Skip to main content

Рекавит-В

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕКАВИТ-В

REKAVIT-B

Препаратнинг савдо номи: Рекавит-В

Дори шакли: раствор для инъекций

Таркиби:

2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

тиамин гидрохлориди тиаминга эквивалент                              20 мг;

рибофлавин натрий фосфати, рибофлавинга эквивлант                       4 мг;

пиридоксин гидрохлориди                                                                       10 мг;

пантенол                                                                                          10 мг;

никотинамид                                                                                   150 мг;

ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасини динатрийли тузи, натрий метабисульфити, сувсиз натрий ацетати, диэтаноламин, 90% монотиоглицерол, бензил спирти, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ сариқ рангли суюқлик.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: А11АА04

Фармакотерапевтик ҳусусиятлари

В комплексининг барча витаминлари энзим тизимларининг гуруҳидир. Улар метаболизм жараёнларида фаол қатнашадилар ва бир-бирини тўлдириб, синергик таъсир қиладилар. Сувда эрувчан В витаминлари гуруҳининг асосий омиллари аралашмаси табиий миқдорлар нисбатида жамланган. Алоҳида фақат битта витамин билан боғлиқ авитаминозлар кам кузатилади ва улар асосан мажмуавий ҳолда учрайдилар. Ушбу витаминларни мажмуавий ҳолда қўллаш умумий моддалар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради ва носпецифик умумий терапия ҳисобланади.

В1 витамини – тиамин гидрохлориди – синтетик препарат бўлиб, сувда эрувчан витаминларга киради. Жигарда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти бўлган кокарбоксилазага айланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқаришда, шунингдек синапсларда нерв қўзғалувчанлигини ўтказиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг қисқариш фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

В2 витамини – рибофлавин метаболик таъсир кўрсатади; АТФ билан ўзаро таъсирлашиб, флавинпротеинларнинг коэнзимларини ҳосил қилади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, Н+ ташишда, тўқима нафасида, углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, кўзларни нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда, гемоглобин ва эритропоэтин синтезида иштирок этади. Нормал ичак микрофлораси томонидан синтезланади ва унинг ўзи нормал микрофлорани тутиб туриш учун зарур.

В6 витамини – пиридоксин организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарини ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратилиш фаолиятига ижобий таъсир қилади. Пиридоксин нерв-мушак ўтказувчанлиги, мушакларни қисқаришини нормаллаштирадиган, тиришишларни ривожланишига қарши таъсир кўрсатадиган, олтингугурт сақловчи аминокислоталар – таурин (метиониндан ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

Никотинамид – никотин кислотасининг амиди (РР витамини) – специфик пеллаграга қарши восита бўлиб, организм ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайди, оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи ферментларнинг простетик гуруҳидир. Карбонсувлар, азот алмашинувини яхшилайди, юқори дозаларда қондаги липидлар ва липопротеидларнинг атероген фракцияларини камайтиради. Шунингдек қисқа муддатли яққол томирларни кенгайтирувчи таъсир ҳам кўрсатади.

Декспантенол пантотен кислотасининг танқислигини тўлдиради, яллиғланишга қарши таъсирга эга, регенерация жараёнлари, ичак перистальтикасини рағбатлантиради. Организмда А коферменти синтезини субстрат стимулятори ҳисобланган фаол метаболит – пантотен кислотасини ҳосил қилади, барча метаболик жараёнларда иштирок этади, кортикостероидларни ҳосил бўлишини, холинни ацетилланишини таъминлайди, ичакнинг нормал секретор ва кинетик фаолиятини тутиб туради.

 

Фармакокинетикаси

В1 витамини – препарат парентерал юборилганида қонга тез тушади, аъзолар ва тўқималар ўртасида нисбатан бир хил тақсимланади. Фосфорланиши жигарда амалга ошади. Жигар, юрак, мия, буйраклар, талоқда тўпланади. Жигар ва буйраклар орқали чиқарилади, тахминан 8-10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

В2 витамини – барча аъзо ва тўқималарга тақсимланади, мушак тўқимаси, жигар, талоқ, буйраклар ва миокардда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т1/2 66-84 минутни ташкил этади. Буйраклар орқали деярли бутунлай метаболитлар кўринишида чиқарилади, катта дозаларда қабул қилинганида – асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ахлат билан аҳамиятсиз даражада чиқарилади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади, аммо буйрак экскрециясига нисбатан анча секин чиқарилади.

В6 витамини – В6 витаминининг катта бўлмаган концентрациялари жигарда ва миокардда аниқланади, чунки у ерда у тўпланади. В6 витаминини катта қисми буйракларда аниқланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Т1/2 15-20 кунни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади, вена ичига юборилганида – 2% сафро билан чиқарилади, шунингдек гемодиализ вақтида ҳам ажралиб чиқади.

Никотинамид – мушак ичига юборилганида никотинамид тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Жуда оз қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

D-пантенол яхши сўрилади ва организмнинг барча аъзо ва тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан сийдик чиқариш йўллари орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • В1, В2, В3, В5 ва В6 витаминларини гипо- ва авитаминозлари;
  • нерв тизимини, периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парез ва фалажлар, нерв илдизи невритлари, ретробульбар невритлар, ўраб олувчи герпес, люмбаго, плекситлар, қовурғалараро невралгиялар, юз нервини парезлари, уч шохли ва юз нервларини невралгияси, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимини жароҳатлари, каби касалликларини симптоматик даволаш;
  • энцефалопатия (диабетик, алкоголли, посттравматик ва бошқалар);
  • тери касалликлари (невроген йўл билан ривожланган экзема ва дерматозлар, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз);
  • пернициоз анемиялар, гастрэктомиядан кейинги ёки меъда-ичак бузилишлари оқибатида ривожланган парапернициоз мегалобласт анемиялар, гепатит билан хасталанган беморлардаги анемия, токсико-инфекцион анемиялар ва темир препаратлари билан даволашга чидамли бўлган эритробласт, гипохром анемиялар.
  • артритлар, остеоартритлар, ревматизм, ревматоид артрит каби бўғим касалликлари;
  • гемералопия, конъюнктивит, кератит, ирит, катаракта, шох пардани яраси каби офтальмологик касалликлар;
  • жисмоний ҳаракатлар ошганида;
  • туберкулёзга қарши дори воситалар (изониазид қатори), антибиотикларни қабул қилишда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Рекавит-В препарати шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Қўллаш давомийлиги ва препаратнинг дозасини шифокор белгилайди.

Рекавит-В ни вена ичига ёки мушак ичига юбориш мумкин.

Препарат мушак ичига 2 мл (битта ампула) дан кунига бир марта чуқур юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун, бевосита юборишдан олдин препарат 100-250 мл 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтириш керак.

Касалликнинг енгил шаклларида шифокорнинг кўрсатмасига кўра препаратнинг дозаси 2 мл (битта ампула) дан ҳар 2-3 кунда бир мартагача камайтирилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Рекавит-В дори воситасини қўллаш баъзи пациентларда қуйидаги ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Скелет-мушак бузилишлари: санчиқлар (кам ҳолларда).

Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши (жуда кам ҳолларда).

Тери ва тери ости тўқималарини шикастланиши: кам ҳолларда – тошмалар, қичишиш, уртикария, экзантема, ангиодэма.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – бош айланиши, терлаш, пиридоксиннинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланиши билан намоён бўлади.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: анафилактик реакциялар (кам ҳолларда).

Юрак фаолиятини бузилиши: жуда кам ҳолларда – тахикардия, брадикардия, юрак ритмини бузилиши.

Нафас фаолияти, кўкрак ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар: диспноэ (жуда кам ҳолларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • дори воситасининг ҳар қандай компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилигини ўткир ва оғир шакллари;
  • полицитемия (қонда эритроцитлар миқдорини ошиши);
  • рак олди касалликлари;

Дориларнинг ўзаро таъсири

В1 витамини ишқорий эритмада осон парчаланади. Агарда уни ишқорий препаратлар, масалан, натрий бикарбонати ёки натрий цитрати билан ишлатилса, у ёмон таъсир қилиши мумкин.

Препарат айрим адреноблокаторларнинг антигипертензив самарасини камайтириши, шунингдек барбитуратлар ва глютетимидларнинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин. Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини оширади. Пробенецид В2 витаминини тубуляр (найчалар орқали) чиқарилишини ва қайта сўрилишини ингибирлаб, уни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. В6 витамини Леводопанинг антипаркинсоник таъсирини пасайтиради. В6 витаминининг қондаги концентрацияси орал контрацептив воситалар, изониазид, пенициламин, циклосерин ва тиосемикарбазонлар бир вақтда қўлланганда пасаяди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланганида, гипервитаминозни олдини олиш мақсадида В гуруҳ витаминларини бошқа манбалардан истеъмол қилинишини инобатга олиш керак, гарчи бундай ҳолатлар, В гуруҳ витаминлари сувда эрувчан ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши сабабли, кам кузатилади.

В гуруҳ витаминларининг катта концентрациялари бўлган препаратларни такроран инъекция қилиш анафилактик шокни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Енгил аллергик реакциялар: аксириш ёки бронхиал астмани енгил шакли, препаратнинг навбатдаги инъекциялари анафилактик шокни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган белгилар бўлиши мумкин.

Рибофлавиннинг катта дозалари сийдикнинг рангини ўзгаришига (ёрқин сариқ-яшил рангли) олиб келиши мумкин, бу баъзи лаборатор синамаларга таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун кутилган фойда ҳомила / эмизикли бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

В гуруҳ витаминлари сувда эрувчанлиги ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши туфайли дозани ошириб юборилиш ҳоллари жуда камдир. Бунда пиридоксиннинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланишига олиб келади.

Қуйидаги симптомлар: қўл, оёқлар ёки бошқа соҳаларда спазм ва ачишиш, увишиш, санчиш, енгил тегилганида ёки термик таъсир кўрсатилганида сезувчанликни камайиши ёки ошиши, мувозанатни камайиши ёки йўқолиши, координацияни бузилишини ривожланиши препаратнинг дозасини ошириб юборилганлигидан далолат бериши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365