Skip to main content

Росустар

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОСУСТАР

ROSUSTAR

Препаратнинг савдо номи: Росустар

Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг рузувастатин (розувастатин кальций кўринишида);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, сувсиз кальций гидрофосфати, кросповидон, магний стеарати;

қобиғини таркиби: пушти Опадри II 85F240091 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир III оксиди.

Таърифи:

Росустар 5 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “RS 5” гравировкаси, бошқа томони силлиқ бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Росустар 10 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “RS 10” гравировкаси, бошқа томони силлиқ бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Росустар 20 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “RS 20” гравировкаси, бошқа томони силлиқ бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Росустар 40 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “RS 40” гравировкаси, бошқа томони силлиқ бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита – 3-гидрокси-3-метилглутарил-кофермент А редуктаза (ГМГ-КоА-редуктаза) нинг ингибитори.

АТХ коди: С10АА07

Фармакологик ҳусусиятлари

Росустар – статинлар гуруҳига мансуб бўлган гипогипидемик воситадир. Розувастатин холестерин (ХС) нинг ўтмишдоши бўлган ГМГ-КоА ни мевалонатга айлантирувчи фермент – ГМГ-КоА редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир.

Гепатоцитларнинг юзасида паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) нинг рецепторлари сонини оширади, бу ПЗЛП ни қамраб олиниши ва катаболизмини кучайишига, жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини ингибиция бўлишига олиб келади, шу орқали ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий концентрацияси камаяди. ПЗЛП-холестерини (ПЗЛП-ХС), юқори зичликдаги нолипопротеинлар холестерини (ЮЗноЛП-ХС), ЖПЗЛП-ХС, умумий холестерин, ва триглицеридлар (ТГ), ЖПЗЛП-ТГ, аполипопротеин В (АпоВ) нинг концетрациясини пасайтиради, ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий ХС/ЮЗЛП-ХС, ЮЗноЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, АпоВ/аполипопротеин А-1 (АпоА-I) ларнинг нисбатини пасайтиради, ЮЗЛП-ХС ва АпоА- I нинг концентрациясини оширади.

Гиполипидемик таъсири буюрилган дозанинг катталигига тўғри пропорционал. Терапевтик самараси даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафта давомида намоён бўлади, 2 ҳафтадан кейин максимал самарасини 90% га, 4 ҳафтага келиб максимал самарага эришилади. Гиперхолестеринемияси бўлган, гипертриглицеридемияси бўлган ёки бўлмаган катта ёшдаги пациентларда (ирқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар), шу жумладан қандли диабети ва оилавий гиперхолестеринемиси бўлган пациентларда самарали. ПЗЛП-ХС нинг дастлабки ўртача концентрацияси тахминан 4,8 ммоль/л бўлган, гиперхолестеринемиянинг II a ва II b тури (Фредриксон таснифи бўйича) бўлган пациентларнинг 80% да, препаратни 10 мг дозада қабул қилиш фонида ПЗЛП-ХС нинг концентрацияси 3 ммоль/л дан кам қийматга эришган. Препаратни 20 мг ва 40 мг дозада қабул қилаётган оилавий гомозигот гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда ПЗЛП-ХС нинг концентрациясини ўртача пасайиши 22% ни ташкил этади.

Фенофибрат билан мажмуада аддитив самара (ТГ нинг концентрациясини пасайишига нисбатан ва никотин кислотасини липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г дан кам) ПЗЛП-ХС концентрациясини пасайишига нисбатан) кузатилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Қон плазмасида розувастатин максимал концентрациясига (Cmax) препарат қабул қилинганидан сўнг тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади. Розувастатиннинг тизимли экспозицияси дозага пропорционал равишда ошади. Препарат ҳар куни қабул қилинганида фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Тақсимланиши

Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Розувастатин холестерин синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмини асосий жойи ҳисобланган жигарда тўпланади. Тақсимланиш ҳажми –
134 л ни ташкил этади. Плазма оқсиллари (асосан альбуминлар) билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил этади.

Метаболизми

Розувастатин жигарда катта бўлмаган даражада (тахминан 10%) метаболизмга учрайди, цитохром Р450 ферментлар тизими учун мувофиқ бўлмаган субстрат ҳисобланади. Бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бўлгани каби, препаратни жигарда қамраб олиниш жараёнида мембраналар орқали махсус ташувчи – жигарда уни элиминацияда муҳим роль ўйнайдиган, ташувчи органик анион (ОАТР) 1В1 полипептид қатнашади. CYP2C9 розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни вақтда CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлари метаболизмига камроқ даражада жалб қилинган. Розувастатиннинг асосий метаболитлари – N-десметил- ва лактонметаболитлари ҳисобланади. N-десметил метаболитининг фаоллиги розувастатинга нисбатан тахминан 50% га камроқ, лактон метаболитлари эса фармакологик жиҳатдан фаол эмас. Айланиб юрувчи ГМГ КоА-редуктазани ингибиция бўлиши бўйича фармакологик фаоллигини 90% дан кўпроқ қисми розувастатинни ҳисобига таъминланади, қолган қисми – унинг метаболитлари ҳисобига таъминланади.

Чиқарилиши

Розувастатиннинг дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали, қолган қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 19 соатни ташкил этади ва препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Плазма клиренсини ўртача қиймати соатига тахминан 50 л ни (вариация коэффициенти 21,7%) ташкил этади.

Енгил ва ўртача даражада буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ва N-десметил метаболитининг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли даражада ўзгармайди. Яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига нисбатан 3 марта, N-десметил метаболитиники – 9 марта юқори бўлади. Гемодиализдаги пациентларда розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига нисбатан тахминан 50% га юқори бўлади.

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст балл бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган; Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл бўлган беморларда Т1/2 ни 2 марта узайиши аниқланган. Жигар фаолиятини янада яққол бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Ёш ва жинс розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Этник гуруҳлар

Монголоид ирқига (японлар, хитойлар, филлиппинлар, вьетнамлар ва корейслар) мансуб бўлган пациентларда розувастатиннинг “концентрация–вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) европа ирқининг вакилларидаги кўрсаткичларга нисбатан, икки марта юқори бўлади. Ҳиндларда розувастатиннинг AUC ва Сmax ўртача қиймати тахминан 1,3 марта ошган.

Қўлланилиши

  • бирламчи гиперхолестеринемия (Фредриксон бўйича II а тури), шу жумладан наслий гетерозигот гиперхолестеринемия, ёки аралаш (мажмуавий) гиперхолестеринемия (Фредриксон бўйича II b тури) – парҳез билан даволаш ва номедикаментоз даволаш чоралари самарали бўлмаганида парҳезга ва бошқа номедикаментоз даволаш чораларига (жисмоний ҳаракатлар ва тана вазнини камайтириш) қўшимча сифатида қўлланади;
  • наслий гиперхолестеринемиянинг гомозигота шакли ва парҳез билан даволаш ва липидларнинг даражасини пасайтиришга қаратилган даволаш (масалан, ПЗЛП аферези) нинг бошқа турларини самарадорлиги етарли бўлмаганида ёки агар бундай даволаш турлари пациентга тўғри келмаганида қўлланади;
  • даволаш, умумий ХС ва ПЗЛП-ХС нинг концентрациясини пасайтиришга қаратилган пациентларда, парҳезга қўшимча сифатида атеросклерозни зўрайиб боришини секинлаштириш учун қўлланади;
  • юрак ишемик касаллигини (ЮИК) клиник белгиларисиз кечувчи аммо уларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган катта ёшдаги пациентларда (эркаклар учун 50 ёшдан катта, аёллар учун 60 ёшдан катта, артериал гипертензия, ПЗЛП-ХС нинг концентрациясини паст бўлиши, чекиш, оилавий анамнезида ЮИК эрта бошланиши каби қўшимча ҳавф омилларидан камида бири бўлганида, С-реактив оқсилнинг концентрацияси ошган пациентлар) асосий юрак-қон томир касалликларининг асоратларини олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг чайнамасдан ва майдаламасдан, бутун ҳолда, овқатланишдан қатъий назар сутканинг исталган вақтида сув билан ичга қабул қилинади.

Росустар препарати билан даволашни бошлашдан олдин пациент стандарт гиполипидемик парҳезга риоя қилишни бошлаш ва даволаниш вақтида унга риоя қилишни давом эттириш керак. Препаратнинг дозаси, қўллаш учун кўрсатмаларга ва даволашга нисбатан пациентнинг жавобига қараб, липидларнинг кутилган даражаси бўйича умумий қабул қилинган тавсияларни ҳисобга олиб, шахсий равишда танлаш керак.

Гиперхолестеринемияни даволаш: препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА редуктазанинг ингибиторлари қабул қилган пациентлар учун ҳам суткада бир марта 5-10 мг ни ташкил этади. Препаратнинг бошланғич дозасини танлашда холестериннинг даражасини, юрак қон-томир касалликларини ривожланиш ҳавфи шунингдек ножўя самараларнинг потенциал ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан сўнг дозалаш тартибини ўзгартириш мумкин. Юрак-қон томир касалликлари асоратларини ривожланиш ҳавфи юқори (хусусан, оилавий гиперхолестеринемия), гиперхолестеринемиянинг оғир шакли бўлган, препаратнинг 20 мг дозаси адекват клиник самара бермаган ва навбатдаги шифокор назоратини ўтказиш керак бўладиган пациентларга 40 мг максимал дозани буюриш 4-ҳафталик даволаш муддати ўтганидан сўнг амалга оширилиши керак.

Препарат 40 мг дозада буюрилганида кичикроқ дозаларини буюришга нисбатан ножўя самараларнинг ривожланиш сони ошишини ҳисобга олиб, препаратнинг дозаси 40 мг гача оширилганида мутахассиснинг кузатуви тавсия этилади.

Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш: розувастатиннинг тавсия этилган дозаси суткада 20 мг ни ташкил этади.

Болаларда қўлланиши

Розувастатинни болаларда қўлланиши фақат соғлиқни сақлаш мутахассисларини назорати остида амалга оширилиши керак.

10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (Таннер шкаласи бўйича 2 ва ундан катта кўрсаткичга эга бўлган ўғил болалар, менархе камида 1 йил давом этаётган қизлар): наслий гетерозигот гиперхолестеринемияси бўлган болалар ва ўсмирлар учун розувастатиннинг бошланғич дозаси суткада 1 марта 5 мг ни ташкил этади. Дозалар диапазони суткада 1 марта 5-20 мг ни ташкил этади. Препаратнинг дозаси ўтказилаётган даволашга боланинг жавоб реакциясига қараб ҳар бир пациент учун шахсий равишда танланади. Болалар ва ўсмирлар холестериннинг даражасини пасайтирадиган стандарт парҳезга ўтказилиши керак. Даволаш тугагунича ушбу парҳезга риоя қилишлари керак. Препаратнинг 20 мг дан ортиқ бўлган дозасининг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ушбу пациентлар гуруҳида ўрганилмаган.

Ушбу пациентлар гуруҳига Росустар препаратини 40 мг дозада қўллаш тавсия этилмайди.

10 ёшдан кичик бўлган болалар: ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш тажрибаси наслий гомозигот гиперхолестеринемияси бўлган пациентларнинг катта бўлмаган миқдори (8 ёшдан 10 ёшгача) билан чекланган. Шу сабабли, розувастатин 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун тавсия этилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

70 ёшдан катта пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Ушбу пациентлар гуруҳида дозалаш тартибини ўзгартириш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозани ўзгартириш талаб этилмайди. Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 60 мл/мин) бўлган пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга розувастатинни қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланаши

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст балл бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли таъсирини кучайиши аниқланмаган. Бироқ розувастатиннинг тизимли таъсирини кучайиши Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл бўлган шахсларда кузатилган. Бундай пациентларда жигар фаолияти назорат қилиниши керак. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан ортиқ балл бўлган шахсларга препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Жигарнинг фаол босқичидаги касалликлари бўлган пациентларга розувастатин препаратини қўллаш мумкин эмас.

Этник гуруҳлар

Монголоид ирқига мансуб бўлган шахсларда розувастатиннинг тизимли таъсирини кучайиши кузатилган. Бундай пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади, препаратни 40 мг дозасини буюриш мумкин эмас.

Миопатияни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларга дозалаш тартиби

Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), тез-тезлиги номаълум – мавжуд бўлган маълумотлар асосида ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, астеник синдром; жуда кам ҳолларда – периферик нейропатия, хотирани пасайиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қабзият, қоринда оғриқ; тез-тез эмас – қусиш; кам ҳолларда – панкератит; жуда кам ҳолларда – гепатит, сариқлик; тез-тезлиги номаълум – диарея;

Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – йўтал, диспноэ.

Эндокрин тизими томонидан: тез-тез – қандли диабетнинг II типи.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – миалгия; жуда кам ҳолларда – артралгия; кам ҳолларда – миопатия (шу жумладан, миозитлар), рабдомиолиз.

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – терини қичишиши, эшакеми, тошма; кам ҳолларда – ангионевротик шиш.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, периферик шишлар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез – даволаниш жараёнида камайиб борадиган ва буйрак касалликлари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари билан боғлиқ бўлмаган протеинурия (тез-тезлиги 40 мг дозада қабул қилаётган пациентларда 3% дан ортиқ); жуда кам ҳолларда – гематурия.

Лаборатория кўрсаткичлар: тез-тез эмас – зардобдаги креатинфосфокиназа (КФК) нинг фаоллигини дозага боғлиқ ўткинчи ошиши, норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 марта ва ундан кўп ошганида, даволаш вақтинчалик тўхтатилиши керак; кам ҳолларда – аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансферазаларнинг фаоллигини транзитор ошиши бўлиши мумкин.

ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари қўлланганида бўлгани каби, ривожланиш тез-тезлиги препаратнинг дозасига боғлиқ, ножўя самаралари одатда аҳамиятсиз даражада ифодаланган ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Препарат қўлланганида қуйидаги лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши аниқланган: глюкоза, билирубиннинг концентрациясини, ишқорий фосфатаза, гамма-глутамилтрансферазанинг фаоллигини ошиши кузатилган.

Бошқа статинлар қўлланганида қуйидаги ножўя самаралар: депрессия, уйқусизлик, потенцияни пасайиши хақида хабарлар берилган.

Розувастатин узоқ муддат қўлланганида ўпканинг интерстициал касаллиги юзасидан ягона хабарлар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • розувастатинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • жигарнинг фаол фазадаги касалликлари, шу жумладан қон зарбодида трансаминазаларининг даражасини номаълум этиологияли доимий ошиши ва зардобдаги трансаминазаларни норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 марта кўпроққа ошиши;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/минут);
  • миопатия;
  • циклоспоринни қабул қилиш;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври. Препаратни шунингдек контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшдаги аёлларга қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг 40 мг дозасини миопатия / рабдомиолизни ривожланиш ҳавф омиллари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Бундай омилларга қуйидагилар киради:

  • ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 60 мл/минут);
  • гипотиреоз;
  • пациентнинг анамнезида ёки оилавий анамнезда мушаклар томонидан бузилишлари;
  • анамнезида ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибитори ёки фибрат қабул қилинганида мушакларга токсик таъсири борлиги;
  • алкоголга қарамлик;
  • қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар;
  • монголоид ирқига мансуб пациентлар;
  • фибратларни бир вақтда қабул қилиш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қўллаш циклоспориннинг плазмадаги

концентрациясига таъсир қилмайди, аммо розувастатиннинг самараси кучаяди (уни чиқарилиши секинлашади, AUC 7 марта, Сmax 11 марта ошади).

Эритромицин ичакнинг ҳаракатини кучайтиради, бу розувастатиннинг самарасини пасайишига (AUC 20% га ва Сmax 30% га камаяди) олиб келади.

К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин) қабул қилаётган пациентларда халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) мониторинг ўтказиш тавсия этилади, чунки розувастатин билан даволашни бошланиши ёки препаратнинг дозасини ошиши ХНН ошишига олиб келиши мумкин, розувастатини бекор қилиш ёки дозасини камайтириш ХНН ни пасайишига олиб келиши мумкин.

Гемфиброзил розувастатиннинг самарасини кучайтиради (Сmax ва AUC ни 2 марта оширади).

Розувастатин ва таркибида алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацидларни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га камайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинса, ушбу самара кучсизроқ ифодаланади.

Розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин, перорал контрацептивларнинг дозаларини танлашда буни ҳисобга олиш керак. Розувастатин ва гормонларни ўрнини босувчи даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу мажмуа қўлланганида ҳам ўхшаш самарани истисно қилиш мумкин эмас.

Тадқиқотларнинг натижалари, розувастатинни цитохром Р450 изоферментларининг на ингибитори, на индуктори эканлигини кўрсатди. Розувастатин ушбу изоферментлар учун кучсиз субстрат ҳисобланади. Метаболизми цитохром Р450 ферментлар тизими билан боғлиқ бўлган флуконазол, кетоконазол ва итраконазол каби препаратлар билан розувастатинни клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.

Розувастатинни дигоксин ёки фенофибрат билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмайди. Гемфиброзил, бошқа фибратлар ва никотин кислотасини (суткада камида         1 г) гиполипидемик дозалари ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида миопатияни ривожланиш ҳавфи ошган. Бу ҳолат улар монотерапия сифатида ишлатилганида ҳам миопатияни чақириши мумкинлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Розувастатин ва эзетимибни бирга қўллаш ҳар иккала препаратларнинг AUC ёки Сmax ўзгаришига олиб келмаган.

Одам иммун танқислиги вируси (ОИТВ) нинг протеаза ингибиторларини розувастатин билан бирга қўллаш розувастатиннинг самарасини аҳамиятли даражада кучайишига олиб келиши мумкин. 20 мг розувастатин ва таркибида иккита ОИТВ протеаза ингибиторларини сақлаган мажмуавий препарат (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) бир вақтда соғлом кўнгиллиларга қўллаш билан ўтказилган фармакокинетик тадқиқот, ушбу мажмуа розувастатиннинг AUC(0-24) ва Cmax ни мувофиқ равишда икки ва беш марта ошишини кўрсатди. Шунинг учун ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда розувастатинни ОИТВ протеаза ингибиторлари билан бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Росустар билан даволаниш вақтида, айниқса унинг дозасига тузатиш киритиш вақтида, ҳар 2-4 ҳафтада липидларнинг ҳолатини мониторинг ўтказиш ва зарурат бўлганида препаратнинг дозасини ўзгартириш керак.

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин жигар фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллик даражаси норманинг юқори чегарасидан 3 марта катта бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ёки дозасини камайтириш керак.

Препарат 40 мг дозада қабул қилинганида буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия этилади.

Гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида асосий касалликни даволаш Росустар препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

Рабдомиолизни ривожланиш ҳавф омиллари бўлган пациентларда даволашдан кутилган фойда ҳамда потенциал ҳавф нисбатини кўриб чиқиш ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатиш керак. Кутилмаганда, айниқса лоҳаслик ҳамда иситма билан бирга кечувчи мушак оғриқлари, мушакларни бўшлиги ёки спазмлари пайдо бўлиш ҳоллари юзасидан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини пациентга тушунтириш керак. Бундай пациентларда КФК нинг даражасин аниқлаш керак. Агар КФК нинг фаоллиги ошган (норманинг юқори чегарасидан 5 марта ва ундан кўп) бўлса ёки мушак симптомлари яққол ифодаланган ва ҳар куни дискомфорт чақирса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Агар симптомлар йўқолса ва КФК нинг даражаси нормага қайтса, Росустар ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини кичикроқ дозаларда, пациентни синчков кузатуви остида такроран буюриш хақидаги масалани кўриб чиқиш керак.

КФК нинг фаоллигини, КФК фаоллигини ошишига олиб келадиган жадал жисмоний ҳаракатлардан сўнг ёки бошқа сабаблардан сўнг аниқлаш мумкин эмас, чунки бу олинган натижаларни нотўғри талқин қилишга олиб келиши мумкин. Агар КФК нинг дастлабки даражаси аҳамиятли даражада ошган бўлса, 5-7 кундан сўнг такроран ўлчаш керак – агар такрорий синама КФК нинг фаоллигини дастлабки қийматини (нормадан 5 марта юқори) тасдиқласа, даволашни бошлаш мумкин эмас.

Симптомлар бўлмаганида КФК нинг фаоллигини мониторинг ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас. Фибрат кислотасининг ҳосилалари (шу жумладан гемифибразил), циклоспорин, никотин кислотаси, азол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши воситалар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилган пациентларда миозит ва миопатия ҳолларини ошиши хақида хабар берилган. Росустар ва фибратлар ёки никотин кислотаси (суткада камида 1 г) бирга буюрилганида даволашдан кутилган фойда ва потенциал ҳавф нисбатини синчковлик билан баҳолаш керак, гемфиброзилни бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.

Кўпчилик ҳолларда протеинурия камаяди ёки даволаш вақтида йўқолади ва ўткир ёки мавжуд бўлган буйрак касалликларини зўрайиши ривожланишини англатмайди. Буйрак фаолиятини баҳолаш препаратни 40 мг дозада олаётган пациентлар одатдаги текширилганида ўтказилиши керак.

Розувастатин ва ОИТВ протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.

Розувастатин узоқ муддат қўлланганида ўпкани интерстициал касаллиги юзасидан якка хабарлар берилган. Ўпканинг интерстициал касаллигига гумон қилинганида Росустар билан даволанишни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёллар препаратни қабул қилиш вақтида контрацептив воситаларни қўллашлари керак.

Холестерин ва унинг биосинтези маҳсулотлари ҳомилани ривожланишига аҳамиятли таъсир кўрсатиши туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция бўлишида кузатилиши мумкин бўлган хавф, уни ҳомиладорлик вақтида қўллашдан кутилган фойдадан устун туради. Розувастатин қабул қилаётган аёлларда ҳомиладорлик кузатилганида, препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Розувастатин каламушларнинг сутида аниқланган. Одамларда препаратни она сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механик воситаларни бошқариш қобилиятига розувастатин препаратини таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ препаратнинг фармакодинамик ҳусусиятлари ҳисобга олиб, транспорт ёки механик воситаларни бошқаришда, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (розувастатин билан даволаниш вақтида бош айланиши ривожланиши мумкин).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида махсус даволаш йўқ.

Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва зарурат бўлганида ўрнини босувчи даволаш кўрсатилган.

Жигар фаолияти ва КФК нинг даражасини назорат қилиш керак. Гемодиализ ижобий самара бермайди.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2, 3, 5, 6 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш: