Skip to main content

Клацид®

Улашиш:
  Reading time 46 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛАЦИД®

KLACID®

 

Препаратнинг савдо номи: Клацид®

Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин

Дори шакли: суспензия тайёрлаш учун гранулалар

Таркиби:

5 мл тайёр суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 125 ёки 250 мг кларитромицин;

Ёрдамчи моддалар: карбопол 974, повидон К90, гипромелоза фталати, канакунжут мойи, кремний диоксиди, мальтодекстрин, сахароза, титан диоксиди (Е 171), ксантин камеди, мажмуавий мева ҳушбўйи, калий сорбати, сувсиз лимон кислотаси.

Таърифи: гранулалар – енгил сочилувчан, оқдан деярли оқ ранггача, мевали ҳушбўйли гранулалар;

тайёр суспензия – тиниқ бўлмаган, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, мевали ҳушбўйли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Макролидлар.

АТХ коди: J01F А09.

 

Фармакологик хусусиятлари

Кларитромицин – макролидлар гуруҳига мансуб яримсинтетик антибиотик. Кларитромициннинг антибактериал таъсири, уни сезгир бактерияларнинг 50S-рибосомал суббирлиги билан боғланиши ва оқсилларнинг биосинтезини сусайтириши билан белгиланади.

Микробиологияси

Препарат in vitro шароитларда аэроб ва анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг доирасига, шу жумладан госпитал штаммларга нисбатан юқори самарадорликни намоён қилади. Кларитромициннинг минимал ингибирловчи концентрацияси (МИК) эритромициннинг МИК га нисбатан, одатда икки марта паст.

Кларитромицин in vitro шароитларда Legionella pneumophila ва Mycoplasma pneumoniae га қарши юқори самарали. Кларитромицин H. pylori га нисбатан бактерицид таъсир қилади, клоритромициннинг фаоллиги кислотали рН га нисбатан рН нейтрал бўлганда юқори. In vitro ва in vivo шароитларда ўтказилган тадқиқотлар антибиотиклар микобактерияларнинг клиник аҳамиятли штаммларига нисбатан самарадорлигини кўрсатди. In vitro шароитлардаги текширишлар Enterobacteriaceae ва Pseudomonas штаммлари, лактоза ишлаб чиқармайдиган грамманфий бактериялар каби, кларитромицинга сезгир эмаслигини кўрсатган.

Кларитромицин in vitro шароитда ва клиник амалиётда қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Listeria monocytogenes.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilis imfluezae, Haemophilis parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Legionella pneumophila.

Бошқа микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae (TWAR).

Микобактериялар: Mycobacterium leprae, Mycobacterium kansasi, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium forluitum, Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare ни ўз ичига олувчи Mycobacterium avium complex (MAC).

Микроорганизмларнинг бета-лактамазалари кларитромициннинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Кўпчилик метициллин – ва оксациллинга резистент стафилококк штаммлари кларитромицинга сезгир эмас.

Helicobacter: H. Pylori.

In vitro шароитларда кларитромицин бундай микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол, аммо уни қўллашнинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Streptococcus agalactiae, Streptococci (C, F, G гуруҳлари), Viridans group streptococci.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Bordetella pertussis, Pasteurella mullocida.

Анаэроб граммусбат микроорганизмлар: Clostridium perfringens, Peptococcus niger, Propionibacterium acnes

Анаэроб грамманфий микроорганизмлар: Bacteriodes melaninogenicus.

Спирохеталар: Borrelia burgdorleri, Treponema pallidum.

Кампилобактериялар: Campylobacter jejuni.

Кларитромицин бактерияларнинг бир неча штаммларига қарши бактерицид таъсир кўрсатади: Haemophilis imfluezae, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorhoeae, H. pilori, ва Campylobacter spp.

Кларитромициннинг одам организмидаги асосий метаболити микробиологик фаол 14-ОН-кларитромициндир. Кўпчилик микроорганизмлар учун метаболитининг микробиологик фаоллиги асосий моддага (субстанция) нисбатан унга тенг ёки 1-2 марта кучсиз, H.influenzae дан ташқари, унга нисбатан метаболитининг самараси 2 марта юқори. In vitro ва in vivo шароитларида асосий субстанция ва унинг асосий метаболити H.influenzae га қарши, микроорганизмнинг штаммига қараб ёки аддитив, ёки синергик самара кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дастлабки фармакокинетик маълумотлар кларитромициннинг таблетка шаклларини ўрганишда олинган. Бу маълумотлар препарат меъда-ичак йўлларида тез сўрилиши, 50 мг кларитромицин таблеткасининг мутлоқ биокираолиши эса, тахминан 50% ни ташкил этишини кўрсатади. Овқат препаратни сўрилиши ва фаол метаболити 14-ОН-кларитромицинни ҳосил бўлишини бироз секинлаштирган, аммо препаратнинг биокираолишига таъсир қилмаган.

Тақсимланиши, метаболизми ва чиқарилиши

In vitro

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқот натижалари 0,45-4,5 мкг/мл концентрацияларда кларитромицин одам қон плазма оқсиллари билан ўртача 70% га боғланишини кўрсатди.

Соғлом шахслар

Кларитромициннинг педиатрик суспензиясининг биокираолишлиги ва фармакокинетикаси соғлом катталар ва болаларда ўрганилган. Катталарда бир марта қабул қилганда суспензиянинг биокираолишлиги эквивалент ёки таблеткадан кўра бироз юқори бўлган (ҳар бир ҳолатда доза 250 мг ни ташкил қилган). Таблеткани қабул қилинганда бўлгани каби, суспензияни овқат билан бирга қабул қилиш сўрилишни бироз кечикишига олиб келган, аммо умуман олганда кларитромициннинг биокираолишлигига таъсир қилмаган. Суспензия шаклидаги кларитромициннинг Cmax, AUC ва T1/2 (оч қоринга эмас) мувофиқ равишда 0,95 мкг/мл, 6,5 мкг/мл ва 3,7 соатни, 250 мг таблетка учун эса (оч қоринга)– мувофиқ равишда 1,10 мкг/мл, 6,3 мкг/мл ва 3,3 соатни ташкил қилган.

Ҳар 12 соатда болалар учун суспезияни 250 мг қабул қилган катталарда препаратни кўп марта қабул қилиш бўйича ўтказилган тадқиқот вақтида қонда кларитромициннинг мувозанат концентрациясига бешинчи доза қабул қилингандан кейин эришилган. Кларитромициннинг болалар учун суспензиясининг бешинчи дозасидан кейин фармакокинетик кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этди: кларитромицин учун Cmax  1,98 мкг/мл, AUC 11,5 мкг/мл, Тmax 2,8 соатни ва Т1/2 3,2 соатни, 14-ОН-кларитромицин учун мувофиқ равишда 0,67, 5,33, 2,9 ва 4,9 ни ташкил қилган.

Соғлом одамларда перорал (оч қоринга) қабул қилингандан кейин зардобдаги максимал концентрациясига икки соат давомида эришилган. 250 мг таблеткани кунига икки марта (ҳар 12 соатда) қабул қилинганда зардобдаги кларитромициннинг мувозанат концентрациясига 2-3 кундан кейин эришилган ва тахминан 1 мкг/мл ни ташкил қилган. Ҳар 12 соатда 500 мг қабул қилинганда зардобдаги мувофиқ максимал концентрацияси 2-3 мкг/мл ни ташкил қилган.

250 мг таблеткани ҳар 12 соатда қабул қилинганда кларитромициннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 3-4 соатни ташкил қилади, аммо ҳар 12 соатда 500 мг қабул қилинганда 5-7 соатгача ошади. Асосий метаболити (14-ОН-кларитромицин) 250 мг доза қабул қилингандан кейин тахминан 0,6 мкг/мл максимал мувозанат концентрациясига эришади ва 5-6 соат ярим чиқарилиш даврига эга бўлади. Ҳар 12 соатда 500 мг доза қабул қилингандан кейин 14-ОН-клaритромициннинг мувозанат концентрацияси бироз юқори (1 мкг/мл гача), унинг ярим чиқарилиш даври эса, тахминан 7 соатни ташкил қилади. Ҳар қандай дозани қўллаганда бу метаболитнинг мувозанат концентрациясига 2-3 кунда эришилади.

Ҳар 12 соатда 250 мг қабул қилинган дозанинг тахминан 20% ўзгармаган кларитромицин шаклида сийдик билан чиқарилади. Ҳар 12 соатда 500 мг доза қабул қилинган кейин дастлабки ўзгармаган препаратнинг сийдик билан чиқарилиши тахминан 30% ни ташкил қилади. Бироқ, кларитромициннинг буйрак клиренси дозанинг катталигига нисбатан боғлиқ эмас ва нормал калавалар фильтрацияси тезлигига яқинлашади. Сийдикда аниқланадиган асосий метаболити – бу 14-ОН-кларитромицин, у ҳар 12 соатда юбориладиган 250 мг ёки 500 мг дозанинг қўшимча 10-15% ни таъминлайди.

Пациентлар

Кларитромицин ва унинг 14-ОН метаболити организмнинг тўқима ва суюқликларида осон тақсимланади. Тўқимадаги концентрациялари одатда зардобдагидан бир неча марта юқори. Қуйидаги жадвалда одам тўқималари ва зардобидаги концентрациясининг мисоллари келтирилган:

КОНЦЕНТРАЦИЯСИ

(ҳар 12 соатда 250 мг дан кейин)

Тўқима тури Тўқима (мкг/г) Зардоб (мкг/мл)
Бодомча безлари 1,6 0,8
Ўпка 8,8 1,7

Перорал антибиотикотерапияга муҳтож бўлган болаларда суспензия шаклидаги чиқарилиш шаклини қабул қилаётан катталардаги каби кларитромицин фармакокинетик профил билан яхши биокираолишликни намоён қилган. Олинган маълумотлар болаларда тез ва юқори сўрилишни намоён қилган ва сўрилишни бироз кечикишини эътиборга олмаса, препаратнинг биокираолишлиги ва фармакокинетик профилига овқатни таъсир қилмаслиги ҳақида таассурот қолган. 5 кундан кейин (9-чи доза) кларитромициннинг мувозанат фармакокинетик кўрсаткичлари қуйидагича бўлган: Cmax  4,60 мкг/мл, AUC 15,7 мкг/cоат/мл ва Тmax 2,8 соат; 14-ОН-кларитромицин учун мувофиқ кўрсаткичлар қуйидагича: 1,64 мкг/мл, 6,69 мкг/соат/мл ва 2,7 соатга тенг бўлган. Кларитромицин ва унинг метаболитининг ярим чиқарилиш даври мувофиқ 2,2 соат ва 4,3 соатни ташкил қилган.

Бошқа тадқиқотда ўрта отити бўлган беморларда кларитромицинни ўрта қулоқ суюқлигига кириши ҳақида маълумотлар олинган. Бешинчи доза (дозалаш кунига икки марта 7,5 мг/кг ни ташкил қилган) қабул қилингандан кейин ўрта қулоқ суюқлигида кларитромициннинг ўртача концентрацияси 2,53 мкг/г, 14-ОН-метаболити учун эса –
1,27 мкг/г ни ташкил қилган. Дастлабки препарат ва 14-ОН-метаболитининг концентрацияси одатда зардобдаги концентрациясидан икки марта юқори бўлган.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда кларитромициннинг мувозанат қонцентрациялари соғлом одамларникидан фарқ қилмаган; бироқ, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда 14-ОН-кларитромициннинг концентрацияси пастроқ бўлган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда 14-ОН-кларитромицинни ҳосил бўлиши, соғлом одамларникига нисбатан, кларитромициннинг буйрак клиренсини ошиши билан боғлиқ равишда ошган.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Препаратни 500 мг дан такрорий дозаларда қабул қилган буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ҳам кларитромициннинг фармакокинетикаси ўзгарган. Бундай пациентларда кларитромицин ва унинг 14-ОН-метаболитининг плазмадаги концентрацияси, ярим чиқарилиш даври, Cmax  ва Cmin ва AUC соғлом одамларникига нисбатан юқори бўлган. Бу кўрсаткичларни силжиши буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ келган: Буйрак фаолиятини яққолроқ бузилишида фарқлар аҳамиятлироқ даражада бўлган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар

500 мг кларитромицинни ичга қабул қилган соғлом ёш ва соғлом кекса ёшдаги пациентлар иштирок этган қиёсий тадқиқотда ёшроқ пациентлар гуруҳига нисбатан кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг плазмадаги концентрацияси юқори, чиқарилиши эса – пастроқ бўлган. Бироқ кларитромициннинг буйрак клиренси билан креатинин клиренси корреляцияси шароитида иккала гуруҳ орасида ҳеч қандай фарқлар аниқланмаган. Бу натижаларга асосан кларитромициннинг фармакокинетикасига таъсирлар ёшга эмас, балки буйрак фаолияти билан боғлиқ деган хулосага келинган.

Микобактериал инфекциялари бўлган пациентлар

ОИТВ-инфекцияси бўлган пациентлар томонидан одатдаги доза қабул қилинганидан кейин (катталар учун таблетка, болалар учун суспензия) кларитромицин ва 14-ОН-кларитромициннинг мувозанат концентрациялари соғлом одамларникидек бўлган. Бироқ микобактериал инфекцияларни даволаш учун талаб этилиши мумкин бўлган юқорироқ дозаларда кларитромициннинг концентрацияси, одатдаги дозаларда кузатилганига қараганда юқори бўлиши мумкин.

Кларитромицинни суткада икки марта 15-30 мг/кг дозада қабул қилган ОИТВ-инфекцияси бўлган болаларда Cmax  нинг мувозанат кўрсаткичи одатда 8 мкг/мл дан 20 мкг/мл гачани ташкил қилган. Бироқ, кларитромицин суспензиясини 30 мг/кг дозада суткада икки марта қабул қилган ОИТВ-инфекцияси бўлган болаларда Cmax  кўрсаткичи 23 мкг/мл гача етган. Препаратнинг юқорироқ дозалари қабул қилинганида кларитромицинни одатдаги дозада қабул қилган катта одамлардагига нисбатан ярим чиқарилиш даври узайган. Юқорироқ дозани қўллаганда плазмада концентрацияни ошиши ва ярим чиқарилиш даврини узайиши кларитромициннинг бир текис бўлмаган фармакокинетикаси билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Кларитромицинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланади:

  • Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бронхит, пневмония ва бошқ.).
  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари (фарингит ва бошқ.).
  • Ўткир ўрта отит.
  • Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (импетиго, фолликулит, тери ости клетчаткасини яллиғланиши, абсцесслар ва бошқ.).
    • Mycobacterium avium ёки Mycobacterium intracellulare чақирган диссеминацияланган ёки локализацияланган микобактериал инфекциялар. Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum ёки Mycobacterium kansasii томонидан чақирилган локализацияланган инфекциялар.

Қўллаш усули ва дозалари

12 ёшгача бўлган болалар

6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда кларитромициннинг болалар учун суспензиясини қўллаш билан клиник тадқиқотлар ўтказилган. Шундай қилиб, 12 ёшдан кичик болалар учун кларитромициннинг болалар учун суспензияси (ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар) буюрилади.

Микобактериал бўлмаган инфекцияларни даволаш учун суспензия шаклидаги кларитромициннинг болалар учун тавсия этилган суткалик дозаси (125 мг/5 мл ёки 250 мг/5 мл) суткада 7,5 мг/кг дан 2 марта, максимал – 500 мг суткада 2 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги қўзғатувчининг тури ва касалликнинг кечишини оғирлигига қараб, одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Тайёрланган суспензияни овқат билан ёки усиз, шунингдек сут билан қабул қилиш мумкин.

Қуйидаги жадвалда болаланинг тана вазни ва суспензиянинг концентрациясига
(125 мг/5 мл ёки 250 мг/5 мл) асосланган дозалаш бўйича тавсиялар берилган.

БОЛАНИНГ ТАНА ВАЗНИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ПРЕПАРАТНИ ДОЗАЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Тана вазни* (кг) 7,5 мг/кг х кунига 2 марта доза учун суспензиянинг ҳажми
125 мг/5 мл 250 мг/5 мл
Килограмм доза (мл) х суткада 2 марта доза (мл) х суткада 2 марта
8–11 2,5 мл 1,25 мл
12–19 5,0 мл 2,5 мл
20–29 7,5 мл 3,75 мл
30–40 10,0 мл 5,0 мл
* Тана вазни 8 кг гача бўлган болаларга дозани тана вазнининг килограммига нисбатан ҳисоблаш лозим (7,5 мг/кг суткада 2 марта).

Микобактериал инфекциялари бўлган пациентлар учун дозалаш

Тарқалган ёки локал микобактериал инфекциялари (M.avium, M.intracellulare, M.chelonae, M.fortuitum, M.kansasii) бўлган болалар учун кларитромициннинг тавсия этилган дозаси кунига икки марта 7,5 мг/кг дан 15 мг/кг гачани ташкил қилади.

Даволаш препаратни қўллашдан клиник самарадорлик кузатилмагунича давом эттирилади. Бошқа антимикобактериал препаратларни қўшиш клиник самарали бўлиши мумкин.

ТАНА ВАЗНИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, МИКОБАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯСИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ДОЗАЛАШ УЧУН ТАВСИЯЛАР
Тана вазни* Дозаси мл да, кунига икки марта қабул қилиш учун

(КЛАРИТРОМИЦИН, 250 мг/5 мл)  

Килограммлар   7,5 мг/мг кунига икки марта   15 мг/кг кунига икки марта
8-11 1,25 мл 2,5 мл
12-19 2,5 мл 5 мл
20-29 3,75 мл 7,5 мл
30-40 5 мл 10 мл
* Тана вазни 8 кг гача бўлган болаларга дозни тана вазнининг килограммига нисбатан ҳисоблаш лозим (кунига икки марта 7,5 дан 15 мг/кг гача)

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болалар учун кларитромициннинг дозаси икка марта камайтирилиши керак, яъни кунига бир марта 250 мг ёки оғирроқ инфекцияларда кунига икки марта 250 мг. Кўрсатилган гуруҳ пациентларида даволашнинг максимал давомийлиги 14 кундан ошмаслиги керак.

Суспензияни тайёрлаш усули.

Суспензияни тайёрлаш учун гранулаларни сақловчи флаконга, ундаги белгигача сув қўшиш ва бир хил суспензия ҳосил бўлгунича яхшилаб чайқатиш лозим. Жадал ва узоқ муддатли чайқатишдан сақланиш керак. Препаратни ҳар гал қўллашдан олдин суспензия тиклангунигача флаконни чайқатиш керак. Тайёрланган суспензияда кларитромицининг концентрацияси – 125 мг/5 мл ёки 250 мг/ 5 мл ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Катталар ва болаларни кларитромицин билан даволашда энг тез-тез учрайдиган ва кенг тарқалган умумий ножўя реакциялар қорин соҳасида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш ва таъмнинг бузилишини ўз ичига олади. Бу ножўя реакциялар одатда ахамиятсиз ифодаланган ва макролид антибиотикларнинг хавфсизлигини маълум бўлган профили билан тўғри келади.

Клиник тадқиқотлар вақтида бу ножўя реакцияларнинг тез-тезлигида, микобактериал инфекциялари бўлган ёки бўлмаган пациентлар гурухлари орасида ахамиятли фарқлар аниқланмаган.

Қуйида жадвалда кларитромицин IR, ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар, IV, MR ва ER тури дори шакллари ишлатилганда клиник тадқиқотлар вақтида ва постмаркетинг қўллашда пайдо бўлган ножўя реакциялари келтирилган.

Хеч бўлмаганда эҳтимол кларитромицинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялари аъзолар тизими бўйича ва пайдо бўлишининг тез-тезлиги бўйича тақсимланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), ва тез-тезлиги номаълум бўлган (постмаркетинг кузатувларда аниқланган ножўя реакциялар; бор бўлган маълумотлардан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Ҳар бир гуруҳ чегарасида ножўя реакциялар, агар оғирлигини баҳолаш мумкин бўлган бўлса, кўринишларининг оғирлигини камайиб бориши тартибида берилган.

Кларитромицинни қабул қилганда хабар берилган ножўя реакциялар
MedDRA бўйича аъзолар тизими синфи Жуда тез-тез (≥1/10) Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) Тез-тезлиги номаълум* (мавжуд маълу-мотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)
Инфекцион ва паразитар касалликлар Целлюлит¹, кандидоз, гастроэнтерит², инфекция³, вагинал инфекция Сохтамембраноз колит, сарамасли яллиғланиш
Қон ва лимфа-тик тизими томонидан бузилишлар Лейкопения, нейтропения4, тромбоцитопения³, эозинофилия4 Агранулоцитоз, тромбоцитопения
Иммун тизими томонидан бузилишлар Анафилактоид реакциялар¹, ўта юқори сезувчанлик Анафилактик реакция, ангионевротик шиш
Модда алмаши-нуви ва овқат-ланиш томони-дан бузилишлар Анорексия, иштаҳани пасайиши
Руҳиятни бузилишлари Уйқусизлик Хавотирлик, асабийлик³ Психотик бузилишлар, онгни чалкашиши, деперсонализация, депрессия, дезориентация, галлюцинациялар, ғайриоддий туш кўришлар, мания
Нерв тизими томонидан бузилишлар Дизгевзия, бош оғриғи, таъмни бузилиши Хушдан кетиш¹, дискинезия¹, бош айланиши, уйқучанлик, тремор Мушак спазмлари, агвезия, паросмия, аносмия, парестезия
Эшитиш ва му-возанат аъзоси томонидан бузилишлар Вертиго, эшитишни ёмонлашиши, қулоқларда жаранглаш Карлик
Юрак томонидан бузилишлар Юракни тўхташи¹, юрак бўлмачалар хилпиллаши¹, QT интервалини узайиши, экстрасистолия¹, юрак уришини хис қилиш Икки томонлама йўналган қоринча тахикардияси (torsades de pointes), қоринча тахикардияси
Қон-томир томонидан бузилишлар Вазодилатация¹ Қон қуйилиши
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Астма¹, бурундан қон кетиши², ўпка қон-томирлари эмболияси¹
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Диарея, қусиш, диспепсия, кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ Эзофагит¹, гастроэзофагал рефлюкс касаллиги², гастрит, прокталгия², стоматит, глоссит, қоринни дам бўлиши4, қабзият, оғизни қуриши, кекириш, метеоризм Ўткир панкреатит, тилнинг рангини ўзгариши, тишларнинг рангшини ўзгариши
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Жигарнинг функционал синамаларини меъёрдан силжиши Холестаз4, гепатит4, АЛТ, АСТ, ГГТ даражасини ошиши Жигар етишмовчилиги, гепатоцеллюляр сариқлик
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар Тошма, гипергидроз Буллёз дерматит¹, қичишиш, эшакеми, макуло-папулёз тошма³ Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозинофилия ва тизимли кўринишлар (DRESS) билан кечувчи дори тошмаси, акне
Скелет-мушак ва бириктирув-чи тўқима томонидан бузилишлар Мушак спазмлари³, скелет-мушак ригидлиги¹, мушакда оғриқ² Рабдомиолиз², миопатия
Буйрак ва сий-дик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Қонда креатинин концентрациясини ошиши¹, қонда мочевина концентрациясини ошиши¹ Буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит
Умумий бузи-лишлар ва пре-паратни юбо-риш жойидаги реакция Юборилган жойда флебит¹ Юборилган жойда оғриқ1, юборилган жойда яллиғланиш1 Лоҳаслик4 , иситма³, астения, кўкракда оғриқ4 , этни увишиши4 , толиқиш4
Лаборатория ва асбобларга оид маълумотлар Альбумин-глобулин нисбатини ўзгариши¹, қонда ишқорий фосфотаза даражасини ошиши4, қонда лактатдегидрогеназа даражасини ошиши4 Халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиши, протромбин вақтини ошиши, сийдикни рангини ўзгариши
*Тез-тезлиги номаълум, чунки бу реакциялар хақида сони аниқланмаган пациентлар популяциясидан ихтиёрий хабар берилган, уларнинг тез-тезлигини ёки препаратни қабул қилиш билан сабабли боғлиқлигини ҳар доим ҳам аниқ аниқлаб бўлмайди. Кларитромицинни қўллашнинг умумий тажрибаси 1 миллиарддан ортиқ пациент-кунни ташкил қилади.

** Рабдомиолиз ҳақидаги баъзи хабарларда, кларитромицин рабдомиолиз чақириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари (масалан, статинлар, фибратлар, колхицин ва аллопуринол) билан бир вақтда қабул қилинган.

1 – фақат инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун дори шакли қўлланилгандаги нохуш реакциялар ҳақидаги хабарлар

2- фақат таъсири узайтирилган таблеткалар дори шакли қўлланилганда олинган нохуш реакциялар ҳақидаги хабарлар

3-фақат ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар дори шакли қўлланилганда олинган нохуш реакциялар ҳақидаги хабарлар

4- фақат дархол ажралиб чиқарадиган таблеткалар таблеткалар дори шакли қўлланилганда олинган нохуш реакциялар ҳақидаги хабарлар.

Болалардаги ножўя реакцияларнинг тарқалганлик даражаси, тури ва оғирлиги катталардагига мос келади деб тахмин қилинади.

Иммун тизимини бузилиши бўлган пациентлар

Кларитромициннинг юқори дозаларини тавсия этилгандан узоқроқ қўллаган ОИТС бўлган беморларда ва иммун тизимида бузилишлар бўлган пациентларда препаратни қўллаш билан боғлиқ ножўя реакциялар ва асосий ёки йўлдош касалликнинг симптомларини ажратиш қийин бўлган.

Кларитромицинни 1000 мг суткалик дозада қабул қилган беморларда энг кўп учраган ножўя самаралари кўнгил айниши, қусиш, таъм билашни ўзгариши, қорин соҳасида оғриқ, диарея, тошма, метеоризм, бош оғриғи, қабзият, эшитишни бузилиши, шунингдек зардобда АЛТ ва АСТ ни ошиши бўлган. Диспноэ, уйқусизлик ва оғизни қуриши кам ҳолларда юз берган.

Иммунитети сусайган пациентларда лаборатор кўрсаткичларни нормал кўрсаткичлардан аҳамиятли даражада сижишларини таҳлил қилиб, уларни баҳоланган. Кларитромицинни ҳар куни 1000 мг дозада қабул қилган 2-3% пациентларда АЛТ ва АСТ миқдорини аномал ошиши ва қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар сонини аномал камайиши кузатилган. Айрим пациентларда қонда мочевина миқдорини ошиши кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Макролид гуруҳи антибиотикларига ва препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик

Кларитромицинни қуйидаги препаратларнинг биронтаси билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас: астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин, чунки бу QT интервалини узайишига ва юрак аритмияларининг, шу жумладан қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва икки томонлама йўналган тахикардия ривожланишига олиб келиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг)

Кларитромицин ва шохкуя алкалоидлари (эрготамин, дигидроэрготамин) билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу эрготоксикликка олиб келиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг)

Кларитромицинни перорал қўллаш учун мидазолам билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Анамнезида QT (туғма ёки аниқланган ортирилган QT интервалини узайишида) интервалининг узайиши ёки юрак қоринчалари аритмиялари, шу жумладан икки томонлама йўналган тахикардияси бўлган пациентларга кларитромицинни буюриш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Кларитромицинни гипокалиемияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (QT интервалини узайиш хавфи).

Бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга кларитромицинни буюриш мумкин эмас.

Миопатия, шу жумладан рабдомиолизни ривожланиши хавфи сабабли, кларитромицинни CYP3A4 томонидан аҳамиятли даражада метаболизмга учрайдиган ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар) (ловастатин ёки симвастатин) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Кларитромицин (ва CYP3A4 нинг кучли бошқа ингибиторлари) ни колхицин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Тикагрелор ёки ранолазин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирнинг оғир оқибатлари ривожланиши мумкинлиги сабабли қуйидаги дори препараларни кларитромицин билан бирга қўллаш қатъиян маън этилади

Цисаприд, пимозид, астемизол, терфенадин

Кларитромицин ва цисапридни бир вақтда қабул қилган пациентларда цисаприднинг миқдорини ошиши аниқланган, бу QT интервални узайишига ва юрак аритмияларига, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардияси, юрак қоринчалари фибрилляцияси ва икки томонлама йўналган тахикардияга олиб келиши мумкин. Шунга ўхшаш кўринишлар кларитромицин ва пимозидни бир вақтда қабул қилган пациентларда аниқланган.

Макролидлар терфенадиннинг метаболизмини ўзгартириб, унинг даражасини ошишига олиб келиши ҳақида хабар берилган, бу айрим ҳолларда QT интервални узайиши, юрак қоринчалари тахикардияси, юрак қоринчалари фибрилляцияси ва пируэт турдаги қоринчалар тахикардияси каби аритмиялар билан кечган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). 14 нафар соғлом кўнгиллиларда ўтказилган бир тадқиқотнинг натижалари бўйича кларитромицин ва терфенадинни бирга қабул қилиш зардобда терфенадиннинг кислотали метаболитининг миқдорини икки-уч марта ошишига, шунингдек  QT интервалини узайишига олиб келган, бу клиник жиҳатдан кўринишларга олиб келмаган. Шунга ўхшаш самара астемизол ва бошқа макролидларни бир вақтда қабул қилинганда кузатилган.

Шохкуя алкалоидлари

Постмаркетинг тадқиқотлар кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш вазоспазм ва оёқ-қўллар ва бошқа тўқималар, шу жумладан марказий нерв тизимини ишемияси билан характерланадиган ўткир эрготизм белгилари билан ассоциацияланган. Кларитромицин ва шохкуя алкалоидларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг).

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар):

Кларитромицинни ловастатин ёки симвастатин билан бирга қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг), чунки бу статинлар CYP3А4 томонидан аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди, кларитромицинни мавжудлиги эса уларнинг плазмадаги концентрациясини ошишини чақиради, шу сабабли миопатия, шу жумладан рабдомиолиз хавфи ошади. Кларитромицинни юқорида кўрсатилган статинлар билан бир вақтда қабул қилган пациентларда рабдомиолизни пайдо бўлиш ҳоллари ҳақида хабарлар мавжуд. Агар кларитромицинсиз даволашнинг иложи бўлмаса, кларитромицинни қабул қилиш вақтида ловастатин ёки симвастатинни қабул қилиш тўхтатилади.

Кларитромицинни статинлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Агар кларитромицин ва статинларни бир вақтда қабул қилиш лозим бўлса, статинларнинг минимал қайд этилган дозасини буюриш тавсия этилади. CYP3А томонидан метаболизмга учрамайдиган статин, масалан флувастатинни буюриш имкониятини кўриб чиқиш керак. Беморларда миопатиянинг белгилари ва симптомларини кузатиш керак.

Бошқа тиббий препаратларнинг кларитромицинга таъсири

CYP3А ни индукцияловчи препаратлар (масалан, рифампицин, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, далачой) кларитромициннинг метаболизмини индукциялаши мумкин. Бу кларитромициннинг терапевтик даражасини пасайишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида унинг самарадорлиги камайиши мумкин. Бундан ташқари, CYP3А га кларитромициннинг ингибирловчи таъсирини ошиши сабабли CYP3А индуктори миқдорини назорат қилиш талаб этилиши мумкин (шунингдек буюрилган CYP3А4 ингибитори ҳақида мувофиқ маълумотга қаранг). Маълумки, Рифамбутин ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилиш зардобда рифамбутин миқдорини ошиши ва кларитромициннинг миқдорини камайиши, шунингдек увеитни ривожланиш хавфини ошишига олиб келади.

Қуйидаги препаратлар кларитромициннинг айланиб юрадиган концентрациясини ўзгаришини чақириши мумкин ёки ўзгаришини чақириши мумкин деб тахмин қилиниши маълум. Кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб этилиши ки бошқа даволаш вариантларини кўриб чиқиш керак.

Эфавиренц, невирапин, рифампицин, рифамбутин ва рифапентин

Эфавиренц, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин каби цитохром Р450 нинг кучли индукторлари кларитромициннинг метаболизмини кучайтириши мумкин, шу тариқа, унинг плазмадаги миқдорини камайтириб, айни вақтда микробиологик фаоллик намоён этувчи метаболити – 14(R)-гидроксикларитромицин (14-ОН-кларитромицин) нинг миқдорини оширади. Кларитромицин ва 14-ОН-кларитромициннинг турли бактерияларга микробиологик таъсири фарқ қилиши сабабли, кларитромицинни энзимларнинг индукторлари билан бир вақтда қабул қилиш исталган терапевтик самарага тўсқинлик қилиши мумкин.

Этравирин

Этравирин қабул қилинганда кларитромициннинг экспозицияси пасаяди, унинг фаол метаболити – 14-ОН-кларитромициннинг концентрацияси эса ошади. 14-ОН-кларитромицин Mycobacterium avium мажмуаси (МАС) га нисбатан камроқ самарали бўлганлиги туфайли, препаратнинг ушбу патогенга бўлган умумий самарадорлиги ўзгариши мумкин. Шу сабабли, МАС ни даволаш учун даволашнинг муқобил вариантрини кўриб чиқиш керак.

Флуконазол

21 нафар соғлом кўнгиллиларда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, 200 мг флуконазолни кунига бир марта ва 500 мг кларитромицинни кунига икки марта бир вақтда қабул қилиш кларитромициннинг ўртача мувозанатли минимал концентрациясини (Сmax), шунингдек эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) ни мувофиқ 33% ва 18% га ошишига олиб келган. Фаол метаболити 14-ОН-кларитромициннинг мувозанат концентрациялари флуконазол билан бирга қабул қилинганда сезиларли ўзгармаган. Кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб этилмайди.

Ритонавир

Фармакокинетикани ўрганиш бўйича тадқиқотлар, ҳар саккиз соатда 200 мг ритонавир ва ҳар 12 соатда кларитромицинни бир вақтда қабул қилиш кларитромициннинг мутаболизмини сезиларли ингибирланишига олиб келишини кўрсатди. Ритонавир билан бирга қабул қилинганда кларитромициннинг Сmax кўрсаткичи 31% га ошган, Сmin кўрсаткичи 182% га пасайган, AUC кўрсаткичи 77% га ошган. 14-ОН-кларитромицинни ҳосил бўлишини деярли тўлиқ ингибирланиши аниқланган. Кларитромициннинг кенг терапевтик диапазони туфайли, буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб этилмайди. Шундай бўлсада, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга дозани қуйидаги тўғрилашлар тавсия этилган: CLCR кўрсаткичи минутига 30 дан 60 мл гача бўлган пациентларда кларитромициннинг дозаси 50% га камайтирилиши керак. CLCR кўрсаткичи минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда кларитромициннинг дозаси 75% га камайтирилиши керак. Ритонавир билан бирга қабул қилинганда кларитромициннинг дозаси кунига 1 г дан ошмаслиги керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, агар фармакокинетик кучайтирувчи сифатида ритонавир ОИТВ-протеазанинг бошқа ингибиторлари, шу жумладан атазанавир ва саквинавир билан қўлланганда доза шу тариқа тўғриланади (Дориларнинг икки томонлама йўналган ўзаро таъсири га қаранг).

Кларитромицинни бошқа тиббий препаратларга таъсири.

Антиаритмик препаратлар

Постмаркетинг хабарларининг маълумотларига кўра, кларитромицинни хинидин ёки дизопирамид билан бир вақтда қабул қилинганда икки томонлама йўналган тахикардияни ривожланиш ҳоллари қайд этилган.

Кларитромицинни ушбу препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда QT интервалини узайишини аниқлаш мақсадида электрокардиограммани мониторингини ўтказиш керак. Шунингдек кларитромицинни бундай препаратлар билан қабул қилиш вақтида уларнинг зардобдаги миқдорини назорат қилиш керак. Постмаркетинг ҳисоботларида кларитромицин ва дизопирамидни бир вақтда қабул қилинганда гипогликемия ҳоллари қайд этилган. Шу сабабдан, кларитромицин ва дизопирамидни бир вақтда қабул қилинганда қонда глюкоза даражасини назорат қилиш керак.

Перорал гипогликемик воситалар ва инсулин

Натеглинид ва репаглинид каби айрим гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қўллаганда, CYP3A энзими ингибирланиши мумкин ва гипогликемияни чақириши мумкин. Глюкоза миқдорини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади.

CYP3A билан ўзаро таъсири

Кларитромицин томонидан CYP3A ингибирланиши туфайли, кларитромицинни асосан CYP3A томонидан метаболизмга учрайдиган дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш, терапевтик ҳам, ножўя таъсирларини ҳам кучайтириши ёки узайтириши билан бундай препаратларнинг концентрациясини ошириши мумкин. Кларитромицинни CYP3A энзимининг субстрати бўлган бошқа препаратларни, хусусан, агар бундай CYP3A энзими субстратида тор терапевтик диапазон бўлса (масалан, карбамазепин) ёки субстрат асосан бу энзим таъсири остида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кларитромицин билан бир вақтда қабул қилинган ҳолларда препаратларнинг, асосан CYP3A таъсири остида метаболизмга учрайдиган препаратлар дозасини тўғрилаш керак. Уларнинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш керак.

Маълумки, қуйидаги препаратлар ва препаратлар синфи ёки CYP3A изоэнзими таъсири остида метаболизмга учрайди, ёки эҳтимол уларнинг таъсирида метаболизмга учраши мумкин: алпразолам, астемизол, карбамазепин, цилостазол, цисаприд, циклоспорин, дизопирамид, қоракуя алкалоидлари, ловастатин, метилпреднизолон, мидазолам, омепразол, перорал антикоагулянтлар (масалан, варфарин), пимозид, хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, терфенадин, триазолам ва винбластин. Ушбу рўйҳат якуний эмас. Цитохром Р450 тизимида бошқа изоферментлари таъсиридаметаболизмга учровчи фенитоин, теофиллин ва вальпроат қўлланганда ҳам ўзаро таъсирнинг бундай механизми аниқланган.

Омепразол

Кларитромицин (ҳар 8 соатдан 500 мг) ва омепразолни (ҳар куни 40 мг) қабул қилган катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра, кларитромицин билан бир вақтда қабул қилганда омепразолнинг плазмадаги мувозанат концентрациясини (Сmax, AUC0-24 ва t1/2 мувофиқ 30%, 89% ва 34% га) ошиши аниқланган. Меъдада рН кўсаткичининг ўртача қиймати омепразолни алоҳида қабул қилинганда  5,2 ни, кларитромицин билан бирга қабул қилинганда 5,7 ни ташкил қилган.

Силденафил, тадалафил ва варденафил

Ушбу фосфодиэстераза ингибиторларининг ҳар бири CYP3A томонидан, ҳеч бўлмаганда қисман метаболизмга учрайди, у ўз навбатида кларитромицин томонидан ингибирланиши мумкин. Силденафил, тадалафил ёки варденафилни кларитромицин билан бир вақтда қабул қилиш, эҳтимол фосфодиэстераза ингибиторининг экспозициясини ошишини чақиради. Силденафил, тадалафил ёки варденафилни кларитромицин билан бир вақтда қабул қилинганда бу препаратларнинг дозасини тўғрилаш талаб этилиши мумкин.

Теофиллин, карбамазепин

Клиник тадқиқотларнинг натижалари кларитромицин билан бир вақтда қабул қилганда теофиллин ва карбамазепиннинг қондаги концентрациясини бироз, аммо статистик ишончли равишда (р≤0,05) ошишини кўрсатган.

Толтеродин

Толтеродин асосан цитохром Р450 нинг 2D6-изоформаси (CYP2D6) томонидан метаболизмга учрайди. Аммо CYP2D6 бўлмаган субпопуляцияда метаболизм CYP3A томонидан амалга оширилади. Бундай пациентларда CYP3A ингибирланиши зардобда толтеродиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошишини чақиради. Бундай ҳолларда кларитромицин каби CYP3A ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганда толтеродиннинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.

Триазолбензодиазепинлар (масалан, альпрозолам, мидазолам, триазолам)

Таблетка шаклидаги кларитромицин (кунига икки марта 500 мг) билан бир вақтда мидазоламни вена ичига юборилганда AUC 2,7 марта ва перорал юборилганда 7 марта ошишини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд. Мидазолам ва кларитромицинни перорал бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Агар кларитромицин қабул қилинганида мидазолам вена ичига юборилса, зарурати бўлганида дозани тўғрилаш учун пациентнинг кўрсаткичларини синчковлик билан кузатиш керак. Шунга ўхшаш эҳтиёткорлик чораларига CYP3A ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа бензодиазепинлар, шу жумладан триазолам ва алпразоламни қўллаганда ҳам амал қилиш лозим. Чиқарилиши CYP3A га боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар (темазепам, нитразепам, лоразепам) учун кларитромицин билан ўзаро таъсирини эҳтимоли кам.

Кларитромицин ва триазоламни бир вақтда қабул қилинганда марказий нерв тизими томонидан нохуш кўринишлар (масалан, уйқучанлик ва онгни чалкашиши) ҳақида далолат берувчи постмаркетинг хабарлари мавжуд. Марказий нерв тизими томонидан фармакологик самараларни кучайиши мумкинлигини эътиборга олиб, пациентнинг кузатиш керак.

Аминогликозидлар

Кларитромицинни бошқа ототоксик препаратлар, айниқса аминогликозидлар билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Колхицин

Колхицин CYP3A учун ҳам, р-гликопротеинининг ташувчиси учун ҳам субстрат ҳисобланади. Маълумки, кларитромицин ва бошқа макролидлар CYP3A ва р-гликопротеин ингибитори ҳисобланади. Кларитромицин ва колхицинни бир вақтда қабул қилган ҳолларда р-гликопротеин ва CYP3A ни кларитромицин томонидан ингибирланиши колхициннинг экспозициясини ошишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин ва колхицинни бирга қабул қилинганда, айниқса кекса пациентларда, шу жумладан буйрак етишмовчилиги фонида колхицинли токсиклик ҳақида постмаркетинг хабарлари мавжуд. Баъзи пациентларда ўлим ҳоллари кузатилган. Кларитромицин ва колхицинни бирга қабул қилиш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Дигоксин

Дигоксин р-гликопротеин ташувчиси учун субстрат ҳисобланади. Маълумки, кларитромицин р-гликопротеин ингибиторидир. Кларитромицин ва дигоксинни бир вақтда қабул қилган ҳолларда, р-гликопротеинни кларитромицин томонидан ингибирланиши дигоксиннинг экспозициясини ошишига олиб келиши мумкин. Дигоксин ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилинганда зардобда дигоксиннинг концентрациясини ошиши тўғрисида постмаркетинг кузатувларда хабар берилган. Бунда баъзи пациентларда дигоксинли интоксикациянинг клиник белгилари, шу жумладан потенциал фатал аритмиялар намоён бўлган. Дигоксин  ва кларитромицинни билан бир вақтда қабул қилинганда, зардобда дигоксиннинг концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Зидовудин

Таблетка шаклидаги кларитромицинни ва зидовудинни ОИТВ-инфекцияланган катта пациентлар томонидан бир вақтда перорал қабул қилиниши, зидовудиннинг мувозанат концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин зидовудин билан бир вақтда перорал қабул қилинганда зидовудиннинг сўрилишига таъсир қилиши туфайли, ҳар бир препаратни тўрт соатлик танаффус қилиб, агар кларитромицин ва зидовудинни навбатма-навбат қабул қилинса, бу ўзаро таъсир аҳамиятли даражада бартараф этилиши мумкин. ОИТВ-инфекцияланган болаларда кларитромициннинг суспензиясини зидовудин ёки дидеоксиинозин билан бир вақтда қабул қилганда бундай ўзаро таъсир юз бермайди. Кларитромицинни вена ичига юборилганда бундай ўзаро таъсирнинг эҳтимоли жуда кам.

Фенитоин ва вальпроат

Кларитромицин каби, CYP3A ингибиторлари ва метаболизмида назарий жиҳатдан CYP3A иштирок этмайдиган препаратлар (масалан, фенитоин ва вальпроат) ўртасида ўзаро таъсирлар ҳақида спонтан ва чоп этилган хабарлар мавжуд.

Бундай препаратларни кларитромицин билан бир вақтда буюрилганда қон зардобида уларнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади. Зардобда бу препаратларнинг миқдорини ошиши ҳақида хабар берилган.

Дори препаратлари билан икки томонлама йўналган ўзаро таъсири

Атазанавир

Кларитромицин ҳам, атазанавир ҳам CYP3A субстрати ва ингибитори ҳисобланади. Ушбу препаратлар ўртасида икки томонлама йўналган ўзаро таъсир мавжудлиги тасдиқланган. Кларитромицин (кунига икки марта 500 мг) ва атазанавирни (кунига бир марта 400 мг) бир вақтда қабул қилиш кларитромициннинг экспозициясини икки марта ошиши, 14-ОН-кларитромициннинг экспозициясини 70% га пасайиши ва атазанавирнинг AUC ни 28% га ошишига олиб келади. Кларитромициннинг терапевтик диапазони кенглиги туфайли буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда унинг дозасини камайтиришга зарурат йўқ. Креатинин клиренси минутига 30 дан 60 мл гача бўлганда кларитромициннинг мувофиқ дори шаклини қўллаш йўли билан кларитромициннинг дозаси 75% га камайтирилиши керак. Протеаза ингибиторлари билан бирга қўлланганда кларитромициннинг дозаси кунига 1000 мг дан ошмаслиги керак.

Кальций каналлари блокаторлари

Артериал гипотензия пайдо бўлиши хавфи сабабли, метаболизмида CYP3A4 иштирок этувчи кальций каналлари блокаторлари (масалан, верапамил, амлодипин, дилтиазем) билан кларитромицинни бирга эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия этилади. Ўзаро таъсир қон плазмасида кларитромициннинг ҳам ва кальций каналлари блокаторининг ҳам концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. кларитромицин ва верапамилни бир вақтда қабул қилган пациентларда артериаол гипотензия, брадиаритмия ва лактатацидозни пайдо бўлиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Итраконазол

Кларитромицин ҳам, итраконазол ҳам CYP3A субстрати ва ингибитори ҳисобланади, шунинг учун ушбу препаратлар орасида икки томонлама йўналган ўзаро таъсир пайдо бўлади. Кларитромицин плазмада итраконазолнинг миқдорини ошишини чақириши, итраконазол эса плазмада кларитромициннинг миқдорини ошишини чақириши мумкин. Итраконазол ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар кучайган ёки таъсири узайтирилган фармакологик ўзаро таъсирнинг белгилари ёки симптомларини аниқлаш учун синчковлик билан кузатув остида бўлишлари керак.

Саквинавир

Кларитромицин ҳам, саквинавир ҳам CYP3A субстрати ва ингибитори ҳисобланади. Ушбу препаратлар ўртасида икки томонлама йўналган ўзаро таъсир мавжудлиги тасдиқланган. 12 та соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар, кларитромицинни (кунига икки марта 500 мг) ва саквинавирни (юмшоқ желатин капсула шаклида, кунига уч марта 1200 мг) бир вақтда қабул қилиш, саквинавирни алоҳида қабул қилишга нисбатан саквинавирнинг мувозанат AUC ва Cmax кўрсаткичларини мувофиқ 177% ва 187% га ошишини кўрсатган. Кларитромицинни алоҳида қабул қилинишга нисбатан, кларитромициннинг AUC ва Cmax кўрсаткичлари тахминан 40% га ошган. Тадқиқот натижалари, текширилаётган дозаларда ва дори шаклларида қўлланганда дозани тўғрилаш талаб этилмаслигини кўрсатди. Юмшоқ желатин капсула шаклидаги дориларнинг ўзаро таъсири самаралари, қаттиқ желатин капсулалари шаклидаги саквинавирни ишлатилганда кузатиладиган самараларга мос келмаслиги мумкин. Фақат саквинавирни қўллагандаги дориларнинг ўзаро таъсири самаралари саквинавир ва ритонавир билан мажмуавий даволашдаги самараларга мос келмаслиги мумкин. Агар саквинавир ритонавир билан бирга қўлланса, ритонавир ва кларитромицинга нисбатан бўлиши мумкин бўлган таъсирини эътиборга олиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Махсус кўрсатмалар

Шифокор кларитромицинни ҳомиладор аёлларга, айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида агар фойда хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриши мумкин.

Бошқа антибиотиклар каби узоқ муддатли қўллаш сезгир бўлмаган бактериялар ва замбуруғларнинг ошиқча ўсишини чақириши мумкин. Суперинфекция пайдо бўлганида мувофиқ даволашни бошлаш керак.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кларитромицин қўлланганида жигар фаолиятининг бузилиши, шу жумладан жигар ферментларининг юқори даражаси, ва сариқлик билан ёки усиз кечувчи гепатоцеллюляр ва/ёки холестатик гепатит хақида хабар берилган. Жигар фаолиятининг бу бузилиши оғир ва одатда қайтувчан бўлиши мумкин. Шунингдек, ўлим билан якунланган жигар етишмовчилиги ҳоллари қайд этилган, у асосан жиддий асосий касалликлар ва/ёки йўлдош медикаментоз даволаш билан ассоциацияланган. Гепатитнинг анорексия, сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қорин сохасида қичишиш ёки оғриқ каби кўринишлари ва симптомлари пайдо бўлганида кларитромицинни қўллашни дархол тўхтатиш керак.

Кўпчилик антибактериал препаратларни, шу жумладан макролидларни қабул қилинганда оғирлик даражаси ўртачадан ҳаёт учун хавфли бўлган сохтамембраноз колит ҳоллари қайд этилган. Кўпчилик антибактериал препаратларни, шу жумладан кларитромицин қўлланганида, Clostridium difficile (CDAD) чақирган енгил оғирлик даражасидан фатал якунланадиган диареянинг ривожланиши ҳақида хабар берилган. Антибактериал препаратларни қабул қилиш ичакнинг нормал микрофлорасини ўзгартиради, бу C. difficile ни ортиқча ўсишига олиб келади. Антибиотиклар чақирган диареяси бўлган барча пациентларда CDAD ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Анамнезни синчиклаб тўплаш керак, чунки антибактериал препаратлар қўлланганидан кейин икки ой ўтгач CDAD ривожланиши тўғрисида хабар қилинган.

Кларитромициннинг кўп қисми жигар орқали чиқарилади. Шунинг учун жигар фаолиятининг етишмовчилиги бўлган пациентларда ушбу антибиотик эҳтиёткорлик билан буюрилади. Шунингдек ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга кларитромицинни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Колхицин

Кларитромицин ва колхицинни бирга қабул қилганда, айниқса кекса пациентларда, шу жумладан буйрак етишмовчилиги фонида колхицинли токсиклик ҳақида постмаркетинг хабарлари мавжуд. Баъзи пациентларда ўлим ҳоллари қайд этилган (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг). Кларитромицин ва колхицинни бирга қабул қилиш мумкин эмас.

Кларитромицинни ва вена ичига инъекция учун триазолам ва мидазолам каби триазолбензадиазепинлар билан бир вақтда эхтиёткорлик билан буюриш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

QT интервалини узайиши.

Юрак аритмияси ва иккийўналишли тахикадияни (torsades de pointes) ривожланиш хавфидан далолат берувчи миокард реполяризацияси ва QT интервалини узайиши макролидлар, жумладан кларитромицин билан даволанганда, кузатилган (Ножўя таъсирлар бўлимига қаранг). Қоринчалар аритмияси, жумладан иккийўналишли тахикардия (torsades de pointes) юқори хавфига олиб келиши туфайли қуйидаги кларитромицин беморлар гуруҳида эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:

  • Юрак ишемик касаллиги, оғир юрак етишмовчилиги, ўтказувчанликни бузилиши ва клиник аҳамиятли брадикардия бўлган пациентларда.
  • Гипомагниемия каби, электролит баллансини бузилиши бўлган пациентларда.
  • Гипокалиемия бўлган пациентларда кларитромицинни буюриш мумкин эмас (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
  • QT интервалини узайиши билан ассоциацияланган бошқа тиббий препаратларни параллель қабул қилаётган пациентларда (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).
  • Кларитромицинни бир вақтда астемизол, цизаприд, пимозид ва терфенадин билан қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Кларитромицинни туғма ва аниқланган ортирилган QT интервалини узайиши ёки анамнезида қоринчалар аритмияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Кларитромицинни бошқа ототоксик препаратлар, айниқса аминогликозидлар билан бирга буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Даволаш вақтида ва даволангандан кейин вестибуляр ва эшитиш фаолиятларини мониторингини ўтказиш керак.

Пневмония

Макролидларга чидамли Streptococcus pneumoniae нинг штаммлари кенг тарқалганлиги туфайли, ногоспитал пневмонияси бўлган пациентларга кларитромицинни буюришдан олдин сезгирликка синама ўтказиш мухим. Госпитал пневмония холида, кларитромицинни бошқа мувофиқ антибиотиклар билан бирга буюрилади.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг оғирлиги енгил ва ўртача даражали инфекциялари

Бундай инфекцияларнинг энг кўп учрайдиган қўзғатувчилари Staphylococcus aureus ва Streptococcus pyogenes дир, улар макролидларга ҳам резистент бўлиши мумкин. Демак, учун сезгирликка синама ўтказиш лозим. Агар бета-лактам антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда (масалан, аллергия туфайли), бошқа препаратлар, масалан клиндамицинни қўллаш афзал ҳисобланади. Хозирги вақтда макролидлар фақат айрим тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини даволашда қўлланади, масалан: Corinobacterium minutissimum (эритразма), acne vulgaris, сарамасли яллиғланиш, шунингдек пенициллинлар билан даволашни қўллаш мумкин бўлмаган вазиятларда.

Анафилаксия, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва DRESS каби ўта юқори сезувчанликнинг оғир ўткир реакциялари ривожланганида, кларитромицин билан даволашни дархол тўхтатиш ва шошилинч равишда мувофиқ даволашни бошлаш керак. Кларитромицинни CYP3A4 ни индукцияловчи препаратлар билан бир вақтда эхтиёткорлик билан буюриш керак («Дориларнинг ўзаро таъсири»га қаранг).

Кларитромицин ва бошқа макролидлар, шунингдек линкомицин ва клиндомицин орасида кесишган резистентлик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар)

Кларитромицинни ловастатин ёки симвастатин билан мажмуада қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар» га қаранг).

Кларитромицинни бошқа статинлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кларитромицин ва статинларни бир вақтда қабул қилган пациентларда рабдомиолизнинг ривожланиши хақида хабар берилган. Бундай пациентларда миопатиянинг белгилари ва симптомлари борлигига кузатиш керак.

Агар кларитромицин ва статинларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлган ҳолларда статиннинг қайд этилган энг минимал дозасини буюриш керак. CYP3A метаболизмига боғлиқ бўлмаган статинни, масалан, флувастатинни қўллаш имкониятни кўриб чиқиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Перорал гипогликемик воситалар ва инсулин

Кларитромицин ва перорал гипогликемик воситаларни (масалан,  сульфонилмочевина ҳосилалари) ва/ёки инсулинни бир вақтда қабул қилганда яққол гипогликемияни чақириши мумкин. Глюкозанинг даражасини синчиклаб мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.

Перорал антикоагулянтлар

Кларитромицин ва варфаринни бир вақтда қабул қилганда жиддий қон кетишини пайдо бўлиши ва ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) кўрсатгичларини ва протромбин индексини аҳамиятли ошишини хавфи бор. Пациентлар бир вақтда кларитромицин ва перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган вақтларида ХМН кўрсатгичини ва протромбин вақтини тез-тез назорат қилиш керак.

Ёрдамчи моддалар

Таъсири узайтирилган таблетка шаклидаги кларитромициннинг таркибига лактоза киради. Кам учрайдиган галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ва глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Кларитромицинни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида фойда/хавф нисбатини синчиклаб баҳоламасдан қўллаш мумкин эмас.

Кларитромицинни эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Кларитромицин кўкрак сутига чиқарилади.

Автомобилни ва техникани бошқариш қобилиятига таъсири.

Кларитромицинни автомобил ва техникани бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Агар пациент автомобил ва техникани бошқармоқчи бўлса, пациент ушбу дори препаратини қабул қилганда бош айланиши, вертиго, галлюцинациялар, онгни чалкашиши ва дезориентация пайдо бўлиши мумкинлигини эътиборга олиши керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Мавжуд бўлган хабарлар кларитромициннинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак йўллари томонидан белгиларни пайдо бўлишини чақириши мумкинлигини кўрсатди. Анамнезида биполяр психози бўлган бир пациентда, у 8 грамм кларитромицин қабул қилган, ақлий ҳолатини бузилиши, параноидал хулқ, гипокалиемия ва гипоксемия ривожланган.

Даволаш

Дозани ошириб юборилиши билан бирга кечувчи ножўя реакцияларни меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ёрдамида даволаш керак. Бошқа макролидлар билан бўлган ҳоллардаги каби, гемодиализ ёки перитонеал диализ кларитромициннинг қон зардобдаги даражасини сезиларли ўзгартиришини эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан ўлчов қошиқчаси/ўлчов шприц билан флаконларда, картон қутида

 

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил; флаконда тайёрланган суспензия – тайёрланган кундан бошлаб 14 кун..

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: