Skip to main content

Инспирон®

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНСПИРОН®

INSPIRON

 

Препаратнинг савдо номи: Инспирон®

Таъсир этувчи модда (МНН): фенспирид (fenspiride)

Дори шакли: сироп

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг фенспирид гидрохлориди 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), калий сорбати, «Черника» 22096 хушбўйи, қизилмия илдизининг экстракти, ванилин, глицерин, натрий сахарини, қанд-рафинад, тозаланган сув.

Таърифи: оч сариқдан сарғиш-жигарранг ранглигача бўлган ўзига ҳос ҳидли суюқлик. Бироз товланишига ва чайқатилганда эриб кетадиган чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун препаратлар. Тизимли қўллаш учун нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Фенспирид.

АТХ коди: R03D X03.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Инспирон® қуйидаги бир нечта бир-бирига боғлиқ бўлган механизмларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ антибронхоконстриктор  ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга:

  • Н1-гистамин рецепторларини блоклаш ва бронхларнинг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсири;
  • яллиғланишни ривожланишига олиб келувчи ҳар ҳил омиллар (цитокинлар, ТNFα, арахидон кислотаси ҳосилалари, простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксан, эркин радикаллар) ни ишлаб чиқарилишини камайишига олиб келиш орқали яллиғланишга қарши таъсир; шунингдек бу омилларнинг айримлари бронхоконтриктор таъсир кўрсатади;
  • қовушқоқ шиллиқ секрециясини рағбатлантирувчи α1-адренорецепторлар фаоллигини ингибиция қилади (сусайтиради).

Фармакокинетикаси

Оғиз орқали қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига ўртача 2,3-2,5 соатда (ўзгариш чегараси – 0,5 соатдан 8 соатгача) эришилади. Ярим чиқарилиш даври  – 12 соат. Организмдан фенспирид асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

ЛОР-аъзолари ва нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини (отит, синусит, ринит, ринофарингит, ларингит, трахеит, ринотрахеобронхит, бронхит) даволаш, бронхиал астмани мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва респиратор тизими ва ЛОР-аъзолари томонидан кузатиладиган аллергиянинг бошқа кўринишлари. Қизамиқ ва гриппдаги респиратор кўринишлари. Кўкйўтални симптоматик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўллаш учун буюрилади.

Болаларга 2 ёшдан бошлаб ва катталарга буюрилади. Препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Суткалик дозани 2-3 марта қабул қилишга бўлиш ва овқатланишдан олдин қабул қилиш керак.

Суткалик дозани боланинг тана вазни ва ёшини ҳисобга олиб буюриш керак, лекин у тавсия этилган суткалик дозадан ошмаслиги керак (қуйидагига қаранг)

2 ёшдан катта болалар

Одатдаги тавсия этиладиган доза кунига 4 мг/кг фенспирид гидрохлоридини ташкил этади.

  • 10 кг гача:

Кунига 20-40 мг фенспирид гидрохлориди (5-10 мл ёки 1-2 ўлчов қошиғида сироп).

  • 10 кг дан ортиқ:

Кунига 60-120 мг фенспирид гидрохлориди (15-30 мл ёки 3-6 ўлчов қошиғида сироп).

Катталар ва ўсмирлар

Кунига 90-180 мг фенспирид гидрохлориди (22,5-45 мл ёки 4,5-9 ўлчов қошиғида сироп).

Препаратни катталарга таблетка кўринишида буюриш мумкин.

Сиропнинг 1 ўлчов қошиғи (5 мл) 20 мг фенспирид гидрохлориди сақлайди.

Даволаш курси

Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар аъзолар ва тизимлар ҳамда учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Учраш тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (≥1/100000, <1/10000), тез-тезлиги номаълум (олинган маълумотларга кўра баҳолаш мумкин эмас).

Неврологик бузилишлар: кам ҳолларда – уйқучанлик; тез-тезлиги номаълум – бош айланиши.

Кардиал бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – препаратнинг дозаси камайтирилганидан кейин камаювчи ўртача синусли тахикардия; пальпитация, эҳтимол тахикардия билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қон томирлардаги бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – эҳтимол тахикардия билан боғлиқ артериал гипотензия.

Меъда-ичак йўллардаги бузилишлар: тез-тез – овқат ҳазм қилинишини бузилишлари, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; тез-тезлиги номаълум – диарея, қусиш.

Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – эритема, тошмалар, эшакеми, ангиоэдема, фиксацияланган пигментли эритема; тез-тезлиги номаълум – қичишиш, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми.

Умумий бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – астения (ҳолсизлик), чарчоқлик.

Препарат таркибида метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат мавжудлиги сабабли, у аллергик реакциялар (балки кечиккан реакцияларни) чақириши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фенспирид гидрохлоридига ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Фенспирид ва седатив препаратларни бир вақтда қўллаш, шунингдек алкоголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Седатив препаратлар ва алкоголь Н1-гистамин рецепторларини блокловчи хусусиятга эга бўлган (фенспирид каби) препаратларнинг седатив самарасини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш антибиотикларни буюришни истисно қилмайди.

Препарат таркибига сахароза киради, шунинг учун фруктозани ўзлаштира олмасликнинг жуда кам учрайдиган наслий шакллари, глюкоза ва галактозани мальабсорбция синдроми, Лапп лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга ушбу препаратни буюриш тавсия этилмайди.

Қандли диабети бўлган пациентлар Инспирон® сироп препаратини қўллаганда 1 ўлчов қошиқдаги (5 мл) препарат 3 г ва мувофиқ равишда 1 ош қошиқ (15 мл) препарат 9 г сахароза сақлашини ҳисобга олишлари керак: Е218 ва Е216 каби ёрдамчи моддалар аллергик (эҳтимол, секин авж олувчи) реакцияларни чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Фенспиридни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди, лекин фенспирид билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик ташҳисотини қўйилиши ҳомиладорликни тўхтатиш учун сабаб бўла олмайди.

Фенспиридни кўкрак сутига ўтиши ёки ўтмаслиги маълум эмас, шунинг учун Инспирон® ни эмизиш даврида қўлламаслик керак.

Фенспириднинг ҳайвонлар фертиллигига таъсир этмаслиги тўғрисида маълумотлар бор.

Болалар.

Препарат болаларга 2 ёшдан бошлаб қўлланилади.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Инспирон® препаратининг автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлари билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади, чунки у уйқучанликни, айниқса даволашни бошида чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни катта миқдори қабул қилинганида уйқучанлик ёки қўзғалиш, кўнгил айниши, қусиш, синусли тахикардия кузатилиши мумкин.

Даволаш. Меъдани ювиш, ЭКГ мониторингини ўтказиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

150 мл дан флаконда, 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиғи билан бирга қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Очилгандан сўнг 30 кундан ортиқ сақланмасин. Истеъмол қилишдан олдин чайқатилсин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: