Skip to main content

Протамин-Ферейн

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОТАМИН-ФЕРЕЙН®

PROTAMINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Протамин-Ферейн®

Таъсир этувчи модда (ХПН): протамин сульфати

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма.

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: протамин сульфати – 10 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик восита.

АТХ коди: V03AB14.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гепариннинг антагонисти. Гепарин билан электростатик ўзаро таъсири ҳисобига уни фаолсизлантиради. Протамин турли хил балиқларнинг етилган уруғларидан олинган сульфат ва хлорид кўринишидаги пептид ҳисобланади ва гепариннинг қон ивишига қарши самарасини нейтрализация қилиш учун ишлатилади. Протаминнинг тахминан 67% аминокислотали таркибини аргинин ташкил қилади, бу уни 4,5 минг Да молекуляр массали кучли асосий поликатион модда эканлигини кўрсатади. Протаминнинг кўпчилик мусбат зарядланган занжири манфий зарядланган ДНК гуруҳи билан боғланган.

In vitro шароитида протаминга гепарин қўшилганда ионларнинг ўзаро таъсири туфайли турғун преципитат ҳосил бўлади. Протамин молекуласи иккита фаол марказ сақлайди, улардан бири гепаринни нейтрализация қилади, бошқаси эса гепарин бўлишига қарамасдан ўртача антикоагулянт фаолликка эга.

Препаратнинг фаоллиги биологик усул билан in vitro шароитида буқа ва қўйнинг қон плазмасига гепариннинг қон ивишига қарши таъсирини нейтраллаш хусусияти бўйича аниқланади, ҳаддан зиёд калций хлорид мавжудлигида. Препаратнинг фаоллиги таъсирлар бирлигида (ТБ) намоён бўлади. Препаратни 1 мл эритмасида камида 750 ТБ сақланиши керак. 1 мг (75 ТБ) протамин сульфати 85 ТБ гепарин натрийни нейтраллайди.

Препарат қон ивишини гепаринсимон бузилиши билан боғлиқ геморрагиянинг айрим турларида самаралидир. Гарчи препарат гепаринни антагонисти бўлса ҳам, катта дозаларда унинг ўзи антикоагулянт таъсир хусусиятини намоён қилади, бу баъзида гепариннинг етарли бўлмаган нейтрализацияси деб хато баҳоланади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида препаратнинг самараси дарҳол бошланади (“игнада”) ва 2 соат мобайнида давом этади. Протамин сульфати организмдан асосан буйрак орқали ва камроқ даражада – сафро билан жигар орқали чиқарилади. Гепарин билан бирга нофаол мажмуаси ҳосил бўлади, ярим парчаланиш даври 24 минутни ташкил этади. Протамин сульфати қон плазмасидаги энзимлар билан фаолсизлантирилади, бунда протамин-гепарин мажмуаси, ёғ тўқималарида гепарин ажралиб чиқиши билан бузилади.

Қўлланилиши

  • Гепариннинг дозасини ошириб юборилиши оқибатидаги кўп кетиши;
  • Гепаринни даволаш мақсадида қабул қилаётган беморларда операциядан олдин;
  • Юрак ва қон томирларидаги экстракорпорал қон айланишини қўллаш билан ўтказилган операциядан сўнг;
  • Гипергепаринемияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига, аста-секин оқим билан ёки томчилаб қон ивишини назорати остида юборилади. Гепариннинг дозаси ошириб юборилганда протамин сульфат эритмаси 1 мл (10 мг) тезлик билан 2 минут давомида оқим билан юборилади. Зарурат ҳолларда инъекция 15-30 минутлик интервал билан қайта юборилади, умумий доза одатда 5 мл (50 мг) ни ташкил қилади.

Максимал доза 150 мг/соатни ташкил қилади.

Қон кетишларда суткалик доза 5-8 мг/кг ни ташкил қилади; вена ичига томчилаб 6 соатли интервал билан 2 қабулда юборилади.

Препаратнинг дозаси гепаринни юбориш усулига боғлиқ. Препаратни ҳисобланган дозаси 300-500 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида суюлтиради.

  1. Гепариннинг болюс инъекцияларида протамин сульфатининг дозаси, гепарин юборилганида ўтган вақтига қараб камайиб боради, чунки гепарин организмдан узлуксиз чиқарилади.
Гепарин инъекциясидан сўнг ўтган вақтПротамин сульфатини 100 ХБ гепаринга нисбатан ҳисобланган дозаси
15-30 минут1,2-1,3 мг
30-60 минут0,5-0,75 мг
2 соатдан ортиқ0,25-0,375 мг

  1. Агар гепарин вена ичига томчилаб юборилган бўлса, унинг инфузиясини тўхтатиш ва 25-30 мг протамин сульфатни юбориш керак.
  2. Гепариннинг тери остига инъекцияларида протамин сульфатнинг дозаси, гепариннинг ҳар 100 ХБ га 1,2-1,3 мг ни ташкил қилади.

Протамин сулфатнинг биринчи 25-50 мг вена ичига томчилаб, 8-16 соат давомида юбориш керак. Протамин сулфатни бўлиб-бўлиб юбориш мумкин, лекин бу фаоллашган қисман тромбопластин вақти (ФҚТВ) ни назорат қилишни талаб қилади. Масалан, агар тери остига 20000 ХБ гепарин юборилган бўлса, 2 соатдан сўнг гепариннинг протамин билан мажмуасидан 3333 ХБ дан гепарин резорбцияси рўй беради, шу сабабли протамин сульфатнинг кейинги дозаси 33 мг ни ташкил қилади.

  1. Жарроҳлик аралашувларида экстракорпорал қон айланишини ишлатиш ҳолатларида протамин сульфатнинг дозаси гепариннинг ҳар 100 ХБ га 1,2-1,3 мг ни ташкил қилади. Протаминнинг дозаси аниқлаётганда гепаринни юбориш йўлини ҳисобга олиш керак.

Максимал даволаш давомийлиги 3 кун.

Экстракорпорал қон айланиши билан боғлиқ гипергепаринемияда препаратнинг дозасини ошириш мумкин; бундай ҳолларда эритма томчилаб юборилади.

Протамин сульфати пастмолекуляр гепаринларни (ПМГ) нейтрализация қилиш учун қўлланилади, бироқ протамин уларнинг антитромботик фаоллигини тўлиқ бартараф этолмайди: 1 мг протамин сульфати пастмолекуляр гепаринларнинг 100 ТБ анти-Па фаоллигини ва 60% дан кўп бўлмаган анти-Ха фаоллигини нейтраллайди. Протамин сульфатининг дозасини танлашда юборилган паст молекуляр гепаринлар миқдорини, унинг юборилиш йўлини, айниқса юборилаётган препаратнинг фармакокинетикасини, шунингдек охирги паст молекуляр гепариннинг инъекциясидан кейин ўтган вақтни ҳисобга олиш керак.

Протамин сульфати вена ичига секин (1 мг протамин сульфати яқинда юборилган           100 анти-Ха ХБ пастмолекуляр гепаринга мувофиқ) ёки инфузия кўринишида юборилади.

Пастмолекуляр гепаринни вена ичига томчилаб юборишдан кейин 8 соатдан сўнг протамин сульфатни ярим дозасини ишлатиш мумкин, 12 соатдан сўнг протамин сульфат талаб этилмаслиги мумкин. Тери ости тўқимасидан тушадиган пастмолекуляр гепаринни узоқ муддат сақланиши, протамин сульфатни ҳисобланган дозаси билан ўтказилган инфузияни бир неча соат давомида ёки қон кетиши сақланганда ярим дозани қайта юборилиши асосли эканлигини кўрсатади.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилигини енгил ва ўртача оғирлик даражаси бўлган пациентларда         (КК≥30 мл/мин ва ˂60 мл/мин) препарат дозасини пасайтириш талаб этилмайди, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК ˂30 мл/мин) препарат дозасини 25% га пасайтириш керак.

Буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллансин.

Кекса ёшдаги шахслар

Кекса ёшдаги пациентларда препарат дозасини тузатиш талаб этилмайди (буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлардан ташқари).

Педиатрияда қўлланилиши

Протамин сульфатни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун бу тоифадаги беморларда препарат қўлланилмайди.

Препаратни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, брадикардия, ўпка ва тизимли артериал гипертензия, кардиоген бўлмаган ўпка шиши.

Нафас тизими томонидан: бронхиоспазм.

Қон яратувчи аъзолар томонидан: нейтропения, тромбоцитопения.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Иммун тизими томонидан: тери тошмаси, қичишиш, анафилактоид реакцияларни ривожланиши, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик шок (шу жумладан ўлим билан якунланиши).

Суяк-мушак тизими томонидан: белда оғриқ.

Бошқалар: қизиб кетиш ҳисси ва терини қизариши, ҳаво етишмаслиги ҳисси (ҳаддан зиёд тез юборишда) кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • Идиопатик ёки туғма гипергепаринемия (бундай ҳолларда препарат самарасиз ва кўп қон кетишини ошириши мумкин);
  • Яққол артериал гипотензия,
  • Тромбоцитопения;
  • Буйрак усти безларининг етишмовчилиги;
  • Протамин сульфат сақловчи инсулинлар, шунингдек протамин сульфат сақловчи бошқа дори воситаларини қабул қилувчи беморлар;
  • Анамнезида балиққа нисбатан аллергия бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Болаларда тиббий қўллаш тажрибаси чегараланган.

Эҳтиёткорлик билан

Протамин-рух-инсулин қабул қилувчи қандли диабети бўлган беморларда кесишган юқори сезгирлик намоён бўлиши мумкин. Қандли диабетни даволаш учун протамин-рух-инсулин қабул қилувчи беморларда протамин сульфатга нисбатан анафилактик реакциялар юзага келиши мумкин.

 

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Протамин сульфат пастмолекуляр гепаринларнинг антагонисти ҳисобланади.  Цефалоспоринлар ва пенициллинлар билан фармацевтик номутаносиб. Қутбсизланишни чақирмайдиган миорелаксантларнинг жадаллилигини ва давомийлигини ошириши мумкин. Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни юбориш қон ивишининг назорати остида ўтказилади. Юборишдан аввал беморнинг қон ҳажмини адекватлигига ишонч ҳосил қилиш лозим (гиповолемия коллапс хавфини оширади).

Препаратга аллергик реакцияларни юқори хавфи бўлган пациентларда протамин сульфат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки анафилактик шокни пайдо бўлиш хавфи бор. Қандли диабети бўлган пациентларда бундай реакцияларни ривожланиши хавф омиллари бўлиб, балиққа аллергия, вазэктомия, протамин-рух инсулинни ёки гепаринни фаолсизлантириш учун протаминни қўлланилиши бўлиши мумкин.

Препаратни юбориш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарурий таъминоти бўлган ихтисослаштирилган бўлимлар шароитида амалга оширилиши керак.

Гепариннинг дозаси ошириб юборилиши бўлган, лекин қон кетиш белгилари бўлмаган пациентларда протамин сульфатни қўллашдан аввал фойда ва хавф нисбатини баҳолаш лозим.

Протамин сульфати такрорий буюрилган пациентларда қон ивишининг мониторинги ўтказилиши керак.

Протамин сульфати хусусий антикоагулянт фаолликка эга бўлиб, у препаратни ҳаддан зиёд дозаси қўлланганда қон кетиш вақтини узайтириши мумкин. Бундай қон кетишини гепарин натрийнинг тромбин вақтини нормал чегарага қайтишигача буюриш ёрдамида назорат қилиш мумкин.

Гепарин натрийнинг фаоллигиадекват ингибиция қилинишига қарамасдан қон кетишлар ривожланиши билан “улуш феномени” пайдо бўлиши мумкин.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорликка таъсири бўйича назоратли клиник ва клиник олди тадқиқотлар ҳанузгача ўтказилмаган. Бундай вазиятларда ҳомиладорларга препаратни, фақат она учун кутилаётган ижобий самара ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолатларда, буюриш мумкин.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни ножўя самараларини юзага келишини инобатга олиб транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Протаминни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Қон кетиши билан кечиши мумкин, чунки протамин хусусий антикоагуляцион фаолликка эга. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун 10 мг/мл эритма.

5 мл дан 10 мл сиғимли шиша, резина тиқин билан герметик беркитилган алюмин қалпоқчалар ёки алюминий ва пластмассали мажмуавий қалпоқчалар билан қисилган флаконларда.

2 ёки 5 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

5 флакон ёки ампулалар поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамларга жойланади.

5 флакон ёки ампуладан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольга контур уяли ўрамларга ёки алюмин фольга ёки қадоқловчи материал асосидаги эгилувчан ўрамларга жойланган.

1, 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5, 10 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга флаконлар учун 1 ёки 2 қатор уялари учун картон устунчалари бўлган ўрамларга жойланади.

5, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ампулалар учун 1 ёки 2 қатор уялари учун картон устунчалари бўлган ўрамларга жойланади.

Стационар учун ўрам

50, 108 флакондан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қуитга жойланади.

Флаконли 10 контур уяли ўрамдан ёки ампулали 10, 100, 200 контур уяли ўрамдан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 4°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Музлатишга йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: