Skip to main content

Перьета

Улашиш:
  Reading time 31 minute

ПЕРЬЕТА®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Савдо номи:

Перьета®

Халқаро патентланмаган номи

Пертузумаб

Дори шакли

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: пертузумаб – 420 мг;

ёрдамчи моддалар: L-гистидин – 43,5 мг, 99,8% сирка кислотаси – 9,2 мг, сахароза –
575,1 мг, полисорбат 20 – 2,8 мг, инъекция учун сув 14 мл гача.

Пертузумабнинг концентрацияси 30 мг/мл.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи

Тиниқ ёки рангсиз тобланувчи ёки бироз жигарранг рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Ўсмаларга қарши восита, моноклонал антителалар.

АТХ коди: L01XC13

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Пертузумаб димеризация учун жавоб берадиган ҳужайрадан ташқари II HER2 субдомени (одамнинг эпидермал ўсиш фактори рецепторининг 2-тури) билан ўзаро танлаб таъсир қиладиган одамнинг рекомбинант моноклонал антителалардир. Пертузумабни субдомен II билан боғланиши HER2 ни HER оиласига мансуб бўлган бошқа оқсиллар, шу жумладан EGFR (одамнинг эпидермал ўсиш фактори рецептори), HER3 (одамнинг эпидермал ўсиш омили рецепторининг 3-тури) ва HER4 (одамнинг эпидермал ўсиш омили рецепторининг 4 тури) билан лигандга боғлиқ гетеродимеризация жараёнини блоклайди. Шундай қилиб, пертузумаб ҳужайралар ичидаги сигналларни иккита асосий сигнал йўллари: митоген-фаоллаштирган протеинкиназа йўли (MAP-МФН) ва фосфоинозитид-3-киназа (PI3K) йўли бўйлаб лиганд инициациялаган ўтишини ингибиция қилади. Ушбу сигнал йўлларини сусайиши мувофиқ равишда ҳужайраларнинг ўсишини тўхташига ва апоптозга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, пертузумаб антителага боғлиқ ҳужайра цитотоксиклиги (АБҲЦ) ни фаоллашишига ёрдам беради.

Пертузумабнинг молекуляр массаси тахминан 148 кДа ни ташкил этади, ва бошқа моноклонал антителалар каби, пертузумаб гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмаслиги кутилади.

Моноагент кўринишидаги пертузумаб одамдаги ўсма ҳужайралари пролиферациясини ингибиция қилади. Пертузумаб трастузумаб билан мажмуада қўлланганида HER2 ни гиперэкспрессияси билан ксенотрансплантат моделларида пертузумабнинг ўсмаларга қарши фаоллигини кучайиши кўрсатилган.

Иммуногенлиги

Трастузумабни доцетаксел билан мажмуада қабул қилган, сут безининг метастатик раки билан хасталанган беморларнинг тахминан 6,2% да, ва трастузумабни доцетаксел ҳамда пертузумаб билан мажмуада қабул қилган беморларнинг 2,8% да АТА аниқланган. Анафилактик реакция/ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан пертузумабга нисбатан антителаларни ҳосил бўлишидаги боғлиқлик пациентларнинг ҳеч бирида аниқланмаган.

Иммуногенликни таҳлил натижалари таҳлилнинг сезувчанлиги ва спецификлиги, таҳлилни ўтказиш методологияси, йиғилган намуналар билан ўтказиладиган манипуляция, намуналарни йиғиш вақти, ёндош препаратлар ва асосий касалликни характери каби турли омилларга аҳамиятли даражада боғлиқдир. Ушбу мулоҳазадан келиб чиққан ҳолда, пертузумабга антителаларни аниқлаш тез-тезлиги ва бошқа биологик препаратларга антителаларни аниқлаш тез-тезлигини қиёслаш информатив бўлмаслиги мумкин.

Фармакокинетикаси

Ўсмаларнинг ҳар хил турлари бўлган пациентларда пертузумаб турли дозаларда (2 дан 25 мг/кг) вена ичига (в/и) юборилганидан сўнг унинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Пертузумабнинг клиренси дозасига ва кўрсатмаларга боғлиқ бўлган.

Фармакокинетик кўрсаткичлари препаратнинг ёшига, жинсига ва этник мансублигига (япон ёки бошқа этник гуруҳлар) боғлиқ эмас.

Альбуминнинг бошланғич концентрацияси ва “тана вазнининг оғирлиги” (ёғ тўқимасининг вазни ҳисобга олинмаган ҳолда тана вазнини характерлайдиган катталик) катталиги пертузумабнинг клиренсига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади, бунда альбуминнинг бошланғич концентрацияси ёки тана вазнига қараб, пертузумабнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Сўрилиши

Пертузумаб вена ичига юборилади. Препаратни бошқа юбориш йўллари ўрганилмаган.

Тақсимланиши

Вена ичига юборилганидан сўнг периферик камерада тақсимланиш ҳажми (Vp) 2,46 л, марказий камерадаги (Vc) эса – 3,11 л ни ташкил этади ва плазманинг ҳажмига тахминан тенг бўлади. Мувозанатли ҳолатда (Vss) пертузумабнинг Vc қиймати ва тақсимланиш ҳажми, препаратни тақсимланиши фақат плазмада ва ҳужайралардан ташқари суюқликда юз беришидан далолат беради.

Метаболизми

Пертузумабнинг метаболизми ўрганилмаган. Бошқа антителалар каби, пертузумаб асосан катаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Пертузумабнинг клиренси суткада тахминан 0,235 л ни ташкил этади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 18 кунга тенг.

Айрим пациентлар гуруҳида препаратнинг фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги ва қария пациентлар

Кекса ёшидаги (≥ 65 ёш) ва қария (≥ 75 ёш) пациентларда пертузумабнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Популяцион таҳлил натижаларига кўра, ёш пертузумабнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда пертузумабнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Популяцион таҳлил натижаларига кўра, енгил даражадаги (креатинин клиренси (КК) минутига 60-90 мл), ўртача (КК минутига 30-60 мл), оғир даражадаги ва терминал босқичдаги (КК < 30 мл/мин) буйрак етишмовчилиги пертузумабнинг экспозициясига таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ўртача, оғир даражадаги ва терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун маълумотлар чекланган.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда пертузумабнинг фармакокинетикасини бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қўлланилиши

Сут безининг метастатик раки

Сут безининг HER2 ўсма гиперэкспрессияси бўлган метастатик ёки маҳаллий қайталанувчи, операция қилиб бўлмайдиган ракида метастатик касаллик бўйича илгари HER2 специфик даволаш ёки кимёвий даволаш ўтказилмаганида трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада қўлланади.

Сут бези ракини ноадъювант даволаш

Сут безининг HER2 ўсмали гиперсекрецияси билан кечувчи маҳаллий-тарқалган, яллиғланган ёки эрта ракида (ўсманинг диаметри 2 см дан ортиқ) таркибида фторурацил, эпирубицин ва циклофосфамид (ФЭЦ) ёки карбоплатин бўлган даволаш схемаси билан трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пертузумабга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

18 ёшгача бўлган болалар (препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Юракнинг чап қоринчасини зарб ҳажми фракцияси (ЧҚЗҲФ) қиймати даволашдан олдин < 50%.

Анамнезида сурункали юрак етишмовчилиги.

Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия.

Яқинда ўтказилган миокард инфаркти.

Перьета препаратини буюриш вақтида дорилар билан даволашни талаб этадиган юрак ритмини жиддий бузилишлари, юрак бўлмачалари фибрилляцияси ва пароксизмал қоринчалар усти тахикардияси бундан мустасно.

Доксорубициннинг кумулятив дозаси ёки препаратнинг дозасига > 360 мг/м2 эквивалент дозаси билан антрациклинлар билан олдиндан даволаш.

Жигар фаолиятини бузилишлари (препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган) да препаратни қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Трастузумаб билан олдиндан адъювант даволаш фонида юракнинг ЧҚЗҲФ ни <50% даражагача пасайиши. Антрациклинлар билан олдиндан даволаш ёки кўкрак қафаси соҳасини олдиндан нур билан даволаш; юракнинг чап қоринчаси фаолиятини издан чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар; буйрак фаолиятини бузилишларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Репродуктив потенциалга эга бўлган аёллар ва препаратни қабул қилаётган пациентларнинг жинсий шериклари ҳисобланган туғруқ ёшидаги аёллар, Перьета ни қўллаш фонида ва охирги дозаси юборилгандан сўнг 6 ой давомида самарали контрацепция усулларидан фойдаланишлари керак.

Яван макакаларида Перьета® препаратини ўрганиш бўйича ўтказилган клиника олди тадқиқотларида органогенез даврида буйрак ривожланишини кечикиши, ҳомиланинг аторофидаги сувни кам бўлиши, ва ҳомилани ўлими аниқланган.

Қўллаш усули ва дозалари

Перьета® препарати билан даволашни бошлашдан олдин HER2 ни ўсма экспрессиясига синама ўтказиш керак. Бажарилиши керак бўлган мезонлар иммуногистохимик таҳлил (IHC) натижалари бўйича 3+ балл ва/ёки in situ (ISH) гибридизация натижалари бўйича амплификация даражаси ≥ 2,0 ҳисобланади. Аниқ ва валидация қилинган синама усулларидан фойдаланиш керак. HER2-синамасини ўтказиш бўйича шундай кўрсатмалар ва унинг натижаларини интерпретация қилиш HER2 статусни аниқлаш учун мўлжалланган валидацияланган синама-тизимларини қўллаш бўйича йўриқномаларида келтирилган.

Перьета® препарати билан даволаш онкологик касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокорнинг назорати остида ўтказиш керак.

Перьета®  препарати фақат вена ичига томчилаб юборилади! Препаратни вена ичига оқим билан ёки болюс ҳолида юбориш мумкин эмас!

Дозалаш тартиби

Биринчи дозаси юборилганида инфузиянинг давомийлиги 60 минутни ташкил этиши керак. Агар биринчи инфузия яхши ўзлаштирилса, навбатдагиларини 30-60 минут давомида юбориш мумкин.

Перьета® препарати

Перьета® препаратининг юклама дозаси 840 мг ни ташкил этади, вена ичига томчилаб 60 минутлик инфузия ҳолида юборилади. Кейинчалик 3 ҳафтадан кейин ва ҳар 3 ҳафтада
420 мг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи доза 30-60 минутлик инфузия ҳолида юборилади.

Трастузумаб

Перьета® препарати билан мажмуада қўлланганида қуйидаги дозалаш тартиби тавсия этилади:

юклама доза – тана вазнига 8 мг/кг вена ичига томчилаб 90 минутлик инфузия ҳолида юборилади;

самарани бир маромда сақлаб турувчи доза – тана вазнига 6 мг/кг ҳар 3 ҳафтада вена ичига томчилаб 30-60 минут давомида юборилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаси юклама дозаси юборилгандан сўнг 3 ҳафтадан кейин юборилади.

Доцетаксел

Перьета препарати билан мажмуада қўлланганида доцетакселнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 75 мг/м2 ни ташкил этади вена ичига инфузия ҳолида юборилади, шундан сўнг препаратни айнан шу дозада ҳар 3 ҳафтада юборилади. Биринчи циклда препарат яхши ўзлаштирилганида навбатдаги циклларда доцетакселнинг дозаси 100 мг/м2 гача оширилиши мумкин.

Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел фақат кетма-кет қўлланиши керак. Перьет® препарати ва трастузумабни исталган кетма-кетликда юбориш мумкин. Перьета® препарати ҳар сафар инфузия қилингандан сўнг ва трастузумаб ёки доцетакселни юборишдан олдин 30-60 минут давомида пациентни кузатиш тавсия этилади. Доцетакселни ҳам Перьета® препарати, ҳам трастузумаб юборилганидан сўнг юбориш тавсия этилади.

Сут бези ракини ноадъювант даволаш

Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел юқорида таърифланган дозалаш тартибига мувофиқ жарроҳлик операциясини ўтказишдан олдин қўлланади.

Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетакселни қўллаш сут безининг эрта ракини қуйидаги даволаш схемаларининг бирини таркибида кўрсатилган:

  • трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада Перьета® препарати билан 4 даволаш цикли, сўнгра фторурацил, эпирубицин ва циклофосфамид (ФЭЦ) билан операциядан кейин даволаш 3 та цикл;
  • фторурацил, эпирубицин ва циклофосфамид билан операциядан олдин 3 даволаш цикли, сўнгра трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада Перьета® препарати билан 3 та даволаш цикли;
  • Карбоплатин билан мажмуада Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел билан 6 та даволаш цикли (доцетакселнинг дозасини 75 мг/м2 дан ошириш тавсия этилмаган).

Жарроҳлик операциясидан сўнг трастузумаб билан умумий даволаш давомийлиги 1 йилни ташкил этмагунича трастузумаб билан даволашни давом эттириш керак.

Перьета® препаратини антрациклинлар билан бир вақтда даволашни тавсия этиш учун мавжуд маълумотлар етарли эмас.

Даволаш давомийлиги

Сут безини метастатик раки

Касалликни авж олиб бориш белгилари ёки йўл қўйиб бўлмайдиган заҳарланиш белгилари пайдо бўлганида Перьета® препарати билан даволашни тўхтатиш керак.

Сут бези ракини ноадъювант даволаш

Перьета® препаратини танланган даволаш схемасига қараб, 3, 4 ёки 6 цикл давомида юбориш керак (юқорига қаранг).

Режали юборишни ўтказиб юбориш

Агар пертузумабни режали юборишни ўтказиб юборилган вақт 6 ҳафтадан камни ташкил этса, препаратни имкон борича тезроқ, навбатдаги режали юборишни кутмасдан, 420 мг дозада вена ичига 30-60 минут давомида томчилаб юбориш керак.

Агар пертузумабни юборишдаги танаффус 6 ҳафта ва ундан ортиқ вақтни ташкил этган бўлса, препаратни 840 мг ли бошланғич дозада вена ичига 60-минутлик инфузия ҳолида томчилаб юбориш керак. Сўнгра препаратни юборишни 420 мг дозада ҳар 3 ҳафтада вена ичига 30-60 минутлик инфузия ҳолида давом эттириш керак.

Дозага тузатиш киритиш

Перьета® препаратининг дозасини пасайтириш тавсия этилмайди.

Трастузумабнинг дозасини пасайтириш тавсия этилмайди.

Агар трастузумаб билан даволаш бекор қилинган бўлса, Перьета® препаратини бекор қилиш керак.

Доцетаксел бекор қилинганида сут безининг метастатик ракини Перьета® препарати ва трастузумаб билан даволашни касаллик авж олиб боргунича ёки йўл қўйиб бўлмайдиган токсиклик ривожланунича давом эттириш мумкин.

Кимётерапия оқибатидаги қайтар миелосупрессия ривожланганида нейтропения билан боғлиқ бўлган асоратлар синчиклаб назорат қилингандагина даволашни давом эттириш мумкин. Доцетаксел ва кимётерапия учун бошқа препратларнинг дозаларини модификацияси бўйича кўрсатмалар препаратларни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларида кўрсатилган.

Юракнинг чап қоринчаси фаолиятини издан чиқиши

Перьета® препарати ва трастузумабни юборилиши қуйидаги ҳолатларда камида 3 ҳафтага тўхтатилиши керак:

  • ЧҚЗҲФ 40% дан паст даражагача пасайганида;
  • ЧҚЗҲФ даволашдан олдин қийматларга нисбатан ≥ 10% га пасайганида ЧҚЗҲФ қиймати 40-45% бўлганида.

Агар ЧҚЗҲФ > 45% гача тикланса ёки даволашдан олдин кузатилган қийматларга нисбатан < 10% га пасайганида 40-45% бўлса, Перьета® препарати ва трастузумаб билан даволашни бошлаш мумкин.

Агар 3 ҳафтадан кейин такроран баҳолаш маълумотлари бўйича ЧҚЗҲФ ошмаса ёки уни пасайиши давом этаверса, агар ҳар бир аниқ ҳолатда, уларни қўллашдан кутилган фойда хавфдан устун бўлмаган ҳолатдагина, Перьета® препарати ва трастузумаб билан даволашни бекор қилиш керак.

 

 

Инфузион реакциялар

Инфузион реакция ривожланганида инфузия тезлигини камайтириш ёки препаратни юборишни вақтинчалик тўхтатиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида инфузияни зудлик билан тўхтатиш керак.

Дозалаш бўйича махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги ва қария пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар ва қария пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Енгил (КК минутига 60-90 мл) ва ўртача (КК минутига 30-60 мл) оғирлик даражасидаги буйрак етишмовилиги бўлган пациентларда Перьета® препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражадаги ва терминал босқичдаги (КК < 30 мл/мин) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар чекланган, шунинг учун дозалаш бўйича махсус кўрсатмалар бериш имкони йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Перьета® препаратини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Болалар

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Инфузия учун эритмани тайёрлаш

Бехосдан ҳато қилишдан сақланиш мақсадида флакондаги ёрлиқни текшириш ва Перьета® препарати қўлламоқчи бўлганизга ишонч ҳосил қилиш керак.

Диққат! Перьета® препарати 5% ли декстроза эритмаси билан номутаносибдир.

Препаратни бундай эритмада суюлтириш Перьета® препаратини кимёвий ва физикавий беқарорлигига олиб келади. Перьета® препаратини фақат 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтириш керак.

Перьета® препаратини бошқа дори препаратлари билан аралаштириш ёки суюлтириш мумкин эмас.

Перьета® препаратининг эритмаси поливинилхлорид (ПВХ), полиэтилен ва полиолефин (таркибида ПВХ сақламаган) дан тайёрланган инфузион пакетчалардаги эритмалар билан номутаносибдир.

Препаратни юборишга тайёрлаш асептик шароитларда бажарилиши керак.

Перьета® препарати таркибида антимикроб консервантларни сақламайди. Шу сабабли, инфузия учун тайёрланган эритманинг стериллигини сақлаш учун эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Перьета® препарати бўлган флакон фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Флакон (флаконлар) дан барча суюқ концентратни тортиб олиш ва уни 0,9% ли натрий хлоридининг 250 мл эритмаси бўлган инфузион пакетга юбориш керак.

Тайёр эритманинг концентрацияси юклама дозаси учун тахминан 3,36 мг/мл (840 мг/250 мл) ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаси учун 1,68 мг/мл (420 мг/250 мл) ни ташкил этади.

Сўнгра инфузион пакетни эритма аралашиши учун, кўпик ҳосил бўлишидан сақланган ҳолда эҳтиёткорлик билан тўнтариш керак. Препаратни юборишдан олдин эритмада механик аралашмалар йўқлиги ва рангини ўзгарганлигини аниқлаш мақсадида уни текшириш (визуал равишда) керак.

Айрим ҳолларда, агар инфузия учун эритмани тайёрланиши назоратланган ва валидация қилинган асептик шароитларда бажарилган бўлса, тайёрланган эритма 2-8оС хароратда кўпи билан 24 соат давомида сақланиши мумкин. Бунда сақлаш шароитига (сақлаш қоидаси ва давомийлиги) эритмани тайёрлаган мутахассис жавоб беради.

Ножўя таъсири

Ўсмаларга қарши турли препаратлар билан мажмуада қўлланганида Перьета® препаратининг хавфсизлик профили ўзгармасдан қолади, бироқ энг кўп кузатиладиган нохуш реакцияларнинг тури ва тез-тезлиги Перьета® препарати билан монотерапия ўтказилгандаги нохуш реакциялардан фарқланади.

Сут безини метастатик раки

Сут безининг метастатик ракини даволаш сифатида Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада қўллаш билан боғлиқ бўлган, энг кўп кузатиладиган нохуш реакциялар (50% дан ортиқ пациентларда кузатилган) диарея, алопеция ва нейтропения бўлган.

Рак Миллий инстутининг таснифи National Cancer Institute Common Terminology Criteria of Adverse Events (NCI-CTCAE), 3 версияси бўйича энг кўп кузатиладиган (> 10%) 3-4 оғирлик даражасидаги нохуш реакциялар нейтропения, фебрил нейтропения ва лейкопения бўлган.

10% дан камроқ тез-тезлик билан кузатилган энг оғир даражадаги ва клиник жиҳатдан аҳамиятли нохуш реакциялар юракнинг чап қоринчаси фаолиятини бузилиши, шу жумладан юракнинг чап қоринчасини симптоматик систолик дисфункцияси (сурункали юрак етишмовчилиги) бўлган.

Доцетаксел бекор қилинганидан сўнг нохуш реакциялар диарея (28,1%), тошма (18,3%), юқори нафас йўллари инфекциялари (18,3%), бош оғриғи (17%), назофарингит (17%), қичишиш (13,7%), кучли толиқиш (13,4%), астения (13,4%), кўнгил айниши (12,7%) ва артралгия (11,4%) дан ташқари камроқ частотада (<10%) кузатилган.

Сут безини ноадъювант даволаш

Агар Перьета® препарати трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада операциядан олдин 4 цикл давомида, кейинчалик операциядан кейин ФЭЦ билан даволашни 3 цикли давомида қўлланган бўлса, энг кўп кузатилган нохуш реакциялар (≥ 50%) алопеция ва нейтроения бўлган. Энг кўп кузатилган (≥ 10%) 3-4 оғирлик даражасидаги нохуш реакция нейтропения бўлган. Агар Перьета® препарати трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада операциядан олдин ФЭЦ билан даволашнинг 3 цикли ўтказилгандан сўнг операциядан олдин 3 цикл давомида қўлланган бўлса, энг кўп кузатилган нохуш реакциялар (≥ 50%) диарея, кўнгил айниши ва алопеция бўлган. Энг кўп кузатилган (≥ 10%) 3-4 оғирлик даражасидаги нохуш реакциялар нейтропения ва лейкопения бўлган.

Агар Перьета® препарати трастузумаб, доцетаксел ва карбоплатин билан мажмуада операциядан олдин 6 цикл давомида қўлланган бўлса, энг кўп кузатилган нохуш реакциялар (≥ 50%) диарея ва алопеция бўлган. Энг кўп кузатилган (≥ 10%) 3-4 оғирлик даражасидаги нохуш реакциялар нейтропения, фебрил нейтропения, анемия, лейкопения ва диарея бўлган.

Сут безини метастатик раки ва сут бези ракини ноадъювант даволаш

Қуйида сут безини метастатик ракида Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада ўрганилганида ва сут безининг маҳаллий тарқалган, яллиғланган ёки эрта ракини ноадъювант даволаш сифатида Перьета® препаратини трастузумаб ва кимётерапевтик препаратлар билан мажмуада қўллаб ўтказилган тадқиқотларда хабар берилган нохуш реакциялар келтирилган. Перьета® препарати трастузумаб ва кимётерапевтик дори препаратлари билан мажмуада ишлатилганлиги сабабли, нохуш кўринишлар ва конкрет препарат ўртасидаги сабаб-оқибат ўзаро боғлиқлик аниқлаш муаммодир. Нохуш реакцияларнинг учраш тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги таснифи ишлатилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан якка ҳолларда.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – нейтропения, анемия, лейкопения, фебрил нейтропения (шу жумладан, ўлим билан якунланган ҳолатлар).

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда тез-тез – ўта юқори сезувчанлик/анафилактик реакциялар, инфузион реакциялар / цитокинларни ажралиб чиқиши синдроми.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – иштаҳани пасайиши.

Руҳий бузилишлар: жуда тез-тез – уйқусизлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – периферик нейропатия, бош оғриғи, дисгевзия (таъм билиш ҳиссини ўзгариши); тез-тез – бош айланиши.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўз ёшини ажралишини ошиши (кучайиши).

Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – юракнинг чап қоринчаси фаолиятини бузилиши; тез-тез эмас – сурункали юрак етишмовчилиги.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда тез-тез – йўтал; тез-тез – ҳансираш, плевра бўшлиғида суюқликни тўпланиши; тез-тез эмас – ўпканинг интерстициал касаллиги.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, стоматит, диспепсия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – алопеция, тошма, тирноқлар патологияси; тез-тез – қичишиш, терини қуриши, паронихий.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – миалгия, артралгия.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: жуда тез-тез – кучли толиқиш, астения, периферик шишлар, турли соҳалардаги шиллиқ қаватларни шиши, тана ҳароратини кўтарилиши, оғриқ, иккиламчи инфекцияни қўшилиши (юқори нафас йўлларининг инфекциялари, назофарингит); тез-тез – эт увишиши.

Қуйида айрим нохуш реакциялар юзасидан батафсил маълумот келтирилган.

Юракнинг чап қоринчасини дисфункцияси

Сут безининг метастатик раки бўлган пациентларда Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада қўллаш фонида чап қоринча дисфункцияси (ЧҚД) учраш тез-тезлиги ва симптоматик ЧҚД ни учраш тез-тезлиги (мувофиқ 6,6% ва 1,5%) фақат трастузумаб ва доцетакселни қўллаш фонидагига нисбатан (мувофиқ 8,6% ва 1,8%) пастроқ бўлган.

Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада ноадъювант даволаш фонида (операциядан олдинги 4 цикл) ЧҚД ни учраш тез-тезлиги, фақат трастузумаб ва доцетаксел билан ноадъювант даволаш фонидагига (мувофиқ 7,5% ва 1,9%) нисбатан юқорироқ бўлган. Фақат Перьета® препарати ва трастузумаб қўлланганида симптоматик ЧҚД (сурункали юрак етишмовчилиги) ривожланиш ҳоллари қайд этилган.

ФЭЦ билан 3 даволаш циклини ўтказган, операциядан олдин 3 цикл давомида Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан ноадъювант даволаш фонида ЧҚД ни учраш тез-тезлиги 9,3%, симптоматик ЧҚД ни учраш тез-тезлиги – 1,3% ни ташкил этган.

Перьета® препарати, трастузумаб, доцетаксел ва карбоплатин билан ноадъювант даволаш фонида ЧҚД ни учраш тез-тезлиги 6,6%, симптоматик ЧҚД ни учраш тез-тезлиги 1,3% ни ташкил этган.

Инфузион реакциялар

Инфузия жараёнида ёки инфузия кунида ривожланган ўта юқори сезувчанлик реакцияларни, анафилактик реакциялар, ўткир инфузион реакциялар ва цитокинларни ажралиб чиқиши синдроми инфузион реакцияларга киритилган. Фақат Перьета® препарати юборилганидан сўнг кўпчилик инфузион реакциялар енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлган ва тахминан 13,2% пациентларда кузатилган. Энг кўп кузатилган инфузион реакциялар тана ҳароратини ошиши, астения, эт увишиши, кучли толиқиш, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, қусиш ва бош оғриғи бўлган. Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетакселни бир вақтда юборилганидан сўнг, даволашнинг иккинчи циклидан бошлаб, энг кўп кузатиладиган инфузион реакциялар кучли толиқиш, таъм билиш ҳиссини ўзгариши, ўта юқори сезувчанлик, миалгия, қусиш бўлган.

Сут безининг эрта ракини ноадъювант даволаш фонида кўпчилиги енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлган ўхшаш инфузион реакциялар кузатилган.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари/анафилаксия

Сут безининг метастатик раки бўлган пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари / анафилаксияни умумий частотаси трастузумаб ва доцетаксел бир вақтда юборилганидан сўнг 9,3% ни ва Перьета препарати, трастузумаб ва доцетакселни бир вақтда юборилганидан сўнг 11,3% ни ташкил этган; ушбу кўринишлардан мувофиқ 2,5% ва 2% NCI-CTCAE таснифининг 3 версияси бўйича 3- ва 4-оғирлик даражаси билан характерланган. Умуман олганда трастузумаб ва доцетакселни бир вақтда юборилганидан сўнг 0,5% пациентларда ва Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел бир вақтда юборилганидан сўнг 1% пациентларда анафилаксия ривожланган.

Кўпчилик ўта юқори сезувчанлик реакциялари енгил ва ўртача оғирлик даражасида бўлган ва тегишли даволашдан сўнг ўтиб кетган. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, препаратларни дозалаш тартиби ўзгарганида, ўта юқори сезувчанлик реакциялари доцетакселни инфузияси билан боғлиқ бўлганлиги аниқланган.

Ноадъювант даволаш фонида ўта юқори сезувчанлик реакциялари / анафилаксияни учраш тез-тезлиги ўхшаш бўлган.

Жарроҳлик операциясидан олдин Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел билан 4 цикл ноадъювант даволаш қабул қилган пациентларнинг 2,1% да анафилаксия ҳоллари қайд этилган.

Перьета® препаратини трастузумаб, доцетаксел ва карбоплатин билан мажмуада ноадъювант даволаш фонида қўлланганда ўта юқори сезувчанлик реакциялари/анафилаксияни умумий ривожланиш тез-тезлиги 13,2% ни ташкил этган, бунда 2,6% пациентларда NCI-CTCAE таснифи (3 версияси) бўйича 3- ва 4-оғирлик даражасидаги реакциялар кузатилган.

Лаборатор кўрсаткичларни нормадан силжиши

Сут безининг метастатик раки бўлган беморларда трастузумаб ва доцетаксел Перьета® препарати билан бирга ва усиз бир вақтда қўлланганида нейтрофиллар сонини NCI-CTCAE таснифининг 3 версияси бўйича 3-4-оғирлик даражада пасайишини учраш тез-тезлиги бир хил бўлган, бу препарат қайд этилгандан кейинги даврда олинган маълумотлар билан тўғри келади.

Дозани ошириб юборилиши

Перьета® препаратининг максимал ўзлаштириладиган дозаси аниқланмаган.

Тана вазнига 25 мг/кг (1727 мг) дозадан ортиқ бўлган бир марталик дозалари ўрганилмаган.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида нохуш реакцияларнинг белгилари ёки симптомларини аниқлаш ва мувофиқ симптоматик даволашни буюриш мақсадида пациентларни диққат билан кузатиш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Перьета® препарати ва трастузумаб, доцетаксел, гемцитабин, эрлотиниб, капецитабин ўртасида фармакокинетик ўзаро таъсир белгилари аниқланмаган.

Мутаносиблик

Перьета® препарати 5% ли декстроза эритмаси билан мутаносиб эмас. Бундай эритмада суюлтириш Перьета® препаратини кимёвий ва физик беқарорлигига олиб келади.

Перьета® препаратини бошқа дори препаратлари билан аралаштириш ёки суюлтириш мумкин эмас.

Перьета® препаратининг эритмаси поливинилхлорид, полиэтилен ва полиолефиндан тайёрланган инфузион пакетлар билан мутаносибдир.

Махсус кўрсатмалар

Перьета® препарати иммуно-гистохимик таҳлил (ИГХ) усули билан аниқланган HER2 ўсма гиперэкспрессияси, ёки HER2 генини in situ (FISH ёки CISH) гибридизация усули билан аниқланган амплификацияси бўлганидагина қўлланиши мумкин. HER2 синамаси муолажаларнинг сифатини назорат қилиш мумкин бўлган ихтисослаштирилган лабораторияда ўтказилиши керак.

Беморнинг тиббий ҳужжатларида препарат (Перьета®) нинг савдо номини кўрсатиш керак. Препаратни бирон-бир бошқа биологик дори препаратига ўзгартириш даволовчи шифокор билан келишишни талаб этади. Ушбу йўриқномада келтирилган маълумот фақат Перьета® препарати учун тааллуқлидир.

Перьета® препарати билан даволашни фақат онколог кузатуви остида ўтказиш керак.

Юракнинг чап қоринчаси дисфункцияси

HER2 нинг фаоллигини блоклайдиган препаратлар, шу жумладан Перьета® препаратини қўллаш фонида ЧҚЗҲФ ни пасайиши кузатилган. Сут безини метастатик раки бўлган пациентларда Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада қўллаш, фақат трастузумаб ва доцетаксел қўллангандагига нисбатан, чап қоринчанинг симптоматик систолик дисфункцияси (сурункали юрак етишмовчилиги) ни учраш тез-тезлигини ошиши ёки ЧҚЗҲФ ни пасайиши билан кечган. Бироқ, илгари антрациклинлар ёки кўкрак қафаси соҳасига нур терапиясини олган пациентларда ЧҚЗҲ пасайиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан мажмуада ноадъювант даволаш қабул қилган пациентларда, трастузумаб ва доцетакселни қабул қилган пациентларга нисбатан, чап қоринчанинг дисфункцияси кўпроқ ривожланган. Ушбу пациентлар тоифасида ЧҚЗҲФ пасайиши Перьета® препаратини трастузумаб ва доцетаксел билан даволаш фонида кўпроқ кузатилган, бироқ ушбу кўрсаткич барча пациентларда ≥50% қийматгача тикланган.

Перьета® препаратини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ЧҚЗҲФ нинг дастлабки қиймати <50% бўлган; анамнезида сурункали юрак етишмовчилиги бўлган; илгари трастузумаб билан адъювант даволаш вақтида ЧҚЗҲФ <50% қийматгача пасайиши кузатилган пациентларда; назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, дори воситалари билан даволаш талаб этилган ёки илгари доксорубициннинг кумулятив дозаси билан ёки препаратнинг > 360 мг/м2 га эквивалент дозаси билан даволашни талаб этувчи юрак ритмини жиддий бузилишлари каби чап қоринчанинг фаолиятини издан чиқариши мумкин бўлган ҳолатларда ўрганилмаган.

ЧҚЗҲФ ни Перьета® препаратини қўллашдан олдин баҳолаш ва ЧҚЗҲФ ушбу ташкилотда белгиланган нормал қийматлар чегарасида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун даволаш фонида мунтазам равишда (масалан, сут безининг метастатик ракини даволаш вақтида ҳар 3 ҳафтада ва ноадъювант даволаш вақтида ҳар 6 ҳафтада) аниқлаш керак. Агар ЧҚЗҲФ 40% дан кам ёки даволашдан олдин дастлабки даражадан ≥ 10% га пасайганида 40-45% ни ташкил этса, Перьета® препарати ва трастузумабни қўллашни тўхтатиш керак. Агар тахминан 3-ҳафта давомида ўтказилган такроран баҳолашдан сўнг ЧҚЗҲФ яхшиланмаса ёки уни пасайиши давом этса, агар конкрет бир пациент учун Перьета® препаратини ва трастузумабни қўллаш афзаллиги хавфдан устунлиги ҳақидаги масала ҳал қилинмаса, Перьета® препарати ва трастузумабни бекор қилиш хақидаги масалани кўриб чиқиш керак.

Инфузион реакциялар

Перьета® препарати қўлланганида инфузион реакциялар ривожланиши мумкин. Перьета® препарати юборилганида биринчи инфузия давомида ёки тугаганидан сўнг 60 минут давомида, шунингдек навбатдаги инфузиялар мобайнида ва улар тугаганидан сўнг 30 минут давомида пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Инфузияга нисбатан клиник сезиларли реакция ривожланганида инфузия тезлигини секинлаштириш ёки уни тўхтатиш ва мувофиқ даволаш чораларини ўтказиш керак. Симптомлар бутунлай йўқолгунича пациентни синчиклаб кузатиш ва унинг ҳолатини баҳолаш тавсия этилади. Оғир даражадаги инфузион реакциялар кузатилган пациентларда кузатилган реакцияни оғирлик даражаси ва нохуш реакция туфайли буюрилган даволашга нисбатан жавоб реакциясининг характерини ҳисобга олиб, препаратни бутунлай бекор қилиш заруратини баҳолаш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари / анафилаксия

Оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия Перьета препарати билан даволаниш фонидан кузатилган. Пациентда ўта юқори сезувчанлик реакцияларини аниқлаш мақсадида пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш керак. Кузатилиши мумкин бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари / анафилаксияни даволаш учун дори препаратлари, шунингдек шошилинч ёрдам кўрсатиш ускуналари зудлик билан қўллаш учун тайёр бўлиши керак.

Пациентда пертузумабга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлганида Перьета® препаратини қўллаш мумкин эмас.

Фебрил нейтропения

Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел билан даволанаётган пациентларда фақат трастузумаб ва доцетаксел билан даволанаётган, айниқса биринчи 3 цикл даволаш давомида, пациентларга нисбатан фебрил нейтропенияни ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Перьета® препарати, трастузумаб ва доцетаксел препаратларини қабул қилган пациентларда ва трастузумаб ва доцетаксел препаратларини қабул қилган пациентларда нейтрофиллар сонини максимал қиймати бир хил бўлган.

Шундай қилиб, Перьета® препаратини қабул қилаётган пациентларда фебрил нейтропенияни янада юқорироқ ривожланиш частотаси, ушбу пациентларда мукозит ва диареяни ривожланиш тез-тезлигини юқорироқ бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, шу сабабли мукозит ва диареяни симптоматик даволаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак. Таянч клиник тадқиқотлар вақтида даволаш схемасидан доцетаксел олиб ташланганидан сўнг фебрил нейтропенияни ривожланиш ҳоллари хақида хабар берилмаган.

Ишлатилган препарат билан муомалада бўлиш

Ишлатилмаган препарат ёки яроқлилик муддати тугаган препаратни йўқотиш даволаш ташкилотининг талабларига мувофиқ равишда ўтказилиши керак.

 

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва машиналар ҳамда механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсири ўрганилмаган. Баъзи нохуш реакциялар, хусусан бош айланиши ривожланганида транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Чиқарилиш шакли ва ўрами

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 420 мг/14 мл

Препарат 420 мг/14 мл дан рангсиз шиша флаконда (1 ЕФ гидролитик синф) фторполимер билан ламинацияланган бутилкаучук тиқин билан беркитилган, алюмин қалпоқча билан сиқилган ва пластмасса қопқоқ ёпилган. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

2-8оС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: