Skip to main content

Кеторолак

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕТОРОЛАК

KETOROLAK

Препаратнинг савдо номи: Кеторолак

Таъсир этувчи модда (ХПН): кеторолак

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кеторолак трометамол (кеторолак трометамини) – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 4,35 мг, динатрий эдетат (этилендиамин-N,N,N’,N’- тетрасирка кислотасининг 2-сувли динатрийли тузи [трилон Б]) – 0,5 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: M01AB15

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Кеторолак яққол анальгетик таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши ва ўртача иситмани туширувчи таъсирга эга.

Таъсир механизми 1 ва 2 циклооксигеназа ферментини асосан периферик тўқималарда носелектив блокланиши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатидаги оғриқ сезувчанлиги, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторлари бўлган простагландинларнинг биосинтезини тормозланишидир. Кеторолак [-]S ва [+]R энантиомерларни рацемик аралашмаси бўлиб, оғриқ қолдирувчи таъсири [-]S шакли билан боғлиқ.

Анальгетик таъсири бўйича морфин билан солиштирилиши мумкин, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратдан анча юқори туради.

Препарат опиоид рецепторларга таъсир этмайди, нафасни сусайтирмайди, дорига қарамлик чақирмайди, седатив ва анксиолитик таъсир кўрсатмайди.

Мушак ичига юборилганидан сўнг оғриқ қолдирувчи таъсири мувофиқ равишда
0,5 соатдан сўнг намоён бўлади, максимал самарасига 1-2 соатдан сўнг етади.

Фармакокинетикаси

Биокираолишлиги – 80-100%, мушак ичига юборилганида сўрилиши – тез ва тўлиқ.

30 мг мушак ичига юборилганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmах) -1,74-3,1 мкг/мл, 60 мг – 3,23-5,77 мкг/мл, максимал концентрацияга  эришиш вақти мувофиқ равишда – 15-73 мин ва 30-60 минутни ташкил қилади. 15 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин Сmax – 1,96-2,98 мг/мл, 30 мг – 3,69-5,61 мг/мл ни. Мувозанат концентрациясига (Сss) эришиш вақти парентерал юборилганида – 24 соат суткада 4 марта буюрилганида (субтерапевтикдан юқори дозада) ва мушак ичига 15 мг юборилганида – 0,65-1,13 мкг/мл ни ташкил қилади, 30 мг юборилганида – 1,29-2,47 мкг/мл; 15 мг вена ичига инфузияда -0,79-1,39 мкг/мл, 30 мг – 1,68-2,76 мкг/мл.

Препаратнинг 99% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади ва гипоальбуминемияда қонда эркин модданинг миқдори ошади.

Тақсимланиш ҳажми 0,15-0,33 л/кг ни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми 2 марта ошиши мумкин, унинг R-энантиомерини тақсимланиш ҳажми эса – 20% га ошади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади, йўлдош орқали (10%) ўтади. Оз миқдорда кўкрак сутида аниқланади.

Юборилган дозанинг 50% дан ортиқроғи жигарда фармакологик нофаол метаболитларининг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари буйраклар орқали чиқариладиган глюкуронидлар ва р-гидроксикеторолакдир.

Препаратнинг 91% буйраклар (40% метаболитлари кўринишида) ва 6% ичак орқали чиқарилади.

Буйрак функцияси меъёрида бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 5,3 соатни ташкил қилади (30 мг препарат вена ичига юборилганидан кейин 3,5-9,2 соат;
30 мг вена ичига юборилганидан кейин – 4-7,9 соат). Кекса ёшдаги беморларда Т1/2 даври узаяди, кичик ёшдагиларда қискаради. Жигар функцияси Т1/2 га таъсир этмайди. Буйрак функцияси бузилган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси
19-50 мг/л (168-442 ммоль/л) бўлганида Т1/2 10,3-10,8 соат, буйрак етишмовчилиги янада кучлироқ намоён бўлса – 13,6 соатдан кўпроқ бўлади.

Мушак ичига 30 мг юборилганида умумий клиренси соатига 0,023 л/кг (кекса пациентларда
0,019 л/кг/соат) ни ташкил қилади, 30 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин –
0,03 л/кг/соатни ташкил қилади; буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л бўлганида мушак ичига 30 мг юборилганида – 0,015 л/кг/соатни ташкил қилади.

Гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилмайди.

 

Қўлланилиши

Турли генездаги ўртача ва кучли жадалликдаги оғрик синдроми: жароҳатлар, тиш оғриғи, туғруқдан кейинги ва операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, онкологик касалликлар, миалгия, артралгия, невралгия, радикулит, чиқишлар, чўзилишлар, ревматик касалликларда қўлланади. Симптоматик даволаш, қўллаш даврида оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун мўлжалланган, касалликнинг авж олишига таъсир қилмайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Оғриқнинг жадаллиги ва беморнинг реакциясига мувофиқ танланган минимал самарали дозаларда мушак ичига чуқур қилиб, аста-секин (ёки вена ичига оқим билан) камида
15 секунд давомида юборилади. Зарурати бўлганида бир вақтда қўшимча опиоид анальгетикларини камайтирилган дозаларда буюриш мумкин.

Мушак ичига ва вена ичига юборишдаги бир марталик дозалари:

– 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга – оғриқ синдромининг кучлилигига қараб 10-30 мг;

– ёши 65 дан катта ёки буйраклар функцияси бузилган беморларга – 10-15 мг;

Кўп марта парентерал юборишдаги дозалар:

Мушак ичига

– 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга биринчи юборишда 10-60 мг, сўнгра ҳар 6 соатда 10-30 мг дан (одатда 30 мг дан ҳар 6 соатда)

– 65 ёшдан ошган ёки буйраклар функциясини бузилиши бўлган беморларга – 10-15 мг дан ҳар 4-6 соатда.

Вена ичига

– 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар 10-30 мг оқим билан юборилади, сўнгра – 10-30 мг дан ҳар 6 соатда, инфузомотор ёрдамидаги узлуксиз инфузияда бошланғич доза – 30 мг, сўнгра инфузия тезлиги 5 мг/соатни ташкил қилади.

– 65 ёшдан ошган ёки буйраклар функциясининг бузилиши бўлган беморларга 10-15 мг дан ҳар 6 соатда оқим билан юборилади.

65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун максимал суткалик доза 90 мг дан ошмаслиги керак, 65 ёшдан ошган ёки буйраклар функцияси бузилган беморлар учун ҳар мушак ичига ҳам, вена ичига ҳам юбориш йўлларида доза 60 мг дан ошмаслиги керак.

Вена ичига узлуксиз инфузия 24 соатдан ортиқ давом этмаслиги лозим.

Парентерал юборишда даволаш курсининг давомийлиги 2 кундан ошмаслиги керак.

Препаратни парентерал юборишдан уни ичга қабул қилишга ўтилишида иккала шаклдаги препаратнинг умумий суткалик дозаси, юборилиш йўли алмаштирилган куни 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун 90 мг дан, 65 ёшдан катта ёки буйраклар функцияси бузилган беморлар учун эса 60 мг дан ошмаслиги керак. Бунда ўтиш кунида таблеткалардаги препаратнинг дозаси 30 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – 3% дан кўпроқ, камроқ – 1-3%, кам ҳолларда – 1% дан кам.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез (айниқса ёши 65 дан ошган, анамнезида меъда–ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган кекса ёшли пациентларда) – гастралгия, диарея, камроқ – стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъданинг тўлиб кетиши ҳисси; кам ҳолларда – кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация билан ва/ёки қон кетиш билан кечувчи – абдоминал оғриқлар, эпигастрал соҳасида спазм ёки ачишиши, аҳлатда қон ёки мелена, қон қусиш ёки «кофе қуйқаси» туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва б.), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.

Сийдик-чиқарув тизими томонидан: кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия ва/ёки азотемия билан кечувчи бел оғриғи, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), тез-тез сийиш, сийдик ҳажмини камайиши ёки ошиши, нефрит, буйрак генезли шишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда – эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни аниқ бўлмаслиги).

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм, диспноэ, ринит, ўпкаларни шиши, халқум шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши).

Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик,

кам ҳолларда – асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), ўта юқори реактивлик (кайфиятни ўзгариши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: камроқ – артериал босимини ошиши,

кам ҳолларда – хушдан кетиш.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия, лейкопения.

Гемостаз тизими томонидан: кам ҳолларда – операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши.

Тери қопламалари томонидан: камроқ – тери тошмаси (шу жумладан макулопапулёз тошмалар), пурпура, кам ҳолларда – эксфолиатив дерматит (қалтираш билан ёки у сиз кечувчи иситма, терининг қизариши, зичлашиши ёки пўст ташлаши, танглак бодомсимон безларининг шиши ёки оғриғи), эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

Маҳаллий реакциялар: камроқ – препарат юборилган жойида ачишиш ёки оғриқ.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда- анафилаксия ёки анафилактоид реакциялар (юз терисининг рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терининг қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, қовоқларнинг шиши, периорбитал шишлар, ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, хуштакли нафас).

Бошқалар: тез-тез – шишлар (юз, болдирлар, тўпиқлар, бармоқлар, оёқ панжаларни, тана вазнини ошиши); камроқ – кучли терлаш, кам ҳолларда – тилни шишиши, иситмалаш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кеторолакка юқори сезувчанлик бронхиал астмани тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган бирга келиши, қайталанувчи бурун ва бурун атрофи бўшлиқлари полипози ва ацетил салицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланшга қарши воситалар (шу жумладан анамнезида) эшакеми, ринит, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ, дегидратация.

Пиразолон қатори дори воситаларини ўзлаштираолмаслик, гиповолемия (уни чақирган сабабидан қатъий назар), қон кетиши ёки уни юқори хавфи, аортокоронар шунтлашдан кейинги ҳолат, тасдиқланган гиперкалиемия, ичакни яллиғланиш касалликлари.

Зўрайиш босқичидаги меъда–ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, пептик яралар; гипокоагуляция (шу жумладан гемофилия).

Оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (плазма креатинини минутига 30 мл дан камроқ).

Геморрагик инсульт (тасдиқланган ёки тахмин қилинган); геморрагик диатез, қон яратилишини бузилиши.

Пробенецид, пентоксифиллин, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (шу жумладан циклооксигеназа-2 ингибиторлари), литий тузлари, антикоагулянтлар, ҳамда варфарин ва гепарин билан бир вақтда қабул қилиш.

Ҳомиладорлик, туғруқ ва лактация даври.

16 ёшгача бўлган болалар.

Қон кетишини юқори хавфи туфайли, препарат жарроҳлик операцияларидан олдин ва кейин оғриқсизлантириш учун, шунингдек сурункали оғриқларни даволаш учун қўлланмайди.

Эҳтиёткорлик билан

Бронхиал астма, холецистит, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, буйраклар функциясини бузилиши (плазма креатинини 50 мг/л дан паст); холестаз; фаол гепатит; сепсис; тизимли қизил югирик; кексалик ёши (65 ёшдан ошган); бурун ва бурун -томоқ шиллиқ қаватининг полиплари, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; МИЙ-токсиклигини оширувчи факторлар мавжудлиги: алкоголизм, чекиш; операциядан кейинги ҳолат, шиши синдроми, юрак ишемик касалликлари, цереброваскуляр касалликлар, дислипидемия/гиперлипидемия, қандли диабет, переферик артериялар касалликлари, клиренси минутига 60 мл дан кам, анамнезида меъда ичак йўлларини ярали касалликлари, Н.pylori, инфекциясини мавжудлиги, НЯҚВ узоқ муддат қўллаш, оғир даражали соматик касалликлар, перорал глюкокортикостеродларни (шу жумладан преднизалон), антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин), антиагрегантлар (шу жумладан клопидогрел), серотонинни қайта қамраб олиш селектив ингибиторларни (циталопрама, флуоксетина, пароксетина, сертралин) бир вақтда қабул қилиш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кеторолак ацетилсалицил кислота ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, кальций препаратлари, глюкокортикостероидлар, этанол, кортикотропин билан бир вақтда қўлланганида, меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўллардан қон кетиши кузатилиши мумкин.

Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда (шу жумладан циклооксигеназа-2 ингибиторлари), шунингдек пробенецид, пентоксифиллин, ацетилсалицил кислотаси ва литий тузлари, антикоагулянтлар (ҳамда варфарин ва гепарин) қўллаш мумкин эмас.

Парацетамол билан бирга қўллаш унинг нефротоксиклигини, метотрексат билан гепато- ва нефротоксиклигини оширади. Кеторолак ва метотрексатни бирга буюриш, метотрексатни охиргисини кичик дозалари ишлатилганида (қон плазмасида метотрексатнинг миқдорини назорат қилиш лозим) мумкин.

Кеторолакни қўллаш фонида метотрексат ва литий клиренсини камайиши ва бу моддаларнинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар, гепарин, тромболитиклар, антиагрегантлар, цефоперазон, цефотетан ва пентоксифиллин билан бир вақтда буюриш қон кетиши хавфини оширади.

Гипотензив ва диуретик препаратларнинг самарасини камайтиради (буйракларда простагландинлар синтези пасаяди).

Опиоид анальгетиклари билан мажмуада қўлланганида, охиргиларнинг дозалари анча камайтирилиши мумкин, чунки уларнинг таъсири кучаяди.

Инсулин ва перорал гипогликемик препаратларнинг гипогликемик таъсири ошади (дозани қайта ҳисоблаш лозим). Вальпроат кислотаси билан бирга буюриш тромбоцитлар агрегациясининг бузилишини чақиради. Қон плазмасида верапамил ва нифедипиннинг концентрациясини оширади.

Бошқа нефротоксик дори воситалари билан бирга буюрилганида (шу жумладан олтин препаратлари билан) нефротоксиклик ривожланишининг хавфи ошади.

Кальций каналларини блокловчи пробенецид ва дори воситалар кеторолакнинг плазмали клиренсини камайтиради ва қон плазмасида унинг концентрациясини оширади.

Инъекция учун эритмани битта шприцда морфин сульфати, прометазин ва гидроксизин билан аралаштириш мумкин эмас, чунки чўкма тушади.

Трамадол эритмаси, литий препаратлари билан фармацефтик номутаносиб.

Инъекция учун эритма 0,9% физиологик эритма, 5% декстроза эритмаси, Рингер ва Рингер-лактат, «Плазмалит», шунингдек аминофиллин, лидокаин гидрохлориди, допамин гидрохлориди, қисқа таъсир этувчи одам инсулини ва гепариннинг натрийли тузини сақловчи инфузион эритмалари билан мутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан циклооксигеназа-2 ингибиторлари) билан бирга қўлланганида суюқликни тутилиши, юрак функциясининг декомпенсацияси, артериал гипертензия кузатилиши мумкин.

Тромбоцитлар агрегациясига бўлган таъсири 24-48 соатда тугайди.

Гиповолиемия буйраклар томонидан ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини оширади. Зарурати бўлганида наркотик анальгетиклар билан бирга буюриш мумкин.

Кеторолакни акушерлик амалиётида премедикация сифатида, тутиб турувчи анестезия ва оғриқсизлантириш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Парацетамол билан бирга 2 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Қон ивиши бузилган беморларда препарат фақат тромбоцитларнинг сони мунтазам назорат қилинганида буюрилади, айниқса гемостазни синчковлик билан назорат қилишни талаб этадиган операциядан кейинги даврда бу муҳимдир.

Препарат профилактик оғриқсизлантириш учун катта жарроҳлик аралашувларидан олдин ва аралашувлар вақтида қон кетишини юқори хавфи туфайли, шунингдек сурункали оғриқларни даволаш учун қўллашга тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида юқори диққат концентрациясини ва психомотор тезлик реакциясини талаб қилувчи транспорт воситаларини бошқаришдан ва потенциал хавфи тур фаолиятининг бошқа машғулотлари билан шуғулланишдан сақланиш керак, чунки препарат кўрсатилган қобилиятга таъсир қиладиган уйқучанликни, бош айланишини ва бошқа ножўя самараларни чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари (бир марта юборилганида): қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши, буйракр функциясини бузилиши, метаболик ацидоз.

 

Даволаш: симптоматик (организмнинг ҳаётий зарур фаолиятларини тутиб туриш).

Диализ – кам самарали.

 

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 30 мг/мл 1 мл дан ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ёки босма лакланган алюминий фольга ёки фольгасиз контур уяли ўрамга жойланади.

5 ампуладан  2 контур уяли ўрам картон қутига жойланади.

Ҳар бир пачкага давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула скарификатори билан қутига жойланади.

Синдириш учун кесиш ҳалқаси ёки нуқтали ампулалар ишлатилганида ампула скарификатори жойланмайди.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС гача бўлган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365