Skip to main content

Подорожника большого листья

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПОДОРОЖНИКА БОЛЬШОГО ЛИСТЬЯ

FOLIA PLANTAGINIS MAJORIS

Савдо номи: Подорожника большого листья.

Зубтурумдошлар (Plantaginaceae) оиласига мансуб, ёввойи ва маданий ўстириладиган кўп йиллик катта зубтурум – (Plantago major L.) ўт ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган ва қуритилган барглари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: Полисахаридлар, гликозид ринантин ва аукубин, лимон кислотаси, каротин, С витамини, ошловчи моддаларни сақлайди.

Фармакотерапевтик гурухи: Балғам кўчирувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Балғам кўчирувчи, яллигланишга қарши ва буриштирувчи таъсирларни кўрсатади.

 

Қўлланиши

Йўтал билан кечадиган юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини, меъда-ичак йўлларининг касалликларини (гипоацид гастритлар, энтеритлар, колитлар, ўн икки бармоқли ичак яраси), иштаҳани пасайишини даволаш.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга дамлама кўринишида. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ майдаланган баргларни сирланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув хаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 сутқагача сақлаш мумкин.

1 ош қошиқдан кунига 2-3 маҳал қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен ўрамларда ёки 10 кг, 15 кг, 30 кг дан қопларда, тойларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилиқ муддати

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365