Skip to main content

Раствор Рингера

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАСТВОР РИНГЕРА

RINGER’S SOLUTION

 

Препаратнинг савдо номи: Раствор Рингера

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): Натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди гексагидрати ёки кальций хлориди дигидрати.

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби 1 л эритма сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди 8,6 г, кальций хлориди гексагидрати 0,49 г ёки кальций хлориди дигидрати – 0,33 г, калий хлориди 0,3 г .

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Рингер эритмаси йўқотилган экстрацеллюлар суюқликнинг ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларнинг ўрнини тўлдиради.

Регидратацияловчи ва дезинтоксикацияловчи таъсир кўрсатади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Айланаётган қон ҳажмини тўлдирувчи восита сифатида қўлланганида, қон томир хавзасидан ташқаридаги бўшлиққа тез чиқиши сабабли, самараси фақат 30-40 минут давомида сақланади (шунинг учун эритма айланаётган қон ҳажмини фақат қисқа муддатли тўлдириш учун яроқлидир).

 

Қўлланилиши

Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаган ҳолларда плазма ўрнини босувчи восита сифатида: шок, коллапс, куйиш, давомли қайт қилиш ва диареяда қўлланади. Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи даволаш сифатида), суюқликни йўқотилиши билан боғлик бўлган метаболик ацидозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма фақат вена ичига (в/и) юбориш учун мўлжалланган.

Доза пациентнинг ёшига, тана вазнига, клиник ҳолатига ва лаборатор кўрсаткичларига қараб, шифокор томонидан буюрилади. В/и томчилаб суткада 500 мл дан 1000 мл гача юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги тана вазнига – 3,0 мл/кг ёки минутига 70 томчини ёки соатига 250 мл ни ташкил қилади.

Эритмани буюриш, ҳар бир пациент учун суюқликни тутиб турувчи ёки эҳтиёжини ўрнини босувчи ҳажмини назарда тутилгани ҳисобига асосланган бўлиши керак.

Умумий суткалик доза тана вазнининг 2-6% ни ташкил қилади.

Парентерал препаратларни ишлатишдан аввал заррачалар борлигини текшириш ва рангини ўзгаришишини визуал текшириш лозим.

Ножўя таъсирлари

Суюқликнинг катта ҳажми юборилганда ацидоз ривожланиши мумкин.

Ноадекват юқори дозада сув-электролит баланси бузилиши, шу жумладан гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия;
  • олигурия ва анурия;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • ўпка шиши;
  • мия шиши;
  • гиперкоагуляция;
  • гипергидратация;
  • тромбофлебит;
  • метаболик алкалоз;
  • гиперкальциемия

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилиши ошиши мумкин: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар.

Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан қабул қилинганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи кучаяди.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда, уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Катта ҳажмда тез юборилган ҳолларда кислота-ишқор мувозанатини ва электролитларнинг даражасини назорат қилиш керак. Қон рН нинг ўзгариши кислотали бўлиши К+ ионларини қайта тақсимланишига олиб келади (рН ни пасайиши зардобда К+ ионларининг миқдорини ошишига олиб келади).

Узоқ муддат қўлланганида плазмадаги электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.

Хлор ионларининг даражасини юқорилиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза сезиларли ошириб юборилганида, алкалоз ва гипергидратация кўринишлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма, 200 мл, 400 мл, 500 мл, 1000 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Транспортировка вақтида музлатишга рухсат берилади.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365