Skip to main content

П-сорбилак

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

П-СОРБИЛАК

P-SORBILAK

 

Препаратнинг савдо номи: П-сорбилак

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, кальций хлориди, калий хлориди, магний хлориди.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сорбитол 6,0 г, натрий лактати 1,9 г, натрий хлориди  0,6 г, кальций хлориди 0,01 г, магний хлориди 0,02 г, калий хлориди  0,03 г.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.

Таърифи: тиник, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05ХА31

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

П-сорбилак реологик, шокка қарши, дезинтоксикацион, ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирга эга. Препаратни асосий фармокологик фаол моддаларидан сорбитол ва натрий лактати ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейин  глюкозага  ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шу боисдан, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмалардан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидозни тузатиши, унинг моддалар алмашинувига киришишига қараб, секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди – ҳар хил патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари камчилигини тўлдиради, регидрацион таъсир кўрсатади.

Кальций хлориди – кальций ионлар етишмаслигини тўлдиради. Кальций иони нерв импульсларини узатилишида, скелет ва силлиқ мушаклар қисқаришида, миокард фаолиятида, суяк тўқимасининг шаклланишида, қон ивишида керакли ҳисобланади. Қон  томир деворлари ва тўқималар ўтказувчанлигини сусуйтириб, яллиғланиш реакцияларини ривожланиш олдини олади ва организмни инфекцияларга нисбатан чидамли қилади.

Калий хлориди – сув – туз мавзунатини тиклайди. Тескари хроно- ва батмоторп таъсирни, юқори дозаларда – ино – дромотроп таъсирни ва кам диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказишда иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв системаси симптоматик соҳасида қўзғалишни чақиради. Миастения, дистрофияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.-

 

Фармакокиентикаси

 Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, 80-90% и жигарда гликоген ҳолида йиғилади, 5% мия тўқимасида, юрак мускулларида ва скелет мускулларида йиғилади, 6 – 12 % и сийдик орқали чиқарилади. Қон – томир тизимига тушган натрий лактатдан натрий, карбонат ангидрид ва сув ҳосил бўлади, қайсики улардан бикарбонат натрийга айланиб, қондаги ишқорий резервни оширади.  Натрий лактатни ярим қисми (L-изомери) фало ҳисобланади, бошқа қисми (D – измери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.

Натрий хлорид – қон-томир тизимида тезда ажралиб, вақтинчалик қон циркуляциясини ҳажмини кўпайтиради. Диурезни кучайтиради.

 

Қўлланилиши

П- сорбилак капиляр қон айланишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинга, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон юқотишда, куйиш касалликларида: интоксикация билан кечадиган инфекцион касалликлар, сурункали гепатитни зўрайишида: сепсисда, жарроҳликдан олдинги тайёргарлик ва жарроҳликдан кейинги даврда; эндотермит, тромбофлебит, тромбозлар ва Рейно касаллигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва вена қон айланишини яхшилаш мақсадида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

П-сорбилак каттларда вена ичига томчилатиб дақиқасига40-60 томчи тезлик билан юборилади. Зарар шароитда препаратни дақиқасига 30 томчи тезлик билан юбориб текшириб курилгандан сўнг, оқимли юбориш мумкин.15 томчи юборилгандан сўнг препарат тўҳтатилади, 3 дақиқа давомида ўзгариш сезилмаса, оқимли юборилади. Катталарда травмада, куйиш, жарроҳликдан сўнг ва гемолитик шокда 600-1000 мл (10-15 кг/мл касалнинг тана вазнига) бир марта ва қайтадан 600-1000 мл (10-15 кг/мл тана вазнига) аввал оқимли сўнгра томчилатиб юборилади. Сурункали гепатитда 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) томчилаб киритилади. Ўткир қон юқотишда 1500-1800 мл (25 кг/мл тана вазнига) киритилади. Жарроҳликдан олдинги даврда ҳар хил турдаги жарроҳлик аралашувларида 400 мл (6-7 кг/мл тана вазнига) томчилатиб, 3-5 кун давомида. Тромбооблитерия касалликларида томирга 8-10 кг/мл тана оғирлигига, томчилатиб, қайтадан, кун ора, курс давомийлиги 10 та инфузиягача буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакция, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал қон босимининг кутарилиши ёки тушиши, тахикрдия, нафас сиқиши, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клечаткаси томонидан бузилишлар: тери тошмаси, қизариш, қичишиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

П- сорбилак таркибидаги моддаларни индивидуал ўзлаштира олмаслик.П-сорбилак ни алкалозда, катта ҳажмда суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳолатларда (мияга қон қуйилганда, тромбоэмболия, юрак қон томир декомпенсациясида, артериал гепертензия III босқичида, терминал буйрак етишмовчилигида), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида ишлатиш мумкин эмас. П-сорбилак ни фосфат ва карбонат сақлайдиган эритмалар билан қўшиш мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Алкалоз намоён бўлади, препаратни киритиш тўхтатилиши билан  ўтиб кетади, айрим ҳолатларда коллапс, сувсизланиш (кучли диурез ҳисобига). Қушишда оқимни тезлиги ҳисобига тахикардия, артериал босимнинг ошиши, нафас сиқиши, бош оғриғи, кўкрак соғасида оғриқ, қоринда оғриқ кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганда ёки қуйиш тезлиги камайтирилганда касаллик белгилари тезда йўқолади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қондаги элктролитлар ва кислота – асосли кўрсаткичларни, артериал қон босими ва жигар фаолиятини ҳисобга олган ҳолда қўллаш керак. Кулькулез холицистит билан оғриган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик даври ва лактацияда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йуқ.

Болалар: Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

 

Чикарилиш шакли:

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл, 500 мл инфузия учун шиша флаконларда.

 

Сақлаш шароити:

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан ошмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365