Skip to main content

Пиколакс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИКОЛАКС

PICOLAX

Препаратнинг савдо номи: Пиколакс

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий пикосульфати (sodium picosulfate)

Дори шакли: орал томчилар.

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) пикосульфат натрий;

ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420); натрий бензоати (Е 211); лимон кислотаси моногидрати; натрий цитрати; инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги восита.

АТХ коди: А06АВ08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Пилолакс препаратининг таъсир этувчи моддаси натрий пикосульфати триарилметан гуруҳига мансуб маҳаллий таъсирга эга сурги воситаси бўлиб ҳисобланади. Натрий пикосульфати йўғон ичакда бактериялар таъсирида парчаланганидан кейин перистальтикани кучайтириб, унинг шиллиқ қаватини рағбатлантиради, йўғон ичак бўшлиғида сув ва электролитлар тўпланишига олиб келади. Бунинг натижасида дефекация рағбатлантирилади, ахлатни ташилиши вақти ва юмшайиши рўй беради.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан кейин натрий пикосульфати аҳамиятли сўрилишсиз йўғон ичакка етиб боради.

Фаол метаболит бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан йўғон ичакда бактериялар таъсирида парчаланганидан кейин ҳосил бўлади, Пиколакс таъсирининг бошланиши одатда фаол метаболитни ажралиб чиқишига қараб, препарат қабул қилингандан кейин 6-12 соат ўтгач бошланади. Перорал қабул қилингандан кейин дори воситасининг фақат аҳамиятсиз миқдори организмнинг аъзолари ва тизимларида аниқланиши мумкин.

Препаратнинг сурги самараси қон плазмасидаги фаол метаболитнинг даражаси билан боғлиқ эмас.

Қўлланилиши

Қабзиятлар ёки ични келишини енгиллаштиришни талаб қилувчи ҳолатларда қўлланади.

Бошқа сурги воситалари каби Пиколаксни қабзиятнинг сабабини аниқламасдан туриб ҳар куни ёки узоқ вақт давомида қабул қилиш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ишлаб чиқарувчининг дозатори билан дозаланади.

Катталарга: 13-27 томчи (бу 5-10 мг натрий пикосульфатига мос келади);

4 ёшдан ошган болалар (фақат шифокор кўрсатмаси бўйича): 7-13 томчи (бу 2,5-5 мг натрий пикосульфатига мос келади).

Пиколаксни кечқурун қабул қилиш керак. Пиколакс қўлланилгандан кейин ичакни бўшашиши 10-12 соатдан кейин кузатилади. Препарат суюқлик билан ёки усиз қабул қилиш мумкин.

Қабзиятнинг сабабини аниқламасдан, Пиколаксни ҳар куни ёки узоқ вақт давомида қабул қилиш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тери реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми).

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, синкопе. Бош айланиши ва синкопе юзага келиши эҳтимоли вазовагал реакция (абдоминал спазм ёки ични келиши каби) билан боғлиқ (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда санчиқлар, абдоминал оғриқ, қоринда дискомфорт, қусиш, кўнгил айниши.

Препаратни узоқ вақт ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида, айниқса препаратни диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўллаганда мушак кучсизлиги ва юрак функциясини бузилишларига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддага, бошқа триарилметанларга ёки препаратнинг бирон-бир бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Ичак тутилиши ёки қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касаллиги, масалан аппендицит. Ичакнинг ўткир яллиғланишли касаллиги. Кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи ўткир абдоминал оғриқ, у юқорида кўрсатилган касалликларга ишора қилиши мумкин. Кучли сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддасини кам учрайдиган наслий ўзлиштираолмаслик, масаоан аниқланмаган фруктозани ўзлаштираолмаслик эҳтимоли мавжуд (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Пиколаксни сув ва электролит мувозанатини бузилишлари (масалан буйрак функциясини оғир бузилишида) билан боғлиқ ҳолатларда тиббий кузатув остида қўллашлари керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пиколакснинг юқори дозаларини диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш электролит мувозанатини бузилишилари хавфини ошириши мумкин, бу юрак гликозидларига сезувчанликни ошишига олиб келиши мумкин.

Антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш Пиколакснинг сурги самарасини пасайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Сурункали қабзияти бўлган пациентларда тўлиқ диагностикани ўтказиш ва қабзият сабабини аниқлаш керак.

Препаратни узоқ вақт қўллаш сув ва электролит мувозанатини бузилиши ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Натрий пикосульфатини қўллаш билан бир вақтга тўғри келган бош айланиши ва/ёки синкопе ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Мавжуд маълумот таърифланган кўринишлар ич келишидаги синкопега жавоб беради (Вальсальва синамаси билан боғлиқ) ёки қориндаги оғриққа вазовагал жавоб билан боғли.

Фруктозани ўзлаштираолмаслик каби кам учрайдиган наслий касаллиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки у сорбит сақлайди.

Бу дори воситасининг бир дозаси 1 ммоль натрий сақлайди, яъни натрийдан деярли холи.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладор аёллар иштирокида натрий пикосульфатини қўллаш бўйича етарли тадқиқотлар йўқ. Хавфсизликни эътиборга олиб, агар иложи бўлса, Пиколаксни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.

Клиник маълумотлар бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан (БГПМ) фаол метаболити ҳам, унинг гдюкурониди ҳам кўкрак сутига кирмаслигини намойиш қилади. Шундай қилиб, Пиколаксни эмизиш даврида қўллаш мумкин. Фертилликка таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Болалар. Препарат 4 ёшдан ошган болаларда фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Лекин пациентларни вазовагал реакциялар (хусусан абдоминал спазмлар) оқибатида бош айланиши ва/ёки синкопе каби ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш керак. Абдоминал спазм юзага келган ҳолларда бемор автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш каби потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ички суюқ келиши (диарея) га, ичак спазмларига ва суюқлик, калий ва бошқа электролитларни клиник аҳамиятли йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Дозани ўткир ошириб юборганда оқибатлар, Пиколакс қабул қилингандан кейин яқин орада мажбурий қусиш ёки меъдани ювиш орқали минималлаштириш мумкин. Суюқлик ўрнини тўлдириш ва электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарурати юзага келиши мумкин. Спазмга қарши воситаларни қўллаш мумкин.

Пиколаксни қабзиятларда тавсия этиладиган дозалардан аҳамиятли даражада юқори дозада қўллаганда йўғон ичак шиллиқ қаватини ишемияси ҳақида хабар берилган.

Бошқа сурги воситалари каби Пиколакснинг дозаси узоқ вақт ошириб юборилганда сурункали диарея ва қоринда оғриқ, гипокалиемия, иккиламчи гиперальдостеронизм ва эҳтимол буйракларда тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Сурги воситаларини узоқ вақт суиистеъмол қилганда буйрак каналчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз, гипокалиемия оқибатида мушакларни бўшашиши ҳақида хабар берилган.

 

Чиқарилиш шакли.

15 мл ёки 30 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

 

Сақлаш шароити.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365