Skip to main content

Гальвус®

Улашиш:
  Reading time 28 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЛЬВУС®

GALVUS®

 

Препаратнинг савдо номи: Гальвус®

Таъсир этувчи модда (ХПН): вилдаглиптин (vildagliptin)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг вилдаглиптин;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, натрий крахмалгликоляти (А типи), магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, чеккалари қия, оқ рангдан оч сарғиш ранггача бўлган, бир томонида «NVR» ва иккинчи томонида «FB» бостириб туширилган ёзуви бўлган ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Қандли диабетни даволаш учун воситалар. Перорал қабул қилиш учун қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар. Дипептидилпептидаза-4 (ДПП-4) ингибиторлари. Вилдаглиптин.

АТХ коди: A10BH02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Вилдаглиптин меъда ости безининг оролчали ҳужайралари билан инсулинни синтези рағбатлантирувчилари синфи вакили ва гликемик назоратни яхшилаш учун мўлжалланган ДПП-4 кучли селектив ингибитори бўлиб ҳисобланади. ДПП-4 сусайиши натижасида оч қоринга ва овқатлангандан кейин глюкагонга ўхшаш пептид-1 нинг (ГЎП-1) ва глюкозага боғлиқ инсулинотроп полипептид (ГИП) нинг эндоген инкретин гормонлари даражалари ошиб боради. Вилдаглиптинни қабул қилиш ДПП-4 фаоллигини тезда ва тўлиқ сусайишига олиб келади. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда вилдаглиптин ДПП-4 ферменти фаоллигини 24 соат давомида сусайтиради.

Мазкур инкретин гормонларининг эндоген даражаларини ошириш йўли билан вилдаглиптин бета-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади, бу инсулиннинг глюкозага боғлиқ ажралишини кучайишига олиб келади. Вилдаглиптин суткада 50-100 мг дозада қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда бета-ҳужайралар функцияси маркерларини сезиларли равишда яхшилайди. Бета-ҳужайралар функциясини яхшиланиши даражаси бузилишнинг дастлабки даражасига боғлиқ; қандли диабет билан касалланмаган (глюкоза даражаси нормал бўлган) шахсларда вилдаглиптин инсулин ажралишини кучайтирмайди ва глюкоза даражасини пасайтирмайди.

Эндоген ГЎП-1 даражасини оширгани ҳолда вилдаглиптин глюкагоннинг глюкозага мос ажралишини яхшилаган ҳолда альфа-ҳужайраларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади. Ўз навбатида, овқатланишга жавобан глюкагоннинг инадекват ажралишини сусайиши инсулин резистентлигини пасайишига ёрдам беради. Гипергликемияда инкретин гормонларининг юқори даражасидан келиб чиқадиган инсулин/глюкагон нисбатининг яхшиланган ҳолда ошиши оч қоринга ва овқатлангандан сўнг жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини пасайишига олиб келади, шу туфайли гликемия даражаси пасайишига эришилади.

ГЎП-1 даражасини ошишига хос таъсирлардан бири бўлган меъданинг бўшашини ушланиб қолиши вилдаглиптин билан даволаш вақтида кузатилмаган. Бундан ташқари, вилдаглиптин қўлланилганида овқатлангандан кейин оролчалар функциясини яхшилаш бўйича вилдаглиптиннинг инкретин таъсири билан боғлиқ бўлмаган липемия даражасининг пасайиши кузатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида вилдаглиптиннинг Сmax га эришиш вақти 1,75 соатни ташкил этади. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг сўрилиш тезлиги унча кўп бўлмаган миқдорда пасаяди: Сmax ни 19% га камайиши ва Tmax ни 2,5 соатга кўпайиши қайд этилади. Бироқ овқатланиш сўрилиш даражасига ва AUC қийматига таъсир кўрсатмайди.

Тақсимланиши

Вилдаглиптинни плазма оқсиллари билан боғланиши паст (9,3%). Препарат плазма ва эритроцитлар ўртасида эквивалент тақсимланади. Вилдаглиптинни тақсимланиши тахминан экстраваскуляр ҳолда юз беради, вена ичига юборилганидан кейин Vss мувозанат ҳолатида 71 л ни ташкил этади.

Биотрансформацияси/метаболизми

Биотрансформация вилдаглиптин чиқарилишининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Одам организмида препаратнинг 69% ўзгаришга учрайди. Асосий метаболит – LAY151 (дозанинг 57%) фармакологик жиҳатдан нофаол ва цианокомпонент гидролизи маҳсулоти бўлиб ҳисобланади. Препарат дозасининг тахминан 4% амидли гидролизга учрайди.

Экспериментал тадқиқотларда ДПП-4 ни препарат гидролизига ижобий таъсири қайд этилади. Вилдаглиптин Р450 цитохроми изоферментлари иштирокида метаболизмга учрамайди. In vitro шароитдаги тадқиқотларда вилдаглиптин Р450 цитохроми изоферментларини ингибиция ва индукция қилмаслиги намоён қилинган.

Чиқарилиши

[14C] билан нишонланган вилдаглиптин ичга қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 85% сийдик билан, 15% ахлат билан чиқарилади. Перорал қабул қилинган дозанинг 23% буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларга вена ичига юборилганида вилдаглиптиннинг умумий плазма ва буйрак клиренси мувофиқ равишда соатига 41 л ва соатига 13 л ни ташкил этади. Вена ичига юборилганидан кейин препаратнинг ўртача ярим чиқарилиши даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Перорал қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиши даври тахминан 3 соатни ташкил этади ва дозага боғлиқ бўлмайди.

Пропорционаллиги

Вилдаглиптин тез сўрилади ва перорал қабул қилинганида унинг мутлоқ биокираолишлиги 85% ни ташкил этади. Дозаларнинг даволаш интервалларида плазмада вилдаглиптиннинг энг юқори концентрацияси ва «плазмадаги концентрацияси-вақт» эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) тахминан юборилган дозага пропорционал бўлади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Жинс

Гальвус® препаратининг фармакокинетик кўрсаткичларида турли ёшдаги ва тана вазни индекси (ТВИ) турли бўлган эркак ва аёл жинси ўртасидаги фарқлар аниқланмаган. Гальвус® препаратини ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги шунингдек жинсга боғлиқ бўлмаган.

Семизлик

Гальвус® препарати фармакокинетик кўрсаткичларининг тана вазни индексига боғлиқлиги аниқланмаган. Гальвус® препаратининг ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги шунингдек пациент ТВИ га боғлиқ бўлмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Бошқа касалликларга эга бўлмаган, синовдан ўтказилган кекса ёшдаги (≥70 ёш) пациентларда анча ёшроқ (18-40 ёш) соғлом пациентларга нисбатан плазмада энг юқори концентрацияси 18% га ошгани ҳолда Гальвус® препарати умумий экспозициясининг (суткада бир марта 100 мг қабул қилинганида) 32% га ошиши кузатилган. Ушбу ўзгаришлар клиник аҳамиятга эга эмас. Гальвус® препаратининг ДПП-4 фаоллигини сусайтиришга қодирлиги ўрганилган ёш гуруҳлари чегарасида пациент ёшига боғлиқ бўлмаган.

Жигар функциясини бузилишлари

Жигар функциясини бузилишининг Гальвус® препарати фармакокинетикасига таъсири жигар функцияси енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда жигар функцияси сақланган пациентларга нисбатан Чайлд-Пью бўйича (енгил даражадаги учун 6 баллдан оғир даражадаги учун 12 баллгача) ўрганилган. Гальвус® препарати бир марта (100 мг) қабул қилинганидан кейин жигар функциясини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг тизимли экспозицияси (мувофиқ равишда 20% ва 8% га) пасайиши кузатилган, айни вақтда жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда ушбу кўрсаткич 22% га ошган. Гальвус® препарати тизимли экспозициясининг максимал ўзгариши (ошиши ёхуд пасайиши) тахминан 30% ни ташкил этгани туфайли, ушбу натижа клиник аҳамиятга эга сифатида қаралмайди. Жигар етишмовчилиги даражаси оғирлиги ва Гальвус® препарати тизимли экспозициясининг ўзгариши кўрсаткичи ўртасида боғлиқлик кузатилмаган.

Гальвус® препаратини жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга, шу жумладан АЛТ ёки АСТ қийматлари даволаш бошланишидан олдин НЮЧ дан >2,5 мартадан ортиқ ошадиган ҳолларда буюриш тавсия этилмайди.

Буйрак функциясини бузилишлари

Буйрак функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда буйрак функцияси нормал бўлган пациентларга нисбатан вилдаглиптин AUC қиймати мувофиқ равишда ўртача 1,4; 1,7 ва 2 марта ошган. LAY151 метаболитининг AUC кўрсаткичи 1,6, 3,2 ва 7,3 марта ошган, BQS867 метаболити учун буйрак функциясини енгил, ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда соғлом пациентларга нисбатан AUC кўрсаткичи мувофиқ равишда ўртача 1,4; 2,7 ва 7,3 марта ошган. Буйрак касаллиги терминал босқичда бўлган пациентларда вилдаглиптин экспозицияси оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги экспозицияга ўхшаш бўлган. Буйрак касаллиги терминал босқичда бўлган пациентларда LAY151 концентрацияси оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардагига қараганда тахминан 2-3 марта юқори бўлган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Вилдаглиптинни гемодиализ воситасида чиқарилиши чегараланган табиатга эга (доза қабул қилинган вақтдан эътиборан 4 соат ўтгач ўтказилган 3-4 соатлик гемодиализ давомида 3%).

Этник гуруҳлар

Гальвус® препарати фармакокинетикасига этник мансублигига доир таъсир ҳақида далиллар мавжуд эмас.

Болалар

Болаларда препарат фармакокинетикаси ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Қандли диабетнинг 2 типида:

  • парҳез ва жисмоний машқлар билан биргаликда монотерапия сифатида, шунингдек метформин билан даволаш мумкин бўлмаган ёки уни ўзлаштираолмайдиган пациентларда;
  • қуйидагилар билан:
  • метформин билан монотерапияда максимал ўзлаштираоладиган дозага қарамай, етарли гликемик назорат бўлмаган пациентларда метформин билан;
  • сульфонилмочевина билан монотерапияда максимал ўзлаштираоладиган дозага қарамай, етарли гликемик назорат бўлмаган пациентларда ва метформин билан даволаш мумкин бўлмаган ёки унинг таъсирини ўзлаштираолмайдиган пациентларда сульфонилмочевина билан;
  • етарли гликемик назорат бўлмаган пациентларда ва тиазолидиндион билан даволаш мос келадиган пациентларда тиазолидиндион билан икки компонентли мажмувий даволаш таркибида;
  • парҳез, жисмоний машқлар, шунингдек икки компонентли даволаш гликемияни мос равишда назорат қилиш эришилишига олиб келмаганда сульфонилмочевина ва метформин билан уч компонентли мажмуавий даволаш таркибида;
  • парҳез, жисмоний машқлар ва инсулиннинг барқарор дозаси гликемияни мос равишда назорат қилиш эришилишига олиб келмаганда инсулин билан (метформин билан ёки унингсиз) мажмуада қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Катта ёшдаги пациентлар

Монотерапияда ёки метформин, тиазолидиндион билан икки компонентли мажмуавий даволаш таркибида ёки сульфонилмочевина ва метформин билан уч компонентли мажмуавий даволаш таркибида ёки инсулин билан мажмуада препаратнинг тавсия этиладиган дозаси суткада 100 мг ни: эрталаб 50 мг ва кечқурун 50 мг ни ташкил этади.

Сульфонилмочевина билан икки компонентли мажмуавий даволаш таркибида Гальвус® препаратининг тавсия этиладиган дозаси кунига бир марта эрталаб 50 мг ни ташкил этади. Пациентларнинг ушбу гуруҳида кунига 100 мг доза кунига 50 мг ли дозага қараганда самаралироқ бўлмаган.

Сульфонилмочевина билан биргаликда қўлланилганида гипогликемия ривожланиши хавфини камайтириш учун сульфонилмочевина дозасини камайтириш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Препаратни 100 мг дан ортиқ дозада қўллаш тавсия этилмайди.

Агар пациент препарат дозасини ўз вақтида қабул қилмаса, Гальвус® препаратини пациент буни эслаган заҳотиёқ қабул қилиш лозим. Бир кунда дозани икки марта қабул қилмаслик керак.

Популяцияларнинг алоҳида гуруҳларига доир қўшимча маълумот

Кекса ёшдаги (≥ 65 ёш) пациентлар

Препаратни кекса ёшдаги пациентларга буюрилганида дозага тузатиш киритилиши талаб қилинмайди.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бошланғич босқичда (креатинин клиренси ≥ 50 мл/минут) бўлган пациентларга препарат буюрилганида дозага тузатиш киритилиши талаб қилинмайди. Буйрак етишмовчилиги ўртача ёки оғир шаклда ёки буйрак касаллиги терминал босқичда бўлган пациентларда Гальвус® препаратининг тавсия этиладиган дозаси суткада бир марта 50 мг ни ташкил этади.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Гальвус® препаратини жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга, шу жумладан дастлаб даволашда бўлган, аланинаминотрансфераза (АЛТ) ёки аспартатаминотрансфераза (АСТ) фаоллиги норманинг юқори чегарасига (НЮЧ) нисбатан >2,5 марта юқори бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар

Гальвус® препарати самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларнинг етарлича бўлмаганлиги туфайли, 18 ёшдан кичик бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

Перорал қўлланилади.

Гальвус® препарати овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

 

 

 

Ножўя таъсирлари

Вилдаглиптиннинг (ҳар куни 50 мг, бир кунда икки марта 50 мг ёки бир кунда бир марта 100 мг) хавфсизлиги ва ўзлаштираолиниши 12 ҳафтадан ва 104 ҳафтадан ортиқ давом этадиган тадқиқотлардаги II ва III фаза тадқиқотларида 11000 нафар пациентда баҳоланган. Гальвус® препарати монотерапия сифатида ёки диабетга қарши бошқа препаратлар (метформин, тиазолидинедион ҳосиласи, сульфонилмочевина ҳосилалари, акарбоза ёки инсулин) билан мажмуада қўлланилганида индивидуал кўрсатмалар бўйича нохуш реакциялар тез-тезлигини ҳисоблаш учун камида 12 ҳафта давом этадиган асосий назорат қилинадиган тадқиқотларнинг кўпчилигида хавфсизлик бўйича маълумотлар суткада 50 мг ёки 100 мг (бир кунда икки марта 50 мг ёки бир кунда 1 марта 100 мг) дозани қабул қилган пациентлардан олинган бўлиб, улар вилдаглиптин билан монотерапияда ёки бошқа препаратлар билан мажмуада олинган.

Асосий нохуш реакциялар кучсиз ифодаланган, вақтинчалик табиатга эга бўлган ва даволашни бекор қилишни талаб қилмаган. Нохуш ҳолатлар тез-тезлиги ва ёш, жинс, этник мансублик, қўллаш давомийлиги ёки дозалаш тартиби ўртасидаги боғлиқликлар аниқланмаган.

Вилдаглиптинни қўллаш билан боғлиқ кам ҳолларда учрайдиган ангионевротик шиш ҳоллари ҳақидаги хабарлар назорат гуруҳи билан бир хил тез-тезликка эга бўлган. Ушбу ҳолларнинг кўпчилик қисми вилдаглиптинни ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибитори (ААФи) билан биргаликда қўлланилганида кузатилган. Нохуш реакцияларнинг кўпчилиги кучсиз ифодаланган ва вилдаглиптин билан даволаш бекор қилинишини талаб қилмаган.

Кам учрайдиган жигар функциясини бузилиши (шу жумладан гепатит ривожланиши) ҳоллари ҳақида хабар берилган. Пациентларда ушбу ҳолатлар, одатда, симптомларсиз, клиник асоратларсиз бўлган жигарнинг функционал синамалари препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин нормага қайтган. Монотерапия ва 24 ҳафта давом этадиган қўшимча даволашда назорат қилинадиган тадқиқотларда АЛТ ёки АСТ даражаларини НЮЧ дан 3 марта ортиқ ошиши 3xULN/норманинг юқори чегараси ҳоллари (камида 2 та кетма-кет ўлчашларда ёки даволашнинг якуний ташрифида аниқланганлар бўйича таснифланади) бир кунда 50 мг вилдаглиптин, бир кунда икки марта 50 мг вилдаглиптин ва барча қиёсий препаратлар учун мувофиқ равишда 0,2%, 0,3% ва 0,2% ни ташкил этган. Одатда, трансаминазалар фаоллигининг ошиши симптомсиз бўлган, ривожланмаган ва холестаз ёки сариқлик билан кечмаган.

Икки томонлама яширин тадқиқотларда монотерапия ва қўшимча даволаш сифатида Гальвус® препаратини қабул қилган пациентларда аниқланган ножўя реакциялар ҳар бир кўрсатма учун MedDRA аъзолар тизимлари синфлари ва мутлоқ тез-тезлиги бўйича қуйида санаб ўтилган.

Аъзолар тизимларининг ҳар бир синфида ножўя реакциялар кўп учрайдиган реакциялардан бошлаб тез-тезлиги бўйича тақсимланган. Учраш тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳда ножўя реакциялар оғирлиги камайиб бориши тартибида тақдим этилган. Ҳар бир ножўя ҳолат учун тез-тезлиги тоифаси қуйидаги мезонларга (СIOMS III) асосланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100; <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000; <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000; <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Гальвус® препарати монотерапия сифатида қўлланилганида

Гальвус® препарати суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада қўлланилганида нохуш реакциялар (мувофиқ равишда 0,2% ёки 0,1%) ривожланиши муносабати билан даволашни бекор қилиш тез-тезлиги плацебо (0,6%) ёки қиёсий препарат (0,5%) гуруҳидагидан юқори бўлмаган.

Гальвус® препарати билан суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада монотерапия фонида ҳолат оғирлиги даражаси ошмаган ҳолда гипогликемия ривожланиши тез-тезлиги 0,5% ни (409 тадан 2 киши) ёки 0,3% ни (1082 тадан 2 киши) ташкил этган, бу қиёсий препарат ва плацебо билан (0,2%) бир хил мумкин. Гальвус® препарати монотерапия сифатида қўлланилганида пациентларнинг тана вазни ошиши қайд этилмаган.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши; тез-тез эмас – бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас – қабзият.

Юборилиш жойида умумий бузилишлар ва реакциялар: тез-тез эмас – периферик шиш.

2 йилгача давом этган узоқ муддатли клиник тадқиқотларда вилдаглиптинни монотерапия сифатида қўлланилганида хавфсизлик профилида бирон-бир қўшимча оғишларни ёки кўзда тутилмаган хавфларни аниқланмаган.

Метформин билан мажмуада

Гальвус® препарати суткада 50 мг дозада метформин билан мажмуада қўлланилганида нохуш реакциялар ривожланиши муносабати билан даволаш бекор қилиниши тез-тезлиги 0,4% ни ташкил этган (вилдаглиптин (суткада 2 марта 50 мг) + метформин ва плацебо + метформин гуруҳларида нохуш реакциялар ривожланиши муносабати билан даволаш бекор қилиниши ҳоллари қайд этилмаган). Гальвус суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада метформин билан мажмуада қўлланилганида гипогликемия мувофиқ равишда 0,9% ва 0,5% ҳолларда (плацебо + метформин гуруҳида – 0,4%) қайд этилган. Гальвус гуруҳида оғир гипогликемия ривожланиши кузатилмаган.

Вилдаглиптин + метформин мажмуавий даволаш пациентларнинг тана вазнига таъсир кўрсатмаган.

Гальвус® препарати суткада 1 марта ёки суткада 2 марта 50 мг дозада метформин билан мажмуада қўлланилганида

Нерв тизими томонидан: тез-тез – тремор, бош айланиши, бош оғриғи.

Сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада

Гальвус® препарати суткада 50 мг дозада глимепирид билан мажмуада қўлланилганида нохуш реакциялар ривожланиши муносабати билан даволаш бекор қилиниши тез-тезлиги 0,6% ни (глимепирид + плацебо гуруҳида 0% га нисбатан) ташкил этган. Гальвус® препаратини суткада 50 мг дозада глимепирид билан биргаликда қабул қилган беморларда гипогликемия ривожланиши тез-тезлиги 1,2% ни (плацебо + глимепирид гуруҳида 0,6% га нисбатан) ташкил этган. Гальвус® препарати гуруҳида оғир гипогликемия ривожланиши кузатилмаган.

Гальвус® препарати тавсия этилган (суткада 50 мг) дозада глимепирид билан мажмуада қўлланилганида пациентларнинг тана вазни ошиши қайд этилмаган.

Гальвус® препарати суткада 1 марта 50 мг дозада сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада қўлланилганида

Нерв тизими томонидан: тез-тез – тремор, бош айланиши, бош оғриғи.

Юбориш жойида умумий бузилишлар ва реакциялар: тез-тез – астения.

Тиазолидиндион ҳосилалари билан мажмуада

Гальвус® препарати суткада 50 мг дозада пиоглитазон билан мажмуада қўлланилганида нохуш реакциялар ривожланиши муносабати билан даволаш бекор қилиниши тез-тезлиги 0,7% ни ташкил этган (вилдаглиптин (суткада 2 марта 50 мг) + пиоглитазон ва плацебо + пиоглитазон гуруҳларида нохуш реакциялар ривожланиши муносабати билан даволаш бекор қилиниши ҳоллари қайд этилмаган). Гальвус® препарати суткада 50 мг дозада пиоглитазон билан 45 мг дозада мажмуада қўлланилганида гипогликемия қайд этилмаган; вилдаглиптин (суткада 2 марта 50 мг) + пиоглитазон (45 мг дозада) гуруҳида 0,6 ҳолларда, плацебо + пиоглитазон ни 45 мг дозада қабул қилган беморларда 1,9% ҳолларда гипогликемия қайд этилган. Гальвус® препарати гуруҳида оғир гипогликемия ривожланиши кузатилмаган. Гальвус® препаратини суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада пиоглитазон билан бирга қабул қилган пациентларда тана вазнини ўртача ошиши плацебога нисбатан мувофиқ равишда + 0,1 кг ёки + 1,3 кг ни ташкил этган.

Суткада 45 мг дозада пиоглитазонга Гальвус® препарати суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада қўшилганида периферик шишлар ривожланиши тез-тезлиги мувофиқ равишда 8,2% ва 7% ни (пиоглитазон билан монотерапия фонида 2,5% га нисбатан) ташкил этган.

Бироқ суткада 45 мг дозада пиоглитазон билан бирга вилдаглиптин билан суткада 1 ёки 2 марта 50 мг дозада бошланғич мажмуавий даволаш буюрилганида периферик шишлар мувофиқ равишда 3,5% ва 6,1% беморларда (суткада 30 мг дозада пиоглитазон билан монотерапия фонида 9,3% га нисбатан) кузатилган.

Гальвус® препарати суткада 1 марта ёки суткада 2 марта 50 мг дозада тиазолидиндион ҳосилалари билан мажмуада қўлланилганида

Тадқиқотларда: тез-тез – тана вазнини ошиши.

Юбориш жойида умумий бузилишлар ва реакциялар: тез-тез – периферик шиш.

Гальвус® препарати суткада 2 марта 50 мг дозада метформин ва сульфонилмочевина билан мажмуада қўлланилганида

Нерв тизими томонидан: тез-тез – тремор, бош айланиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – гипергидроз.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – гипогликемия.

Юбориш жойида умумий бузилишлар ва ҳолатлар: тез-тез – астения.

Инсулин билан мажмуада

Препаратни назорат қилинадиган клиник тадқиқотларда бир кунда 2 марта 50 мг дозада инсулин билан мажмуада метформин билан ёки усиз буюрилганида даволашни бекор қилиш ҳоллари вилдаглиптин гуруҳида 0,3% пациентларда кузатилган ва плацебо гуруҳида мавжуд бўлган.

Ҳар иккала даволаш гуруҳида гипогликемия ривожланиши ҳоллари бир хил (плацебога нисбатан вилдаглиптин гуруҳида 14%) бўлган. Вилдаглиптин гуруҳида иккита пациентда ва плацебо гуруҳида 6 та пациентда оғир гипогликемик ҳолатлар қайд этилган.

Гальвус® препаратини суткада 2 марта 50 мг дозада инсулин билан бирга қабул қилган пациентларда тана вазнини ўртача ошиши тадқиқот якунида плацебога нисбатан + 0,6 кг ни ташкил этган.

Гальвус® препарати суткада 2 марта 50 мг дозада инсулин билан (метформин билан ёки усиз) мажмуада қўлланилганида

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги; тез-тез эмас – диарея, метеоризм.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи.

Юбориш жойида умумий бузилишлар ва реакциялар: тез-тез – қалтираш.

Тадқиқотларда: тез-тез – қонда глюкоза даражасини пасайиши.

Постмаркетинг тадқиқотлар (тез-тезлиги номаълум):

Постмаркетинг тадқиқотлар ўтказилиши ва адабиётлар скрининги вақтида артралгия (гоҳида жиддий), гепатит, жигар функциясини бузилиши (даволаш тўхтатилганида қайтувчан бўлган), эшакеми, панкреатит, терининг буллёз ва эксфолиатив шикастланишлари (шу жумладан буллёз пемфигоид), панкреатит каби ножўя реакциялар аниқланган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Вилдаглиптин ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гальвус® препарати дориларнинг ўзаро таъсири ривожланиши бўйича паст потенциалга эга. Гальвус® препарати P (CYP) 450 цитохроми тизими ферментлари субстрати бўлмаганлиги, шунингдек CYP 450 ферментларини ингибиция ва индукция қилмаганлиги туфайли, Гальвус® препаратини ушбу фермент тизимининг субстратлари, ингибиторлари ёки индукторлари бўлган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.

Бирга қўлланилганида вилдаглиптин CYP1A2, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP2D6, CYP2E1 ва CYP3A4/5 ферментларининг субстратлари бўлган препаратлар метаболизми тезлигига шунингдек таъсир кўрсатмайди.

Вилдаглиптинни қандли диабетнинг 2 типида мажмуада тез-тез буюриладиган дори воситалари, шунингдек тор терапевтик диапазонига эга препаратлар билан ўзаро таъсири бўйича ўтказилган тадқиқотлар

Гальвус® препаратининг қандли диабетнинг 2 типини даволашда тез-тез фойдаланиладиган препаратлар (глибенкламид, пиоглитазон, метформин) ёки тор терапевтик диапазонига эга препаратлар (амлодипин, дигоксин, рамиприл, симвастатин, валсартан, варфарин) билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Диабетга қарши бошқа перорал дори воситаларини қабул қилишдаги каби вилдаглиптинни гипогликемик таъсири маълум препаратлар, шу жумладан тиазидлар, кортикостероидлар, тиреоид препаратлари ва симпатомиметиклар билан бир вақтда қўлланилганида пасайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Гальвус® препарати инсулинга қарам пациентларда инсулин ўрнини боса олмайди. Препарат қандли диабетнинг 1 типи бўлган пациентларда ёки диабетик кетоацидозни даволаш учун қўлланилиши мумкин эмас.

Буйрак функциясини бузилишлари

Буйрак етишмовчилиги терминал босқичда, гемодиализда бўлган беморларда қўллаш тажрибаси чекланган. Шу сабабли Гальвус® препаратини бундай пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур. Буйрак етишмовчилиги терминал босқичда бўлган беморларда суткада тавсия этиладиган дозаси бир кунда 1 марта 50 мг ни ташкил этади.

Жигар функциясини бузилишлари

Гальвус® препарати жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга, шу жумладан даволаш бошланишидан олдин АЛТ ёки АСТ нинг дастлабки қийматлари НЮЧ дан >2,5 марта ортиқ бўлган пациентларга тавсия этилмайди.

Жигар ферментлари фаоллиги мониторинги

Жигар дисфункцияси симптомлари (шу жумладан гепатит) ҳақида кам сонли хабарлар келиб тушган бўлиб, улар одатда, симптомсиз кечган ва клиник оқибатларга эга бўлмаган. Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, жигар функцияси даволаш тўхтатилганидан кейин нормал ҳолатга қайтади. Гальвус® препарати билан даволаш бошланишига қадар дастлабки қийматларни билиш учун жигар функционал синамаларини текшириш зарур. Гальвус® препарати билан даволаш вақтида жигар функциясини биринчи йил давомида ҳар уч ойда назорат қилиш ва кейинчалик даврий текшириб туриш лозим. Агар пациентда аминотрансферазалар юқори фаоллиги аниқланган бўлса, ушбу натижани такрорий тадқиқот билан тасдиқлаш, сўнгра эса жигар функциясининг биокимёвий кўрсаткичларини улар нормал ҳолатга келишига қадар аниқлашни мунтазам равишда ўтказиш лозим. Агар АСТ ёки АЛТ фаоллиги НЮЧ дан 3 марта ёки ундан кўп ортиқ бўлса, препарат қўлланилишини бекор қилиш лозим.

Гальвус® препарати қўлланилиши фонида сариқлик ёки жигар функциясини бузилишининг бошқа белгилари ривожланганида, даволашни дарҳол тўхтатиш ва даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим. Жигар функциясини кўрсаткичлари нормага келганидан сўнг препарат билан даволашни қайта бошлаш мумкин эмас.

Юрак етишмовчилиги

Нью-Йорк кардиологлар ассоциация (NYHA) таснифи бўйича I-III функционал синфдаги пациентларда вилдаглиптиннинг клиник тадқиқоти шуни кўрсатадики, вилдаглиптин билан даволаш плацебога нисбатан юрак чап қоринчаси функциясига ёки мавжуд турғун юрак етишмовчилигини ёмонлашишига таъсир кўрсатмайди. Вилдаглиптинни қабул қилган, NYHA бўйича III функционал синфдаги пациентларда клиник тажриба чекланган ва тугалланган натижалар йўқ.

Клиник синовларда NYHA бўйича IV функционал синфдаги пациентларда вилдаглиптинни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас, ва демак, мазкур пациентларда препарат қўлланилиши тавсия этилмайди.

Тери шикастланишлари

Клиник олди токсикологик тадқиқотлар даврида маймунлар қўл-оёқларида тери шикастланишлари, шу жумладан қавариқ ва яралар қайд этилган. Клиник тадқиқотлар даврида тери шикастланиши ҳолларининг кўпайиши қайд этилмаганига қарамай, диабетда тери касалликлари бўлган пациентларни даволашга нисбатан чекланган тажриба мавжуд. Бундан ташқари, постмаркетинг даврда терининг буллёз ва эксфолиатив шикастланишлари юзага келиши ҳақидаги ҳисоботлар олинган. Шу сабабли препаратни диабетли пациентларга буюрилганида, қавариқлар ёки яралар каби тери бузилишлари мавжудлиги юзасидан мониторинг ўтказилиши тавсия этилади.

Ўткир панкреатит

Вилдаглиптин қўлланилиши ўткир панкреатит ривожланиши хавфи билан боғлиқ.

Пациентлар ўткир панкреатитга хос симптомлар ҳақида хабардор қилиниши керак.

Агар панкреатитга шубҳа бўлса, препаратни қўллаш тўхтатилиши керак. Агар панкреатит тасдиқланса, у ҳолда Гальвус® препарати билан даволаш қайта бошланмаслиги керак. Анамнезда ўткир панкреатити бўлган пациентларда препарат қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Гипогликемия

Маълумки, сульфонилмочевина гипогликемияни келтириб чиқаради. Вилдаглиптинни сульфонилмочевина билан биргаликда қабул қилаётган пациентлар гипогликемия ривожланиши хавфига мойил бўладилар. Гипогликемия ривожланиши хавфини пасайтириш учун сульфонилмочевина дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин.

Ёрдамчи моддалар

Таблеткалар лактоза сақлайди. Фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган, Лапп лактаза танқислиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентлар Гальвус® препаратини қўлламасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва/ёки лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даври

Ҳомиладор аёлларда Гальвус® препаратини қўллаш бўйича етарлича маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда (каламушлар ёки қуёнларда) ўтказилган тадқиқотларда Гальвус® препарати ҳомилага тератоген таъсир кўрсатмаган. Одамлар учун потенциал хавфи номаълум. Одамга таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқлиги туфайли ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак.

Лактация даври

Вилдаглиптин кўкрак сутига ажралиши номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар вилдаглиптинни сутга ажралишини намойиш этилган. Гальвус® препаратини лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар

Препаратни 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга буюриш тавсия этилмайди.

Гальвус® препаратини 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланилиши самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Дори воситасини автотранспортни бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Гальвус® препаратини автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат билан даволаш фонида бош айланиши ривожланганида пациентлар автотранспортни бошқармаслиги ёки механизмлар билан ишламасги керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Вилдаглиптин билан дозани ошириб юборилиши мумкинлиги симптомлари ҳақидаги маълумот Гальвус® препаратини 10 календарь кунигача суткада 25 мг, 50 мг, 100 мг,
200 мг, 400 мг ва 600 мг дозаларда қабул қилган соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган. 200 мг гача бўлган дозалар таъсири яхши ўзлаштирилган. Препаратни 400 мг дозада қўлланилганида мушак оғриғи ҳоллари ва енгил ва ўтувчан парестезиянинг якка учрайдиган ҳоллари, иситма, шишлар ва липаза фаоллигининг транзитор (НЮЧ дан 2 марта ортиқ бўлган даражагача) ошиши кузатилган. Препаратни
600 мг дозада қўлланилганида қўл панжалари ва оёқ кафтларининг шишлари, креатинфосфокиназа (КФК) фаоллигини норманинг юқори чегарасидан ортиқ ошиши, шунингдек АСТ фаоллиги, С-реактив оқсил ва миоглобин даражаларининг ошиши, парестезия кузатилган. Препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин барча симптомлар йўқолган ва лаборатория кўрсаткичлари нормага қайтган.

Даволаш

Препаратни гемодиализ ёрдамида организмдан чиқариш эҳтимоли кам. Бироқ вилдаглиптиннинг асосий гидролизли метаболити (LAY151) гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

7 таблеткадан блистерда, 1 блистердан картон қутида ёки 14 таблеткадан блистерда, 2 ёки 4 блистердан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин, нам таъсиридан ҳимоя қилинсин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: