Skip to main content

ПЕЙОНА

Улашиш:
  Reading time 26 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЕЙОНА

PEYONA

 

Препаратнинг савдо номи: ПЕЙОНА

Таъсир этувчи модда (ХПН): кофеин

Дори шакли: инфузия учун ва ичга қабул қилиш учун эритма 20 мг/мл.

Таркиби:

1 мл ли хар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кофеин цитрати 20,0 мг (10,0 мг кофеинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, инъекция учун сув 1,0 мл гача.

Таърифи: кўринадиган механик заррачаларсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: психоаналептиклар, ксантин хосилалари.

АТХ коди: N06BC01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кофеин структураси бўйича метилксантинлар теофиллин ва теобромин билан ўхшаш.

Унинг кўпчилик самаралари аденозин рецепторларининг А1 ва А2А кичик турларини блокадаси билан боғлиқ, бу уни рецепторлар билан боғланишини ўрганиш бўйича тадқиқотларда намойиш қилинган ва бу кўрсатма учун терапевтик дозалар юборилгандан кейин эришиладиган концентрацияларга  яқинлашган концентрацияларда кузатилган.

Кофеиннинг асосий самараси марказий нерв тизимини рағбатлантиришдан иборат. Бу чала туғилган чақалоқлар апноэсида кофеиннинг фаоллигини асосида ётади, бунда у, тахминан қуйидаги самараларни кўрсатади: (1) нафас марказини стимуляцияси, (2) минутлик вентиляцияни ошириш, (3) гиперкапнияга сезувчанлик бўсағасини пасайтириши, (4) гиперкапнияга жавобни кучайтириши, (5) скелет мушаклари тонусини ошириш, (6) диафрагманинг кучсизлигини камайтириши, (7) асосий модда алмашинуви тезлигини ошириш ва (8) кислородни истеъмол қилишни ошириш.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Кофеин цитратининг клиник самарадорлиги кўп марказли, рандомизацияланган, икки томонлама яширин тадқиқотда бахоланган, унда кофеин цитрати ва плацебо муддатидан олдинги туғуруқда апноэ билан туғилган 85 нафар чала туғилган янги туғилган чақалоқларда (гестаген ёши 28 дан ≤33 хафтагача) бахоланган. Янги туғилганларга кофеин цитратининг 20 мг/кг ли юклама дозаси вена ичига буюрилган. Сўнгра кофеин цитратининг 5 мг/кг ли тутиб турувчи дозаси вена ичига ёки перорал (меъда зонди орқали) 10-12 кун давомида буюрилган. Протоколга мувофиқ кофеин цитратини апноэ назорат қилиб бўлмайдиган холатга келганда қўшимча даволаш сифатида очиқ юборишга йўл қўйилган. Бундай холларда пациентларга даволашнинг 1-чи кунидан кейин ва даволашнинг 8-чи кунигача кофеин цитратининг 20 мг/кг такрорий юклама дозаси буюрилган.

Кофеин цитрати гурухида апноэ эпизодларисиз кунлар сони кўп бўлган (плацебо гурухидаги 1,2 кунга қарши 3,0 кун; р=0,005); апноэ белгилари кузатилмаган беморлар фоизи юқорироқ бўлган ≥8 кун (кофеин гурухида 22%, плацебо гурухида 0%).

Яқинда ўтказилган катта плацебо-назоратли кўп марказли тадқиқотда (n=2006) кофеин цитратини чала туғилган янги туғилган чақалоқларда яқиндаги ва кечки (18-21) самаралари ўрганилган. Кофеин цитрати гурухига рандомизация қилинган болалар, кейинги 5 мг/кг ли сақлаб турувчи суткалик доза билан, 20 мг/кг ли вена ичига юклама дозани олганлар. Агар апноэ белгилари сақланса, унда сақлаб турувчи суткалик дозани 10 мг/кг ли максимумгача ошириш мумкин бўлган. Самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага хар хафтада тана вазни ўзгарганида тузатиш киритилган; шунингдек агар бола тўлиқ парантерал овқатланишни яхши ўзлаштирса, перорал қабул қилишга ўтиш мумкин бўлган. Кофеин билан даволаш бронхўпка дисплазияси тезлигини пасайтирган [муваффақиятли якун эхтимоли (95% ИИ (ишонч интервали) 0,63 (0,52 дан 0,76 гача)] ва нейропсихик ривожланишни кечикишисиз яшаб қолишни яхшиланишига олиб келган [муваффақиятли якун эхтимоли (95% ИИ) 0,77 (0,64 дан 0,93 гача].

Кофеиннинг ўлим ва ногиронликка таъсирини яққоллиги ва йўналиши, респиратор ёрдам олаётган болаларда даволашни яққолроқ фойдасига ишора қилиб, рандомизация вақтида керак бўлган респиратор ёрдам даражасига қараб фарқланган. [Ўлим ва ногиронликка тааллуқли муваффақиятли якун эҳтимолини (95% ИИ); қуйидаги жадвалдан қаранг].

Тадқиқотга киритиш вақтида респиратор ёрдам турига қараб, ўлим ёки ногиронлик кўрсаткичи

Кичик гурухлар Муваффақиятли якун эхтимоли (95% ДИ)
Ёрдамсиз 1,32 (0,81 – 2,14)
Ноинвазив сақлаб турувчи вентиляция 0,73 (0,52 – 1,03)
Эндотрахеал интубация 0,73 (0,57 – 0,94)

Фармакокинетикаси

Кофеин цитрати сувли эритмаларда енгил диссоциацияланади. Цитрат инфузияда ёки ичга қабул қилинганда тез метаболизмга учрайди.

Сўрилиши

Кофеиннинг таъсири инфузия бошлангандан кейин бир неча минут давомида кузатилади. Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда 1 кг тана вазнига 10 мг кофеин ичга қабул қилингандан кейин плазмадаги кофеиннинг максимал концентрацияси (Сmax) 6 дан 10 мг/л диапазонда, максимал концентрацияга (tmax) эришишнинг ўртача вақти 30 минутдан 2 соатгача диапазонда бўлган. Сўрилиш даражаси сунъий аралашманинг таркибига боғлиқ эмас, лекин tmax катталашиши мумкин.

Тақсимланиши

Кофеин цитрати буюрилганда кофеин бош мияга тез етиб боради. Чала туғилган янги туғилганларда орқа мия суюқлигидаги кофеиннинг концентрацияси унинг плазмадаги концентрациясига тахминан яқин бўлади. Эмизикли болаларда кофеиннинг тақсимланишини ўртача хажми (Vd) катталарга қараганда бироз юқори (0,6 л/кг) бўлади. Янги туғилган чақалоқларда ёки эмизикли болаларда плазма оқсиллари билан боғланиши юзасидан маълумотлар йўқ. Катталарда плазма оқсиллари билан боғланиши in vitro  шароитларда тахминан 36% ни ташкил қилади.

Кофеин йўлдош орқали хомиланинг қон оқимига осонгина киради ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Метаболизми

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг метаболизми жигарнинг фермент тизимини етилмаганлиги туфайли, анча чекланган, ва фаол модданинг катта қисми сийдик билан чиқарилади. Цитохром Р450 1А2 (CYP1A2) катталарда кофеиннинг метаболизмида иштирок этади.

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеин ва теофиллинни ўзаро бир бирига айланиши хақида хабар берилган; теофиллин буюрилганидан кейин кофеиннинг миқдор даражаси, теофиллиннинг миқдор даражасининг тахминан 25% ни ташкил қилади; юборилган кофеиннинг тахминан 3-8% теофиллинга айланишини кутиш мумкин.

Чиқарилиши

Ҳаётининг биринчи йилидаги болаларда кофеиннинг чиқарилиши, жигар ва/ёки буйракнинг функционал етилмаганлиги туфайли, катталардагига нисбатан анча секинроқ кечади. Янги туғилганларда кофеиннинг клиренси сийдик билан чиқарилиши хисобига тўлиқ таъминланади. Ўртача ярим чиқарилиши даври (t1/2) ва ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилаётган кофеиннинг фракцияси (Ас) эмизикли болаларда гестацион/постменструал ёш билан тескари корреляцияга эга. Янги туғилган чақалоқларда ярим чиқарилиш даври t1/2 тахминан 3-4 кунни, ва Ас – тахминан 86% ни (6 кун давомида) ташкил қилади. 9 ойликка келиб, кофеиннинг метаболизми болаларда катталардаги метаболизмига тахминан тенг бўлади (t1/2 = 5 соат ва Ас = 1%).

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг фармакокинетикасини тадқиқотлари ўтказилмаган.

Оғир буйрак етишмовчилиги борлигида, ва кумуляция потенциалини ошишини хисоби билан, кофеиннинг суткалик сақлаб турувчи дозасини камайтириш керак, дозани танлашда қонда кофеиннинг концентрациясини аниқлаш натижаларига таяниш керак. Холестатик гепатити бўлган чала туғилган янги туғилганларда кофеиннинг ярим чиқарилиш даврини, унинг плазмадаги концентрацияси даражасини нормал даражадан юқорига ошиши билан, кофеиннинг ярим чиқарилиш даврини узайиши кузатилади, бу бундай пациентларда дозани танлашга алохида эътибор беришни кўзда тутади.

Қўлланиши

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда нафасни бирламчи тўхташини (апноэ) даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Кофеин цитрати билан даволашни жадал даволашнинг неонатология бўлимида ишлаш тажрибасига эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида бошлаш керак. Препаратни фақат жадал даволашнинг неонатология бўлимида қўллаш керак, у беморларни кузатиш  тактикаси ва мониторингини таъминловчи мувофиқ жихозлар билан таъминланган бўлади.

Дозалаш

Илгари даволанмаган эмизикли болаларда тавсия этиладиган дозалаш тартиби: кофеин цитратининг юклама дозаси 1 кг тана вазнига 20 мг шприцли инфузомат ёки дозаланган инфузия учун бошқа асбоб ёрдамида 30 минут давомидаги секин вена ичига инфузия йўли билан юборилади. 24-соатлик интервал ўтгач, 10 минут давомидаги секин вена ичига инфузия йўли билан кг тана вазнига 5 мг самарани бир маромда сақлаб турувчи доза буюрилади.; инфузия хар 24 соатда такрорланади. Кг тана вазнига 5 мг муқобил самарани бир маромда сақлаб турувчи доза хар 24 соатда назогастрал зонд ёрдамида ичга қабул қилиш учун буюрилиши мумкин.

Кофеин цитратининг юклама ва сақлаб турувчи дозалари қуйидаги жадвалда келтирилган, унда кофеин цитратининг инъекциясини хажми ва юборилган дозаси орасидаги мувофиқлик келтирилган. Кофеин-асосига қайта хисобланган доза, кофеин цитратининг ярим дозасини ташкил этади (20 мг кофеин цитрати 10 мг кофеин асосига эквивалент).

  Кофеин цитрати-

нинг дозаси

(хажм)

Кофеин цитра-

тининг дозаси

мг/кг тана вазнига

Юбориш усули Юборишлар сони
Юклама доза 1,0 мг/кг тана вазнига 20 мг/кг тана вазнига Вена ичига ин-

фузия (30 мин

давомида)

Бир марта
Самарани бир маромда сақлаб турув

чи доза*

0,25 мг/кг тана вазнига 5 мг/кг тана вазнига Вена ичига ин-

фузия (10 мин

давомида) ёки ичга қабул қилиш

Хар 24 соатда*

*юклама дозадаг кейин 24 соат ўтгач бошланади.

Тавсия этилган юклама дозага клиник жавоби етарлича бўлмаган чала туғилган янги туғилган чақалоқларга 24 соат ўтгандан кейин максимал 10-20 мг/кг ли такрорий юклама доза буюрилиши мумкин.

10 мг/кг тана вазнига юқорироқ юклама дозаларни фақат агар, чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг катта ярим чиқарилиш даври туфайли, унинг кумуляциясини ва постменструал ёшга қараб, кофеинни метаболизмига авж олиб бораётган ҳусусиятини хисобга олиб, яхшиланиш кузатилмаган холларда юбориш мумкин. Клиник кўрсатмалар бўйича плазмада кофеиннинг концентрациясини мониторлаш керак. Агар пациентлар иккинчи юклама дозага ёки суткада 10 мг/кг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага етарлича жавоб бермасалар, чала туғилган янги туғилган чақалоқларда қўйилган апноэ ташхисини қайта кўриб чиқиш керак.

Дозага тузатиш киритиш ва монитаоринг

Даволаш давомида, айниқса агар яхшиланиш кузатилмаса ёки токсиклик белгилари пайдо бўлса, плазмадаги кофеиннинг концентрациясини вақти-вақти билан назорат қилиш керак

Бундан ташқари, қуйидаги каби юқори хавф вазиятларда плазмада кофеиннинг концентрациясини оддий мониторингидан кейин, шифокорнинг хохиши бўйича дозага тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин:

  • жуда чала туғилган болалар (гестациянинг ≤28 хафтаси ва/ёки тана вазни ≤1000 г), айниқса парентерал озиқланишдаги чақалоқлар
  • жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган болалар
  • тиришиш оқибатида бузилишлари бўлган болалар
  • юракнинг исботланган ва клиник ахамиятли патологияси бўлган болалар
  • бир вақтда кофеиннинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин бўлган дори воситалари билан қўшимча равишда даволанаётган болалар
  • оналари эмизиш даврида кофеин истеъмол қилаётган болалар

Қуйидаги пациентларда кофеиннинг дастлабки концентрациясини аниқлаш керак:

  • уларни туғилишигача бўлган вақтгача оналари катта миқдорларда кофеин истеъмол қилиши мумкин бўлган оналарнинг болалари
  • илгари кофеин хосил бўлиши билан метаболизмга учрайдиган теофиллин қабул қилган болалар.

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг ярим чиқарилиш даври чўзилган, препаратнинг кумуляция бўлиш эҳтимоли бор, бу препаратни узоқ вақт қабул қилаётган янги туғилган чақалоқларда мониторингни талаб қилиши мумкин.

Концентрацияларни аниқлаш учун қон намуналарини даволашга терапевтик жавоб бўлмаган холларда бевосита навбатдаги дозани юбориш олдидан, ва токсик таъсирга гумон бўлганда фақат олдинги доза юборилганидан кейин 2-4 соат ўтгач олиш керак.

Адабиётларда қон плазмасида кофеиннинг терапевтик концентрацияларини диапазони кўрсатилмаган, лекин кофеиннинг клиник самарасини кўрсатган тадқиқотларда, концентрация 8 дан 30 мг/л гачани ташкил қилган; плазмада кофеиннинг концентрацияси 50 мг/л дан кам бўлганда, хавфсизлик бўйича муаммолар одатда пайдо бўлмаган.

Даволаш давомийлиги

Даволашнинг оптимал давомийлиги аниқланмаган. Чала туғилган янги туғилган чақалоқларнинг иштирокида қинда ўтказилган кўп марказли тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, даволашнинг 37 кунлик ўртача даври тўғрисида хабар берилган.

Клиника амалиётида даволаш боланинг постменструал ёши 37 хафталиккача етгунича давом эттирилади, бу даврга келиб, чала туғилганларнинг апноэ хуружлари мустақил ўтиб кетади. Лекин бу чегарани клиник вазиятга, даволашга бўлган реакцияга, даволашга қарамай, апноэ хуружларини давом этишига қараб, ёки бошқа клиник тасаввурларга қараб, қайта кўриб чиқиш мумкин. Агар 5-7 кун давомида пациентда ахамиятли апноэ хуружлари кузатилмаса, кофеин цитратини қўллашни тўхтатиш тавсия этилади.

Агар пациентларда апноэнинг қайталанишлари кузатилса, унда кофеин цитрати билан даволаш, кофеин цитрати бекор қилингандан ва апноэ қайталанишигача ўтган вақт интервалига қараб, самарани бир маромда сақлаб турувчи дозада ёки юклама дозанинг ярми билан қайта тикланади.

Бу гурух пациентларда кофеин секин чиқарилиши туфайли, даволашни тугатишда дозани аста-секин камайтиришга зарурат йўқ.

Кофеин цитрати билан даволаш тугатилгандан кейин апноэни қайталаниш хавфи мавжудлиги туфайли, яна тахминан бир хафта давомида пациентни кузатишни давом эттириш керак.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги

Жигар/буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллашни чекланган тажрибаси бор. Хавфсизликни ўрганиш юзасидан пострегистрацион тадқиқотларида жигар/буйрак етишмовчилиги бўлган жуда чала туғилган янги туғилган чақалоқларни катта бўлмаган сонида ножўя самаралар тез-тезлиги, азолари шикастланмай чала туғилган янги туғилган чақалоқларга нисбатан юқори бўлган. Агар буйрак етишмовчилиги бўлса, унда кумуляция хавфи ошади.

Кофеин цитратининг сақлаб турувчи суткалик дозасини пасайтириш керак, ва у фақат қон плазмасида кофеиннинг концентрацияси аниқлангандан кейин буюрилиши керак.

Жуда чала туғилган болаларда кофеиннинг клиренси жигар функциясига боғлиқ эмас. Жигарда кофеиннинг метаболизми, туғилгандан кейин бир неча хафта давомида аста-секин шаклланади. Каттароқ ёшдаги эмизикли болаларда жигар касаллиги бўлганда, қон плазмасида кофеиннинг концентрациясини аниқлаш ва дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Қўллаш усули

Кофеин цитрати вена ичига инфузия кўринишида ва ичга буюрилиши мумкин. Препаратни мушак ичига, тери остига, интратекал, шунингдек қорин бўшлиғи ичига инъекция кўринишида буюриш мумкин эмас.

Агар вена ичига юборилса, унда кофеин цитрати шприцли инфузомат ёки дозаланган инфузия учун бошқа асбоб ёрдамида назоратли вена ичига инфузия кўринишида юборилади. Кофеин цитратини хам суюлтирмай, ва хали қуйидаги стерил препаратларда суюлтириб ишлатиш мумкин: глюкоза 50 мг/мл (5%), ёки натрий хлориди 9 мг/мл (0,9%0, ёки кальций глюконати 100 мг/мл (10%) дархол ампуладан олинганидан кейин.

Ножўя таъсирлари

Хавфсизлик профилининг хулосаси

Кофеин ва бошқа метилксантинларнинг фармакологияси ва токсикологиясининг маълум бўлган маълумотлари, кофеин цитратининг мумкин бўлган ножўя реакцияларини башорат қилиш имконини беради. Таърифланган самаралари тиришишлар, таъсирчанлик, қўзғалган холат, юқори нерв-рефлектор қўзғалувчанлик билан намоён бўлувчи марказий нерв тизимини рағбатлантирилишини, тахикардия, аритмиялар, артериал гипертензия симптомлари ва зарб хажмини ошиши билан намоён бўлувчи юрак-томир тизимига таъсири, шунингдек овқатланиш ва метаболизмнинг бузилишини ўз ичига олади. Бу самаралар дозага боғлиқ, шунингдек ва шунинг учун қон плазмасида кофеиннинг концентрациясини аниқлаш ва дозани камайтириш зарурати мавжуд.

Ножўя реакцияларнинг жадвали

Кофеин цитратининг адабиётларда чоп этилган ва хавфсизлигини ўрганиш юзасидан постмаркетинг тадқиқотларда олинган ножўя реакциялар, аъзоалар тизими синфи ва атамаларга (MedDRA) мувофиқ қуйида санаб ўтилган.

Уларнинг учраш-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥/10), тез-тез (≥/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥/1000 дан ≤1/100 гача), кам холларда  (≥/10000 дан ≤1/1000 гача), жуда кам холларда (≤1/10000) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

 

Аъзолар тизими синфи Ножўя реакциялар

 

Тез-тезлиги
Инфекциялар ва инвазиялар Сепсис

 

Номаълум
Иммун тизими томонидан бузилишлар Юқори сезувчанлик реакциялари

 

Кам ҳолларда
Овқатланиш ва моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар Гипергликемия Тез-тез
Гипогликемия, тана вазнини ёмон қўшилиб бориши, овқатни ўзлаштира олмаслик Номаълум
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тиришишлар Тез-тез эмас
Жиззакилик, юқори нерв-рефлектор қўзғалувчанлик синдроми, қўзғалган холат, бош мияни шикастланиши Номаълум
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар Карлик

 

Номаълум
Юрак томонидан бузилишлар Тахикардия Тез-тез
Аритмия Тез-тез эмас
Чап қоринчадан қон отилиб чиқишини ошиши, зарб хажмини ошиши Номаълум
Овқат хазм қилиш тизими томонидан бузилишлар Кекириш, меъда аспирати хажмини кўпайиши, некрозловчи энтероколит Номаълум
Умумий холатни бузилиши ва юбориш жойидаги реакциялар Инфузия жойида таъсирланиш ва яллиғланиш, флебит

 

Тез-тез
Лаборатор тадқиқот

ларда аниқланган оғишлар

Диурезни ошиши, сийдикда натрий ва кальций миқдорини ошиши, гемоглобин даражасини пасайиши, тироксин даражасини пасайиши Номаълум

Алохида ножўя реакцияларнинг таърифи

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда некрозланувчи энтероколит касалланиш ва ўлимнинг энг кўп сабаби хисобланади.  Миорелаксантларни ишлатиш ва некрозланувчи энтероколитни ривожланиши орасида боғлиқлик бўлиши мумкинлиги хақида маълумотлар бор. Лекин кофеинни  ва бошқа метилксантинларни буюриш орасида сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган.

Кофеин цитратини 85 нафар чала туғилган янги туғилган чақалоқлар иштирокидаги икки томонлама яширин плацебо-назоратли тадқиқотларда, фаол даволаш гурухида тадқиқотнинг яширин фазасида иккита болада ва плацебо гурухида бир болада; ва даволашнинг очиқ фазасида кофеин гурухида яна уч нафар болада некрозланувчи энтероколит диагностика қилинган. Тадқиқот давомида некрозланувчи энтероколит ривожланган уч нафар бола бўлган. Анча кейинги якунларни ўрганиш юзасидан катта кўп марказли тадқиқотида кофеин цитрати билан даволанган 2006 нафар чала туғилган янги туғилган чақалоқларда, плацебо гурухига нисбатан некрозланувчи энтероколитни юз бериш тезлигини ошиши аниқланмаган. Кофеин цитратини қабул қилаётган чала туғилган янги туғилган чақалоқларни, некрозланувчи энтероколитни ривожланиши юзасидан синчиклаб кузатиш керак.

Шунингдек бош мияни шикастланиши, тиришишлар ва карлик кузатилган, лекин кўпроқ плацебо гурухида кузатилган.

Кофеин эритропоэтиннинг синтезини сусайтириши мумкин, бу узоқ муддатли даволашда гемоглобиннинг концентрациясини пасайтиради.

Эмизикли болаларда даволашни бошида тироксинни (Т4) пасайишининг ўткинчи холлари кузатилган, лекин улар кейинчалик даволашда йўқолган.

Кофеин билан даволашни мавжуд бўлган маълумотлари янги туғилган чақалоқларда неврологик якуни ривожланиши, тана вазнини ёмон қўшилиб бориши, юрак-қон томир тизими, МИТ ва эндокрин тизимига нисбатан чақалоқларда мавжуд бўлган шикастланишлардан далолат беради. Кофеин миянинг гипоксия холатини ёмонлаштириш ёки мавжуд шикастланишларни кучайтириши мумкин эмас деб тахмин қилинади лекин бундай имконият истисно қилинмайди.

Бошқа махсус популяциялар

Хавфсизликни ўрганиш юзасидан пострегистрацион тадқиқотларида 506 нафар чала туғилган янги туғилган чақалоқлар Пейона қабул қилганлар. Буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган 31 нафар чала туғилган янги туғилган чақалоқларда хавфсизлик бўйича маълумотлар олинган. Буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган унча кўп бўлмаган ўта чала туғилган янги туғилган чақалоқларда ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, аъзоларнинг шикастланиши бўлмаган чала туғилган янги туғилган чақалоқларга нисбатан юқори бўлан. Асосан юракдаги бузилишлар (шу жумладан тахикардия, аритмиянинг бир холи) тўғрисида хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Таъсир этувчи моддага ва хар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик чоралари

Апноэ (нафасни тўхташи)

Чала туғилган чақалоқларнинг апноэси истисно ташхиси хисобланади. Апноэнинг бошқа сабабларини (масалан, марказий нерв тизимини шикастланиши, ўпканинг туғма касаллиги, анемия, сепсис, моддалар алмашинувини бузилиши, юрак-қон томир аномалиялари ёки обструктив апноэ) истисно қилиш ёки кофеин цитратини буюришни бошлашдан аввал олдиндан даволаш керак. Кофеин цитрати билан даволашга жавоб реакциясини бўлмаслиги (зарурати бўлганда, плазмада концентрацияни аниқлаш билан тасдиқланади), апноэ бошқа сабабдан юз берганига тасдиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Кофеинни истеъмол қилиш

Туғуруққача оналари катта миқдорда кофеин истеъмол қилган янги туғилган чақалоқларда, кофеин йўлдош орқали хомиланинг қон оқимига енгил ўтиши туфайли, кофеин цитрати билан даволашни бошлашгача, плазмада кофеиннинг дастлабки концентрациясини аниқлаш керак.

Болалари кофеин цитрати билан даволанаётган эмизувчи оналар, кофеин кўкрак сути билан чиқарилиши туфайли, кофеин сақловчи овқат, ичимликлар ёки препаратларни олмасликлари керак.

Теофиллин

Олдиндан теофиллин буюрилган янги туғилган чақалоқларда, чала туғилган янги туғилган чақалоқларда теофиллин кофеин хосил бўлиши билан метаболизмга учраши туфайли, кофеин цитрати билан даволашни бошлашдан олдин плазмада кофеиннинг дастлабки концентрациясини аниқлаш керак.

Тиришишлар

Кофеин марказий нерв тизимининг стимулятори бўлганлиги туфайли, кофеиннинг дозаси ошириб юборилганда тиришиш холлари хақида хабар берилган. Агар кофеин цитрати тиришишли бузилишлари бўлган янги туғилган чақалоқларга буюрилган холларда, алохида эътибор бериш керак.

Юрак-қон томир реакциялари

Чоп этилган тадқиқотларда кофеинни юрак қисқаришлари сони, чап қоринчадан қонни отилиб чиқиши хажмини ва зарб хажмини ошириши кўрсатилган. Шундай қилиб, кофеин цитрати юрак-қон томир патологияси бўлган янги туғилган чақалоқларда алохида эхтиёткорлик билан ишлатилиши керак. Тахиаритмияга мойиллиги бўлган пациентларда уни пайдо бўлиш эхтимоли бор. Янги туғилган чақалоқларда бу, одатда оддий синусли тахикардия билан намоён бўлади. Агар хомилада кардиотокография (КТГ) давомида ритмни нотипик бузилиши кузатилса, унда кофеин цитрати алохида эхтиёткорлик билан буюрилади.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги

Хавфсизликни ўрганиш юзасидан пострегистрацион тадқиқотда буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган унча кўп бўлмаган ўта чала туғилган янги туғилган чақалоқларда ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, аъзолари шикастланмаган чала туғилган янги туғилган чақалоқларга нисбатан юқори бўлган. Пациентларнинг бу гурухида токсик кўринишлардан сақланиш учун, плазмада кофеиннинг дозасини аниқлаш натижалари асосида кофеиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Некрозланувчи энтероколит

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда некрозланувчи энтероколит асоратлар ва ўлимнинг асосий сабаби хисобланади. Метилксантинларни қўллаш ва некрозланувчи энтероколит орасида бўлиши мумкин бўлган боғлиқлик хақида маълумотлар бор. Лекин кофеин ёки бошқа метилксантинларни қўллаш ва некрозланувчи энтероколитни ривожланиши орасида сабаб-оқибат алоқаси борлиги аниқланмаган. Шунинг учун барча чала туғилган янги туғилган чақалоқларни некрозланувчи энтероколитни ривожланиши белгилари йўқлиги юзасидан синчиклаб назорат қилиш керак.

Кофеин цитратини гастроэзофагал рефлюкси бўлган пациентларда алохида эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки даволаш бу холатни ёмонлаштириши мумкин.

Кофеин цитрати метаболизмни кучайишига сабаб бўлиши мумкин, даволаш давомида энергияга ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжни ошишига олиб келиши мумкин.

Кофеин цитрати чақирган диурез ва электролитларни йўқотилиши, сув ва электролит дисбалансини мувофиқлаштириш талаб қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда кофеиннинг юқори дозаларини эмбриотоксик ва тератоген таъсир кўрсатиши аниқланган. Бу самаралар чала туғилган янги туғилган чақалоқларда препаратни қисқа муддат қўллашда ахамиятга эга эмас.

Лактация

Янги туғилган чақалоқларни кофеин цитрати билан даволанаётган эмизувчи оналари, кофеин сақловчи овқат, ичимликлар ва дори воситаларини истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

Туғилгунларича оналари катта миқдорда кофеин истеъмол қилган чала туғилган янги туғилган чақалоқларда, кофеин цитрати билан даволашни бошлашдан олдин плазмада кофеиннинг дастлабки концентрациясини аниқлаш керак.

Фертиллик

Хайвонларда кузатиладиган, репродуктив тизимига самаралари, чала туғилган янги туғилган чақалоқларга тааллуқли эмас.

Натрийнинг миқдори

Пейонани бир дозасида (1 мл) 1 ммоль натрий (8,3 мг) сақланади, бу дори воситасини амалда натрий сақламайдиган воситаларга киритиш имкониятини беради.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Тўғри келмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеин ва теофиллинни ўзаро бир бирига айланиши кузатилади. Шунинг учун бу моддаларни бир вақтда буюриш керак эмас.

Цитохром Р450 1А2 (CYP1A2) катталарда кофеинни метаболизмида иштирок этувчи асосий фермент хисобланади. Шундай қилиб, кофеин CYP1A2 учун субстратлар, CYP1A2 нинг ингибиторлари ёки CYP1A2 нинг индукторлари хисобланган моддалар билан потенциал ўзаро таъсирга киришиши мумкин. Шунга қарамай, чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг метаболизми, жигар ферментлар тизими етилмаганлиги туфайли чекланган.

Гарчи чала туғилган янги туғилган чақалоқларда бошқа таъсир қилувчи моддалар билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар кам бўлсада, шунга қарамай, катталарда кофеинни чиқарилишини пасайтирувчи бирикмалар (масалан, циметидин ва кетоконазол) бир вақтда буюрилганда кофеин цитратининг пастроқ дозалари, ва агар аксинча, кофеинни чиқарилишини кучайтирувчи бирикмалар (масалан, фенобарбитал ва фенитоин) бир вақтда буюрилганда юқорироқ дозалари буюрилади. Агар буюрилган моддалар ва кофеиннинг ўзаро таъсири бўйича шубҳалар туғилса, плазмада кофеиннинг концентрацияси аниқланади.

Ичакда бактерияларнинг ошиқча ўсиши некрозланувчи энтероколитни ривожланиши билан боғлиқлиги туфайли, меъда кислотасининг секрециясини сусайтирувчи дори воситалари (гистаминнинг Н2 рецепторларини блокаторлари  ёки протон помпасининг ингибиторлари) билан бирга қўллаш, назарий некрозланувчи энтероколит хавфини ошириши мумкин.

Кофеин ва доксапрамни бирга буюриш уларни кардиореспиратор ва марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи самарасини потенциялаши мумкин. Агар бу препаратларни бир вақтда қўллаш кўрсатилган бўлса, унда юрак қисқаришлари сонини ва қон босимини синчиклаб назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Чоп қилинган маълумотлар бўйича чала туғилган янги туғилган чақалоқларда кофеиннинг дозасини ошириб юборилиши, унинг плазмадаги концентрацияси 50 мг/л дан 350 мг/л гача бўлганда кузатилган.

Симптомлари

Адабиёт маълумотлари бўйича кофеиннинг дозасини ошириб юборилишини чала туғилган янги туғилган чақалоқлардаги белгилари ва симптомлари гипергликемия, гипокалиемия, оёқ-қўлларни бироз қалтираши, қўзғалган холат, гипертония, опистотонус, тонико-клоник тиришишлар, тиришишлар, тахипноэ (нафасни тезлашиши), тахикардия, қусиш, меъдани таъсирланиши, меъда-ичакдан қон кетиши, иситма, қалтираш, қонда мочевина даражасини ошиши, лейкоцитоз, жағлар ва лабларни ихтиёрсиз харакатини ўз ичига олади. Кейинчалик неврологик асоратлар билан кечувчи меъдада ички қон қуйилиши билан асоратланган кофеиннинг дозасини ошириб юборилишнинг бир холати хақида хабар берилган.

Чала туғилган янги туғилган чақалоқларни кофеиннинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ ўлим холатлари таърифланмаган.

Даволаш

Кофеиннинг дозасини ошириб юборилишини даволаш, дастлаб симптоматик ва сақлаб турувчи даволашдир. Калий ва глюкоза даражасини кузатиш ва гипокалиемия ва гипергликемия юз берганида мувофиқлаштириш керак. Вена ичига алмашинган қуйишда плазмада кофеиннинг концентрацияси пасайиши кўрсатилган. Тиришишларни антиконвульсантларни (диазепам ёки фенобарбитал натрий ёки фенобарбитал каби барбитуратлар) вена ичига юбориш билан бартараф этиш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрам

1 мл дан номинал хажми 2 мл ли, 1 тур рангсиз тиниқ шиша ампулаларда.

5 ампуладан пластик тагликда.

Иккиламчи ўрам

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Сақлашни махсус шароитларини талаб қилмайди.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: