Skip to main content

Пантогам актив

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНТОГАМ АКТИВ

PANTOGAM ACTIVE

 

Препаратнинг савдо номи: Пантогам актив

Таъсир этувчи модда (ХПН): D,L-Гопантен кислотаси &

Кимёвий номи: (R,S)-4-[(2,4-Дигидрокси-3,3-диметил-бутирил)амино]бутират кальция (2:1)

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 300 мг Гопантен кислотаси (D,L-Гопантен кислотаси &);

ёрдамчи моддалар: 20,97 мг микрокристалл целлюлоза, 1,53 мг магний стеарати; № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар (капсуланинг таркиби: титан диоксиди 2%, желатин 100% гача).

Таърифи: оқ рангли № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидаги модда – оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: N06BX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Пантогам активнинг таъсири унинг структурасида ГАМКБ-рецептор-канал мажмуасига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) нинг мавжудлиги билан боғлиқ. Пантогам актив гопантен кислотасининг R-шакли ва унинг S-изомерининг тенг миқдорларини рацемик аралашмасидир. Препаратнинг таркибида изомерни бўлиши транспортни ва препаратни ГАМК рецептори билан ўзаро таъсирини яхшилайди. Пантогам актив гопантен кислотасининг биринчи авлод препаратларига нисбатан, яққолроқ ноотроп ва тиришишга қарши таъсирга эга.

Пантогам актив миянинг гипоксияга ва заҳарли моддаларнинг таъсирига чидамлилигини оширади, нейронларда анаболик жараёнларни рағбатлантиради, мўътадил седатив таъсири енгил стимулловчи самараси билан бирга намоён бўлади. Антиастеник енгил ваҳимага қарши таъсирга эга. Мотор қўзғалувчанликни камайтиради, хулқ-атворни тартибга солади. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини фаоллаштиради. Қовуқнинг патологик ошган рефлекси ва детрузор тонусини тормозланишини чақиради.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Препарат метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган ҳолда: қабул қилинган дозанинг 70% – сийдик билан, 30% – аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • бош мияни органик шикастланишлари (шу жумладан нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари) ва невротик бузилишлардаги когнитив бузилишлар;
  • бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари оқибатидаги цереброваскуляр етишмовчилик;
  • экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонус–тутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқ.), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан экстрапирамид синдромини даволаш учун;
  • тиришишга қарши воситалар билан бирга тутқаноқни даволашда;
  • психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини сусайиши, диққатни жамлаш ва эслаб қолишни яхшилаш учун;
  • сийишни нейроген бузилишлари (поллакиурия, императив қистовлар, сийдикни императив тутиб тураолмаслик, энурез);
  • шизофренияда комплекс даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин 15-20 минут ўтгач 1-3 капсула (0,3-0,9 г) дан кунига 2-3 марта буюрилади, тонгги ва кундузги соатларда қабул қилган афзал. Максимал суткалик доза 8 капсула (2,4 г) ни ташкил этади. Даволаш курси – 1-4 ой, баъзан 6-12 ойгача давом этади. 3-6 ойдан сўнг такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, тери тошмалари) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади.

Жуда кам ҳолларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан нохуш реакциялар: уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, бошда шовқин кузатилади. Бундай ҳолларда препаратнинг дозаси камайтирилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, буйракнинг ўткир оғир касалликлари, 18 ёшгача бўлган пациентлар (анча эрта ёшдаги пациентларда препаратни ишлатиш бўйича клиник тадқиқотлар йўқ).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради, карбамазепин, фенобарбитал, нейролептикларнинг ножўя таъсирини олдини олади. Пантогам активнинг самараси глицин, этидронат кислотаси билан бирга қўлланганида кучаяди. Маҳаллий анестетикларнинг (прокаин) таъсирини потенциялайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ муддатли даволашда препаратни бошқа ноотроп воситалар ва МНТ ни рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя кўринишларининг симптоматикасини кучайиши. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 300 мг. 15 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва чоп этилган лакланган алюмин фольга контур уяли ўрамда. 4 контур уяли ўрамдан рус ва давлат тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш: