Skip to main content

Риномакс Ксило

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

Қўллаш бўйича йўриқнома

Риномакс ксило

Rinomax ksilo

Препаратнинг савдо номи: Риномакс Ксило

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин гидрохлориди

Дори шакли: бурун учун спрей.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,10 г;

ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, бензалконий хлорид эритмаси, натрий гидрофосфат додекагидрати, натрия дигидрофосфат дигидрати, сорбитол (70% сув эритмаси), натрий хлорид, этил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки оч сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: R01AA07

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсир кўрсатади, перифериқ томирларни торайтиради. Томирларни торайтирувчи самараси оқибатида бурун шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини камайтиради. Ажралиб чиқадиган секрет миқдорини камайтиради, бурун йўлларини ўтказувчанлигини тиклайди, бурундан нафас олишни енгиллаштиради. Тумовни ва бурун битишини самарали бартараф қилади. Таъсири бир неча минутдан қейин бошланади ва бир неча соат давом этади.

6-yillik-qizil-jenshen

Эвкалипт мойи бактерицид, вирусларга қарши ва фунгицид таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганда ксилометазолин деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

 

Қўлланилиши

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.

Ксилометазолинни суткада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас.

Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди.

Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта.

Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу ксилометазолинни оптимал юборишига ёрдам беради.

Ножўя таъсирлари

Препаратни тез-тез ёқи узоқ қўлланганида: шиллиқ қаватни ачишиши, таъсирланиши, бурунда санчилиш ёқи қуруқлик, ақсириш, гиперсекреция кузатилиши мумкин.

Кам – бурун шиллиқ қаватини шиши, юрак уриши, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни ошиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, тахикардия, аритмия.

Жуда кам – тери тошмаси (ксилометазолинни қабул қилиниши билан боғлиқ, ҳансираш, ангионевротик шиш билан намоён бўлувчи тизимли аллергик реакциялар). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессия ҳолати, бурун шиллиқ қаватини атрофияси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мия қобиқларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнездаги), сурункали тумов, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, атрофик ринит, ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорлик, лактация, 6 ёшгача бўлган болалар, ксилометазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиётқорлик билан: қандли диабетда, ЮИҚ (стенокардия), гипертиреоз, простата безининг гиперплазияси, МАО ингибиторлари, трициқлик антидепрессантлар билан даволаш вақтида ва уларни қўллаш тугагандан кейин 14 кунлик даврда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, мапротилин ва адреномиметикларнинг ножўя самараларини кучайтиради. Адреноблокаторлар ва кальций антагонистлари ксилометазолиннинг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ксилометазолинни артериал гипертонияси, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреози бўлган беморларга, ҳамда адренергиқ дори воситаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюришда (уйқучанлиқ, бош айланиши билан намоён бўлувчи), эҳтиётқорликка риоя қилиш лозим.

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда фақат қатъий кўрсатмалар бўйича, шифокорнинг доимий назорати остида қўллаш мумқин.

Препаратни узоқ қўллаш унинг таъсирини сусайишига бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини ва дорилардан бўлган ринитли реактив гипермияни ривожланишига олиб қелади.

Эмизиш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Препарат узоқ вақт тавсия этилган дозадан юқори дозаларда қўлланганида, транспорт воситаларини ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самаралари кучайиши мумкин. Препарат тасодифан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) аритмия, тахикардия, артериал босимни ошиши, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик, шифокорнинг кузатуви остида.

Чиқарилиш шақли

0,1 % бурун учун спрей 10 мл дан тўқ шиша флақонда. Сепгич-учликка тиниқ қопқоқча ўрнатилади.

 

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналлардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365