Skip to main content

Гинерег

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИНЕРЕГ

GYNEREG

 

Препаратнинг савдо номи: Гинерег

Таъсир этувчи модда (ХПН): Аллилэстренол

Дори шакли: Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аллилэстренол 5 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал глюколяти, оқ опадри II.

Таърифи: Оқ, думалоқ, икки томони қабариқ пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Миометрийнинг қисқаришларини сусайтирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Прогестин. Яққол прогестоген фаолликка эга. Эндометрий эпителийсини пролифератив босқичидан секретор босқичига ўтишига олиб келади. Трофобластнинг секретор фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, окситоциназани ишлаб чиқарилишини пасайтиради. Йўлдош стероидларнинг метаболитларини ҳосил бўлишини оширади ва йўлдошнинг фаолиятини нормаллаштиради, эндоген прогестерон секрециясини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Аллилэстренол ичга қабул қилинганидан кейин жуда яхши сўрилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • -ҳомиланинг она қорнидаги гипотрофияси;
  • -муддатдан олдин туғилиш ҳавфи;
  • -одатий бола ташлаш;
  • -бола ташлаш хавфи;
  • -бепуштлик (лютеин босқичининг етишмовчилиги).

Қўллаш усули ва дозалари

Бола ташлаш хавфида (ҳомиладорликнинг биринчи ярмида) 5 мг дан кунига 3 марта 5-10 кун давомида, сўнгра кунига 2 марта 5 кун давомида буюрилади. Кейин 2 ҳафта давомида 1 таблеткадан кунига бир марта. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида биринчи 7 кун 10 мг дан кунига 3 марта, кейинги 7 кун – 1 таблеткадан кунига 3 марта, сўнгра 1 таблеткадан кунига 2-1 марта буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ноаниқ этиологияли қиндан қон кетишлар;
  • порфирия;
  • жинсий аъзолар ёки сут безларининг хавфли ўсмалари;
  • ўткир тромбозлар ёки тромбофлебитлар, тромбоэмболик касалликлар;
  • мия қон айланишининг ўткир бузилишлари;
  • ривожланмаётган ҳомиладорлик;
  • лактация;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, уйқуни бузилиши, бош айланиши, диспепсик кўринишлар кутилиши мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Яққол прогестаген фаолликка эга бошқа воситалар билан препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигарнинг оғир шикастланишларида препарат унинг фаолиятини ёмонлашишига олиб келиши мумкин, буйрак касалликларида сурункали юрак етишмовчилигида, глюкозага паст толерантлиги бўлганларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг дан.

10 контур –уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: