Skip to main content

Кюраворм

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЮРАВОРМ

 

Препаратнинг савдо номи: Кюраворм

Таъсир этувчи модда (ХПН): альбендазол

Дори шакли: таблеткалар ва суспензия

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альбендазол – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, сахароза, крахмал, Солнечный сариқ бўёвчиси, магний стеарати, тозаланган тальк, қуруқ малина ароматизатори.

Ҳар бир 5 мл 4% ли суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альбендазол – 210мг;

ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, натрий сахарини, лимон кислотаси, гуар камеди, ксантан камеди, сувсиз кремний диоксиди, ялпиз мойи, сукроза, ментол, полисорбат 80, сорбитол эритмаси, метилпарабен, пропилпарабен, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таблетка таърифи: оч сариқдан тўқ сариқ ранггача бўлган, думалоқ, ясси, қобиқ билан қопланмаган чайналадиган таблеткалар.

Суспензия таърифи: оқ рангли суспензия флаконда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СА03

 

Фармакологик хусусияти

Альбендазол деярли сўрилмайди. Плазмадаги альбендазол миқдорининг энг юқори даражасига препарат қабул қилингандан 2-4 соатдан сўнг эришилади. Қабул қилинган дозанинг фақат 10% сийдикда 24-48 соат давомида декарбоксилашган ҳосилалар шаклида ажралади, 90% эса нажас билан ажралади.

 

Таъсир механизми

Препарат глюкозани нематодалар томонидан ўзлаштирилишини қайтмас ингибиция қилиш йўли билан нематоцид таъсир қилади.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги гельминтларни туширади:

Trichuris trichiura (трихоцефаллар)

Enterobius vermicularis (нематодлар)

Ascaris lumbricodes (аскаридлар)

Ancylostoma doudenale (умумий анкилостомлар) или

Necator americanus (америка некатори) ягона ёки аралаш инфекцияларда.

Стронгилоидоз-Тениоз-Эхинокок кистаси – Аралашган гельминтли инвазиялар.

 

Ножўя таъсирлари

Альбендазол ёмон сўрилиши сабабли клиник синовларда ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмади. Ёппасига инфекция тушган ҳолатларда қорин қисмида вақтинчалик оғриқ ва диарея белгилари кузатилган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Альбендазолни ҳомиладор аёллар ва ушбу препаратга аллергик реакцияси бор беморлар қўллашлари мумкин эмас.

 

Дозалаш

400 мг (1 таблетка) кунига 1 марта.

Кунига 10 мл 1 марта. Агар инфекция даволашдан кейин 3 ҳафтадан сўнг йўқолмаса, иккинчи даволаш курсини ўтказиш тавсия этилади.

 

Эслатма

Агар инфекция даволашдан кейин 3 ҳафтадан сўнг йўқолмаса, иккинчи даволаш курсини ўтказиш лозим. Овқат емаслик ва ошқозонни тозалаш талаб этилмайди.

Улашиш: