• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

РИНГАЦЕТ ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА

Home Йўриқномалар РИНГАЦЕТ ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

«РИНГАЦЕТ» ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА

SOLUTIO «RINGACETUM» PRO INFUSIONIBUS

Препаратнинг савдо номи:«РИНГАЦЕТ» инфузия учун эритма

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): Натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди, магний хлориди, натрий ацетати.

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: натрий хлориди – 5,91 г, калий хлориди – 0,3 г, кальций хлориди (сувсизга ҳисобланганда) – 0,22 г, магний хлориди (сувсизга ҳисобланганда) – 0,095 г, натрий ацетати – 2,82г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 литргача.

1 л га ион таркиби: натрий-иони – 135 ммоль, калий-иони – 4 ммоль, кальций-иони – 2 ммоль, магний-иони – 1 ммоль, хлорид-иони – 108 ммоль, ацетат-иони – 34 ммоль. Назарий осмолярлиги 284 мОсм/л.

Таърифи: Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Электролит балансига таъсир этувчи эритмалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, метаболик ацидозни бартараф қилади, кислота-ишқор ҳолатини ва қоннинг сув-электролит таркибини нормаллаштиради. Препаратнинг даволовчи самараси қон ҳажмини вақтинчалик ошириши, натрий, калий ва кальций ионларини танқислигини, шунингдек ацетат ионларини бикарбонатга айланишини тўлдириши билан боғлиқ.

 

Қўлланилиши

Шок, термик жароҳат, ўткир қон йўқотиш, дегидратация (изотоник ва гипотоник шакллари), ўткир ичак инфекциялари фонидаги метаболик ацидоз, ўткир тарқалган перитонит, ичак тутилиши (сув ва туз мувозанатини тўғрилаш учун) ичак оқмалари бўлган беморларда электролит бузилишларини декомпенсацияси, даволовчи плазмаферез (диализ – фильтрацион усул.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига, томчилаб юбориш буюрилади.

Катталарга: минутига 60-80 томчи тезликда ёки оқим билан, суткалик доза 5-20 мл/кг, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг дозада буюрилади.

Болалар учун суткалик доза: 5-10 мл/кг, юбориш тезлиги: минутига 30-60 томчи.

Даволаш курси 3-5 кун.

Даволовчи плазмаферезда коллоид эритмалар билан бирга (яққол гиповолемия ҳолларида), чиқариб ташланган плазма билан солиштирилганда икки баробар ҳажмда (1,2-2,4 л), юборилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Эритма катта ҳажмда юборилганида: гипергидратация, гипернатриемия, гиперкалиемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, гипертоник дегидратация, алкалоз, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, анурия, катта ҳажмдаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир сурункали юрак етишмовчилиги, мия, ўпка шиши.

Эҳтиёткорлик билан: юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, олигурия.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилишини ошиши мумкин.

Калийни тежовчи диуретиклар билан қабул қилинганида – гиперкалиемия хавфини ривожланиши, юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда – уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Эритмани узоқ муддат катта дозаларда юборилганда сув-электролит балансини назорат қилиш керак.

Оғир гиповолемияни даволашда бир вақтда қоннинг коллоид эритмалари ва уни компмонентлари билан бир вақтда даволаш (препаратни давомли бўлмаган таъсири туфайли) тавсия қилинади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўрув нервларини дискини шиши, мия шиши, тиришишлар, гипертермия.

Натрий хлоридини токсик дозаси – 100-150 г.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан полипропилен флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
7
275 Views
ОлдингисиРАНО йиғмаси17.03.2018
РИНГЕР ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА20.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
РИНГАЦЕТ ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.