Skip to main content

Пленмокси

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЛЕНМОКСИ

PLENMOXI

 

Препаратнинг савдо номи: Пленмокси

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацин гидрохлориди 400,00 мг моксифлоксацинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: 5,128 г маннитол, 20,00 мг натрий гидроксиди, 0,04 мл хлорид кислотаси,  инъекция учун сув    е.м.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA14.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Моксифлоксацин ДНК-гиразага (топоизомераза 2) ва топоизомераза 4 га ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади, улар бактерияларнинг ДНК ни транскрипцияси, репликацияси, рекомбинацияси ва репарацияси учун керак. Моксифлоксацин микроороганизм ДНК ҳосил бўлишини бузади, бактерицид таъсир кўрсатади. 8 ҳолатида метокси-гуруҳни мавжудлиги фаоллигини ошиши ва граммусбат бактерияларнинг мутант резистент штаммлари пайдо бўлишини камайишига ёрдам беради. 7 ҳолатидаги қўшимча ҳалқа хужайрадан фторхинолонларнинг фаол чиқариб ташланишини олдини олади, у айрим граммусбат бактерияларда кузатиладиган pmrA ёки NorA генлари билан боғлиқ.

Моксифлоксацин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига қарши фаол: аэроб граммусбат – Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлари), Enterococcus faecalis (фақат гентамицин ва ванкомицинга сезгир штаммлари), Streptococcus anginisus, Streptococcus pneumoniae (шу жумладан мультирезистент штаммлари ҳам), Streptococcus constellatus, Streptococcus pyogenes; аэроб грамманфийлар – Enterobacter cloacae, Hemophilus influenzae, Escherichia coli, Hemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, анаэроб – Bacteroides fragilis, Clostridium perfringens, Bacteroides thetaiotaomicron, Peptostreptococcus spp., шунингдек бошқа – Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae. In vitro текширишларнинг натижалари бўйича моксифлоксацин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига қарши фаол: аэроб граммусбатлар – Streptococcus agalactiae, Staphylococcus epidermidis (фақат метиуиллинга сезгир штаммлари), Streptococcus viridans; аэроб грамманфий – Citrobacter freundii, Legionella pneumophyla, Klebsiella oxytoca; анаэроб – Provotella spp., Fusobacterium spp. In vitro шароитида олинган бу маълумотларнинг клиник аҳамияти аниқланмаган, бу қўзғатувчилар чақирган инфекцияларни даволашда моксифлоксацинни ишлатишнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги яхши назоратланган ва адекват синовларда аниқланмаган. Моксифлоксацин ва бошқа микробларга қарши воситалар орасида кесишган резистентлик номаълум. In vitro шароитида моксифлоксацинга чидамлилик секин шаклланади, кўппоғонали мутациялар натижасида ривожланади ва 1,8∙10-9 дан 1∙10-1 ва камроқ тез-тезликда учрайди. Моксифлоксацин ва бошқа фторхинолонлар орасида кесишган резистентлик грамманфий бактерияларда мавжуд.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва биокираолишлиги

Пленмоксини бир марта 400 мг дозада 1 соат давомидаги инфузиясидан кейин препаратнинг максимал концентрациясига (Cmax) инфузиянинг охирида эришилади ва тахминан 4,1 мг/л ни ташкил қилади, бу, препарат ичга қабул қилинганидаги шу кўрсаткичнинг катталигига нисбатан уни тахминан 26% га ошишига тўғри келади. AUC (концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдон нисбати) кўрсаткичи бўйича аниқланадиган ва 39 мг соат/л га тенг бўлган препаратнинг экспозицияси, препарат ичга қабул қилинганидаги кўрсаткичга нисбатан бироз юқори (35 мг соат/л). Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 91% ни ташкил қилади.

Препаратнинг 400 мг дозада 1 соат давомийликдаги кўп марталик инфузияларидан кейин, барқарор ҳолатидаги (400 мг бирмарта хар куни) плазмадаги чўққи ва минимал концентрациялари мувофиқ 4,1 дан 5,6 мг/л гача ва 0,43 дан 0,84 мг/л гача қийматларгача етган. Барқарор ҳолатида дозалаш интервали чегараларида препаратнинг таъсири, биринчи дозадан кейингига нисбатан тахминан 30% га юқори бўлган. 4,4 мг/л га тенг ўртача барқарор концентрациясига инфузиянинг биринчи соатини охирида эришилади.

Тақсимланиши

Моксифлоксацин қон томир ҳавзасидан ташқарида тез тақсимланади. Моксифлоксациннинг тахминан 2 л/кг мувозанатли тақсимланиш ҳажми (Vss) билан катта фармакокинетик эгри чизиғи ости майдони AUC (AUCnorm = 6 кг соат/л) кузатилади. Моксифлоксациннинг сўлакдаги чўққи концентрацияси, плазмадагига қараганда юқори. In-vitro ва in-vivo шароитида тадқиқотларда 0,02 дан 2 мл/л гача бўлган концентрациялар диапазонида моксифлоксацинни оқсиллар билан боғланиши, препаратнинг концентрациясидан қатъий назар тахминан 45% ни ташкил қилди. Моксифлоксацин асосан плазма альбуминлари билан боғланади.

Ҳажм пастлиги туфайли эркин концентрациясининг юқори чўққиси >10хMIC кузатилади.

Препаратнинг плазмадагидан юқори концентрациялари ўпка тўқимасида (эпителиал суюқлик, альвеоляр макрофаглар, биологик тўқима), бўшлиқларда (юқори жағ бўшлиғи ва катаксимон суякнинг бўшлиқлари, бурун полиплари), яллиғланиш ўчоқларида (тери шикастланганида пуфакларнинг ичидаги моддада) ҳосил бўлади. Интерстициал суюқликда (сўлакда, мушак ораси, тери ости) эркин ҳолатдаги препаратнинг юқори концентрациялари аниқланади.

Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари абдоминал тўқималарда ва суюқликларда ва шунингдек аёлларнинг жинсий йўлларида аниқланади.

Иккала юбориш йўлларида моксифлоксациннинг 400 мг бир марталик дозасидан кейин плазмадаги концентрациясига қараганда турли нишон-тўқималарда худди шундай максимал концентрациялари кузатилган.

Метаболизми

Биотрансформациянинг 2-нчи фазасидан ўтганидан кейин моксифлоксацин организмдан ҳам буйрак ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) орқали ўзгармаган ҳолда, ҳам фаол бўлмаган сульфобирикмалар (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида чиқарилади. Ушбу метаболитлари фақат одам организмига нисбатан хос ва антимикроб фаолликка эга эмас. Моксифлоксацин цитохром Р450 микросомал тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди.

Қўллаш усулидан қатъий назар, М1 ва М2 метаболитлари қон плазмасида, ўзгармаган моксифлоксациннинг концентрациясига қараганда паст концентрацияда аниқланади.

Чиқарилиши

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил қилади. 400 мг дозада юборилганидан кейин ўртача умумий клиренси минутига 179 дан 246 мл гачани ташкил қилади. Тахминан минутига 24-53 мл ни ташкил қилувчи буйрак клиренси, буйракда препаратни қисман найчалар реабсорбцияси йўли билан юз беради. Ранитидин ва пробенецидни бир вақтда қўллаш препаратнинг буйрак клиренсига таъсир қилмайди. Юбориш йўлидан қатъий назар дастлабки модда моксифлоксацин, оксидланишли метаболизмнинг белгиларисиз метаболизмнинг II босқич метаболитларигача деярли тўлиқ 96-98% метаболизмга учрайди.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган катталардаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида буюрилади:

  • Streptococcus pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Haemophilus influenzae томонидан чақирилган ўткир синусит;
  • Streptococcus pneumoniae (шу жумладан антибиотикларга кўп сонли резистентлиги бўлган микроорганизмларнинг штаммлари томонидан чақирилган*), Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Klebsiella pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae ёки Chlamydia pneumoniae томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония;
  • бактериал инфекция (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus ёки Moraxella catarrhalis) билан боғлиқ бўлган сурункали бронхитни зўрайиши;
  • тери ва унинг тузилмаларининг метициллинга сезгир Staphylococcus aureus ёки Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцион касалликлари;
  • тери ва унинг ҳосилаларининг метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae ёки Enterobacter cloacaeтомонидан чақирилган асоратланган инфекцион касалликлари
  • Escherichia coli, Bacteroides fragilis, Streptococcus anginosus, Streptococcus constellatus, Enterococcus faecalis, Proteus mirabilis, Clostridium perfringens, Bacteroides thetaiotaomicron ёки Peptostreptococcus spp. томонидан чақирилган асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумладан абсцесслар каби полимикроб инфекциялар.

*- антибиотикларга кўп сонли резистентликка эга штаммлар (Multi-drug resistant Streptococcus pneumoniae — MDRSP), шу жумладан илгари PRSP (Penicillin-resistant S. pneumoniae) сифатида маълум бўлган штаммлар ва қуйидаги икки ва ундан ортиқ антибиотикларга: пенициллин (MIC≥2 мкг/мл), цефалоспоринларнинг иккинчи авлоди (масалан, цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/ сульфаметоксазолга резистент штаммлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар

Юқорида санаб ўтилган кўрсатмалар учун Пленмоксининг тавсия қилинган дозаси кунига 1 марта кўпи билан 400 мг ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва клиник самарага қараб белгиланади ва: сурункали бронхитни зўрайишида – 5 кунни; шифохонадан ташқари пневмонияда босқичма-босқич даволашнинг умумий давомийлиги – 7-14 кунни, аввал вена ичига, сўнгра ичга қабул қилинади, ёки 10 кун давомида ичгақабул қилинади; ўткир синуситда ва тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекцияларида – 7 кунни; тери ва тери ости тўқималарининг асоратланган инфекцияларида – Пленмокси билан босқичма-босқич даволашнинг умумий давомийлиги (вена ичига юбориш, кейинчалик ичга қабул қилишга ўтиш билан) – 7-21 кунни ташкил этади.

Пленмоксини вена ичига юбориш билан даволаш давомийлиги 14 кунгача давом этиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда, жигар фаолиятини бироз бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ёки В синфи) бўлган пациентларда, буйрак фаолиятини бузилган беморларда (шу жумладан креатинин клиренси < 30 мл/мин/1,73 м2), шунингдек узлуксиз гемодиализда ва давомли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Болалар. Болалар ва ўсмирларда моксифлоксациннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Қўллаш усули.

Препарат давомийлиги камида 60 минут бўлган вена ичига инфузия кўринишида юборилади.

Пленмокси эритмасини хам ўзини тоза ҳолда, хам қуйидаги у билан мутаносиб бўлган инфузия учун эритмалар билан юбориш мумкин:

  • Инъекция учун сув
  • 0,9% ли натрий хлориди эритмаси
  • 1 молярли натрий хлориди эритмаси
  • 5% ли глюкоза эритмаси
  • 10% ли глюкоза эритмаси
  • 40% ли глюкоза эритмаси
  • 20% ли ксилит эритмаси
  • Рингер эритмаси
  • Рингер лактати эритмаси

Моксифлоксациннинг юқорида келтирилган инфузион эритмалар билан аралашмаси хона ҳароратида 24 соат давомида барқарор бўлиб қолади.

Агар моксифлоксацин эритмаси бошқа препаратлар билан бирга қабул қилинаётган бўлса, ҳар бир препаратни алоҳида қабул қилиш керак.

Эритмани музлатиш ёки совутиш мумкин бўлмаганлиги туфайли, уни совутгичда сақлаш мумкин эмас. Эритма совутилганида чўкма тушиши мумкин, у хона ҳароратида эрийди.

Эритма оригинал контейнерда сақланиши керак. Фақат тиниқ эритмани ишлатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими ва сезги аъзолари: бош оғриғи, лоҳаслик, астения, инсомния, асабийлик, уйқучанлик, хавотирлик, вертиго, тремор, таъмни бузилиши, кўришни бузилиши, одатдаги бўлмаган туш кўришлар, ажитация, амнезия, амблиопия, афазия, онгни чалкашиши, тиришишлар, деперсонализация, эмоционал беқарорлик, депрессия, галлюцинациялар, парестезия, координацияланмаган ҳаракат, паросмия, нутқни бузилиши, уйқуни бузилиши, фикрлаш жараёнларини бузилиши, таъмни йўқолиши, тиннит; қон ва қон айланиш тизими: тахикардия, вазодилатация, юрак уришини хис қилиш, QT интервалини узайиши, протромбинни пасайиши, лейкопения, эозинофилия, анемия, тромбоцитемия, бўлмачалар фибрилляцияси, гипертензия, ЭКГ да ўзгаришлар, гипотензия, протромбинни ошиши, периферик шишлар, тромбоцитопения, тромбопластинни пасайиши, суправентрикуляр тахикардия, вентрикуляр тахикардия; овқат ҳазм қилиш тизими: қусиш, диспептик кўринишлар, оғизни қуриши, метеоризм, оғиз бўшлиғини кандидози, қабзият, иштаҳани йўқлиги, глоссит, стоматит, гамма-глутамилтранспептидаза даражасини ошиши, жигар тестлари кўрсатгичларини бузилиши, сохтамембраноз колит, гастрит, дисфагия, гастроинтестинал бузилишлар, тил рангини ўзгариши, сариқлик; сийдик-жинсий тизими: вагинит, вагинал кандидоз, гиперурикемия, буйракларнинг функционал ҳолатини бузилиши; тери қопламалари: қичишиш, тошма (пустулёз, макулопапулёз, пурпура); бошқалар: қорин оғриғи, аллергик реакциялар, инъекция жойида реакциялар (шу жумладан флебит), миалгия, артралгия, лаборатория кўрсатгичларини ўзгариши, қонда амилазани ошиши, диспноэ, лактатдегидрогеназа даражасини ошиши, эшакеми, терлаш, артрит, кандидоз, оғриқ синдроми, шу жумладан кўкракда, оёқларда, белдаги оғриқлар, чаноқ сохасида оғриқ, юзни шиши, астма, гипергликемия, гипертония, гиперлипидемия, гипестезия, синкопе, ёруғликка сезувчанлик ва фототоксиклик реакциялари, тендопатиялар, психотик реакциялар, пайларни узилиши, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, жигар етишмовчилиги, гепатит, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, вентрикуляр тахиаритмия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Моксифлоксацинга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ва хинолонлар ёки тўлдирувчилардан бирига ўта юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
  • 18 ёшгача бўлганлар.
  • Анамнезида хинолонлар билан даволаш билан боғлиқ пай касалликлари/бузилишлар бўлган пациентлар.

Одам организмида ва клиника олди тадқиқотларида QT интервалини узайиши кўринишида моксифлоксацин таъсиридан кейин юрак электрофиозиологиясида ўзгаришлар кузатилган. Шунинг учун хавфсизлик тушунчаси бўйича моксифлоксацин қуйидаги пациентларга:

  • Туғма ва орттирилган QT интервалини узайиши
  • Электролит бузилишлар, айниқса мувофиқланмаган гипокалиемия
  • Клиник аҳамиятга эга брадикардия
  • Клиник аҳамиятга эга чап қоринчани зарб хажми пасайиши билан юрак етишмовчилиги
  • Ўтмишдош симптоматик аритмияда қўллаш мумкин эмас.

Моксифлоксацинни QT интервалини узайтирадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Клиник маълумотларнинг чегараланганлиги туфайли, Moxifloxacin шунингдек жигар фаолияти (ChildPugh C) бузилишлари бўлган пациентларга, шу жумладан трансминазалар даражасини > 5fold ULN ошиши бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаротаъсири

Атенолол, ранитидин, кальций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептив воситалар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробеницид билан бир вақтда қўлланганида дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди (моксифлоксацин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг йўқлиги тасдиқланган).

Варфарин

Варфарин билан бирга қўлланганида протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа кўрсаткичлари ўзгармайди.

ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) қийматини ўзгариши. Антикоагулянтларни антибиотиклар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан бирга қабул қилаётган пациентларда қон ивишига қарши таъсир қилувчи препаратларнинг антикоагулянтлик фаоллигини ошиши ҳоллари кузатилади. Хавф омиллари бўлиб, инфекцион касалликларни (ва ёндош яллиғланиш жараёни) борлиги, пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳисобланади. Моксифлоксацин ва варфарин орасида ўзаро таъсирлар аниқланмаганлигига қарамай, препаратларни бирга қўшиб даволанаётган пациентларда ХМНнинг мониторингини ўтказиш ва зарурати бўлганида, перорал қон ивишига қарши препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Дигоксин

Моксифлоксацин ва дигоксин бир-бирининг фармакокинетик кўрсаткичларига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Моксифлоксациннинг такрорий дозалари буюрилганида соғлом шахсларда дигоксиннинг максимал концентрацияси тахминан 30% га ошган, бунда «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) нисбати ва дигоксиннинг минимал концентрацияси ўзгармайди.

Моксифлоксацин фонида QT интервали узайиши мумкин, шунинг учун QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар) билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки аддитив самарани истисно этиб бўлмайди. Бунинг оқибати сифатида, қуйида санаб ўтилган препаратларнинг биронтаси билан моксифлоксацинни қабул қилиш мумкин эмас:

  • IА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид)
  • IIIА синфи антиаритмик препаратлари (масалан, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид)
  • Нейролептик препаратлар (масалан, фенотиазинлар, пимозид, сертиндол, галоперидол, сультоприд)
  • Трициклик антидепрессантлар
  • Айрим микробларга қарши препаратлар (спарфлоксацин, вена ичига юбориладиган эритромицин, пентамидин, безгакка қарши препаратлар, айниқса галофантрин)
  • Айрим антигистамин препаратлар (терфенадин, астемизол, мизоластин)
  • Бошқалар (цисаприд, вена ичига винкамин, бепридил, дифеманил).

Фаоллаштирилган кўмир

Фаоллаштирилган кўмирни перорал қабул қилиш билан бир вақтда моксифлоксацин вена ичига юборилганда, энтерогепатик рециркуляция жараёнида моксифлоксацинни меъда-ичак йўлларида сўрилиши оқибатида препаратнинг тизимли биокираолишлиги бироз (тахминан 20% га) пасаяди.

Озиқ-овқат  ва сут маҳсулотлари

Бир вақтда овқат (шу жумладан сутли маҳсулотлар) қабул қилинганида моксифлоксацинни сўрилиши ўзгармайди. Моксифлоксацинни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Номутаносиблик

Моксифлоксациннинг инфузион эритмаси билан қуйидаги инфузион эритмалар номутаносиб:

  • 10% ва 20% ли натрий хлориди эритмаси
  • 4,2% ва 8,4% ли натрий гидрокарбонати эритмаси

Махсус кўрсатмалар

Айрим холларда препаратни биринчи қўллашдан кейиноқ ўта юқори сезувчанлик ва аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда анафилактик реакциялар, ҳатто препарат биринчи марта қўлланганидан кейин ҳам ҳаётга хавф солувчи анафилактик шоккача ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда моксифлоксацинни бекор қилиш ва керакли даволаш чораларини (шу жумладан шокка қарши чораларни) кўриш керак.

Пленмокси қўлланганида айрим пациентларда QT интервалини узайиши аниқланиши мумкин.

Аёллар эркакларга нисбатан QT интервалини узайишига мойилроқ бўлишларини ҳисобга олиб, улар QT интервалини узайтирувчи препаратларга сезувчанроқ бўлишлари мумкин. Кекса пациентлар ҳам QT интервалига таъсир қилувчи препаратларга сезувчанроқдирлар.

QT интервалини узайиш даражаси препаратни концентрацияси ошиши билан кўтарилиши мумкин, шунинг учун тавсия қилинган дозани ва инфузия тезлигини (60 минут ичида

400 мг) ошириш мумкин эмас.

Бироқ, пневмонияси бўлган пациентларда қон плазмасидаги моксифлоксациннинг концентрацияси ва QT интервалини узайиши орасида корреляция аниқланмаган.

QT интервалини узайиши юрак қоринчалари аритмиялари хавфини, шу жумладан полиморф қоринчалар тахикардиясини ошишига олиб келиши мумкин.

Шу боисдан QT интервалини узайиши бўлган, гипокалиемияси мувофиқлаштирилмаган пациентларда, шунингдек IA синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синф (амидарон, соталол) аритмияга қарши препаратлар билан даволаш фонида моксифлоксацинни буюришдан сақланиш керак, чунки бундай пациентларда моксифлоксацинни қўллаш тажрибаси чекланган.

Моксифлоксацинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки моксифлоксациннинг аддитив самарасини қуйидаги ҳолатларда истисно қилиб бўлмайди:

  • QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар) билан ёндош даволаш қабул қилаётган пациентларда
  • брадикардия, ўткир миокард ишемияси каби аритмияга мойил ҳолатлари бўлган пациентларда
  • жигар циррози бўлган пациентларда, чунки уларда QT интервалини узайиши борлигини истисно қилиб бўлмайди.

Потенциал ҳаётга хавф туғдирувчи жигар етишмовчилигига, шу жумладан ўлимга олиб келувчи яшин тезлигидаги гепатитни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган. Жигар етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлганида, даволашни давом эттиришдан олдин пациентлар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари керак.

Буллёз тери реакциялари, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни (ҳаёт учун потенциал хавфли) ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган. Тери ва/ёки шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар пайдо бўлганида ҳам, даволашни давом эттиришдан олдин дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Пленмокси буюрилганда тиришиш хуружларини юз бериш хавфини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун тиришиш хуружлари билан кечувчи ёки уни ривожланишига ёки тиришиш бўсағасини пасайишига мойиллиги бўлган МНТ касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек бундай касалликлар ва ҳолатларга шубҳа туғилганда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал препаратларни, шу жумладан моксифлоксацинни қўллаш, антибиотикларни қабул қилиш билан ассоциацияланган сохтамембраноз колитни ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Пленмокси билан даволаш фонида оғир диарея юз берганида буни кўзда тутиш керак. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш ва дарҳол мувофиқ даволашни буюриш керак.

Пленмоксини Гравис миастенияси бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак, чунки препарат ушбу касалликнинг симптомларини зўрайтириши мумкин.

Фторхиниолонлар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан даволаш фонида тенденит ривожланиши мумкин ва бир вақтда глюкокортикостероидларни қабул қилаётган, айниқса 60 ёшдан ошган пациентларда пайларни (ахилл ва бошқа пайларни) узилиш хавфи ошади. Шунинг учун оғриқ, яллиғланиш пайдо бўлганида ёки пай узилганида моксифлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш керак. Пайни узилиши хинолонлар (шу жумладан моксифлоксацин) билан даволаш вақтида ёки ундан кейин юз бериши мумкинлигини назарда тутиш керак.

Хинолонлар қабул қилинганида фотосезувчанлик реакциялари аниқланади, шунинг учун препаратни қабул қилиш даврида пациентлар, тўғри қуёш нурларидан ва ультрабинафша (УБ) нурланишдан сақланишлари керак.

Тузнинг миқдори паст бўлган парҳезга амал қилувчи пациентлар (юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилигида, нефротик синдромда) инфузия учун эритмада натрий хлориди сақланишини ҳисобга олишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликда Пленмоксининг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун уни қўллаш мумкин эмас.

Моксифлоксациннинг катта бўлмаган миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Лактация даврида аёлларда моксифлоксацинни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизикли аёлларда Пленмоксини қўллаш мумкин эмас.

Ҳаракатланувчи механизмлар ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Моксифлоксацинни автомобилни/ҳаракатланувчи механизмларни биошқариш қобилиятига таъсири юзасидан хеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган. Шундай бўлсада, фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин, МНТ томонидан реакциялар туфайли автомобилни/ ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Пациентлар автомобилни/ ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришдан олдин препаратга бўлган ўзларининг реакцияларини билишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳолларда клиник манзарага таяниш ва юрак-қон томир тизими томонидан – QT интервалини узайиши мумкинлиги туфайли, ЭКГ-мониторинги билан симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак. Орал ёки вена ичига юборилган 400 мг дозадаги моксифлоксацинга мувофиқ фаоллаштирилган кўмирни бир вақтда қўлланилиши препаратнинг тизимли биокираолишлигини мувофиқ 80% ёки 20% дан ортиққа пасайтириш имконини беради. Фаоллаштирилган кўмирни илк босқичларда ишлатилиши, перорал дозани ошириб юборилганда моксифлоксациннинг тизимли таъсирини хаддан ташқари ошиб кетишини олдини олиш учун фойдали бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Рангсиз пластикли флаконда 100 мл эритма. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365