• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Папаверина гидрохлорид таблетка

Home Йўриқномалар Папаверина гидрохлорид таблетка
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАПАВЕРИНА ГИДРОХЛОРИД

PAPAVERINUM GIDROXLORID

Препаратнинг савдо номи: Папаверина гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): папаверин гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: папаверин гидрохлориди – 0,04 г.

ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, кальций стеаринати ёки магний стеаринати ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.

АТХ коди: A03AD01

 

Фармакологик хусусиятлари

Спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади. Фосфодиэстеразани сусайтиради, ҳужайрада циклик аденозинмонофосфатнинг тўпланишини ва кальцийнинг миқдорини пасайишини чақиради; ички аъзолар (меъда-ичак йўллари, нафас ва сийдик-жинсий тизими) ва қон томирларнинг силлиқ мушаклари тонусини пасайтиради ва бўшаштиради.

Юқори дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради. Марказий нерв тизимига таъсири кучсиз ифодаланган (юқори дозаларда седатив таъсир кўрсатади).

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – юқори. Биокираолишлиги ўртача – 54%ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%ни ташкил қилади. Тўқималарда яхши тақсимланади, гистогематик тўсиқлар орқали ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 0,5-2 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади. Гемодиализда қондан бутунлай чиқарилади.

Қўлланилиши

Силлиқ мушакларнинг спазми: қорин бўшлиғи аъзоларининг спазми (холецистит, пилороспазм, спастик колит); буйрак санчиғи, периферик қон томирларнинг касалликлари (эндартериит); бош мия қон томирларини касалликлари; юрак касалликлари (стенокардия – мажмуавий даволаш таркибида); бронхоспазмда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга 40-60 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. Юқори бир марталик доза – 200 мг, суткалик – 600 мг ни ташкил этади..

10 ёшдан ошган болаларга 20 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. 10 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг болалар учун мўлжалланган шаклларини қабул қилиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, атриовентрикуляр блокада, юрак қоринчалари экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши, қабзият, уйқучанлик, «жигар» трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, эозинофилия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр блокада, глаукома, оғир буйрак етишмовчилиги, кексалар (гипертермия ривожланишининг хавфи), 10 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: бош мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безининг етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси, юрак қоринчаси устки тахикардияси, шок холатлари, ҳомиладорлик, лактация даври (хавфсизлиги аниқланмаган).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради.

Барбитуратлар билан мажмуада папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бирга қўлланганида, папавериннинг гипотензив самараси кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас.

Тамаки чекишда қон томирларни кенгайтирувчи таъсири пасаяди.

Қандли диабети бўлган беморларга папаверин буюрилганида, ёрдамчи моддалар сифатида таблеткада сахароза сақланишини хисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диплопия, холсизлик, артериал босимни пасайиши, уйқучанлик.

Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш).

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,04 г дан.

6, 10 таблеткадан контур – уясиз ўрамда.

Контур уясиз ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
2
212 Views
ОлдингисиПапаверина гидрохлорид06.05.2018
Папазол06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Папаверина гидрохлорид таблетка
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.