Skip to main content

Глицерин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ГЛИЦЕРИН

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи Глицерин

Халқаро патентланмаган номи Глицерол

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глицерол (глицерин) – 1,24 г ёки 2,11 г;

ёрдамчи моддалар: макрогол 400, стеарин кислотаси 95, натрий карбонат декагидрати (натрий карбонат 10-сувли).

Таърифи

Тиниқ ёки яримтиниқ, деярли рангсиз ёки сарғиш-жигарранг тусли рангли, суркалувчи юзали, гигроскопик, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Оз миқдорда ҳаво пуфакчалари бўлган варонкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Сурги воситаси.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: А06AG04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Сурги воситаси бўлиб, қотган аҳлат массаларини юмшатади, уларни йўғон ичак бўйлаб ўтишини енгиллаштиради, ичак шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатиб, ичак моторикасини рефлектор рағбатлатлантиради.

Фармакокинетика

Ректал қўлланганда деярли сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади.

Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, зўриқиш босқичидаги геморрой, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва ўсмалар, ташҳис қўйилмаган оғриқ кузатилади.

Эҳтиёткорлик билан

Буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач.

Суппозиторийлар 2,11 г: катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта.

Суппозиторийлар 1,24 г: ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллашга рухсат берилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта. Зарурати бўлганида доза суткада 2 суппозиторийгача оширилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ва ачишиши). Узоқ муддат қўлланганида – ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари номаълум. Препарат қўллаш бўйича йўриқнома мувофиқ қўлланса дозани ошириб юборилиши эҳтимолдан узоқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Глицерин билан суппозиторийлар ректал қўлланадиган дори воситаларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Бошқа ректал препаратлар қўллаш зарурати бўлса, улар қўллаш орасида  1 соатдан кам бўлмаган интервал сақлаш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакни нормал перистальтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. Суппозиторийларга суюқ ёки қуюқ минерал мойларни суркаш мумкин эмас.

Қўлланганда ичакдан суппозиторийларни қолдиқлари аҳлат билан чиқарилади.

Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препаратни қўллаш транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 1,24 г ёки 2,11 г. 5 суппозиторий контур уяли ўрамда жойланади. Икки контур уяли ўрам дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: