• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

РАНО йиғмаси

Home Йўриқномалар РАНО йиғмаси
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

«РАНО» йиғмаси

Species «RANO»

 

Препаратнинг савдо номи: «РАНО» йиғмаси.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби: наъматак мевалари – 2,5 қисм, майда гулли тоғрайхон ўти – 2,5 қисм, иттиканак ўти – 1 қисм, тирноқгул гуллари – 1 қисм, қалампир ялпиз барглари – 1 қисм, далачой ўти – 1 қисм, кийик ўти ўти – 1 қисм.

Фармакотерапевтик гурухи: Иммуномодулловчи воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Асосий таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқ.

Умуман препарат иммуномодулловчи таъсирга эга.

 

Қўлланилиши

Иммун тизимининг иккиламчи бузилишларини, шу жумладан ўткир ва сурункали бронхит, сурункали гепатит, гепатохолецистит, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, гастродуоденит ва ревматик артрити бўлган беморларда тиклаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

«Рано» йиғмаси дамламасини тайёрлаш усули. Дамламани тайёрлашдан олдин йиғмани бир хил бўлгунча аралаштирилади, 1 ош қошиқ йиғмани олиб 1,5 стакан тозаланган сув (ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сув) қуйилади ва кайнаб турган сув ҳаммомига, 15 минутга қўйилади ва тез-тез аралаштирилади, кейин хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади. Хом ашёси сиқиб олиб, докадан ўтказилади. Қайнатилган сув билан дамлама 200 мл (1 стакан) хажмгача етказилади. Тайёрланган дамламани совутгичда 2 сутка давомида сақлаш мумкин.

Ичга буюрилади. Дамламани илиқ ҳолда 20-40 мл дан (1-2 ош қошиқдан) кунига 2-3 марта овқатдан 20-30 минут олдин қабул қилинади. Даволаш курси камида 10 кун.

Ножўя таъсирлари

Йиғманинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, аллергик реакциялар, енгил бош айланиши, кўнгил айниши, кекириш, эпигастрия сохасида кучсиз оғриқ, қовоқларни шиши, қон босимини пасайиши юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Препаратни 18 ёшгача бўлган беморларга, ҳомиладорлик ва лактация давридаги аёлларга (бу тоифа беморлардаги таъсири бўйича маълумотларнинг йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар, қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25, 30, 40, 50 ва 100 г дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
5
204 Views
ОлдингисиЗолотая Звезда от гриппа и простуды17.03.2018
РИНГАЦЕТ ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМА20.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
РАНО йиғмаси
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.