Skip to main content

Пулмоксол

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПУЛМОКСОЛTM

PULMOXOLTM

Препаратнинг савдо номи: ПулмоксолTM

Таъсир этувчи модда (ХПН: амброксол (аmbroxol)

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Сиропнинг ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15 мг амброксол гидрохлориди;

ёрдамчи моддалари: бензой кислотаси, сорбит (70%), қулупнайли эссенция, ионсизланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: муколитик восита.

АТХ коди: R05CB06

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Амброксол гидрохлориди муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Амброксол бромгексиннинг метаболити бўлиб, кучли балғам кўчирувчи таъсирга эга. Амброксол гидрохлориди сурфактант ҳосил бўлишини рағбатлантиради, киприксимон эпителийнинг фаоллигини оширади. Амброксол гидрохлориди балғам кўчирувчи таъсир кўрсатиб, нафас йўлларида тўпланиб қолган балғамни, уни суюлиши ва адгезивлигини (ёпишқоқлигини) камайтириши ҳисобига, йўтал вақтида чиқарилишини енгиллаштиради. Бронхиал секрецияни оширади ва унинг қовушқоқлигини камайтиради. Муколитик таъсири натижасида шиллиқнинг адгезивлигини бузади, балғамни сезиларли даражада юмшатади, шундай қилиб, унинг чиқарилишини енгиллаштиради.

Фармакокинетикаси

Амброксол гидрохлориди оғиз орқали қўлланганида тез ва тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил этади. 1/3 қисми жигар орқали «биринчи» ўтишда элиминацияга учрайди. Оч қоринга қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига 2,5 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври 9-10 соатни ташкил этади. Плазмадаги терапевтик концентрацияси 30 нг/мл ни ташкил этади. Бундай концентрацияга  препарат 30 мг дан кунига 2 марта қабул қилиб эришиш мумкин. Қайта қабул қилинганида плазмада тўпланмайди. Препаратнинг 90% оқсиллар билан боғланади. Перорал қабул қилинганидан кейин препаратнинг 85% метаболитлари кўринишида ва 10% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

ПулмоксолTM ўпканинг сурункали обструктив касалликларида, бронхиал астмада, бронхоэктазияларда, ўткир ва сурункали бронхитларда, ларингитларда, синуситларда, ринитларда, ўтказилган бронх-ўпка операцияларидан кейинги асоратларни даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Агар шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, ПулмоксолTM қуйидагича буюрилади:

Болалар:

2 ёшгача: 2,5 мл кунига 2 марта;

2-5 ёш: 2,5 мл кунига 3 марта;

5-12 ёш: 5 мл кунига 2-3 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда кўнгил айнаши, қусиш, диарея, ҳолсизлик, бош оғриғи, тери тошмалари кузатилиши мумкин.

Нохуш самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бромгексинга, амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кодеин ва атропинсимон компонентларни сақловчи, секрецияни камайтирувчи йўталга қарши воситалар билан бирга ишлатилмасин.

Махсус кўрсатмалар

Кодеин ва йўталга қарши бошқа воситалар билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бунда балғам ва шиллиқни ажралиши қийинлашади. Жигар, буйрак функцияси бузилишларида, шунингдек пептик яраларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик (В тоифаси)

Клиник тадқиқотларнинг етарли эмаслигини инобатга олиб, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни фақат жуда зарур холларда фойда хавфи нисбати бахолангандан сўнг буюриш мумкин.

Лактация

Препарат кўкрак сутига ажралиб чиқади, бироқ терапевтик дозаларда қабул қилинган препарат болага салбий таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани оширилиб юборилиши ҳоллари кузатилмаган. Махсус антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида беморларда сунъий тарзда қусишни чақириш, меъдани ювиш, симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни буюриш керак.

Чиқарилиш шакли

150 мл педиатрик сироп тўқ шиша флаконда.

1 та флакон ўлчов қопқоқчаси (15 мл 2,5 мл ва 5 мл белгили) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга комплектда картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: