Skip to main content

ДИП РИЛИФ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИП РИЛИФ

DEEP RILIEF

Препаратнинг савдо номи: ДИП РИЛИФ

Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен/левоментол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:  ибупрофен – 50 мг, левоментол (ментол) – 30 мг

Ёрдамчи моддалар: тозаланган сув – 445 мг, денатурацияланган этанол – 300 мг, пропиленгликоль – 100 мг, диизопропаноламин – 55 мг, карбомер – 20 мг

Таърифи: ментол ҳидли тиниқ гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўлланилувчи бошқа воситалар. Турли препаратлар.

АТХ коди: М02АХ10.

Фармакологик хусусиятлари

Ибупрофен простагландинлар синтезини сусайтиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга.

6-yillik-qizil-jenshen

Ментол маҳаллий қўлланганда чалғитувчи таъсир кўрсатади ва тери гиперемиясини чақиради. У мушаклар, пайлар ва бўғимлардаги оғриқни камайишига ёрдам беради. Ментол теридаги нерв охирларига таъсир кўрсатади.

Сиртга қўллаш учун гель шаклидаги ибупрофеннинг биокираолишлиги перорал қабул қилингандагига нисбатан тахминан 5% ни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Енгил травматик шикастланишлар: пайларни чўзилиши, лат ейишлар, спортда олинган жароҳатларда мушак ва бўғим оғриқларини, шишларни маҳаллий симптоматик даволаш учун қўлланилади.

Ревматизмда оғриқ синдромини комплекс даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун. Гелнинг озгина миқдорини (3-5 см) оғриқ соҳага юпқа қилиб суртилади ва енгил ишқаланади. Ҳар бир қўллаш орасида 4 соатдан кам бўлмаган интервални сақлаган ҳолда, заруратга қараб, суткада 3 мартагача такрорланади.

Препаратни шифокор маслаҳатисиз ишлатиш давомийлиги кўпи билан 10 кун. Узоқроқ қўллаш зарурати туғилганида шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қўлларни, агар улар даволаш соҳаси бўлмаса, ДИП РИЛИФни қўллагандан сўнг доимо ювиш лозим.

Ножўя таъсирлари

Тери томонидан маҳаллий реакциялар: тошма, қичишиш, эшакеми, терини қуриши, қизариш, ачишиш, контактли дерматит кузатилиши мумкин.

Ибупрофен билан боғлиқ тизимли ножўя самаралар:

  • носпецифик аллергик ва анафилактик реакциялар;
  • астма, бронхиал астмани зўрайиши, бронхоспазм ва хансирашни ўз ичига олган нафас йўллари томонидан юқори сезувчанлик реакциялари, улар дори воситасини қўллаган вақтда бронхиал астма ёки аллергик касалликлар билан оғриган ёки анамнезида шундай касалликлари бўлган пациентларда юзага келиши мумкин;
  • тери қопламалари томонидан турли бузилишлар (тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши, кам ҳолларда буллёз дерматозлар (токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема)), фотосенсибилизация кузатилиши мумкин.

Бошқа тизимли реакциялар ибупрофенни тери орқали кириб бориши билан боғлиқ ва гелнинг қўлланилаётган миқдорига, терининг ишлов берилаётган юзасини катталигига, тери бутунлигининг даражасига, даволаш давомийлигига ва окклюзион боғлам ишлатилишига боғлиқ. Жуда кам ҳолларда ибупрофен маҳаллий қўлланганда қоринда оғриқ, диспепсия ва буйрак етишмовчилиги ривожланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ибупрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилиш оқибатида қўзғалган бронхиал астма; экссудатив дерматит, экзема, терининг инфекцияланган шикастланишлари, куйишларда; ҳомиладорлик, лактация даври, болалар (15 ёшгача), тери қопламаларининг бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Маҳаллий қўллаш учун бошқа дори воситалари билан бир вақтда терининг бир соҳасига қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан. Жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, кексалик ёшида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш нохуш ножўя самаралар пайдо бўлиши ҳавфини ошириши мумкин. Препарат фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дорилар билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Агар Сизда буйрак касаллиги бўлса, препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Гелни очиқ жароҳатларга тушишига йўл қўймасдан, шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилгандан сўнг окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғлов қўйиш мумкин эмас!

Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Препаратнинг катта миқдори узоқ вақт қабул қилинганида тизимли ножўя самараларнинг ривожланишини хавфи пайдо бўлади.

Ибупрофен перорал қўлланганда мавжуд буйрак етишмовчилигини кучайтириши ва меъда яра касаллигини зўрайишини чақириши мумкин. Анамнезида буйрак фаолиятини бузилиши ёки пептик яраси бўлган пациентлар ДИП РИЛИФ дори воситасини қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилишлари керак.

ДИП РИЛИФ таъсир этувчи модда сифатида ибупрофен сақлайди, у циклооксигеназа синтезининг ингибитори ҳисобланади, ва тизимли кириб боришида фертилликка таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммолари бўлган аёлларга ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган аёлларга ДИП РИЛИФ ни қўллаш тавсия қилинмайди.

Ножўя самаралар минимал самарали дозаларни максимал қисқа даволаш вақтида қўллаш йўли билан камайтирилиши мумкин.

Агар дори воситасини қўллаш вақтида ҳолат яхшиланмаса, ёки агар ҳолат ёмонлашса, даволаш қайта кўриб чиқилиши керак.

Дори воситаси пропиленгликоль сақлайди, у терини таъсирланишини чақириши мумкин.

ДИП РИЛИФ ни 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Маҳаллий қўллаш учун ибупрофенни қўллаш автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий қўллаганда дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Ибупрофен билан боғлиқ симптомлар: кўнгил айниши, бош оғриғи, уйқучанлик, артериал гипотензия.

Даволаш симптоматик. Электролит мувозанатини мувофиқлаштириш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун гель.

15 г, 50 г ёки 100 г дан алюмин тубаларда.

Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити 

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: