Skip to main content

Дротаверин инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДРОТАВЕРИН

DROTAVERINЕ

 

Препаратни савдо номи: Дротаверин

Таъсир этувчи модда (ХПН): дротаверин (дротаверин гидрохлориди шаклида).

Дори шакли: инъекция учун эритма

фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий бисульфити, 96% этил спирти, инъекция учун сув.

Таърифи: яшил тусли оч сариқ рангли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик воситалар

АТХ коди: А03АD02

 

Фармакологик хусусиятлари

Миотроп спазмолитик. Кимёвий тузилиши ва фармакологик хусусиятлари бўйича папаверинга яқин, аммо кучлироқ ва давомийлироқ таъсир кўрсатади. Силлиқ мушак ҳужайраларига кальций ионларининг келиб тушишини пасайтиради (фосфодиэстеразани ингибиция қилади, бу ҳужайра ичида цАМФнинг тўпланишига олиб келади). Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини ва ичак перисталтикасини бўшаштиради ва қон томирларини кенгайтиради. Вегетатив нерв тизимига ва марказий нерв тизимига таъсир этмайди.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакокинетикаси

Парентал томирдан ташқари юборилганда дротаверининг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т½) – 10-12 соатни ташкил этади, модданинг деярли тўлиқ элиминацияси 72 соат давомида аниқланади. Марказий нерв тизимида, ёғ тўқимасида, миокардда, буйракларда ва ўпкаларда юқори концентрацияларда, энг паст концентрацияларида жигарда ва меъдада тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95–98%. Сийдик ва сафро орқали глюкурон кислотаси билан конъюгатлари шаклида (89-99%), озгина қисми сульфат-конъюгатлари шаклида чиқарилади.  Парентал юборилганда препаратнинг таъсири 2-4 минутдан кейин намоён бўлади. Максимал самара 30 минутдан кейин бошланади.

Қўлланилиши

Сурункали гастродуоденитда, сурункали холециститда, сурункали холелитиазда, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигида, кардио ва  пилороспазмда, спастик колитда, силлиқ мушакларни спазми, периферик артериал қон томирларни, бош мия қон томирларини спазми, буйрак санчиғида, альгодисменорея, туғруқларда  бачадоннинг қискариришларини кучсизлантириш ва бачадонинг бўйин спазмини йўқотиш учун, инструментал текширишларни ўтказишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарда мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) қўлланади. Одатда м/и юборилганда суткалик доза 1-3 марта юборишга 40-240 мг (2-12 мл) ни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак санчиқларида препаратнинг 2-4 мл (40-80 мг) ни в/и секин юбориш тавсия этилади. Физиологик туғруқларда бачадоннинг бўйнини очилиш фазасини қисқартириш учун чўзилиш даврининг бошида – м/и 40 мг юборилади. Агар бу доза керакли самарани бермаса, 2 соатдан кейин яна 40 мг препарат юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош айланиши, юрак уриб кетиши, артериал босимни пасайиши, қизиб кетиш ҳисси, терлаш, тери аллергик реакциялари. В/и юборилганда – коллапс, АV блокада, аритмиялар, нафас марказининг сусайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги , II–III даражадаги АV блокада, кардиоген шок, артериал гипотензия. Эҳтиёткорлик билан – яққол коронар артерияларни атеросклерозида, простата безининг гиперплазиясида, глаукомада, хомиладорлик ва эмизиш даврида, 6 ёшгача бўлган болаларга.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа спазмолитикларнинг самарасини, трициклик антидепресантлар, хинидин, новокаинамид чақирган артериал гипотензияни кучайтиради. Морфиннинг спазмоген фаоллигини ва леводопанинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради. Фенобарбитал спазмни бартараф қилиниш эҳтимолини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Парентал юборилгандан (айниқса в/и) кейин автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан 1 соат давомида сақланиш лозим, в/и юборилганида бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:  АV блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма, 40 мг/2 мл, ампулаларда.

2 мл ва 5 мл ли ампулаларни контур уяли ўрамларга жойланган.

2 контурли ўрамлар картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш: