• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Папаверина гидрохлорид суппозиторий

Home Йўриқномалар Папаверина гидрохлорид суппозиторий
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАПАВЕРИНА ГИДРОХЛОРИД

РAPAVERINI HYDROCHLORIDUM

Препаратнинг савдо номи: Папаверина гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): Папаверин

Дори шакли: ректал суппозиторийлар.

Таркиби:

1 суппозиторий сақлайди:

фаол модда: папаверин гидрохлориди – 0,02 г;

ёрдамчи моддалар: суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ, А тури – вазни 1,19-1,31 г суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи: оқдан сарғиш ёки кремсимон тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита.

АТХ коди: A03AD01.

Фармакологик хусусиятлари

Спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади. Фосфодиэстеразани ингибирлайди, хужайрада циклик аденозинмонофосфатни тўпланиши ва кальций миқдорини камайишини чақиради; ички аъзолар (меъда-ичак йўллари ва сийдик-таносил тизими) ва томирларнинг силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради ва бўшаштиради. Юқори дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради.

Марказий нерв тизимига таъсири кучсиз намоён бўлган (юқори дозаларда седатив самара кўрсатади).

Фармакокинетикаси

Сўрилиши дори шаклига боғлиқ. Биокираолишлилиги ўртача – 54%. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Организмда тақсимланиб гистогематик тўсиқлар орқали киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 0,5-2 соатни ташкил қилади (24 соатгача узайиши мумкин). Метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Гемодиализда организмдан тўлиқ бартараф қилинади.

Қўлланилиши

  • Силлиқ мушаклар спазми: қорин бўшлиғи аъзолари (холецистит, пилороспазм, спастик колит, буйрак санчиғи); периферик томирлари (эндартериит); бош мия томирлари; юрак – стенокардия (мажмуавий даволаш таркибида); бронхоспазм.
  • Премедикацияда ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал. Катталарга 20-40 мг дан кунига 2-3 марта.

Ножўя таъсири

Юрак-қон томир тизими томонидан: атриовентрикуляр блокада, қоринчалар экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия.

Жигар томонидан: “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қабзият.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр блокада, глаукома, оғир даражали жигар етишмовчилиги, кексалик ёши (гипертермия ривожланиши хавфи), болалар.

Эҳтиёткорлик билан

Бош мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безлари фаолиятини етишмовчилиги, гипотиреоз, простата бези гиперплазияси, қоринчалар усти тахикардияси, шок ҳолатлари.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради.

Барбитуратлар билан мажмуада папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бирга қўллашда папавериннинг гипотензив самараси кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратнинг хавфсизлилиги аниқланмаган. Тамаки чекишда вазодилатацияловчи таъсири камаяди.

Дори препаратларини транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида юқори диққат концентрациясини ва психомотор тезлик реакцисини талаб қилувчи транспорт воситаларини ва потенциал хавфли фаолият тури бўлган бошқа машғулотларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диплопия, ҳолсизлик, артериал босимни пасайиши, уйқучанлик.

Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш).

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 20 мг.

5 суппозиторийлардан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
7
401 Views
ОлдингисиПапаверин06.05.2018
Папаверина гидрохлорид06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Папаверина гидрохлорид суппозиторий
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.