Skip to main content

Пирацетам- RG

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИРАЦЕТАМ-RG

PYRAСETAM-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Пирацетам- RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пирацетам

Чиқарилиш шакли: Инъекция учун эритма 200 мг/мл, 5 мл дан ампулаларда.

Фармакотерапевтик гурухи: Ноотроп воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Пирацетам ноотроп восита бўлиб, бош миянинг алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, мия тўқималарида АТФ концентрациясини ошииради, рибонуклеин кислотаси ва фосфолипидлар биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнларни рағбатлантиради, глюкозани утилизациясини кучайтиради. Препарат бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотирани яхшиланишига ёрдам беради, церебрал гипоксиянинг турли кўринишларида ҳимояловчи таъсир кўрсатади, ўқиш жараёнини осонлаштиради.

Препарат бош мия ярим шарлари орасидаги алоқани ва неокортикал структураларидаги синаптик ўтказувчанликни яхшилайди, церебрал фаолиятни тиклайди ва барқарорлаштиради, айниқса онгни, хотирани ва нутқни, ақлий иш қобилиятини оширади, мияда қон оқимини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Орқа мия суюқлигида максимал концентрацияси (Cmax) 2-8 соатдан кейин хосил бўлади. Барча аъзо ва тўқималарга киради, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқларидан ўтади, бош мия пўстлоғида, асосан,  пешона, тепа бўлакларда, мияча ва базал ганглийларда танлаб тўпланади. Амалда метаболизмга учрамайди. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (T½) 4-5 соат, ликвордан эса 6-8 соатни ташкил қилади.

Юборилгандан кейин 30 соат ўтганидан сўнг пирацетамнинг 90% дан кўпроғи буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда  T½ узаяди.

 

Қўлланилиши

Қон томир ва токсик генезли психоорганик бузилишлар (коматоз ҳолатлар, миянинг травматик шикастланишини ўткир фазаси, ишемик инсультнинг тикланиш даврлари): асосан астения билан кечувчи психоорганик синдромлар, диққатни ва когнитив қобилиятни пасайиши (церебрал атеросклероз, интоксикация, алкоголизм ва бошқалар), алкоголли абстиненция ва алкоголли делирийни бартараф қилиш, морфин ва барбитуратлар билан ўткир захарланиш, психозлар ва астено-депрессив ҳолатлар (комплекс даволаш), шизофрениядаги апато-абулик нуқсонли холатлар, антидепрессантларга резистент бўлган депрессив ҳолатларда қўлланади.

Геронтологияда: ҳотирани бузилиши, бош айланиши, Альцгеймер касаллиги, атеросклеротик дисциркулятор энцефалопатия, инсультдан кейинги ақлий ва жисмоний камчиликлар.

Педuатрuяда: янги туғилган чақалоқларда асфиксиясини олдини олиш ва даволашда, туғруқ вақтидаги жароҳат ва унинг асоратлари, менингит, энцефалит, бош мия жароҳатидан кейинги реконвалесценция (тикланиш) даври, психикани ривожланишини кечикиши, ўқишни қийинлашуви. Хотирани бузилиши ва интеллектуал етишмовчилик.

Психотроп воситалар билан даволанишдаги ножўя ҳолатлар ва асоратларни (астения, адинамия, экстрапирамид ўзгаришлар) тўғрилаш. Тутқаноқ (комплекс  даволаш). Кортикал миоклония, ўроқсимон-ҳўжайрали анемия (комплекс даволаш). Вирусли нейроинфекцияларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пирацетам мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) юборилади, 2-4 г дан бошлаб, доза тезда суткада 4-6 г гача етказилади. Ўткир холатларида в/и оқимли ёки инфузия йўли билан суткада 3-4 г дан (12 г гача) буюрилади.

Инсультда – кунига 12 г дан 2 ҳафта давомида, тутиб турувчи доза суткада 4,8 г, кекса пациентларда психоорганик синдромни узоқ муддат даволашда суткада 4,8 г дан бир неча ҳафта давомида, сўнгра кунига 1,2 – 2,4 г буюрилади.

Коматоз холатларни даволашда, жарохатдан кейинги даврда бошланғич доза суткада 9 -12 г, тутиб турувчи доза – 2,4 гн ни ташкил қилади, даволаш курси – 3 ҳафта.

Кортикал миоклонияда даволаш суткада 7,2 г дозадан бошланади, хар 3-4 кунда доза 4,8 г гача максимал суткалик доза 24 г га етгунича оширилади, суткада 2-3 марта ичга ёки парентерал юборилади. Хар 6 ойда дозани хар 2 кунда 1,2 г га  камайтириш керак.

Сурункали алкоголизмда абстинент синдроми намоён бўлганда – кунига 12 г дан буюрилади, тутиб турувчи  доза 2,4 г ни ташкил қилади. Ўроқсимон -хужайрали  анемияда суткада 160 мг/кг дан 4 марта юборилади. Болаларга суткада 30-50 мг/кг дозада буюрилади. Клиник яхшиланишдан кейин доза аста-секин пасайтирилади ва перорал қўллашга ўтилади.

Даволаш  давомийлиги 7-10 кундан  2 хафтагача , сўнгра перорал дори шаклларини қабул қилишга ўтиш мақсадга мувофиқдир.

 

Ножўя таъсирлари

Юқори таъсирчанлик, асабийлик, хавотирлик, қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, гастралгия, диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият), анорексия, жинсий фаолликни ошиши, экстрапирамид бузилишлар, талвасалар, тремор, стенокардияни кечишини оғирлашиши. Болаларда, айниқса ақлий қолоқ болаларда: хавотирлик, қўнимсизлик, уришқоқлик. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини  камайтириш ёки қабули қилишни тўхтатиш лозим. Ножўя самаралари кўпроқ суткада 5 г дан юқори дозаларда ишлатилганда кузатилади

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштира олмаслик, оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 20 мл дан кам), ажитацияланган депрессиялар, Гентингтон хореяси, геморрагик инсульт (биринчи 7 куни), ҳомиладорлик, лактация, болаларда (5 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пирацетам марказий нерв тизимини  рағбатлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда  қўлланганида, уларнинг самараларини кучайтиради, антипсихотик воситалар (нейролептиклар) билан – уларнинг марказий нерв тизимига таъсири (тремор, безовталик ва бошқалар) кучаяди.

Пирацетам перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, қалқонсимон без гормонларининг самарасини оширади, тутқаноқга қарши препаратларнинг самарасини пасайтиради (тутқаноқ бўсағасини пасайтиради).

 

Махсус кўрсатмалар

Инфузия қилишдан олдин шифокор препаратни визуал кўрикдан ўтказиши шарт. Препарат тиниқ бўлиши, чўкма ва осилмалар сақламаслиги керак. Ампул ва этикетканинг бутунлиги сақланган шароитда, препарат  ишлатиш учун яроқли  ҳисобланади.

Пирацетам буйрак оркали чиқарилади ва шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври Т½ ва КК орасида тескари боглиқлик бор. Клоник тиришишлар бўлган пациентларда препаратни тўсатдан бекор қилишдан сақланиш керак, чунки бу уларни кучайишига олиб келиши мумкин.

Уйқуни бузилиши юз беришидан сақланиш учун препаратни куннинг биринчи ярмида буюриш тавсия қилинади. Бош миянинг ўткир шикастланишларини даволашда бошқа дезинтоксикацион ва тиклаш учун даволашнинг бошқа усуллари билан, руҳий касалликларни даволашда эса – тегишли психотроп воситалар билан бирга буюрилади.

Гемодиализ учун аппаратларининг фильтрловчи мембраналари орқали ўтади.

Ножўя таъсирлари марказий нерв тизимининг қўзғалиши ёки уйқучанлик ва треморни пайдо бўлиши билан намоён бўлган ҳолларда, марказий нерв тизими томонидан намоён бўлган симптомлар йўқолгунига қадар мумкин эмас, автотранспорт воситаларини бошқариш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан  кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқуни бузилиши, таъсирланиш, тиришишлар, бошқа ножўя самараларни кучайиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С юқори бўмалган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: