Skip to main content

Прожестин-КР

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОЖЕСТИН-КР

PROGESTINUMKR

Препаратнинг савдо номи: Прожестин-КР

Таъсир қилувчи модда (ХПН): прогестерон

Дори шакли: гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 10 мг прогестерон (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда);

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид, глицерин, 96% этанол, карбомер, триэтаноламин, полиэтоксилланган, гидроксилланган канакунжут мойи, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки кучсиз сарғиш тусли, ўзига хос ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Жинсий безларнинг гормонлари ва жинсий аъзолар патологиясида қўлланадиган препаратлар. Прогестерон.

АТХ коди: G03DA04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Прогестерон сариқ тананинг гормони ҳисобланади. Сут безлари тўқималарида прогестерон капиллярлар ўтказувчанлигини ва бириктирувчи тўқимали строманинг циклик шишининг жадаллигини камайтиради, сут чиқариш йўллари эпителийсининг пролиферацияси ва митотик фаоллигини олдини олади.

 

Фармакокинетикаси

Терига суртилганда қўлланилган дозанинг тахминан 10% сўрилади. Қон айланиш тизимига тушмайди, тери ва сут безлари тўқималарида метаболизмга учрайди. Тизимли таъсири йўқ ёки аҳамиятсиздир.

Қўлланилиши

Прогестерон етишмовчилиги фонидаги мастодиниялар ва хавфсиз мастопатияларни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Апликаторнинг бир дозаси (2,5 г гель) суткада 1 марта ҳар бир сут безининг юзасига суртилади ва тўлиқ сингунигача ишқаланади. Даволаш курсининг давомийлиги – камида 3 ойни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ушбу қўллаш усулида препаратнинг клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган доза оширилмасин.

Гелни тозаланган, қуруқ терига суртиш керак. Ҳайз циклининг кунидан қатъий назар қўлланади. Препарат суртилгандан кейин тўғри тушувчи қуёш нурларидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликнинг II-III уч ойлигида ёки эмизишда препаратни, фақат препаратни қўллашдан она учун кутилган фойдаси ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тизимли сўрилиши пастлиги сабабли дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

40 г дан гель шпател-дозатор билан тубада.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: