Skip to main content

Полижен

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПОЛИЖЕН

POLIJEN

Препаратнинг савдо номи: Полижен

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсулада қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар:

Асалари сути20 мгАскорбин кислотаси150 мг
Женьшень экстракти40 мгФолат кислотаси0,5 мг
Ўстирилган буғдой майсаси ёғи50 мгКальций пантотенати10 мг
Сафлор ёғи30 мгОрат кислотаси10 мг
L-Аргинин20 мгМакроэлементлар: 
L-Лизин20 мгКалий8 мг
Деанол битартрати25 мгКальций50 мг
Соя лецитини90 мгФосфор38,71 мг
Метионин74 мкгМикроэлементлар: 
Бутилланган гидрокситолуен1 мгТемир14 мг
Гул чанги25 мгФтор0,2 мг
Витаминлар: Магний1 мг
А витамин пальмитати5000 ХБМис2 мг
Д3 витамини (холекальциферол)400 ХБЙод150 мкг
Е витамини180 мгМарганец2,5 мг
Биотин0,2 мгМолибден186 мкг
В1 витамини5 мгРух15 мг
В2 витамини5 мгСелен50 мкг
В6 витамини4 мгХром100 мкг
В12 витамини15 мкгНикель4 мкг
Никотинамид20 мгБор130 мкг

ёрдамчи моддалар: ерёнғоқ мойи, гидрогенланган ўсимлик мойи, қисман гидрогенланган ўсимлик мойи, оқ асалари муми.

капсула қобиғини таркиби: желатин, сорбитол, натрий метилпарагидроксибензоати, глицерин, натрий пропилпарагидроксибензоати, титан диоксиди, этилванилин, кармазин, бриллиант кўки.

Фармакотерапевтик гурухи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита; аминокислоталар ва ўсимлик компонентларидан таркиб топган витамин-минерал комплекси.

АТХ коди: A11AB

Фармакологик хусусиятлари

Полижен таркибида организмни нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва аминокислоталарнинг мувозанатланган мажмуаси, шунингдек инфекцион, ҳамда шамоллаш касалликларига, атроф-муҳитнинг зарарли таъсирларига нисбатан организмнинг қаршилигини оширадиган ва организмнинг умумий тонусини оширадиган биологик фаол моддаларни сақлайди.

Организмда турли биокимёвий жараёнларда фаол иштирок этадиган витаминларнинг рационал танлаб олинган мажмуаси организмга ҳар томонлама ижобий биологик таъсир кўрсатади; минерал моддалар, табиий кимёвий элементлар организмда табиий кимёвий мувозанатни таъминлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи аминокислоталар тўқима оқсиллари, ферментлар, гормонлар ва бошқа биологик муҳим бирикмаларни синтези учун асосий қурилиш материали ҳисобланади.

Женьшень кенг фармакологик таъсир доирасига эга. Женьшеннинг биологик фаол моддалар мажмуаси марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини кучайтиради. Организмнинг табиий қаршилик кўрсатиш ва регенератив ҳусусиятини оширади.

А витамини кўриш пигментларини шаклланишида иштирок этади; эпителиал ҳужайраларининг бутунлигини таъминлайди, организмнинг ўсишини бошқаради.

В1 витамини – кофермент сифатида углеводлар алмашинувида, нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади.

В2 витамини – ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнининг катализаторидир; ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.

B6 витамини кофермент сифатида аминокислоталар, оқсиллар метаболизмида, шунингдек нейромедиаторларни синтезида иштирок этади.

B12 витамини фолат кислотаси билан бирга нуклеотидлар синтезида қатнашади; ҳамда эритроцитлар ва миелин хужайраларини шаклланишида иштирок этади, организмнинг ўсиши учун зарур.

Фолат кислотаси мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун керак. Эритропоэзни стимуллайди, аминокислоталар (шу жумладан метионин ва серин), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади.

Кальций пантотенати коэнзима А нинг таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди; эпителий ва эндотелийни шаклланиши ва регенерациясига ёрдам беради.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди; коллаген синтезини таъминлайди; фолат кислотаси ва темир метаболизмида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинларни синтезида қатнашади.

Е витамини антиоксидант хусусиятларига эга, мембраналарда тўйинмаган ёғ кислоталарини липопероксидланишидан ҳимоялайди; хужайралараро модда, коллаген ва эластик толаларни шаклланишида иштирок этади.

Д3 витамини ичаклардан кальций, фосфатлар ва магнийни сўрилишини стимуллайди ва суякларнинг оқсил стромаси синтезини ва кальцийни суяк тўқимаси ва дентинда тўпланишини фаоллаштиради, суяк тўқимасини резорбциясига тўсқинлик қилади, организмдан қўрғошинни чиқарилишига ёрдам беради.

Биотин – ёғлар ва углеводлар алмашинувида, пироузум кислотасини оксидланишида иштирок этади.

Орат кислотаси – пиримидин асосларининг оралиқ маҳсулоти сифатида нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади, жигарда альбуминлар ҳосил бўлишини, айниқса узоқ давом этган гипоксия шароитларида кучайтиради, регенерация фаолиятини яхшилайди, анаболизмни оширади.

Никотинамид ҳужайра нафаси жараёнларида, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Магний нейронлар қўзғалувчанлигини ва мушакларга нерв импульсларини ўтишини камайтиради, кофактор сифатида кўпчилик ферментатив реакцияларда иштирок этади.

Фосфор метаболитик жараёнларда, энергия алмашинувида, суяк тўқимасиини шаклланишида, ўсиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди.

Кальций суяк тўқимаси ва тишларни шаклланиши учун зарур; қон ивиши жараёнларини таьминлайди.

Калий ҳужайра ичидаги осмотик босимни тутиб туришда, нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади; мушаклар, шу жумладан миокард метаболизми ва фаолиятида муҳим роль ўйнайди.

Темир эритропоэзда иштирок этади, гемоглобин таркибида кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди.

Рух В гуруҳи витаминларини ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради, суяк тўқимасини нормал ривожланиши учун муҳим, меъда ости бези ширасининг таркибий қисми ҳисобланади, бир қатор гормонларни ҳосил бўлишида иштирок этади.

Йод қалқонсимон без гормонларини синтези учун зарур.

Хром қонда глюкозанинг миқдорини ва организмнинг гормонал ҳолатини бошқарилиш жараёнларида иштирок этади, қонда холестериннинг даражасини пасайишига ёрдам беради, организм хужайраларида ёғларни тўпланишига қаршилик қилади.

Мис ҳужайра нафаси жараёнида, қон ҳосил бўлишида, иммун рекцияларда иштирок этади.

Марганец суяк тўқимасини ривожланишига таъсир кўрсатади, тўқималар нафасида, иммун реакцияларда иштирок этади.

Молибден оксидланиш-қайтарилиш реакцияларда иштирок этади, фермент кофактори сифатида таъсир қилиши мумкин.

Селен тўқималарнинг эластиклигини бошқарилишида иштирок этади, яққол антиоксидант таъсир кўрсатади.

Никель биологик тизимлар таркибига кирувчи муҳим элемент ҳисобланади (унинг специфик металлоферментлар таркибига кириши тахмин қилинади).

Фтор тиш эмали ва суякларнинг компонентидир.

Бор суяк тўқимасини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга, унинг мустаҳкамлигини таъминлайди, остеопороз ривожланишини олдини олади. Бор, суяк тўқимаси томонидан кальцийнинг ассимиляциясини яхшилайди, деб тахмин қилинади.

L-аргинин аминокислотаси оқсиллар учун қурилиш блокидир. L-аргинин нормал артериал босимни таъминлайди ва умуман юрак қон-томир тизимининг нормал фаолиятини таъминлайди. У қон томирларини кенгайишига ёрдам беради ва шундай қилиб атеросклеротик бляшкаларни ривожланишига тўсқинлик қилади. Ушбу аминокислота тўқималарни ўсиши, қайта тикланиши учун, антителолар, гормонлар ва ферментлар ҳосил бўлиши учун зарур.

Метионин – алмаштириб бўлмайдиган аминокислота бўлиб, у ёғларни қайта ишланишига ёрдам бериб, уларни жигарда ва артерия қон-томирларининг деворларида тўпланиб қолишини олдини олади. Метионин таркибида эркин радикалларни фаолсизлантирувчи олтингугурт сақлаганлиги сабабли, яққол антиоксидант таъсир кўрсатади.

L-лизин тўқималарни ўсиши, қайта тикланиши учун, антителолар, гормонлар ва ферментларни ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган аминокислотадир. Лизинни қўшимча қабул қилиш толиқишни олдини олади, кальцийни ўзлаштирилиши ҳамда суяк ва бириктирувчи тўқималарнинг тикланишига ёрдам беради.

Гул чанги – организмнинг чидамлилигини оширади, иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Асалари сути таркибида А, С, Е, В гуруҳи витаминлари, аминокислоталар, минерал тузлар, кальций, темир, кремний, органик кислоталарни сақлайди. Қон томирларини кенгайтиради, артериал босимни бошқаради, ҳужайраларни озиқланишини яхшилайди, толиқиш ва стрессни енгишга ёрдам беради, иммун тизими, ҳужайралар метаболизмини ҳамда регенератив жараёнларни стимуллайди. Яллиғланишга қарши ва адаптоген таъсирларга эга. Иммунитетни оширади.

Деанол – МНТ ни енгил стимулятори ва ноотроп восита. Деанол когнитив фаолиятларни яхшилайди, алмашинув жараёнларини фаоллаштиради, миянинг гипаталамус ва бошқа соҳаларида синаптик ўтказувчанликни яхшилайди. Деанолни катта дозаларда қўллаш синаптик охирларда ацетилхолиннинг миқдорини оширади, холинорецепторларнинг зичлигини оширади.

Ўстирилган буғдой майсасининг ёғи – (E витаминининг манбаи) ҳужайра мембраналари бутунлигини сақланишига ёрдам беради ва хужайра тузилмаларини эркин радикаллар ва липидларнинг пероксидли оксидланиши оқибатида ҳосил бўлган реакцион ҳусусиятга эга маҳсулотлари билан шикастланишдан ҳимоя қилади. Ўсмаларга қарши ва иммуностимулятор таъсир кўрсатади.

Сафлор мойи монотўйинмаган ёғ кислоталарини кўп миқдорда сақлайди, улар қонда юқори зичликдаги липопротеинларнинг миқдорини («яхши холестерин») ўзгартирмасдан, паст зичликдаги липопротеинларнинг («ёмон холестерин») даражасини камайтиради.

Лецитинни таркибига эссенциал фосфолипидлар киради, улар ҳужайра мембраналарининг универсал пластик материали ҳисобланади. Фосфолипидлар ҳужайралар мембраналарининг тузилиши ва фаолиятини тикланишига ёрдам беради ва кўпчилик ҳаёт учун муҳим бўлган жараёнларда қатнашади. Лецитин жигарни сурункали гепатит, цирроз, озиқ-овқат, дорилар, алкоголь ва радиацион шикастланишларида жигарнинг фаолиятини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Полижен препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг умумий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетиккузатишларни ўтказиш имконияти йўқ; таркибига кирувчи барча компонентларини маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

Қўлланилиши

  • катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда;
  • ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, ҳолсизлик, диққатни жамлаш қобилиятини пасайишида;
  • соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, хусусан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин;
  • турлича ривожланган анемияда;
  • спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун;
  • стресс оқибатларини олдини олиш учун;
  • аёллардаги климактерик даврда;
  • эркаклар импотенциясида;
  • жинсий астения ва бепуштликда;
  • жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган талаб юқори бўлганида;
  • парҳезга қатъий риоя қилувчи шахслар учун;
  • мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда;
  • сочларни тўкилиши ва синувчанлигида;
  • неврозлар, қандли диабет, бўғимларни яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда;
  • организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кунига ёки кунора бир капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади.

Тавсия этилган даволаш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади.

Бошқа ҳолатларда шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари кам ривожланади.

Айрим ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми) намоён бўлиши мумкин.

Яққол ифодаланган ножўя реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги кунгача Полижен препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бошқа витамин ва минерал препаратлари билан бир вақтда буюрилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Полижен препаратини куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Полижен препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар бундай даволашни ўтказиш зарур бўлса, у ҳолда қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Полижен препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Дозаси тасодифан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Полижен препаратини таркибига кирувчи компонентлар (айниқса ёғда эрувчи витаминлар ва темир) нинг организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Чиқарилиш шакли

6 та капсуладан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

15-25°С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: