Skip to main content

Рибоксин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОКСИН

RIBOXINUM

Препаратнинг савдо номи: Рибоксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: инозин (рибоксин) – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: метенамин – 2 мг, 1 М натрий гидроксиди эритмаси рН 7,8-8,6 гача, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ ёки деярли тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик восита.

АТХ коди: С01ЕВ

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Рибоксин – пурин (нуклеозид) ҳосиласи – аденозинтрифосфат (АТФ) нинг ўтмишдошидир. Метаболик жараёнларни бошқарувчи дори воситалари гуруҳига мансуб.

Антигипоксик ва антиаритмик таъсир кўрсатади. Миокарднинг энергетик мувозанатини оширади, коронар қон айланишини яхшилайди, буйракнинг интраоперацион ишемияси оқибатларини олдини олади. Глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитида ва АТФ йўқлигида алмашинувни фаоллашишига ёрдам беради.

Тўқима нафасининг нормал жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган пируват кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантин-дегидрогеназани фаоллашишига ёрдам беради. Нуклеотидлар синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг айрим ферментлари фаоллигини кучайтиради.

Хужайраларга кириб, миокардда метаболизм жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади – юрак қисқаришлари кучини оширади ва диастолада юракни тўлиқ бўшашига ёрдам беради, бунинг натижасида зарб хажми ошади. Антиаритмик таъсир механизми охиригача маълум эмас.

Тромбоцитлар агрегациясини камайтиради, тўқималар (айниқса миокард ва меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини) регенарациясини фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Глюкурон кислотасини ҳосил қилиб ва кейинчалик уни оксидланиб жигарда метаболизмга учрайди. Аҳамиятсиз даражада буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллигини мажмуавий даволашда (ўтказилган миокард инфарктидан кейин), миокардиодистрофияда, юрак гликозидларини қўллаш билан боғлиқ юрак ритмини бузилишларида. Жигар касалликларини (гепатитлар, цирроз, жигарнинг ёғли дистрофияси) мажмуавий даволашда. Ажратиб олинган буйракдаги операция вақтида қон айланиши ўчирилганда фармакологик ҳимоя воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига оқим билан секин ёки томчилаб (минутига 40-60 томчи) юборилади.

Даволаш кунига 1 марта 200 мг (10 мл 20 мг/мл эритма) дан бошланади; сўнгра яхши ўзлаштирилганда доза кунига 1-2 марта 400 мг (20 мл 20 мг/мл эритма) гача оширилади. Даволаш давомийлиги 10-15 кун.

Препаратни юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (10-20 мл 20 мг/мл эритма) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.

Ишемияга дучор бўлган буйракни фармакологик ҳимояси учун Рибоксин буйрак артериясини сиқишдан 5-15 минут олдин 1200 мг (60 мл 20 мг/мл эритма) бир марталик дозада вена ичига оқим билан юборилади, сўнгра қон айланиши тикланиши биланоқ яна 800 мг (40 мл 20 мг/мл эритма) юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун 20 мг/мл эритма 5% ли декстроза (глюкоза) ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.

Полимер ампула билан ишлаш тартиби:

  1. Ампула олинади ва бўйинчасидан ушлаб чайқатилади.
  2. Ампула қўл билан босилади, бунда препарат ажралиб чиқиши керак ва айланма ҳаракат билан клапан буралади ва ажратиб олинади.
  3. Ҳосил бўлган тешик орқали ампула дарҳол шприц билан бириктирилади.
  4. Ампулани тўнкарилади ва унинг ичидасиги секин шприцга тортилади.
  5. Шприцга игна тақилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тери гиперемияси, эшакеми.

Лаборатор кўрсаткичлар: қонда сийдик кислотаси концентрациясини ошиши.

Бошқалар: подаграни кечишини ёмонлашиши (узоқ вақт қўлланилганда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки пуриннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик; подагра; гиперурикемия; ҳомиладорлик; эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан

Буйрак етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидлари билан бирга қўлланилганда препарат аритмиялар пайдо бўлишини олдини олиши, мусбат инотроп таъсирни кучайтириши мумкин.

Иммунодепрессантлар инозиннинг самарасини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Рибоксин юрак фаолиятини ўткир бузилишларини шошилинч мувофиқлаштириш учун қўлланилмайди. Тери қичишиши ва тери гиперемияси пайдо бўлганда препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Буйрак етишмовчилигида препаратни агар шифокорнинг фикри бўйича кутилган ижобий самара бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Узоқ вақт қўлланилганда қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Рибоксин препаратини ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Инозинни кўкрак сутига кириши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақидаги клиник маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин!

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун эритма 20 мг/мл.

5 мл ёки 10 мл дан паст зичликдаги полиэтилен ёки полипропилен ампулаларда.

10 ампуладан рус ва ўзбек тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365