• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Папазол

Home Йўриқномалар Папазол
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАПАЗОЛ

PAPAZOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Папазол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бендазол (дибазол), папаверин

Дори шакли: таблетки

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддадлар: 0,03 г бендазол (дибазол), 0.03 г папаверин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: оқ рангли, рискали ва фаскали таблеткалар;

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар

АТХ коди: АО3АD51

Фармакологик хусусиятлари

Силлиқ мушаклар тонусини камайтиради ва қисқарувчанлик фаолиятини сусайтиради, шунинг натижасида томирларга кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Фосфодиэстеразани сусайтиради ва цАМФ миқдорини оширади, бу ҳужайраларининг ичида кальций ионларининг боғланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Гипертония касаллигининг енгил шаклларини, периферик қон томирлар ва бош мия қон томирларининг ўртача намоён бўлган спазмларини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 1 таблеткадан оғиз орқали, чайнамасдан суткада 2-3 марта қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги беморларга узоқ муддат буюриш мумкин эмас, чунки препаратнинг гипотензив самараси юракнинг қонни ҳайдаб чиқаришини камайиши билан боғлиқ ва электрокардиограмма кўрсаткичларини ёмонлашиши кузатилиши мумкин. Ичак перистальтикаси сусайган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ва контур уясиз ўрамларда;

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
3
376 Views
ОлдингисиПапаверина гидрохлорид таблетка06.05.2018
Парапрофен06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Папазол
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.