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): рух оксиди

Дори шакли: суртма

Таркиби:

хар 100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: рух окиси – 10 г;

ёрдамчи модда: вазелин

Таърифи: суртма оқ ёки оч-сариқ рангли, хидсиз.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита.

АТХ коди: D02AB

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Антисептик, буриштирувчи, қуритувчи ва адсорбция қилувчи таъсир кўрсатади. Экссудация ва ҳўлланишни камайтиради, натижада яллиғланишни ва таьсирланишни маҳаллий кўринишини йўқотади.

Фармакокинетикаси

Рух суртмаси ташқи қўлланилишида  қон тизимига сўрилмайди ва резорбтив таьсир кўрсатмайди.

Қўлланилиши

Тери касалликларини: бичилишлар, дерматитлар, терини ярали шикастланишлари, юзаки жароҳатлар, куйишларни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Шикастланган жойга ҳар куни суртилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Рух суртмасининг автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактацияда Рух суртмасининг ножўя таьсири аниқланмали. Препарат дори воситаси бўлганлиги сабабли қабул қилишда эхтиёткорлик тавсия этилади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

30 г, 40 г тубалар, банкалар.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: