Skip to main content

Рино миг

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНО МИГ

RINO MIG

 

Препаратнинг савдо номи: Рино миг

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: назал спрей 0,05%, 0,1%

Таркиби:

Ингредиентлар0,1%

миқдори, мг/5 мл

0,05%

миқдори, мг/5 мл

Фаол модда
1Ксилометазолин гидрохлориди5,02,5
Ёрдамчи моддалар
2Бензалконий хлориди (50% эритма)1,10,55
3Динатрий гидроген фосфати6,36,3
4Натрий фосфати50,050,0
5Натрий хлориди45,045,0
6Тозаланган сув5 мл гача5 мл гача

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзоларининг касалликларини даволаш учун восита

АТХ коди: R01АА07

 

Фармакологик хусусиятлари

ЛОР – амалиётида маҳаллий қўллаш учун томирларни торайтирувчи қўлланиладиган препарат (деконгестант). Ксилометазолин (имидазолин хосиласи) альфа адреномиметик ҳисобланади. Бурун шиллиқ қаватининг қон томирларини торайтиради. Бурун йўлларининг ўтказувчанлигини тиклайди, келиб чиқиши турлича бўлган ринитда (тумовда) бурун орқали нафас олишини тез енгиллаштиради ва бурундан ажралмалар ажралишини яхшилайди. Препаратнинг таъсири қўллангандан кейин 5-10 минут ўтгач бошланади ва 10 соат давом этади.

Фармакокинетикаси 

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганда деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қондаги концентрацияси жуда кам (замонавий тахлил усуллар билан аниқланмайди).

 

Қўлланилиши

Ринит (тумов) кўринишлари билан ўткир респиратор касалликлар; ўткир аллергик ринит, синусит, поллиноз; ўрта отит (мажмуавий даволаш таркибида бурун-халқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); беморни ташхис муолажаларига (риноскопия) тайёрлаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 6 ёшдан катта болаларга – 0,1% спрей ҳар бир бурун йўлига 1 (бир) мартадан пуркаш, суткада 3 марта.

Зарурати бўлганда пуркашни такрорлаш мумкин (бир вақтда 2 мартадан кўп бўлмаган пуркаш).

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 0,05% спрей ҳар бир бурун йўлга 1  (бир) мартадан пуркаш, суткада 1-2 марта.

Препаратни бир суткада 3 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги – 5-7 кундан кўп эмас (танаффуссиз).

Даволаш тугатилгандан кейин препаратни фақат бир неча кун ўтгандан кейин қайта буюриш мумкин.

Болаларда даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

Препаратни қабул қилиш қоидалари

  • қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим;


флакондан ҳимоя қалпоқчасини ечиш керак;

  • бошни бироз олдинга эгиш ва бир бурун йўлига назал адаптерни киргазиш керак;
  • пурковчи учликка бир марта босиш ва айни вақтда бурун орқали нафас олиш керак;

  • бошқа бурун йўли учун такрорлаш керак;

Имкони борича пурковчи флаконни вертикал ҳолатда ушлаш керак. Спрей горизонтал ёки пастга пуркалмасин.

  • Қўллангандан кейин ҳимоя қалпоғи билан ёпилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганда – бурун-халқум шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуруқлиги, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция, бурун шиллиқ қаватининг шиши.

Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак уришини ҳис қилиш, артериал босимининг ошиши, уйқусизлик, кўришнинг бузилиши, депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда).

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • артериал гипертензия;
  • тахикардия;
  • яққол атеросклероз;
  • глаукома (ёпиқ бурчакли);
  • атрофик ринит;
  • гипертиреоз;
  • мия қобиқларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнезидаги);
  • 6 ёшгача бўлган болалар (0,1% ли эритма учун);
  • 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли эритма учун);
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар, шунингдек артериал босимини оширувчи бошқа препаратлар билан даволаш вақтида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари қабул қилаётган беморларда, шу жумладан препарат тўхтатилгандан кейин 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Три- ёки тетрациклик антидепрессантлар ва адреномиметик препаратлар билан бир вақтда қўллаш ксилометазолиннинг симпатомиметик самарасининг ошишига олиб келиш мумкинлиги туфайли, бу препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозаларни ошириш ва узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим.

7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Препаратни узоқ вақт давомида қўллаш «рикошет» самара (медикаментоз ринит) чақириши мумкин, реактив гиперемия ва бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини хавфи ошади.

Инфекция тарқалишидан сақланиш учун препаратни шахсий равишда қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларининг кучайиши (доза билан боғлиқ), тана ҳароратини пасайиши, уйқучанлик. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганда қуйидагиларни чақириши мумкин: кучли бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи, брадикардия, артериал босимининг ошиши, нафасни сусайиши, кома ва тиришишлар. Артериал қон босими ошгандан кейин унинг кескин пасайиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш. Юракни тўхтатиш билан оғир захарланиш ҳолида – реанимацион ҳаракатлар.

Чиқарилиш шакли

10 мл препарат полипропилен флаконда, назал адаптер ва ҳимоя қалпоқчаси билан. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили пеналга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: