Skip to main content

РидКолд

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИДКОЛД

RIDCOLD

 

Препаратнинг савдо номи: РидКолд

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлорид, хлорфенирамин малеати ва кофеин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол ингредиентлар:

Парацетамол                                    – 500 мг

Фенилэфрин гидрохлориди                       – 5 мг

Хлорфенирамин малеати                – 2 мг

Кофеин                                             – 30 мг

Ёрдамчи моддалар:

6-yillik-qizil-jenshen

Микрокристалл целлюлоза            – 58,225 мг

Натрий метилпарабен                     – 1,025 мг

Натрий пропилпарабен                  – 0,25 мг

Повидон К-90                                  – 10,0 мг

Тозаланган сув                                 – q.s.

Натрий крахмал гликоляти            – 16,0 мг

Магний стеарати                             – 2,27 мг

Тозаланган тальк                             – 6,0 мг

Сувсиз коллоид кремний диоксиди -4,0 мг

Натрий лаурилсульфати                 – 5,0 мг

Таърифи: оқ рангли, думалоқ, бир томони риска ва фаскали ва бошқа томони ясси қобиқсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита

АТХ коди: N02BE51.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини – томоқда оғриқ, бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриғини камайтиради, юқори ҳароратни туширади.

Фенилэфрин – альфа1-адреномиметик. Қон томир торайтирувчи таъсир кўрсатади, юқори нафас йўлларини ва бурунни қўшимча бўшлиқларини шиллиқ қаватини шишини ва қизаришини камайтиради.

Хлорфенирамин малеати – гистамин Н1-рецепторларини блокатори, аллергияга қарши таъсир кўрсатади, бурун бўшлиғи, бурун-ҳалқум ва буруннинг қўшимча бўшлиқларини шишини ва қизаришини камайтиради, кўз ва бурунда қичишишни бартараф қилади, экссудатив белгиларни камайтиради.

Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу толиқиш ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини ошишига олиб келади.

Қўлланилиши

Клиник манзарасида иситма ёки этни увишиши, гипертермия, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, мушакларда оғриқ устун бўлган шамоллаш (ЎРВИ, грипп) симптомларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1-2 таблеткадан ҳар 6-8 соатда. Максимал суткалик доза 8 таблетка.

12 ёшдан кичик болаларга қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Парацетамол панкреатит, тошма кўринишидаги аллергик реакцияларни ёки қон касалликларини (шу жумладан нейтропенияни, панцитопенияни, лейкопенияни, агранулоцитозни ва тромбоцитопенияни) чақириши мумкин. Симптомлар препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин йўқолади. Тошма одатда қизил доғлар ёки аллергик қаварчиқлар кўринишида намоён бўлади ва ҳароратни ошиши ва шиллиқ қаватини шикастланиши билан кечиши мумкин.

Енгил уйқучанликдан чуқур уйқугача ўзгарадиган седатив самара, шу жумладан толиқиш, бош айланиши ва координацияни йўқотилиши хлорфенаминнинг энг кўп тарқалаган ножўя таъсирлари бўлиб ҳисобланади. Айниқса болаларда асабийлашиш, таъсирчанлик, эйфорияни ҳис қилиш,тремор ва камроқ тунги тунги даҳшатлар, галлюцинациялар ва тиришишлар билан кечадиган марказий нерв тизимининг парадоксал рағбатлантирувчи юз бериши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар препаратни таъсирига, қон босимини пасайишига ва марказий нерв тизимини фаолиятини пасайишига, хатто даволаш учун самарали бўлган дозаларда ҳам сезувчан.

Фениэфрин гидрохлориди бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, юрак уришини тезлашиши ёки номунтазам бўлиши (тахикардия, қоринчалар аритмияси), қон босимини ошиши, сийишни қийинлашиши, мушак заифлиги, тремор, хавотирлик, безовталик ва уйқусизлик, қўрқув, онгни чалкашиши, иштаҳани пасайиши, ҳансираш, терлаш, кўп сўлак ажраши, моддалар алмашинувини бузилишини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратни жигарни оғир касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
  • коронар артерияларининг яққол атеросклерози;
  • қандли диабет;
  • трициклик антидепрессантларни,бетта-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;
  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат МАО ингибиторларини, седатив препаратларни, этанолнинг самараларини кучайтиради.

Препаратни антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалари, фенотиазин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганда сийишни тутилишини, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш хавфи ошади.

Парацетамол диуретик препаратларни самарадорлигини камайтиради.

Этанол антигистамин дори воситаларнинг седатив таъсирини кучайтиради.

Хлорфенаминни МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда қўллаш гипертоник хуруж қўзғалишга, гиперпирексияга олиб келиши мумкин.

Трициклик антидепресантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюриш қоринчалар аритмиясини ривожланиш хавфини оширади.

Фенилэфрин гуанетидинни гипотензив таъсирини пасайтиради, у ўз навбатида фенилэфринни альфа- адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.

Препаратни барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигарнинг микросомал ферменталарини бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланганда парацетамолни гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллансин.

Препаратни қўллаш даврида алкоголни, ухлатувчи ва анксиолитик препаратларни (транквилизаторлар) истемол қилишдан сақланиш лозим.

Парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида автотранспортни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Одатда парацетамол билан боғлиқ дозани ошириб юборилиши парацетамолни 10-15 г дан юқори дозаларда қабул қилингандан кейин намоён бўлади.

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гепато некроз, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши.

Даволаш: меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш,симптомтатик даволаш, дозани ошириб юборилгандан 8-9 соатдан кейин метионинни ва 12 соатдан кейин – ацетилцистеинни юбориш.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар алюмин фольгали контур уясиз ўрамда, №4.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365