Skip to main content

Рейтоил

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕЙТОИЛ

REYTOIL

Препаратнинг савдо номи: Рейтоил

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): балиқ ёғи, янги унган буғдой поясидан олинган мой.

Дори шакли: юмшоқ желатин капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

балиқ ёғи (ЕРА/DHA 30%)                                    – 1000 мг;

янги унган буғдой поясидан олинган мой                      – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: желатин, анидрисорб, глицерин 85%, натрий этилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, тозаланган сув.

Таърифи: таркибида балиқ ҳидили тиниқ сариқ мой сақловчи узунчоқ, тиниқ сариқ рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита.

АТХ коди: С10АХ06.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Рейтоил препаратининг фармакологик таъсири омега-3 оиласига мансуб бўлган ярим тўйинган ёғ кислоталарини (эйкозапентаен ЕРА ва докзагексаен DHA) Е витаминининг табиий манбаи билан мажмуасига боғлиқ.

Препарат иммунитетни рағбатлантирувчи, антигипертензив, антиатеросклеротик, яллиғланишга қарши ва псориазга қарши таъсир кўрсатади.

Гиполипидемик самарасини асосида паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) ва жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) нинг структурасини нормаллашиши, хужайра мембраналарининг суюқлик хусусиятларини ўзгариши ва мембрана рецепторларининг функционал фаоллигини ошиши ётади, бу липопротеидларни ферментлар билан липид-хужайра ўзаро таъсирини ва липопротеидларнинг метаболизмини яхшилайди.

Препаратнинг антиагрегант таъсири унинг таъсири остида хужайраларнинг мембраналаридаги липидлар, шу жумладан эритроцитларнинг мембраналаридаги липидлар таркибини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, уларда арахидон кислотасининг миқдорини камайиши ва эйкозапентаен кислотасининг даражасини ошиши билан характерланади. Бунинг оқибатида тромбоксан А2 ва тромбоцитлар агрегациясини кучайтирувчи бошқа икки тўйинмаган эйкозаноидлар (арахидон кислотасининг дериватлари) синтезини пасайиши ва эйкозапентаен кислотасидан тромбоксан А3 ни ва бошқа проагрегант самарага эга бўлмаган уч тўйинмаган эйкозаноидлар синтезини кучайиши ривожланади.

Кислоталарнинг ушбу комплекси алмашинув жараёнларини меъёрлаштиради, қонда холестериннинг даражасини пасайтиради, қоннинг реологик хусусиятларини ва бош мияда моддалар алмашинувини яхшилайди.

Янги унган буғдой поясидан олинган мой Е витаминининг манбаи бўлиб, бу препаратнинг антиоксидант хусусиятларини намоён қилади, тўқима нафаси ва тўқималар метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида иштирок этади, тўқима ва хужайраларни, эркин радикалларнинг ҳаддан ташқари кўп миқдори ва липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларини шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади.

 

Қўлланилиши

  • ортиқча тана вазни, қандли диабет, гипертензия ва артериосклероз билан боғлиқ бўлган гипертриглицеридемия;
  • дислипидемия (липидлар алмашинувини бузилиши) билан боғлиқ бўлган ҳолатларни олдини олиш;
  • юрак-қон томир касалликлари ва уларни олдини олиш;
  • келиб чиқиши турлича бўлган артрозо-артритлар;
  • аутоиммун касалликлар: тарқоқ склероз, тизимли склеродермия, ревматоидли артрит;
  • суякларни касалликлари: синишлар, остеомиелит, остеопороз ва бошқалар;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • хавфли ўсмаларни олдини олиш;
  • қандли диабет ва унинг асоратларини олдини олиш;
  • нерв тизими касалликлари: хотирани бузилиши, Альцгеймер касаллиги, паришонхотирлик;
  • тери касалликлари: псориаз, экзема, нейродерматит ва бошқалар, трофик яралар;
  • она ва ҳомила соғлиғини тутиб туриш учун (муддатидан олдинги туғруқлар, ҳомила туғилганида тана вазнини кичик бўлиши) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Рейтоил ичга, куннинг биринчи ярмида овқатланиш вақтида ёки ундан кейин чайнамасдан, сув билан бирга 1 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади.

Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади. Қайта даволаш курслари шифокорнинг тавсия бўйича буюрилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар намоён бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

А витамини, аскорбин кислотаси, тиамин, рибофлавин, пиридоксин, магний препаратлари препаратнинг таъсирини кучайтиради.

Рейноил препаратини фибратлар (клофибрат, ципрофибрат, фенофибрат, этофибрат, гемфиброзил) билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Рейтоил препаратини қабул қилиш вақтида таркибида Е витаминини сақловчи бошқа дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Рейтоил автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: эпигастрал соҳада оғриқ, диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, диарея).

Даволаш: симптоматик. Препаратни бекор қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар.

10 капсуладан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365