Skip to main content

Папаверин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАПАВЕРИН

PAPAVERIN

Препаратнинг савдо номи: Папаверин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): папаверин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

фаол модда: 40 мг папаверин гидрохлориди

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стеарин кислотаси, сахароза (қанд) – 350 мг вазнли таблеткани олингунча.

Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита.

АТХ коди: А03АD01

Фармакологик хусусиятлари

Папаверин гидрохлориди силлиқ мушакларнинг тонусини пасайтиради ва шу боисдан томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Фосфодиэстераза ферментининг ингибитори бўлиб, хужайра ичида циклик 3,5-аденозиномонофосфатни тўпланишини ва кальцийнинг миқдорини камайишини чақиради, бу силлиқ мушакларнинг қисқарувчанлигини бузилишига ва уларни бўшашишига олиб келади. Папаверин гидрохлоридининг марказий нерв тизимига таъсири кучсиз ифодаланган, фақат катта дозалардагина у бироз седатив самара кўрсатади. Катта дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – юқори. Гистогематик тўсиқлар орқали ўтади.

Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 0,5-2 соат.

Буйраклар орқали (метаболитлари кўринишида) чиқарилади.

Қўлланилиши

Папаверин гидрохлориди қон томирлари, қорин бўшлиғи аъзоларининг ва бронхларнинг силлиқ мушакларини спазмлари билан боғлиқ функционал бузилишлари ва оғриқларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Периферик қон томирларининг спазмларида (эндартериит ва бошқалар), бош мия томирларининг спазмларида, стенокардияда (мажмуавий даволаш таркибида), бронхоспазмда, қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушакларини спазмларида (пилороспазм, спастик колит, холецистит, ўт-тош касаллигининг хуружлари), сийдик йўлларининг спазмларида, буйрак санчиғида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар 40-80 мг дан суткада 3-4 марта; болалар суткада 2-4 марта; 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар – 5 мг дан қабулга, 3-4 ёш – 5-10 мг, 5-6 ёш – 10 мг дан, 7-9 ёш – 10-15 мг дан, 10-14 ёш – 15-20 мг дан қабул қиладилар.

Катталар учун юқори дозалари: бир марталик доза – 200 мг, суткалик доза – 600 мг.

1 ёшли болалар учун юқори дозалари: бир марталик 5 мг, суткалик 10 мг; 2 ёшда – бир марталик – 10 мг, суткалик – 20 мг, 3-4 ёш – бир марталик – 15 мг, суткалик – 30 мг; 5-6 ёш – бир марталик – 20 мг, суткалик – 40 мг; 7-9 ёш – бир марталик – 30 мг, суткалик – 60 мг; 10-14 ёш – бир марталик доза – 50-60 мг, суткалик – 100-120 мг.

10 мг дан кичикроқ дозалар дорихонанинг ишлаб-чиқариш бўлимида тайёрланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, қисман ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада, юрак қоринчалари экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши, қабзият, уйқучанлик, «жигар» трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, эозинофилия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, AV-блокада, глаукома, оғир жигар етишмовчилиги, кексалар (гипертермияни ривожланиш хавфи туфайли), 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан (кичик дозаларда) – бош-мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безлари фаолиятининг етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси, қоринча устки тахикардияси, шок ҳолатлари.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради. Барбитуратлар билан мажмуада қўлланганда папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди. Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин сульфати билан бирга қўлланганида гипотензив самараси кучайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида алкогольни қабул қилиш истисно этилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Қон томирларни кенгайтирувчи таъсири тамаки чекишда пасаяди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диплопия, ҳолсизлик, АБ ни пасайиши, уйқучанлик.

Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш).

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 40 мг.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

10 таблеткадан полимер қопламали қоғоз контур уясиз ўрамда.

800 контур уяли ёки 700 контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳ ўрамига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365