Skip to main content

Ринлактин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНЛАКТИН

RINLAKTINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ринлактин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий лактати, натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий лактати – 3,2 г, натрий хлориди – 6,0 г, калий хлориди – 0,4 г, кальций хлориди – 0,27 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1000 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05ВВ

Фармакологических хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Регидратация учун тузли эритма. Ҳужайралараро суюқликда учта муҳим катионлар – Na+, K+, Ca2+ ионларини ўрнини қопланишини таъминлайди, метаболик ацидозни коррекцияси билан бирга сув мувозанати бузилишларини компенсациялайди, дезинтоксикацион ва гемодинамикани бошқарувчи таъсир кўрсатади. Диурезни кучайтиради, тузли диуретиклар таъсирини кучайтиради.

Қўлланилиши

Меъерий кислота-ишқор мувозанатида ёки кучсиз ацидозда гиповолемия ва дегидратация билан кечувчи қон айланишини ўткир бузилишларни, куйиш травматик, гемморрагик, операцион ва операциядан кейинги шокни, перитонитни, турли этиологияли оғир қусиш ва диарея ҳолатларини, шунингдек метаболик ацидозни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига суткада 2500 мл гача дозада юборилади, ўртача юбориш тезлиги – минутига 60 томчи, шошилинч ҳолатларда минутига – 100 томчигача буюрилади. Қўлланадиган эритма миқдори пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Эт увишиши, тана ҳароратини ошиши. Адекват бўлмаган юқори дозада қўлланганда сув ва электролит мувозанатини бузилиши, шу жумладан гиперволемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия, кузатилиши мумкин. Препаратни тез юбориш қон айланишини ўткир етишмовчилигини ва ўпка шишини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Алкалоз, организмга кўп миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар (бош мия ички гипертензияси билан кечувчи бош миянинг ёпиқ жароҳати, юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ва бошқаларда), жигар фаолиятини оғир бузилишлари, ўткир буйрак етишмовчилиги, лактоацидоз, гипертоник дегидратация, қон айланишини етишмовчилиги, гипернатриемия, гипергидратация, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Эритувчи ёки бошқа дори воситаларини ташувчиси сифатида қўллаш мумкин эмас, чунки уларни қўшиш препаратнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Агар препаратга бундай қўшимчаларни қўшиш зарур бўлса, уларнинг мутаносиблиги синчков текширилиши керак. Препарат ампициллин, вибрамицан, моноциклин билан номутаносибдир.

Махсус кўрстмалар

Шошилинч ҳолатларда фақат плазма ҳажмини физиологик чегараларда вақтинчалик тутиб туриш учун қўлланади. Na+, K+, Ca2+ ионларини оғир танқислигида ва қуйиш учун буюрилган плазманинг ўрнига қўллаш мумкин эмас. Сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак фаолиятини бузилишларида, жигар касалликларида ва гипопротеинемияда, шунингдек кортикостероидлар ва кортикотропин билан даволаш фонида ўта эҳтиёткорлик билан қўлланади. Катта ҳажмда узоқ вақт қўлланганда плазмада, сийдикда электролитлар миқдорини шунингдек диурезни назорат қилиш лозим. Ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда кўпчилик ҳолларда юборишни тўхтатиш етарли ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида кислота-ишқор мувозанатини узлуксиз назорати остида гемодиализни қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани сезиларли ошириб юборилганда алкалоз ва гипергидратация ҳолатлари кузатилиши мукмкин. Бундай ҳолларда препаратни юбориш дарҳол тўхтатилади. Симпомтатик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тарбтиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365